Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника Университети Олмалиқ филиали Рўйхатга олинди “Тасдиқлайман ”


Биосферани сақлаб қолишнинг долзарб масалалари



Download 1,25 Mb.
bet14/81
Sana21.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#44864
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   81
Bog'liq
УМК узб

Биосферани сақлаб қолишнинг долзарб масалалари


Биосферанинг яшаш муҳити сифатидаги имкониятлари кенг ва айни вақтда чекланган бўлиб, ундаги барча табиий ресурслар ва тузилмалар ўзаро боғлиқ. Улардан бирининг ўзгариши, масалан камайиб кетиши, бошқасига ҳам таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳам ҳозирги даврнинг асосий экологик масалаларидан бири биосферани биологик тартибга солиб туриш яъни экотизимларнинг барқарорлигини ва улардаги табиий мувозанатни таъминлашдан иборат.
Экотизимлар ҳозирги тараққиёт даврида инсоният таъсирига бардош бераолмай ўзгариб кетмокда. Баъзан бир қарашда назарга илинмайдиган ишлар ҳам унинг мувозанатини бузиб юбориши мумкин. Мисол учун шакарқамишни каламушдан ҳимоя қилиш учун 1872 йил Ямайкага мангустлар келтирилди. Бу ерда улар қулай шароит топиб бениҳоя кўпайди ва каламушлардан ташқари кўпгина фойдали ҳайвонларни ҳам қириб юборди. Шу сингари қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши кимёвий заҳарларнинг ишлатишидан зараркунандалар билан бирга кўп турдаги фойдали ҳашаротлар ҳам ёппасига қирилиб кетади. Экотизимлардаги табиий мувозанатнинг бузилиши инсон соғлиги учун зарар келтириши муқаррар. Масалан, америка саванналарида қорамолларнинг кўпайиб кетиши фермерларга катта фойда келтирди. Лекин бу ҳолат шу билан бирга қон сўрувчи кўршапалакларнинг ҳам кўпайиб кетиши ва қутуриш касаллигининг келиб чиқишига сабаб бўлди. Юқорида келтирилган бу мисоллар айниқса ҳозирги даврда биосферани биологик тартибга солиб туриш зарурияти мавжудлигини тасдиқлайди.
Антропик омиллар хуружи давом этаётган ҳозирги даврда экологиянинг яна бир муҳим масаласи биологик индикациядир. Бу масала амалий аҳамиятга эга бўлиб, индиқаторлар устидан олиб бориладиган кузатишлар у ёки бу биогеоценозни экологик баҳолаш имконини беради. Масалан, лишайниклар соф ҳавода яшовчи организмлар бўлиб, ўрмондаги дарахтларда уларнинг кўплиги бу жойда ҳавонинг тозалигидан дарак беради. Қарағайнинг бужурида (шишкасида) уран моддасининг кўплиги қарағайнинг уран рудаси ётқизиқлари устида ўсаётганидан дарак беради ва ҳоказолар.
Навбатдаги долзарб масала биосфера ҳолатини халқаро миқёсда кузатиб бориш яъни экологик мониторинг ўрнатишдир. Экологик мониторинг олиб бориш атроф муҳит ҳолатининг келажакда кутилаётган ўзгаришларини башорат қилиб, ноқулай экологик ҳолат юз беришининг олдини олиш имконини беради.
Айтилганлардан ташқари замонамизнинг муҳим экологик масалалари қаторига зараркунанда ҳашаротларга қарши биологик йўл билан курашиш, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш, атроф муҳит муҳофаза бўйича халқаро ҳамкорликни кучайтириш, инсониятни ядровий ҳужумлар ва бактериологик қуроллар тазъйиқидан асраш каби масалалар ҳам киради.


Асосий адабиётлар
Николайкин Н. И. и др. – Экология. М., «Дрофа», 2005
Холмуминов Ж. – Экология ва қонун. Тошкент, 2000
Экология ҳуқуқи (жамоа муаллифлар). Тошкент, «Адабиёт жамғармаси»,
5– Мавзу: Табиий ресурслар ва уларнинг турлари
Маърузанинг режаси
1. Табиий ресурслар ва уларнинг классификацияси
2. Табиий ресурслардан фойдаланишнинг принцип ва қоидалари
Мавзуга доир таянч иборалар

ресурс, фойдаланиш вақти, таркибий тузилиши, кимёвий элемент, бирикмалар, тугайдиган, тугамайдиган, тикланадиган, тикланмайдиган, ер, сув, ҳаво, қуёш радиацияси, ўсимлик дунёси, ҳайвонот дунёси, иқлим, шамол, кўпқирралилик, регионаллик, ўзаро боғлиқлик, иқтисодий, гигиена-соғломлаштириш, тарбиявий, эстетик, илмий идрок қилиш.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish