Исломда мерос ва унинг тақсимоти



Download 2,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/94
Sana24.02.2022
Hajmi2,02 Mb.
#233327
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   94
Bog'liq
islomda-meros-va-uning-taqsimoti

www.madrasa.uz
 
115 
розияллоҳу анҳум ҳузурларида содир бўлди ва ҳеч ким бу 
ҳолатни инкор қилмади. (Абдурраззоқ ривояти). 
Меросхўрнинг ўзи ҳам тахоружни таклиф қилиши 
мумкин. Меросхўрлардан бири бошқасига тахоружни таклиф 
қилиши ҳам мумкин. Ўз розилиги ила сулҳлашиб мерос 
олишдан чиқиб кетаётган киши меросдаги улушини билиши 
ёки билмаслигининг фарқи йўқдир.
Мисол: бир аёл вафот этиб, ўзидан эри, онаси ва 
амакисини қолдирди. Эри ярим 1/2 олиши керак. Она учдан 
бир 1/3 олиши керак. Амаки қолганини асабалик жиҳатидан 
олиши керак. Шунда эр “хотинимга маҳр бермаган эдим, ўша 
маҳр эвазига мен ўртадан чиқдим” деб, ўз розилиги ила мерос 
олишдан чиқди. Бундай ҳолатда мерос тақсимотида эр 
мавжуд деб тасаввур қилинади. Эр мавжудлигида масаланинг 
асли 6 эди. 6 улушдан 3 улуш эрга, 2 улуш онага, 1 улуш 
амакига эди. Эр меросдан ҳеч нарса олмагач, масаланинг асли 
3 сонига кўчирилади. Аммо улушлар ўз ҳолича қолдирилади. 
Шунда она 3 улушдан 2 улуш, амаки 3 улушдан 1 улуш 
олади. Тахоруж ҳолатида ўртадан чиққан инсонни ҳеч қачон 
йўқ деб тасаввур қилинмайди. Агар ушбу мисолда эрни йўқ 
деб тасаввур қилинганда она 1 улуш, амаки қолган 2 улушни 
олган бўлар эди. Бу эса уламолар ижмоъсига хилоф. (“Шарҳи 
фароизи Сирожия” Журжоний). 
Тахоруж икки қисм бўлади: 
1. Бир меросхўрнинг – меросхўрлар орасидан бир 
нафари билан келишиб тақсимотдан чиқиб кетиши. 
2. Бир меросхўрнинг барча меросхўрлар билан келишиб 
тақсимотдан чиқиб кетиши. 


www.madrasa.uz
 
116 
Тахоружнинг биринчи қисмига мисол: бир киши вафот 
этиб, ўзидан икки ўғил ва бир қиз қолдирди. Улар меросни 
бир эркакка икки аёл улуши қоидасига биноан бўлишиб 
олишлари керак. Бу ҳолатда масаланинг асли 5 та улуш. Қизга 
1 улуш, икки ўғилга 2 тадан 4 та улуш. Аммо ўғиллардан 
бири синглисини маълум бир мулк эвазига, синглиси 
меросдаги улушини унга қолдириш шарти ила, синглисининг 
розилиги ила меросдан чиқариб юборди. Бунда масаланинг 
асли 5 улуш бўлиб қолаверади ва сингилни чиқариб юборган 
ўғил 3 улуш, иккинчи ўғил 2 улуш олади. 
Тахоружнинг иккинчи қисмига мисол: бир киши вафот 
топиб, ўзидан хотини ва тўрт нафар ўғлини қолдирди. Сўнгра 
бир ўғил тарикадан маълум миқдорда олиб, ўз розилиги ила 
тақсимотдан чиқиб кетди. Аслида масаланинг асли 8 эди. 1/8 
улуш хотинга, қолган 7 та улуш тўртта ўғилга. 7 та улушни 
ўғилларга касрсиз тақсим қилиб бўлмагани учун ўғиллар сони 
4 ни масаланинг асли 8 га кўпайтирамиз. Ҳосил бўлган сон 32 
дан орадан чиқиб кетган ўғилнинг улуши 7 ни айириб 
ташлаймиз. Қолган сон 25 дан барча меросхўрларга ўз 
улушларини берамиз. Хотинга 4 та улуш, қолган учта ўғилга 
7 тадан 21 та улуш. (“Далилул-вуррос” Низомиддин 
Киронавий). 
РАДД ҲАҚИДА 
Радд (
ٌ دَر
) луғатда “қайтариш” маъносида келади.



Download 2,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish