16 Маъруза
Ишлаб чиқаришда техноген хавфлар ва ундан огохлантириш олдини олиш масалалари
Режа : Ишлаб чиқаришда қўлланадиган техник технологик воситалар ва уларга бўлган хавфсизлик талаблари. Хавф содир бўлишига боғлиқ сабаб, параметрлар. Воситаларни қўллаш хавфсизлигини таъминлаш. Воситаларни тайёрлашга талаблар
Саноат корхоналарида мўлжалланган ишларни, технологик жараёнларни бажариб, талабга мос келадиган махсулот ва моддаларолишда бир неча турдаги универсал, махсус, асосий ва қўшимча асбоб ускуналардан фойдаланилади. Уларга насослар, компрессорлар, шамоллаткичлар, газ ва чангни тозалагичлар, транспорт воситалари, иссиқ алмаштиргичлар, ректификация колоналари, абсорберлар, каландрлар грануляторлар, сублиматорлар, пресслар, вальцлар, реакторлар, контакт аппоратлари, синтез колоналари, хлораторлар, конвекторлар, майдалагичлар, қадоқлаш воситалари, сиғим, идиш, сақлагичлар ва бошқалар мисол бўлади.
Саноатда қўлланадиган замонавий ускуналарни яратиш ва қўллашда, умумий хавфсизлик йўлланмаси сифатида унификация, жадаллаштириш, кам қувват сарфлаш, эрганомика йириклаштириш, ишончлиликни ошириш омиллари хисобга олинади шунингдек ускуналарга инсон хусусиятларини, фаолиятларини ифодалайдиган антропометрик, психофизиологик, гигиеник талаблар қўйилади.
Ускуна мослама воситаларининг ишончлилик даражасини ошириш, бахолаш, шунингдек бўладиган авария ва шкастланишдан огохлантиришда ишлатиладиган металл, қотишмаларнинг механик пишиқлиги, иссиқлик таъсирига,чиришга чидамлилиги хисобга олинади.
Тайёрланган хар бир техник ва технологик восита қўлланилишидан аввал тўлиқ техник кўрикдан ўтказилади.
Технологик ускуна мослама аппаратларнинг хавфсиз ишлатилишида, ишчи хизматчиларни шикастланишдан сақлашда қуйидаги умумий чора тадбирлар кўрилиши зарур хисобланади.
Ускуна, аппарат таркибидаги қисимлар хавф туғдирадиган даражада шикастланган бўлмаслиги
Ускуна, қурилма тайёрлаш учун қўлланадиган материал хавфли зарарли бўлмаслиги
Харакатланувчи ва хавфли қисимларни тўсиқлаш
Ускуна, аппаратнинг тўлиқ кўринишида ўткир кирралар,бўртиқлар, нотекис юзалар бўлмаслиги
Ишчиларнинг иссиқ ва совиқ қисимларга тўсатдан, фавқулотда тегиш шароити бўлмаслиги
Ускуна аппаратларини қулай, хавфсиз йўлак, воситалар билан таъминлаш
Махаллий ёритилишни тўлиқ таъминлаш
Ускуналарни электр токидан узиб қўядиган воситалар билан таъминлаш
Электр токи шикастланишидан химоялаш
Шовқин, тебраниш, ультра товушнинг нормадан ошиб кетмаслигини таъминлаш
Хомашё, махсулотни юклаш, тушириш, ташиш, жараёнини механизациялаш
Босим остида бажариладиган ишларда кичикроқ хажмдаги аппаратлардан фойдаланиш
Суюқлик билан ишлаш жараёнларида аппарат ускуналарни қўшимча сиғим, қувир, қуйиш воситалари билан таъминлаш
Аппарат, ускуна, сиғимларнинг бутунлигини таъминлаш
Ускунааппаратларни фақат ташқи томондан тозалаш қисимларни алмаштириш
Ускуна аппарат сиғимларни совитувчи сув қобиғи билан таъминлаш
Аппарат, ускуна, қурилмаларни тузатиш, созлаш учун нарвон, майдонча, кўтарма кран, ва бошқа зарур воситалар билан таъминлаш
Хоналар, ускуналар бўёғи, ранги ва ёритилиши чарчаш ёки толиқишга олиб келишини хисобга олиш ва хавфли жараёнларни олисдан туриб бошқариш
Механик пишиқлик материалларни, қисимларни, қурилмаларни ташқи кўй таъсиридан бузилишга бўлган қаршилик қобилияти билан ифодаланади. Пишиқлик, оқувчанлик чегараси, урилиш, қовушқоқлик механик пишиқликни асосий кўрсаткичлари бўлиб хисобланади, ускуналар захира коэфициенти билан бахоланади. Материалларнинг иссиқликка чидамлилиги уларнинг юқори хароратда ташқи механик куч таъсирида бузилишга бўладиган қаршилиги билан ифодаланади.
Ташқи мухитнинг, кимёвий ва электрокимёвий таъсирлар натижасида металл, қотишмаларни оксидланиши (коррозия) натижасида аппарат ускуна, коммуникация тизимларни бузилиши синиши, аврия, портлаш, ёнғин ходисалари содир бўлади.
Технологик жараён шароитига қараб коррозия тезлиги 0.1 мм/йил дан ошмайдиган материал танланади. Кўп холларда технологик қурилма воситаларни тайёрлашда зангламайдиган ўтга ва иссиққа чидамли, пишиқ, кислота таъсирига бардош берадиган махсус пўлат ишлатилади.
Металларни қурилмаларни коррозияланишини камайтириш мақсадида мухитга қараб қўрғошин, рух, алюминий чанги билан қоплаш, калий сульфат, глицерин ва уни хосилалари, алкиламинлар, ингибитор сифатида ишлатилади ва вақти - вақти билан чидамлилик даражаси текшириб турилади.
Юқорида кўрсатилган тадбир - чораларни эътиборга олмаслик хавфсизлик норма –қоидаларини бузилиши, технологик регламентга амал қилмаслик, ишлаб чиқариш инсон учун техноген хавфларни содир бўлишига, жарохатланишга, экологик мухитни бузилишига олиб келади.
Назорат саволлари
Технологик хавфлар хақида тушунча
Техник, технологик воситалар танлаш
Хавфсизликни таъминлайдиган кўрсаткичлар
Хавфларни содир бўлишига боғлиқ сабаблар
Технологик жараёнларни хавфсиз бажариш
Do'stlaringiz bilan baham: |