Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника Университети Олмалиқ филиали Рўйхатга олинди “Тасдиқлайман ”



Download 1,25 Mb.
bet11/81
Sana21.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#44864
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   81
Bog'liq
УМК узб

Литосфера – (гр. “litos” - тош) Ернинг сиртки пўстлоғи бўлиб, у ғовак модда яъни тупроқдан иборат. Ер мағзидаги барча тирик организмлар ана шу қаватда яшайди.

Тупроқ ва унинг келиб чиқишини биринчи бўлиб рус олими В.В. Докучаев ўрганган. Унинг фикрича тупроқ тоғ жинсларининг қуёш энергияси, намлик ва тирик организмлар ёрдамида нурашидан ҳосил бўлади.
Тупроқ биосферанинг бошқа таркибий қисмларига қараганда юқори зичликка (ўртача 2,7 г/см3) эга бўлиб, у тўртта таркибий қисмдан иборат. Булар – қаттик заррачалар, тупроқ намлиги, тупроқ ҳавоси ва микроорганизмлар. Тупроқда яшовчи организмлар эдафобионтлар ёки геобионтлар деб номланган бўлиб, уларда тупроқнинг зичлиги, ҳарорати, ёруғлик ва химизмига нисбатан қатор мосланишлар мавжуд.
2. Гидросфера – дунёдаги барча сувликлар бўлиб, улар Ер юзи майдонининг 70,8% ни эгаллаган. Гидросферанинг умумий майдони 1,37 млрд. км2 га тенг бўлиб, унинг катта қисми (98,3 %) денгиз ва океанлар билан банд. Қолгани эса қуруқликда жойлашган музликлар, дарё ва кўллардир.
Сувда зичлик, ёпишқоқлик, босим ва иссиқлик сиғимининг катталиги, унинг турли тузлар ва газларни эритиб олганлиги ҳамда ёруғликни ёмон ўтказиши бу муҳитдаги ҳаёт шароитини белгилайди. Шунинг учун ҳам сувда яшайдиган организмларда ўша муҳитга нисбатан қатор мосланишлар мавжуд. Сувда яшайдиган организмлар гидробионтлар деб айтилади ва улар ўзларидаги экологик мосланишлар ёрдамида сувнинг барча қаватларини эгаллаб олганлар.
3. Атмосфера – Ер шарини ўраб олган ҳаво қатламидан иборат бўлиб, унинг оғирлиги Ер оғирлигининг миллиондан бир қисмига тенг. Бу миқдор 5000 триллион тоннани ташкил қилади ва ер юзасининг ҳар бир сантиметр квадрат майдонига 1,32 кг дан тўғри келади. Ана шу миқдордаги ҳавонинг тенг ярми 6 км баландликкача бўлган қаватда жойлашган. Қолган ярмининг 99% 30 км баландликкача бўлган қаватда ва 1 % - 3000 км баландликкача бўлган қаватида жойлашган. Бу баландлик атмосферанинг юқори чегараси бўлиб, бу ерда атмосфера ҳавосининг зичлиги сайёралараро бўшлиқ ҳавосининг зичлигига тенглашади. Ердан баландга кўтарилган сари ҳавонинг сийраклашаётганини барча организмлар, шунингдек одам организми ҳам босим пасайишидан яққол сезади. Ҳаво заррачаларининг зич жойлашган қатлами тропосфера бўлиб, у биосфера таркибига киради. Ҳозиргача фанда ҳавода яшовчилар – атмобионтлар маълум эмас. Аммо кўпгина организмлар борки, улар ҳавода ҳаракатланиш ва озиқланишга мослашиб олганлар.
Шундай қилиб, биосфера тирик ва тирик бўлмаган таркибий қисмлардан иборат мураккаб экотизим бўлиб, у иерархик (ўзаро тобеълик) тартибда жойлашган индивид, популяция, биоценоз ва биогеоценозлардан ташкил топган. Бу экотизимда барча организмлар бир-бирлари билан ва айни вақтда абиотик муҳит омиллари билан ўзаро таъсирда бўладилар. Органик ва ноорганик дунёдаги бундай боғланишлар биосферани азалдан ўзгартириб келмоқда. Бу ўзгаришлар давомида атмосферанинг пастки қатламида эркин кислород, юқорироғида эса озон газлари пайдо бўлди, организмлар томонидан сув ва ҳаводан олинган углерод оксиди тошкўмир ва оҳактош ҳолида қазилмаларда тўпланди.
Ҳозирги кунда биосферанинг ўзгариши қудратли кучлар таъсирида янада тезлашган. Бу қудратли куч инсон омили бўлиб, инсоннинг ўзгартирувчи фаолияти табиатнинг барча бурчакларида фавқулодда техноген ҳодисалар ва табиий офатларни келтириб чиқармоқда.
Биосферанинг чегаралари. Тирик организмлар Ер юзининг барча муҳитларини эгаллаб олган бўлиб, бундан фақатгина бепоён музликлар ва ҳаракатдаги вулқон кратерлари мустасно. В.И. Вернадский ўз вақтида ҳаёт биосферанинг барча ерида мавжуд эканлигини кўрсатиб ўтган эди. Унинг фикрича, тирик организмлар турли муҳитга мослаша оладиган бўлганлари учун ҳам улар тобора янги муҳитларни ўзлаштира борадилар. Дарҳақиқат, ҳаёт дастлаб сувда пайдо бўлиб, кейинчалик у қуруқлик ва ҳаво муҳитига ҳам тарқалди. Лекин у бу билан тўхтаб қолмади. Ҳозиргача фанга тирик организмлар 1800С гача иссиқлик муҳитида яшай олишлари маълум эди. Янги маълумотларга кўра улар 10010С иссиқликкача чидай олишлари башорат қилинмоқда.

Тирик организмларнинг босимга чидай олиш диапазони ҳам кенг. Улар вакуум шароитидаги бутунлай босимсиз муҳитда ҳам, босими минглаб атмосферага тенг бўлган муҳитда ҳам ўз ҳаёт фаолиятини сақлай оладилар. Баъзи бактериялар ҳатто 12 минг атмосфера босимига ҳам чидай олишлари аниқланган.
Тирик организмлар, шунингдек, муҳитнинг химизмига ҳам чидамлидир. Биосферанинг дастлабки организмлари бутунлай кислородсиз муҳитда яшаганлар. Баъзи организмлар (масалан, нематодлар) ҳозир ҳам анаэроб шароитида яшайдилар. Баъзи микроорганизмлар турли тузлар ва кислоталарнинг эритмасида ҳам яшайоладилар (масалан, олтингугурт ва азот бактериялари). Айрим организмлар радиоактив нурланишга ўта чидамлидирлар. Масалан, кўпчилик инфузориялар радиациянинг Ер юзидаги ўртача фонидан 3 млн. баравар юқори бўлган шароитда ҳам яшай оладилар. Баъзи бактерияларнинг ҳатто ядро реакторлари ичида ҳам топилиши биосферада ҳаёт чегараларининг ниҳоятда кенг эканлигини яна бир бор тасдиқлайди. Аммо, бошқа барча ҳодисалар сингари ҳаётнинг ҳам белгиланган чегараси бор. Биосферанинг чегараси шартли равишда қуйидагича қабул қилинган: пастки чегара – қуруқликда 3-4 км, денгиз ва океанлар жойлашган ҳудудларда 10-11 км чуқурликкача бўлиб, ернинг бу қатламларида қайнаш ҳароратидаги термал сувлар жойлашган. Бу қатлам баъзи жойларда 10-15 минг метр чуқурликкача бўлиб, унда айрим бактериялар яшай олиши аниқланган; юқори чегара – ердан 25-35 км. баландликда жойлашаган озон пардаси ҳисобланади. Ундан юқорида қуёшнинг ультрабинафша нурлари таъсиридан организмлар яшай олмайди (космонавт ва астронавтлар бундан мустасно).
Тирик организмлар биосферада кенг тарқалган бўлсаларда, уларнинг зичлиги барча жойда бир хил эмас. Улар Ер сиртининг яқинида яъни тупроқнинг юза қатлами ҳамда атмосферанинг пастки қатламида нисбатан зич жойлашганлар. Лекин улар Ер сиртининг барча жойида ҳам бир хил зичликда жойлашмаганлар. Организмларнинг зичлиги ер устининг яшаш шароити қулай бўлган жойларида, денгиз ва океанлар сувининг ўрта ва устки қатламларида, шунингдек сувлик, қуруқлик ва ҳаво муҳити тўқнаш келган жойлар ҳисобланмиш, денгиз ва океанларнинг литорал зоналарида (қирғоққа яқин ерлар), кўрфазларда ҳамда эстуарияларда (дарёларнинг қўйилиш жойи) юқори бўлади. Саҳроларда, тундрада, океан тубида ва баланд тоғларда эса уларнинг зичлиги нисбатан паст бўлади.
4 - Мавзу: Табиатда моддаларнинг айланма ҳаракати

Маърузанинг режаси


1.Геологик модда айланиш.
2.Биосферада моддалар айланиши
3. Биосферада инсоннинг фаолияти.Ноосфера.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish