Узбекистон Республикаси Олий ва Урта Махсус таълим Вазирлиги
Тошкент Кимё Технология Институти
Ноорганик моддалар кимёвий технологияси факултети
«Саноат Экологияси» кафедраси
Тасдиклайман
ТКТИ укув ишлари
ректор муовини
«____»_______2019й
«Ишлаб чикариш жараёнлари хавфсизлиги»
фанидан маърузалар матнлари
Тошкент 2019 й
Маъруза матнлари “Саноат экологияси” кафедрасининг услубий семинарида мухокама қилинган. № сонли “ ”________2019 й
Ноорганик моддалар кимёвий технологияси факултетининг Илмий Услубий Кенгашида мухокама қилинган № сонли кенгаш баёни “ ”________2019 й
ТКТИ илмий услубий кенгашида тасдиқланган ва чоп этишга тавсия этилган № кенгаш баёни “ ”________2019 йил
Тузувчилар: к.ф.н. доцент Аъзамов А
Тақризчилар: “Фуқоро мухофазаси ” институти доценти к.ф.н. Абидова Ф.А.
ТДТУ ХФХ каф. доценти Шомансуров С.С.
“Ишлаб чикариш жараёнлари хавфсизлиги” фани маърузалари (1 қисм)
1 Маъруза
“Ишлаб чикариш жараёнлари хавфсизлиги” фани хакида умумий маълумотлар
Режа: Кириш. Фанни максади, вазифаси, фанни урганишда бошка фанларни, илмий кашфиёт ва институтларни ахамияти. Хавфсизлик масалаларига давлатни эътибори
Жамиятни асосий ривожлантирувчи ва ишлаб чикариш тизимининг бошкарувчи кучи «инсон» эканлиги хисобга олиб, унинг ишлаб чикариш фаолияти ва соглигини саклаш хозирги ижтимоий тараккиёт йулида мухим вазифа хисобланади. Бу вазифа уз навбатида саноат корхоналарида махсулот ишлаб чикариш билан бир каторда ишлаб чикариш шароитини яхшилаш, жарохатланиш ва касб касалликларини келиб чикиш манбаъларини йукотиш, иш шароитида чарчаш, толикиш, касалланиш булмаслиги, санитар гигиеник шароитларни таъминлаш, огир кўл кучи билан бажариладиган мехнатни тугатиш, аклий мехнат ролини ошириш, жараёнлар бажарилишида хавфсизликни таъминлаш, хавфсиз, самарали технологик услубларни куллаш ва тадбир чораларни амалга ошириш масалалари билан богланган.
Саноат корхоналарида тармоклар буйича халк хужалиги учун турли махсулотлар, буюмлар, моддалар, курилмалар «инсон» мехнати билан ишлаб чикилмокда. Бу максадда турли хусусиятли, куриниишдаги хавфли, хавфсиз моддалар, хомашёлар кулланади ва технологик жараёнлар бажарилади. Технологик жараёнларни хавфсиз бажариш замонавий тадбир чораларни куллашни, илмий тадкикот ишларни олиб боришни, хавфсиз услубларни куллашни мутахассисларни билим даражасини оширишни талаб килади.
Бу тадбирлар заминида замонавий илмий техник ривожланиши, ишлаб чикаришга юкори самарали ва хавфсиз янги техника ва технологиялар, мехнатни ташкил килишнинг илгор усулларини тадбик килиш, сохалар буйича юкори малакали кадрлар тайёрлаш масаласи ётади. Кимё, нефть кимёси, озик овкат саноати корхоналарида мехнатни мухофаза килиш муаммоларини ечиш «инсон»ни саломатлигини, фаолиятини саклаш Узбекистонни келажак тараккиётида мухим уринни эгаллаганлиги хисобга олинмокда ва давлат эътиборида булмокда.
Саноат корхоналари учун тармоклар буйича малакали кадрлар тайёрлашда ижтимоий- хукукшунослик, иктисодий, табиий фанлардан билим беришда техника фанлари каторида «Ишлаб чикариш ва технологик жараёнлар хавфсизлиги» фанидан билим бериш талаблари эътиборда хисобланади ва 5А640101-мутахассислик магистрларига хавфсизликни таъминлаш борасида маълумотлар берилади.
Ишлаб чикариш ва технологик жараёнлар хавфсизлиги (ИЧТЖХ) фани максади: мутахассисларга саноат корхоналарида ишлаб чикариш технологик жараёнларини хавфсизлигини таъминлашга боглик масалалар, кулланадиган тадбир чоралар, мавжуд муаммолар, тараккиёт ривожланиши, инсон мехнати мухофазаси, фаолиятини саклаш, хавфсиз жараён бажариш услублари, ижтимоий иктисодий таъминот, давлатни хавфсизликни таъминлашга эътибори буйича маълумотлар беришдир. Ишлаб чикариш ва технологик жараёнлар хавфсизлиги (ИЧТЖХ) фани вазифаси: хозирги замон тараккиёти ва саноат ривожланиши борасида хавфсиз жараёнлар бажариш, инсон мехнати, фаолиятини, химоялаш ишлаб чикаришда соглом хавфсиз мухит яратиш, хавфсизликни таъминлашда техник,
3
техникавий ташкилий тадбирларни қўллаш, хавфсизлик муҳофаза талабларини эътиборга олиш бўйича кизикиш куникма хосил қилиб билим беришдир.
ИЧТЖХ фанни урганишда, шунингдек саноат корхоналарида жараён бажарилиш, хавфсизликни шунингдек соглом мухит яратиш, замонавий тадбир чораларни ишлаб чикиш, тадбик килишда ижтимоий хукукшунослик, иктисод, тиббиёт фанлар, техника фанлари хиссаси каттадир. Хавфсизликни таъминлаш масалаларини ечишда купинча чет эл ва Росссия олимлари, Узбекистон олимлари ижодлари, ихтиролари, илмий ишлари юкори эътиборда хисобланади.
Узбекистонда саноат корхоналарида ишлаб чикаришда хавфсизликни таъминлаш, соглом мухит яратиш, инсон фаолиятини мухофазалаш тараккиёт учун янги услублар яратиш, тадбир чоралар ишлаб чикиш куллаш учун олий укув юртларида Узбекистон фанлар академияси таркибидаги институтлар лабораториялар, лойихалаш ташкилотларида самарали ишлар олиб борилмокда.
Хавфсиз, самарали, тежамкор услублар, воситалар, мосламалар, электроника, автоматизация воситалари саноат корхоналарида хавфсизликни таъминлаш, санитар гигиеник соглом мухит яратишда, экологик ва атроф мухит мухофазаси талабларини бажаришга куллашга тавсия килинмокда. Узбекистонда саноат корхоналари ишлаб чикариш технологик жараёнлари хавфсизлигини таъминлаш, соглом, хавфсиз экологик мухит яратиш, инсон мехнати, фаолиятини мухофазалаш, махсулот олиш ва кайта ишлаш, фукоро мухофазасига оид муаммоларни хал килишда 82 дан ортик олий укув юртида, шу жумладан 26 университетларда, масалаларни ечишда илмий изланиш ишлари олиб борилмокда.
Хукуматимизни бир канча карорларида мехнат шароитини, хавфсизликни таъминлаш, мухитни согломлаштириш масалалари курилиб, амалга оширилаётган чора тадбирлар, ижобий натижалари эътиборга олинмокда.
Бизда янги техника технологияларни жорий этиш, мехнат мухофазаси, ишлаб чикариш технологияси хавфсизлиги ягона тизим асосида бажарилади ва жараёнларни бажариш, шароитни яхшилаш, машина ускуна воситаларидан унумли ва хавфсиз фойдаланишга боглик чора тадбирлар режаланган холда амалга оширилади. Шу йулда билим олиш, малака ошириш жуда ахамиятли хисобланади.
Узбекистон хукумати ишчи хизматчиларни мехнаткашларни турмуш шароитини яхшилаш, саноат корхоналарида фан ва техника ютукларидан кенг фойдаланиб, мехнат шароитини юкорига кутариш, шикастланиш ва касалланиш даражасини паст даражага тушириш, мехнат унумдорлигини кутариш, ишчи хизматчиларни моддий, маънавий, иктисодий рагбатлантириш максадида мавжуд конунлар асосида иш олиб бораяпти, кушимча карор, фармон ва йулланмалар ишлаб амалда кулланаяпти, маблаг ажратилаяпти. Давлатимизни бу эътибори саноатни ривожлантиришга, хавфсизликни таъминлашга, беш йилга мулжалланган ривожланиш харакат дастурини амалга оширишда ахамиятлидир.
Назорат саволлари
Фанни мақсади, вазифаси
Бошқа фанларни алоқаси
Илмий кашфиётлар, услублар
Давлатни хавфсизлик масалаларига эътибори
Do'stlaringiz bilan baham: |