Исломда мерос ва унинг тақсимоти



Download 2,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/94
Sana24.02.2022
Hajmi2,02 Mb.
#233327
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   94
Bog'liq
islomda-meros-va-uning-taqsimoti



www.madrasa.uz
 

 
 
 
 
 
ИСЛОМДА МЕРОС ВА 
УНИНГ ТАҚСИМОТИ 
 
 
 
 
Мусанниф: 
Афзал Аброр 
Тошкент 
2015 


www.madrasa.uz
 

الله الرحمن الرحيم مسب
 
РАҲМАТИ БУ ДУНЁДА ОММАИ 
МАХЛУҚОТЛАРГА, ОХИРАТДА ФАҚАТГИНА 
МЎМИНЛАРГА ХОС БЎЛГАН АЛЛОҲНИНГ ИСМИ 
ИЛА БОШЛАЙМАН 
МУҚАДДИМА 
 
Бандаларига ораларидаги меросни юксак адолат ила 
тақсимлашнинг таълимини берган, мерос илмини дин 
илмлари ичида энг улуғларидан бири қилиб қўйган, Ўзи 
кўрсатганидан бошқа кўринишда мерос тақсим қилишдан 
қайтариб, биз бандаларга катта раҳмат кўрсатган Роббимиз 
Аллоҳга Ўзи таълим берганидек, буюрганидек мақтовлар, 
ҳамду санолар бўлсин. Сенгагина ибодат қиламиз ва 
Сендангина мадад сўраймиз. 
Ўз умматларига мерос илмини жонкуярлик ила етказган, 
уни амалда кўрсатиб берган, бандаларнинг ҳақларини тўла-
тўкис адо этишга ундаган суюкли Расулимиз, кўзимиз оқу-
қораси бўлган Набиййимизга ва у кишига яхшилик ила 
эргашган мўминларга салавоту саломларимиз бўлсин. 
Буюк Аллоҳ Ислом динининг мукаммал бўлишини, ҳар 
бир замон ва маконга мос бўлишини, бандалар ушбу динга 
эргашганларида дунё ва охират саодатига эришишларини 
ирода қилган. Ислом бутун инсониятга улуғ ҳаётий 


www.madrasa.uz
 

кўрсатмадир. Соф Исломга амал қилган ота-боболаримиз бир 
вақтлар ушбу динлари сабабли бутун дунёда пешқадам 
бўлишган. Инсониятга юксак маданиятни ҳамда турли диний 
ва дунёвий илмларни таълим беришган. Улар ўз динларига 
биргалашиб амал қилган вақтларида уларнинг олдига мутлақо 
ҳеч ким туша олмаган. Бунга тарих гувоҳдир.
Ушбу мукаммал диннинг мерос ҳақидаги кўрсатмалари 
ҳам бекаму-кўстдир. Вафот топган инсоннинг қолдирган 
меросидан ким ҳақдор бўлса, уларнинг ҳақлари адолат ила 
адо этилиши таъминлангандир.
Мерос мавзуси халқимиз учун ўта долзарб мавзу бўлгани 
сабабли устозларимиздан бирларининг тавсиялари ила 
фаҳмлашга осон, ҳаётга татбиқ қилишга қулай, халқимиз учун 
мерос тақсимоти борасида муносиб қўлланма бўладиган бир 
рисола тасниф этишга қарор қилдик. Устозларнинг дуоларини 
олгандан сўнг, Аллоҳдан мадад сўраган ҳолда ушбу ишга 
киришдик.
Ушбу рисолани ёзишда мерос масалаларини ҳазрати 
Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳаблари асосида 
баён қилдик ва ишимизга қуйидаги китобларни асос қилиб 
олдик: 
– Сирожиддин Сижовандий Ҳанафий раҳматуллоҳи 
алайҳнинг машҳур “Фароизи Сирожия” матни. (Мактаба 
Бушро, Карачи, биринчи босма 2008 йил). 
– Саййид Шариф Журжоний Самарқандий раҳматуллоҳи 
алайҳнинг “Фароизи Сирожия”га ёзган шарҳлари. (Мактаба 
Мустафо, Миср 1944 йил). 



Download 2,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish