Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника Университети Олмалиқ филиали Рўйхатга олинди “Тасдиқлайман ”


Экология фанининг бўлим ва тармоқлари



Download 1,25 Mb.
bet5/81
Sana21.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#44864
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   81
Bog'liq
УМК узб

Экология фанининг бўлим ва тармоқлари


Экология кўп тармоқли фан. Ҳозирги кунда у ўрганадиган соҳалар кўпайиб, янги-янги йўналишлар пайдо бўлмоқда.
Экология фани 4 асосий бўлимдан иборат. Улар – умумий экология, глобал экология, регионал экология ва эволюцион экология.
Умумий экология ўз навбатида қуйидаги тармоқларга бўлинади: факториал экология (аутэкология), популяцион экология (синэкология) ва биогеоценология.
1. Факториал экология организмни ўраб турган муҳит омиллари (факторлари)нинг организмга кўрсатадиган таъсирини ўрганади. Бу омилларга экологик омиллар дейилади. Улар икки асосий гуруҳга бўлинади:
абиотик омиллар – буларга жонсиз табиат омиллари киради. Масалан, намлик, ёруғлик, ҳарорат, ҳаво ва ҳаво тўлқинлари, эдафик, гидрофизик ва гидрокимёвий омиллар; биотик омиллар – буларга тирик табиат омиллари, яъни ўзаро таъсирда бўладиган организмлар киради.
Абиотик омиллар орасида организмга тез ва жиддий таъсир кўрсатадиганлари намлик, ёруғлик ва ҳароратдир. Организмлар муҳитнинг бу омилларига минглаб йиллик эволюция давомида мослашиб олган. Шунинг учун ҳам, масалан, тропикадаги организмлар шимолий кенгликларда яшай олмайди ва, аксинча. Чунки бу кенгликларда намлик, ёруғлик ва ҳарорат бир-бирдан кескин фарқ қилади.
Омиллар ичида айниқса намликнинг таъсири катта. Намлик уч хил кўрсатгичда бўлади: мутлоқ намлик, энг юқори намлик ва нисбий намлик. Мутлоқ намлик – бу 1м3 ҳаво таркибидаги ўртача намлик. Энг юқори намлик – бу 1м3 ҳавони тўйинтириш учун сарфланадиган намлик ҳисобланади. Амалда кўпроқ нисбий намлик тушунчаси қўлланилади. Бу – мутлоқ намликнинг энг юқори намликка нисбатан фоиз ҳисобида олинган миқдоридир. Бошқача айтганда нисбий намлик ҳавонинг сув буғлари билан тўйинганлик даражасини белгиловчи фоизли кўрсаткич ҳисобланади.
Табиатдаги турли тирик организмларнинг сувга нисбатан эҳтиёжи турлича бўлади, чунки улар турли намлик шароитида яшашга мослашганлар. Бу жиҳатдан организмларни бир қанча экологик гуруҳларга ажратиш мумкин. Масалан, гидрофиллар – фақат сувда яшайдилар; гигрофиллар – намлиги жуда юқори бўлган қуруқлик шароитида яшайдилар; мезофиллар – намлиги мўътадил яъни ўртача бўлган шароитни ёқтирадилар; ксерофиллар – намлиги кам ёки жуда кам бўлган қурғоқчил шароитда яшайдилар.
Организмларнинг яшаши, ривожланиши ва Ер юзида тарқалишини белгиловчи омиллардан бири ҳароратдир. Чунки организмдаги модда алмашинув жараёни ундаги атом ва молекулаларни ҳаракатга келтирувчи омил ҳароратдир. Турли организм турлича ҳароратли шароитга мослашган. Бу жиҳатдан организмларни иккита экологик гуруҳга бўлиш мумкин: термофиллар – иссиқсевар организмлар бўлиб, буларга кўпчилик микроорганизмлар, ҳашаротлар ва уларнинг личинкалари киради; криофиллар – совуққа чидамли бўлиб, улар – 80 – 100 С да ҳам ўзларининг актив фаолиятини давом эттирадилар. Буларга қутбларда ва баланд тоғларда яшовчи бактериялар, замбуруғлар, мох ва лишайниклар мисол бўлади. Термофиллик ва криофиллик орасида бир қанча оралиқ шакллар ҳам мавжуд.
Муҳим экологик омиллардан яна бири ёруғлик, яъни қуёш радиацияси бўлиб, бу омил барча тирик мавжудотлар учун ягона энергия манбаи ҳисобланади. Маълумотларга кўра қуёш сиртидаги ҳарорат 50000С бўлиб, ундан ҳар гектар майдонга йилида ўртача 9 млрд. калория энергия етиб келади. Унинг қарийб ярми кўзга кўринадиган (тўлқин узунлиги 0,40-0,076 мкм) нур бўлиб, қолгани кўзга кўринмайдиган инфрақизил (50%), ультрабинафша (1%) ва радиоактив нурлардир. Бу нурлар организмга турлича таъсир кўрсатади. Масалан, тўлқин узунлиги 0,25-0,30 мкм бўлган ультрабинафша нурлари организмда «Д» витаминининг ҳосил бўлишига ёрдамлашади, унинг тўлқин узунлиги 0,20-0,30 мкм бўлган нурлари микроорганизмларни ҳалок қилади (жарроҳликда қўлланиладиган кварц лампалари шунга асосланган), тўлқин узунлиги 0,38-0,40 мкм бўлган нурлари эса фотосинтез жараёнига қатнашади.
Фотосинтез – мураккаб фотокимёвий жараён бўлиб, у тирикликнинг пойдевори ҳисобланади. Чунки бу жараён бутун тирик табиатни ҳам кислород ва ҳам озуқа билан таъминлайди. Фотосинтез жараёнининг содда ифодаси қуйидагича:

Фотосинтез жараёнида ўсимликлар қуёшдан етиб келадиган энергиянинг фақат 0,1- 0,3% дан фойдаланадилар. Бу – бир қарашда кичик рақам. Аммо, улар ана шу кичик миқдордаги энергия ёрдамида ҳар йили Ер юзида 190 млрд тонна органик моддалар ҳосил қиладилар. Шуни айтиш керакки, организмларни ёруғликка талаби, бошқа омилларга бўлган талаби сингари, турлича бўлади. Шунга кўра организмларни фотофиллар яъни ёруғликсеварлар ҳамда фотофоблар яъни ёруғликни ёқтирмайдиганлар каби экологик гуруҳларга бўлиш мумкин.
Организмга таъсир кўрсатадиган эдафик омилларга тупроқнинг физик ва кимёвий хусусиятлари киради. Тупроқнинг зичлиги, кимёвий таркиби, унда ҳаракатланиб юрувчи газ, сув, органик ва минерал моддалар тупроқда доимий ёки вақтинча яшовчи организмларга таъсир кўрсатиб, уларнинг фаолиятини белгилайди.
Муҳитнинг гидрофизик ва гидрокимёвий омиллари эса сув билан бевосита боғлиқ бўлиб, сув экологик жиҳатдан кўпгина организмлар учун ҳаёт муҳити ва макон бўлиб ҳисобланади. Сув муҳитида доимий яшовчи организмлар гидробионтлар деб номланган бўлиб, улар турли экологик гуруҳлардан иборатдирлар. Масалан, планктонлар (сувда қалқиб ҳаракатланувчилар), нектонлар (сувда актив ҳаракатланувчилар), пелагиал организмлар (сувнинг юза қатламларидан макон топганлар), бентал организмлар (сув тубида яшовчилар) ва ҳоказолар. Гидробионтлар шунингдек сувнинг шўрлигига чидамлилиги жиҳатдан стеногалин ва эвригалин гуруҳларига, босимига чидамлилиги жиҳатдан стенобат ва эврибат экологик гуруҳларига бўлинадилар. Шундай қилиб, факторал экология ташқи муҳит омилларининг барчасини ўрганувчи кенг қамровли фан тармоғи ҳисобланади.
2. Популяцион экология полпуляцияларнинг шаклланиши ва динамикасини ўрганади. Популяциялар ҳаётини ўрганиш инсонга табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш йўлларини ўрганиш имконини беради. Популяциялар динамикасидаги қонуниятларни ўрганиш асосида инсон уларнинг биологик маҳсулдорлигини ошириш сирларини билиб олади.
3. Биогеоценология фани популяцион экологиядан келиб чиққан бўлиб, биогеоценозларни ўрганади. Бу фанга илк бор рус олими В.Н.Сукачев 1940 й. асос солган. Биогеоценоз биосферанинг кичик бир қисми бўлиб, у ўзининг жойлашган ўрни, иқлими, гидрологияси ва биотик шароитига кўра бир хил бўлади. Оддийроқ қилиб айтганда, биогеоценоз табиатнинг маълум бир жойида муайян бир хил шароитда яшовчи тирик организмлар ва уларнинг жойлашган ўрнидаги абиотик омилларнинг мажмуаси бўлиб, организмлар доимо бир-бирларининг таъсирида яшайдилар ва яшаш муҳити омилларининг таъсирида бўладилар. Биогеоценозларда жонли ва жонсиз табиат орасида муттасил модда ва энергия айланиб юриши тирикликни давом эттиришга асос солади. Биогеоценозларнинг жонли табиати ўсимлик (фитоценоз), ҳайвон (зооценоз) ва микроорганизмлар (микроценоз)дан ташкил топган. Биогеоценозлар турлича бўлиб, муайян шароитнинг тарихи ва табиий шароитларига кўра вужудга келган бўлади. Масалан, тропик минтақаларга хос ўрмонларнинг биогеоценозлари совуқ тундра биогеоценозларига нисбатан бой ва маҳсулдор бўлади. Табиатда биогеоценознинг турли тирик компонентлари бирлашиб биологик бирликни яъни биоценозни ҳосил қилади. Демак биоценоз – муайян бир майдонда яшовчи ўсимлик, ҳайвон ва микроорганизмлар мажмуасидир. Улар доимо бир бирлари билан ўзаро алоқада бўладилар. Биоценоз ривожланади, унинг ривожланиш сирларини ўрганиш асосида инсон ўз фаолияти билан уни ўзига мақбул бўлган тарафга ўзгартириши мумкин.
Глобал экология - биосферани яхлитлигича ўрганувчи фан ҳисобланади. Унинг бош вазифаси - антропоген таъсир натижасида Ер юзида содир бўлаётган ўзгаришларни ўрганиб боришдан иборат.
Регионал экология Ер юзининг айрим олинган жойларидаги экологик вазиятни ўрганувчи фан. Регионал экология қуйидаги тармоқларга бўлинади: шаҳар экологияси, қишлоқ хўжалик экологияси ва саноат экологияси. Кейинги йилларда саноат экологиясидан алоҳида тармоқ сифатида муҳандислик экологияси ажралиб чиқди. Муҳандислик экологияси ишлаб чиқариш жараёнида жамиятнинг табиий муҳитга таъсирини ўрганади. Унинг предмети «саноат-табиат тизими» (СТТ) ҳисобланади.
Эволюцион экология экологик муҳит ва унда яшовчи организмларнинг эволюцион тараққиёт давомида бир-бирига таъсири асосида аста-секин ўзгариб бориши ва организмларнинг муҳит ўзгаришларига мослаша боришини ўрганувчи фан.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish