«Ишлаб чикариш жараёнлари хавфсизлиги» фанидан маърузалар матнлари


Маъруза Саноат корхоналарида содир бўладиган кутиладиган хавфлар



Download 95,73 Kb.
bet5/19
Sana21.02.2022
Hajmi95,73 Kb.
#31253
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
AHRORAKAмаъруза

5 Маъруза
Саноат корхоналарида содир бўладиган кутиладиган хавфлар
Режа: Хавф хақида тушунча. Хавфни турлари, содир бўлиш манбалари. Хавфсизлик ишларини ташкил этиш. Хавфсизликни таъминлашга боғлиқ норма қоида, йўриқномаларни ахамияти ва назорат.

Меҳнат- инсонни яшаши учун зарур бўлган асосий шарт шароитлардан бири бўлган олий формадаги фаолиятдир. Фаолият эса “инсон” хаёти учун зарур шароитни, муҳитни ифодалайди.


Меҳнат формаси- турлича бўлиб сохалар бўйича амалий, интелектуал, маънавий жараёнларни ўз ичига олади.
Жараён- хавфларни вужудга келишига сабаб бўлади. Сабаб эса очиқ ва яширин хавфларни содир бўлишига боғлиқ шароитни ифодалайди. Жараён бажарилишида турли хавф хатарлар бўлиши мумкин. Хавф хатар инсон соғлиғига, мехнат фаолиятига бевосита, билвосита зарар келтирадиган кўнгилсиз ходисалардир.
Хавфлар келиб чиқиши бўйича табиий, техник, экологик, аралаш бўлади. Расмий стандартга асосан физик, кимёвий, биологик, рухий турда бўлади.
Салбий хавф хатар оқибатларини рўй бериши импульсив (беихтиёр)ва кумулятив(тўсатдан) бўлади.
Хавфларни тарқалишига йўл қўйилиши бўйича литосфера, гидросфера, атмосфера ва коинот билан боғлиқ бўлади.
Келиб чиқадиган оқибатлар чарчаш, касалланиш, жарохатланиш, халокатлар, ёнғинлар кўринишида бўлади.
Келтирадиган зарари бўйича ижтимоий, техник, экологик ва бошқа турларга бўлинади.
Намоён бўлиши бўйича маиший, спорт, транспорт, йўл ишлаб чиқариш ва харбий хавфи бўлиши мумкин.
Одамга таъсири бўйича ўта таъсирчан, суст, наркотик ва моддалр тури бўлади.
Хавфлар рўйхатига хаво тезлиги, босим, ёруғлик, хаво ионизацияси, портлаш, гербицит, шовқин, тебраниш, ёнғин, зарарли моддалар, лазер нури, электр ва бошқалар мисол бўлади.
Яширин хавфларни амалга оширишга олиб келадиган шароит сабаб деб аталади. Натижада турли оқибатлар намоён бўлади.
Хавф, оқибат, сабаб яширин хавфсизликни, зарарларни амалга оширувчи жараён хисобланади.
Мутлоқ хавфсиз бўлган иш (фаолият) бўлиши мумкин эмас. Фаолият қандай бўлмасин унда яширин хавф бўлади.
1950 йил сентябрда Кёлн шахрида 1- жахон кангресида “Хаёт фаолияти хавфсизлиги” фан деб эълон қилинган ва унга “таваккал” тушунчаси киритилган.
Шахсий таваккал кўпчилик таваккали мавжуд ва келиб чиқадиган хавф, оқибатлар билан боғланган.
Хавфларни бахолашда таваккал тизими қўлланилиб, инсон хаётини фаолиятини сақлаб қолишда пул бирлиги киритилди.
Пул бирлиги қўллашда тўртта йўл яъни мухандислик, моделлаш, эксперт, ижтимоий йўл хисобга олинади.
Тавакклни йўл қўйса бўладиган фикр юритиш усули хавфсизликни мутлоқ яратишга асосланган бўлиб бу усул техник, ижтимоий, сиёсий жараёнларни ўз ичига олади. Хавфсизликни таъминлашда харакат бошқа сохаларга нисбатан кўпроқ бўлади. Харажат ишлаб чиқариш тизимларини, объктларни такомиллаштириш, малакавий ишчиларни тайёрлашга, фавқулотда оқибатларни йўқотишга , оқибат-таваккални баҳолашга сарф бўлади.
Хавфларни ўрганишда уч босқич амалга оширилади
1) Хавфларни олдиндан тахлил қилиш
2) Хавфли харакатларни кетма-кетлигини аниқлаш
3) Босқичли-хавфли оқибатларни тахлил қилиш
Хавфсизликни воқеа рўй беришидан олдин(антриор) ёки кейин (апостриор) тахлил қилиш мумкин.Усул бевосита ёки аксинча бўлади. Шунингдек хавфларни ўрганишда тўғри ва тескор усул эътиборга олинади.
Хавфсизликни таърифлашда, таъминлашда тизимлар, асослар ,усуллар,кўрилаётган алоқаларни тассавур қилиш ахамиятли . Асос-фикр, ғоя, мақсадни ифодалайди . Усул қонуниятларни билиш, қўллаш орқали мақсадга эришиш йўлидир.Асос ва усул бир-бирига боғлиқ.
Хавфсизликни таъминлаш усулларини амалий,ташкилий жихатдан моддий жихатдан амалга оширишни тушунилади ва буни тўрт синифга ажратиб ифодаланади, яъни йўналтирувчи техник,ташкилий ва бошқариш белгилари билан амалга оширилади.
Мақсадга эришиш учун инсон фаолияти жараёнида фазо (гемосфера) доимий ёки вақти вақти билан хавф пайдо бўладиган (паксосфера) эътиборга олинади.

  • Фазо бўйича вақт бўйича ажратиш, мақсадга эришиш, масофадан бошқариш, автоматлаштириш, рағбатлантириш воситаларига боғлиқ

  • Хавфларни йўқотиш паксосферани меёрлаштириш учун ишчиларни шовқин, газ, чангдан, жарохатланишдан сақлаш учун шахсий ва биргаликдаги химоя воситаларидан фойдаланилади

  • Инсонларни тегишли мухитга мослаштиришда, хавфсизлик даражасини оширишда хар хил воситалар, касбига қараб химоя воситалари, рухий таъсир қўлланади, объектни хисобга олинади.

Саноат корхоналарида ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларни хавфсиз бажариш, одамларга соғлом мухит яратишда бошқарувчи маъмурият қуйидаги вазифаларни бажаради.

  1. Объект холатини тахлили, бахосини ташкил қилиш

  2. Бошқариш тадбирлари

  3. Бошқарув тизимларини ташкил қилиш

  4. Тадбирларни, бошқарув ишларини нашр қилиш, текшириш

  5. Тадбирларни таъсири ва фойдасини аниқлаш

  6. Рағбатлантириш ва х.к.

Ишлаб чиқаришда хавфсизликни таъминлашда эътиборга олинадиган кўп бошқарув воситалари, масалан халқ маърифати, касбни танлаш, ўргатиш, тарбиялаш, рухий таъсир, химоя воситалари мавжуд.
Инсон фаолиятини лойихалашда ишни, жараённи кетма кетлиги натижалари эътиборга олинади, яъни хавфсизликни таъминлаш, технологик жараёнларни хавфсиз таъминлаш ва объектни бошқаришда қуйидагилар:

  1. Лойихаланаётган ёки мавжуд объектни қисимларга ажратиш

  2. Сабаблар. Хавфлар мажмуасини тузиш

  3. Хавфларни миқдори, сифатини бахолаш

  4. Хавфсизлик даражасини солиштириш

  5. Мақсадни аниқлаш

  6. Объектни умумий бахолаш

  7. Бўлиши мумкин бўлган асослар, тизимлар

  8. Хавфсизликни таъминлаш усуллари

  9. Камчилик, фойда, зарарни тахлил қилиш

  10. Қабул қилиниши мумкин бўлган асос, воситаларни тахлил қилиш

  11. Хисоб китоб ва фойдани бахолаш хисобга олинади

Лойихалаш ишларининг натижаларида иш буюмлари, воситалари, қувват, иш махсулотлари, технологик жараёнлар, иқлим, иш жойи, цех, хавфлар рўйхати, сабаблари, иш параметрлари, қабул қилинган кўрсаткичлар (баллар), асослар, усуллар, усулларни танлаш, масалани аниқ ечиш, техник, ижтимоий, иқтисодий, фойда кўрсаткичлари эътиборга олинади.
Демак ишлаб чиқаришда бажарилаётган ишларни туридан қатъий назар хавфсиз жараёнларни амалга ошириш ва корхона мухитида соғлом, хавфсиз мухит бўлишида, шунингдек объектни бошқаришда мумкин бўладиган ошкора (очиқ) ва ички хавфларни олдини олиб шароитни соғломлаштириш борасида саноат корхоналарида замонавий усул, воситалардан фойдаланиш, хавфсизлик меёрлари, қоида талабларига, қонунлар, фармоишларга эътибор бериб фаолият юритиш инсоният одамлар учун катта ахамиятга эгадир.

Назорат саволлари



  1. Хавф хатар хақида тушунча

  2. Хавфсизлик ишларини ташкил этиш

  3. Хавфсизликни таъминлашга боғлиқ норма қоидалар

  4. Хавфсизлик ишларини ташкил этиш, назорат


Download 95,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish