Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника Университети Олмалиқ филиали Рўйхатга олинди “Тасдиқлайман ”


Экологик омиллар ва уларнинг классификацияси



Download 1,25 Mb.
bet8/81
Sana21.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#44864
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   81
Bog'liq
УМК узб

Экологик омиллар ва уларнинг классификацияси

Экологик омиллар табиатда бир-биридан ажралган ҳолда эмас, балким яхлит ҳолда биргаликда таъсир кўрсатади ва организмларнинг яшаш шароитини белгилайди. Турли организмлар бу омилларни турлича қабул қилади маълум бир омилни ҳар хил қабул қилиши мумкин. Масалан, иссиқсевар ўсимликлар совуқ иқлимда ўсиб ривожлана олмайди ва аксинча. Шўр сувда яшашга мослашган денгиз ва океан балиқлари дарёдаги чучук сувда яшай олмайди ва ҳоказолар. Экологик омиллар ўз хусусиятига кўра уч гуруҳга бўлинади:
1. Абиотик омиллар – бу ўлик табиатга тегишли омиллардир. Булар ўз навбатида 3 турга бўлинади:
кимёвий омиллар (сувнинг, ҳавонинг ва тупроқнинг кимёвий таркиби)
физикавий омиллар (ҳарорат, ёруғлик, босим, намлик, шамол, сувнинг оқими, радиацион режим ва бошқалар)
геологик омиллар (жойнинг рельефи)
Юқорида келтирилган абиотик омиллар организмларга ўз таъсирини ўтқазиб, уларни эволюцион тараққиёт давомида ўзига мослаштириб олган. Булар орасида организмлар сони ва унинг биомассасини тартибга солиб турувчи омиллар борки, маълум бир майдонда организмларни кўп ёки оз бўлиши ана шу омилларга боғлиқ. Масалан: чўлдаги ҳайвонлар сони у ерда сувнинг мавжуд бўлишига боғлиқ, сувда яшайдиган аэроб организмларнинг миқдори ўша сувда эриган кислороднинг миқдорига боғлиқ ва ҳоказо.
2. Биотик омиллар – бу тирик табиатга тегишли омиллардир. Бу омилларга организмларнинг ўзаро таъсир шакллари киради. Ҳар бир организм қайси муҳитда яшашидан қатъий назар, доимо бошқа организмларнинг таъсирида бўлади ва ўзи ҳам уларга таъсир ўтқазиб туради, яъни барча тирик организмлар бир-бири билан доимо ўзаро таъсирда бўлади. Бу таъсир турли организмлар ўртасида турлича намоён бўлади. Масалан, ўсимликлар ўсимликхур ҳайвонларга ем бўлади, ўтхўр ҳайвонлар йиртқичларга ўлжа бўлади, хўжайин организми паразит учун, йирик ўсимликлар эса улар танасига чирмашиб яшовчи эпифитлар учун яшаш муҳити сифатида таъсир кўрсатади. Ўсимлик гуллари ҳашаротларни озуқа билан таъминлайди ва айни пайтда ҳашаротлар ўша гулларни чанглантиради. Шунга ўхшаш мисолларни табиатдан беҳисоб келтириш мумкин. Организмларнинг ўзаро таъсирда бўлиши биоценоз ва популяциялар ҳаёти учун муҳимдир.
3. Антропоген омиллар – инсон ўзининг фаолияти билан органик дунёга ўтказадиган таъсиридир. У ўзининг ҳатто шунчаки мавжудлиги билан ҳам органикдунёга таъсир ўтказади. Масалан, у нафас олиш жараёнида ўсимликлар озиқланиши учун зарур бўлган карбонат ангидридини чиқаради, ўзи эса ўсимликлар яратган органик маҳсулотлар билан озиқланади.
Инсоннинг яшаш муҳитига таъсири айниқса унинг ишлаб чиқариш фаолиятида кучли намоён бўлади. Инсон фаолияти натижасида ернинг рельефи ўзгаради, ер, сув ва ҳавонинг кимёвий таркиби ўзгаради, ер усти сувлари оқимининг йўналиш ўзгаради, иқлим ўзгаради, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ўзгаради ва ҳоказолар. Қисқаси, инсон табиатга кучли таъсир ўтказувчи ва уни ўзгартирувчи қудратли омилдир. Ҳозирги кунда бутун бир Сайёрамизнинг тинч – омонлиги инсон омилига боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Бир омилнинг ўзи бир жойда яшаётган ҳар хил турдаги организмларга ҳар хил таъсир кўрсатади. Масалан: кучли шамол яланглик жойда яшовчи йирик ҳайвонларга ёмон таъсир қилади, лекин у ўша жойда яшовчи майда ҳайвонларга деярли таъсир қилмаслиги мумкин, чунки майда ҳайвонлар шамол туриши билан ердаги кавакларга ва турли тўсиқлар остига кириб, бекиниб олиши мумкин.
Кўпгина омиллар жой ва вақтга кўра ўзгариб туради. Буларга мисол қилиб ёруғлик, ҳарорат, намлик, шамол, ёғингарчилик, озуқалар, йиртқичлар, паразитлар, рақиблар ва бошқаларни келтириш мумкин. Айтилган омилларнинг ўзгариб туриши асосан даврий равишда мунтазам содир бўлади. Масалан: ёруғлик ва ҳарорат сутканинг маълум вақтлари бўйлаб даврий равишда ўзгариб туради. Озуқалар, йиртқичлар ва рақиблар ҳам сутканинг маълум вақтлари бўйлаб даврий ўзгариб туради. Тунги йиртқичлар ўлжани фақатгина тунда овлайди, кундузи эса бу омилнинг таъсири бўлмайди: кундузги йиртқичларда бунинг тескариси содир бўлади ва х.к.з. Шамол, намлик ва ёғингарчилик йилнинг фасллари бўйлаб даврий равишда содир бўлади. Аммо шундай омиллар ҳам борки, улар нодаврий равишда, тасодифан содир бўладилар. Бунга мисол қилиб довул туриши, жала қуйиш, ер силкиниши ва шунга ўхшаш табиий офатларни келтириш мумкин.
Экологик омилларни уларнинг организмларга кўрсатадиган таъсирига кўра 4 гуруҳга бўлиш мумкин:
қитиқловчилар: организмни қитиқлаб, унда физиологик ва биокимёвий ўзгаришларни содир қилади, натижада организм уларга мослашиб олади. Масалан: аэропорт, темир йул ёки автомагистрал яқинида яшовчилар ўша жойнинг шовқинига мослашиб олганлари учун ҳам унга ортиқча эътибор беришмайди;
ўзгартирувчилар (модифиқаторлар) организмга таъсир этиб, унда анатомик ва морфологик ўзгаришларни вужудга келтиради. Масалан: дарахтнинг ўсишига бирор ғов халақит берса, у ғовнинг ёнидан айланиб, қийшиқ ўсади;
чекловчилар организмга таъсир кўрсатиб унинг муайян муҳитда яшашига имкон бермайди. Масалан; ҳар бир турдаги ҳайвон маълум бир ареалда яшашга мослашган бўлиб, бу ареал ташқарисидаги жойнинг бирор бир омили-иқлими, озуқаси ёки бошқа омили унинг бу ерларда яшашини чеклайди. Масалан: Бухоро шаҳри ва унинг яқин атрофидаги ҳудудларда ботқоқликларнинг қуритилиши бу ерда кўплаб яшаган лайлакларни озуқа омилидан маҳрум қилиб, уларнинг яшашишини чеклади ва бошқа ҳудудларга кетиб қолишга мажбур қилди;
хабардор қилувчилар организмни муҳитнинг бошқа омиллари ўзгаришидан хабардор қиладилар. Масалан: ҳавода булутнинг пайдо бўлиши ёмғир ёғиб, намлик ортишидан хабардор қилади. Бу эса бақа ва шунга ўхшаш намсевар ҳайвонларга таъсир қилиб, уларнинг фаоллигини оширади.


  1. Download 1,25 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish