14 Маъруза
Ишлаб чиқариш жараёнларини ишчи хизматчилар фаолиятига таъсири. Хавфлардан химоялаш. Шароитни бахолаш.
Режа: Ишлаб чиқаришда касб бўйича мутахассислардан фойдаланиш. Билим малака ошириш. Назорат. Инсонларга таъсир этадиган мухитдаги хавфлар. Химоя огохлантириш. Мухитни бахолаш.
Саноат корхоналарида ишлаб чиқариш технологик жараёнларни хавфсиз бажариш технологик регламентга амал қилишга, хавфсизлик нрма қоидаларга амал қилишга ишчи хизматчиларни билим даражасига, режали малака оширишга, назоратга, техник ва технологик воситаларни тўғри танлаб фойдаланишга, хомашё, модда, материаллардан фойдаланишга боғлиқ.
Корхона бўйича умумий жавобгарлик директорга, бош директорга юклатилган. Техник, технологик воситаларни хавфсизлигига бош мухандис жавоб беради, бу сохада хавфсизлик техника инженери ёрдам беради. Цех, бўлимда технологик жараённи хавфсиз бажариш цех бошлиғи, технологга боғланган. Иш жойларида воситалардан фойдаланиб смена бўйича иш бажаришда (мастер) иш устаси назоратида бўлади. Бундан ташқари ишлаб чиқаришда очиқда қурилмалар, ускуналар бўлиши мумкин, улар учун жавобгар шахслар тайинланади. Шунингдек хомашё, модда, материалларни таъминоти сақлаши ва омборларга маъсул шахслар назорати қонун қоидаларга амал қилиши талаб қилинади.
Хавфсизликни таъминлаш, иш жойларини ўзлаштириш воситалардан фойдаланиш мақсадида режага асосан йўриқномалар ўтказилади, билим даражаси камиссия орқали бахоланади, малака оширишга замонавий корхоналарга, илмий ташкилотларга юборилади.
Ишлаб чиқаришда қўлланаётган хомашё, модда, материаллар, жихоз, воситалар хавфсизлиги бўйича электрик, слесарь, механик, сантехник, қурилиш инженери хизматда бўлади.
Жараён бажарилишида хавфсизликни таъминлаш ўз навбатида воситаларни пишиқлигига, бутунлигига, босим қўллашга, хомашё, модда материалларни хусусиятига, регламентга амал қилишга, ишчи хизматчиларни саломатлигига, мухитга боғлиқ.
Ишчи хизматчиларга фаолиятига мухит таъсири беради, яъни хомашё, модда, материал хусусияти, шахсий химоя воситалари, хаво таркибини бузулиши, ускуна воситаларни носозлиги, электрик холат, рухий муомала, замонавий огохлантириш, тақиқлаш белгилари, таъминлашни сифатсизлиги, автоматизация, механизация воситаларидан фойдаланмаслик ва х.к. мисол бўлади.
Хавфлардан таъсирдан, ходисалардан инсонларни химоялаш ва соғлом мухит яратиш мақсадида тадбир чоралар режали амалга оширилиб, назорат олиб борилади.
Назорат саволлари
Касб бўйича мутахассисларга талаблар
Билим малака оширишни ахамияти
Инсонга таъсир этадиган ишлаб чиқариш омиллари
Соғлом мухит яратиш ва химоя
Мухитни бахолаш, назоратни ахамия
Do'stlaringiz bilan baham: |