7 Маъруза
Хавфларни олдини олиш, огохлантириш, таваккал назарияси хақида тушунча.
Режа: Таваккал тушунчаси ва уни эътиборга олиш. Таваккални қўллаш усули, бошқариш. Малака ошириш. Режалар. Ишлаб чиқаришда хавфсизликка боғлиқ қўлланадиган тадбир чоралар.
1950 йил сентябрда Кёлн шахрида 1- жахон кангрессида “Хаёт фаолияти хавфсизлиги” фан деб қабул қилинган. “Таваккал” тушунчаси назарияси фанни ўрганишда киритилган. Таваккал тушунчаси хавфсизликни таъминлашда, жароён бажаришда эътиборга олиниши кераклиги баён қилинган. Таваккал мухитда йўл қўйса бўладиган фикр юритиш, хавфсизликни таъминлаш усули деб тушуниш мумкин. Бу тушунча ишлаб чиқариш мухитида техник, ижтимоий, ташкилий, жараён билан боғланган, харажат қилиш билан бахоланади. Таваккал тушунчасини нотўғри фикрлаш, жараённи амалга ошириш ошкора,сирли хавфлар содир бўлишига олиб келади, натижада бир киши ёки кўпчилик хавфга учраши мумкин.
Шунинг учун хавфларни олдини олиш тарқалмаслиги ижтимоий техник экологик зарар бўлмаслиги, инсон фаолиятини, саломатлигини сақлаш учун, ишлаб чиқаришда замонавий услуб, усуллар, воситалар қўллаш, режали назорат олиб бориш, малака ошириш, автоматизация, электроника бошқарув воситаларидан самарали фойдаланиш, бино иншоатларни лойихасини талаб даражасида тузилганлиги, кўрилганлиги, қонун қоида, нормаларга амал қилиб жараён бажариш, тармоқни бошқариш- асосий, керакли зарур кўрсаткич, инсонлар учун кафолат хисобланади.
Ишлаб чиқаришда кўпгина жараёнлар техник, технологик воситалар ва инсон иштирокида бажарилади. Хавфсизликни таъминлаш ишчи хизматчиларни билим даражасига, малака оширишга, иш жойни пухта ўзлаштиришга боғлиқ. Шу мақсадда ишлаб чиқаришда режали йўриқнома ўтказилади. Малака оширишга жалб қилинади янги техник, технологик воситалардан фойдаланиш ўргатилади. Инсон саломатлиги тармоқлар ва мухит бўйича назоратда бўлади. Иш тури, зарарли томонлари, қўлланаётган хомашё, воситалар хусусияти эътиборга олинади. Ишлаб чиқариш корхоналарида жавобгар шахслар томонидан иш жараёнида назорат олиб борилади. Бу вазифа талабларни амалга ошириш режаланган номенклатурали тадбир чораларни узилган мехнат хавфсизлиги шартномасини бажариш, молиявий харажатларга боғлиқ бўлади.
Шу билан бирга хозирги вақтда техник тараққиёт ривожланиш кенг давом этаётганлиги сабабли саноат корхоналарига янги усуллар воситаларни илмий тадқиқот ишларини тадбиқ қилиш, касб бўйича мутахассисларни замон талабига мос тайёрлаш, билим бериш, малакасини ошириш мухимлиги ошкора айтилмоқда.
Маълумотларга асосан хозирги вақтда Ўзбекистон ахолиси 33 млнга етди. 11 млн халқ хўжалиги тармоқларида хизматда, корхоналарда 6.5 млн одам ишламоқда. Ўзбекистонда 37000 дан ортиқ хавфли корхоналар ва у ерда 600000 одам ишлайди.
Корхоналарда соғлом хавфсиз мухит яратиш жараён бажариш мақсадида касалланишни жарохатланиш хавфларни олдини олиш экологик санитар гигиеник шароитни яратиш, таъминлаш мақсадида тадбир чоралар амалга оширилмоқда.
Назорат саволлари
Хавф, таваккал тушунчаси, эътиборга олиш
Хавф турлари, эътиборга олиш чоралар
Хавфни бахолаш, тадбир чоралар
Хавфдан химоялаш, инсон мехнатини мухофазалаш
Do'stlaringiz bilan baham: |