«Ишлаб чикариш жараёнлари хавфсизлиги» фанидан маърузалар матнлари


Маъруза Ишлаб чиқаришда хавфларни содир бўлишига боғлиқ сабаблар ва хавфни бахолаш



Download 95,73 Kb.
bet6/19
Sana21.02.2022
Hajmi95,73 Kb.
#31253
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
AHRORAKAмаъруза

6 Маъруза
Ишлаб чиқаришда хавфларни содир бўлишига боғлиқ сабаблар ва хавфни бахолаш

Режа: Корхоналарда хавфларни, ходисаларни содир бўлиши сабаблари. Сабабларни аниқлаш усуллари. Ходиса ва хавфларни бахолаш. Хавфсизликни таъминлашда ишлаб чиқаришда қўлланадиган тадбир чоралар


Саноат корхоналарида ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларни хавфсизлигини таъминлаш ташкилий, техник, санитар гигиеник, эргономик, ижтимоий, маиший, рухий, физиологик, табиий, иқлимий, иқтисодий, хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари билан боғланган. Шу омилларни эътиборга олинмаганлиги, қонун қоида талабларини бажарилмаслиги натижасида инсон фаолиятида хавф, жарохатланиш содир бўлади.


Жарохатланишни рўйхати ва хисобга олиш бахтсиз ходиса содир бўлиш сабабларини аниқлашга материал бўлиб ишчининг ишлаш қобилиятини иш вақти билан боғлиқлигини эътиборга олади.
Ишчининг иш шароитида шкастланишга таъсир этиб бахтсиз ходисага олиб келиши мумкин бўлган тўрт сабабни изохлаш мумкин.

  1. Ташкилий сабаблар.

Саноат корхоналарини лойихалашда йўл қўйилган хатолар ишчи хизматчиларни хавфсиз иш усулларига ўргатмаслик, йўриқномалар нотўғри ўтказилиши, мехнатда мутахассислиги бўйича фойдаланмаслик, техник назоратни йўқлиги, ишни нотўғри олиб бориш, келишмовчилик, сабаб ускуналарни ўрнатишда четга чиқиш, жараён бажариш, мехнат қилиш ва дам олиш тартибларини бузилиши, жараёнларни нотўғри режалаш, жойлаштириш, ташкил этиш, иш қуролларидан нотўғри фойдаланиш, мухофаза воситаларини иш шароитига тўғри келмаслиги, тўсиқлар, огохлантирувчи белгиларни йўқлиги ташкилий сабабларга мисол бўлади.

  1. Техник сабаблар.

Дастгохлар, иш қуроллари, ёрдамчи воситалар харакатланувчи ва юк кўтарувчи қисимларнинг камчилиги, ускуна мосламалари айрим қисимларининг синиши, узилиб кетиши, технологик жараёнларни мукаммал эмаслиги, тўсиқ қурилмаларини ва химояловчи воситаларни пухта бўлмаслиги ва бошқалар мисол бўлади.

  1. Санитар гигиеник сабаблар.

Метереологик шароитларнинг қониқрсиз бўлиши, корхона хаво мухитини чангланганлиги, зарарли моддаларни мавжудлиги, иш жойи, ўтиш жойи, йўллари, майдоннинг нормада ёритилмаганлиги, шовқин ва тебранишни мавжудлиги, санитар маиший хоналарни етарли эмаслиги, талабга жавоб бермаслиги, шахсий гигиена талаб ва қоидаларга риоя қилмаслик мисол бўлади.

  1. Психофизиологик сабаблар.

Ишчи психологик режимини бузилиши, чарчаши, касаллик холатлари, танадаги физик камчиликлар, оилавий нотинчлик, иш жамоасидаги келишмовчилик, аввалги касаллик асоратининг таъсири ва бошқалар мисол бўлади.
Саноат корхоналарида жарохатланиш ва касб касалликларини асосан икки хил усул билан аниқланади.

  1. Статистик усул саноат корхоналарда статистик хисобга олинган бахтсиз ходисалар материалларини (АКТ) чуқур ўрганишга асосланган. Бу усул бахтсиз ходисаларни камайтириш борасида чора тадбирлар кўриш учун амалий маълумот беради. Корхона шароитини бахолашга имконият беради. Корхона шароити частотали коэффициенти, жарохатланиш оғирлиги ўртача кўрсаткичлари билан бахоланади.

Частотали коэффициент (К4) 1000 ишчи хисобига маълум вақт давомида саноат корхоналарида тўғри келадиган бахтсиз ходисаларни ўртача миқдорини кўрсатади.
Кч =Нх1000/р бунда: Н- б/ходимлар сони Р- ишчилар сони
Бахтсиз ходисанинг оғирлик коэффициенти (Ко)хар бир жарохатланиш туфайли ўртача ёқотилган иш кунларини миқдорини ифодалайди: Ко=Д/Н
Бу ерда: Д-б/ходисага учраганлар томонидан йўқотилган иш кунлари. Н-бахтсиз ходисалар сони
Корхонани шароити, шкастланиш даражаси, бахтсиз ходиса асорати 1000 киши хисобига қуйидаги тенглама билан аниқланади:
КдчхКо=Дх1000/Р
Гурухлаш усули- бахтсиз ходисаларни бир хил шароитда ва айрим белгилари билан гурухланган холда жарохатланишини содир бўлиши частоталарини аниқлашга имконият беради.
Топографик усул- маълум иш частоталарида бахтсиз ходисаларни частоталари хақида кўргазмали маълумот беради.
Статистик усул жарохатланиш ишчи хизматчилар орасида қандай тақсимланганлиги бахолайди. Бахолашда ишчининг ёши, стажи, касби, жинси, мутахассислиги, иш вақти, иш тури ва бошқа омаллар эътиборга олинади.

  1. Монографик усул бахтсиз ходиса юз берган айрим цех, участка ёки корхона бўлимларини хар томонлама чуқур ўрганишга асосланган. Корхонада рўй берган бахтсиз ходисалар авариялар, касб касалликлари келиб чиқиш сабаблари аниқланади. Келиб чиқиши мумкин бўлган бахтсиз ходисаларни аниқлаш имконини беради. Бу маълумотлар қурилаётган ёки лойихаланаётган ўхшаш корхоналарда ходисаларни олдини олишда, хавфсизликни таъминлашда ахамиятли хисобланади.

Аввало ишлаб чиқаришда жараён бажаришда хавфларни содир бўлмаслиги, соғлом мухит бўлиши учун режаланган тадбир чораларни амалга ошириш янги услуб, воситаларни қўллаш, назорат, ишчи хизматчиларни билим даражаси, иш жойини воситаларни ўзлаштириши, хавфсизликни таъминлашга боғлиқ санитария қурилиш нормаларига амал қилиш, инсон фаолиятига боғлиқ қонунларни эътиборга олиш, тармоқлар бўйича давлат томонидан назорат олиб бориш амалда талаб қилинади.
Саноат корхоналари фаолияти қонунлари, фармойишлар асосида бахоланади, рағбатлантирилади, давлат назорат органлари, бирлашма, компания, уюшма, корхоналар тавсиясига асосан маълумотлар эътиборга олинади.
Шунингдек корхона фаолиятида ишчи хизматчилар фаолиятида камчилик, хавфлар, касалланиш, зарарланиш, бахтсиз ходисалар, иқтисодий, молиявий зарар мавжуд бўлса, давлат томонидан текширилади, чора кўрилади, айбдор шахсларга жавобгарлик айби қўйилади.
Хавфсизликни таъминлаш, соғлом мухит яратиш, инсон мехнатидан самарали фойдаланиш, талаб бўйича модда, махсулот ишлаб чиқариш саноат тармоқлари турига модда, материал хусусиятига, қўллаш шароитига, тадбир чораларни режали амалга оширишга боғлиқ.

Назорат саволлари



  1. Хавф, ходисани содир бўлиши сабаблари

  2. Ходисаларни текшириш бахолаш расмийлаштириш

  3. Ишлаб чиқаришни фаолиятини бахолаш

  4. Қўлланадиган тадбир чоралар, амалга ошириш


Download 95,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish