истеъмолчилар танлови назарияси истеъмолчининг авзал кўриши ва нафлилик



Download 5,21 Mb.
bet1/10
Sana14.06.2022
Hajmi5,21 Mb.
#667165
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
5- мавзу


5. ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ТАНЛОВИ НАЗАРИЯСИ
5.1 Истеъмолчининг авзал кўриши ва нафлилик.
Бозор иқтисодиётида истеъмолчи маҳсулотга бўлган талабнинг шакиллантирувчи ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчи истеъмолчидан қандай маҳсулотларни ва қанча миқдорда ишлаб чиқариш тўғрисида маълумотни бозордан, нарх сигналлари оқали олади. Ўз навбатида истеъмолчилар маҳсулот сотиб олиш ёки уни рад этиш орқали ишлаб чиқарувчининг ишини баҳолайдилар. Демак, истеъмолчи бозорда неъматни авзал кўриш асосида ўзларига максимал наф келтирадиган қилиб танлайдилар.
Истеъмолчилар танлови назариясига кўра неъмат – бу истеъмолчига маълум даражада қониқиш берувчи, хар қандай истеъмол объектидир. Неъматлар маълум тўпламларда истеъмол қилинади. Ўз навбатида неъматлар тўплами деганда маълум вақт оралиғида истеъмол қилинадиган, маълум хажимлардаги аниқ неъматлар тўплами тушунилади. Масалан неъматларни А тўплами 5 кг олма ва 1 кг конфетдан Б тўплами эса 4 кг олма ва 2кг конфетдан иборат.
Ҳар бир шахс ўзининг эҳтиёжларини қондириш учун қандайдир маҳсулотдан, қанчадир миқдорда сотиб олиши керак, ўз навбатида маҳсулотни харид қилиш учун маълум миқдорда маблағи бўлиши керак. Бунда истеъмолчининг маблағи чегараланганлиги сабабли у ҳар доим танлов олдида турадияни қайси маҳсулотдан қанча олиши керак? Истеъмолчи қарор қабул қилишда, мавжуд имконият доирасида ўз эҳтиёжини максимал даражада қондиришга, турмуш фаровонлигини даражасини оширишга ҳаракат қилади. Ушбу эҳтиёжни қондириш даражаси ёки турмуш фаровонлиги даражаси нафлик дейилади.
Истеъмолчининг танлови - истеъмолчининг маълум товар ёки хизматларни сотиб олиш тўғрисидаги қарори ёки уни истеъмол қилиш усули. Истеъмолчилар танлови назарияси меёрий (маржинал) нафлилик назариясига асосланади. Ғарб иқтисодчиларининг фикрига кўра истеъмолчиларнинг истеъмол бозоридаги хатти-ҳаракатлари, улар учун у ёки бу маҳсулот (хизмат) нинг нафлилига боғлиқ.
Истеъмолчиларнинг хатти харакати - бу турли хил товар ва хизматларга бўлган истеъмол талабини шакллантириш жараёни. Ялпи талабни алоҳида харидорларнинг хатти-ҳаракатлари шакллантиради, товар ва хизматлар ишлаб чиқариш ҳажмини ва бозорларда уларнинг таклифини белгилайди.
Истеъмолчиларнинг афзалликлари, уларнинг даромадлари (бюджетлари) ва товарлар (хизматлар) нархлари истеъмолчиларнинг хатти-ҳаракатларини белгиловчи омиллардир.

Download 5,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish