Нафлиликнинг ординалистик (тартибли) назарияси мезони истеъмолчининг неъматга нисбатан ўзларининг авзал кўришларини (хоҳишларини) тартибга солишларини назарда тутади. Истеъмолчи қониқиш даражасига қараб товарлар тўпламини танлашни тизимлаштиради. Масалан, товарларнинг 1 -тўплами унга энг катта қониқиш бахш этади, 2 -тўплам - камроқ қониқиш, 3 -тўплам - ундан ҳам кам қониқиш ва ҳ.к. Бинобарин, бундай тизимлаштириш истеъмолчиларнинг товарлар тўпламига (мажмуасига) нисбатан афзал кўришлари тўғрисида тасаввур беради. Бироқ, бу товарлар тўпламидан қониқишдаги фарқлар ҳақида тасаввур бермайди. Бошқача қилиб айтганда, амалий нуқтаи назардан, истеъмолчи қайси тўпламни бошқасидан афзал кўришини айта олади, лекин бир тўплам бошқасидан қанчалик яхши эканлигини аниқлай олмайди. График кўринишда истеъмолчини авзал кўриши тизими бефарқлик эгри чизиқлари ёрдамида акс эттирилади.
5.3 Нафлиликни максималлаштириш қоидаси. Бефарқлик эгри чизиғи. Бефарқлик картаси.
Истеъмолчи товарларнинг турли тўпламини харид қилишда доимо нафлиликни максималтириш қоидасига асосланади. Бу қоиданинг мазмуни қуйдагича: истеъмолчининг даромади шундай тақсимланиши керакки, ҳар бир товар ёки хизматга сарфланган охирги пул бирлиги тенг меёрий наф келтирсин, нархга бўлинган ҳар бир товар ёки хизматнинг меёрий нафлилиги барча маҳсулотлар учун бир хил бўлиши керак.
Нафлиликни максималтириш қоидасини қуйдагича ифода этиш мумкин:
А маҳсулот MU/ А маҳсулот нархи = Б маҳсулот MU/ Б маҳсулот нархи
Бу ерда: MU- меёрий нафлилик
Нафлиликни максималтириш қоидаси ушбу нисбатларнинг тенг бўлиши ва даромад тўлиқ сарфланишини талаб этади. Масалан, истеъмолчи 12 доллар эга. Бунда олтита А товарнинг (1,5доллар) ва уч бирлик Б товарнинг (1 доллар) комбинацияси меёрий нафлиликни максимал даражага кўтариш талабларига жавоб беради. Натижада истеъмолчининг 12 долларлик даромади тўлиқ сарфланади. Бу қоида истеъмолчининг мувозанатлашган ҳолатини ифодалайди. Истеъмолчи ўзининг диди ва руҳиятига кўра турли хил товарлар тўпламини маъқул кўриши мумкин. Бунда у товарланинг маълум бир тўпламини бошқа бирига таққослаб кўради. Истеъмолчи танловини тушунтиришда бефарқлик эгри чизиғи муҳим рол ўйнайди
Истеъмолчилар хулқ-атвори назарияси вақтнинг иқтисодий қийматини ҳисобга олиши керак. Истеъмолнинг ҳам, ишлаб чиқаришнинг ҳам умумий жиҳатлари бор - улар вақт талаб қилади, шунинг учун бу қимматли иқтисодий ресурсдир. Истеъмол товарлари нархлари аслида нафақат бозор
нархларини, балки маълум бир товарни истеъмол қилиш учун сарфланадиган вақт қийматини ҳам ўз ичига олиши керак, деган фикр мантиқан тўғридир. Бинобарин, меёрий нафлиликни максимал даражага кўтариш қоидасини ифодасидаги махражлар нархлар айнан шу тўлиқ нархни акс эттириши керак.
Истеъмолчи танловини тушунтиришда бефарқлик эгри чизиғи муҳим рол ўйнайди. Бефарқлик эгри чизиғи - ҳар бири бир хил наф ёки қониқиш келтирадиган иккита товарнинг муқобил тўпламларини ифодалайдиган эгри чизиқ.(5.3. расм) Бефарқлик эгри чизиғида жойлашган товарлар тўпламини танлашда истеъмолчи учун фарқ мавжуд бўлмайди. Бефарқлик эгри чизиғи пасайиб борувчи кўринишда бўлади. Бефарқлик эгри чизиғининг пасайиб бориши шу билан изоҳланадики, танланиши лозим бўлган ҳар иккала товар ҳам истеъмолчи учун нафли ҳисобланади.
Шунга кўра, бир товарлар тўплами (масалан, А) дан бошқа бир товарлар тўплами (масалан, В га) томон ҳаракат қилиб, истеъмолчи нафлилик миқдорини оширади. Бироқ, айни пайтда худди шунча миқдордаги нафлиликка эга бўлган А товардан воз кечади. Қисқаси, В товар қанчалик кўп бўлса, А товар шунчалик оз бўлади, чунки А ва В товарлар ўртасида тескари алоқа мавжуд. Ўзгарувчилари ўртасида тескари алоқа мавжуд бўлган
ҳар қандай эгри чизиқ эса пасайиб борувчи кўринишда бўлади.
Бефарқлик эгри чизиқлари бюджет чизиқлари билан биргаликда истеъмолчининг иккита товарни сотиб олаётганда мувозанатини аниқлашда ва талабга қараб ушбу икки товарнинг нисбий нархларида ўзгаришларнинг оқибатларини таҳлил қилишда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |