Ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот



Download 280 Kb.
bet10/24
Sana09.07.2022
Hajmi280 Kb.
#759424
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24
Bog'liq
1406010304 57378

9.4 -жадвал
«Турон» ОАЖнинг 2004 йилги харажатлар суммасига
реализация ҳажми ва харажат даражаси ўзгаришининг
таъсир ўтган йилга нисбатан ҳисоби.
(сумма – минг сўмда)

Кўрсаткичлар

2004 й

2004й.

Фарқи
(+,-)

Омиллар ўзгариш ҳисобига













Реализа-ция ҳажми

Харажат даражаси

Товар, маҳсулот, иш, хизмат сотишдан тушум

9951

16428

6477







Сотилган маҳсулот, товар, иш хизматларнинг таннархи – суммада
Даража, тушум сумма-сига нисбатан %да

6947
69,812

11427
69,558

4480
-0,254

4522

-42

Тижорат харажатлари суммада
Даража, тушум сумма-сига нисбатан %да

40
0,402



43
0,262



3
-0,140



26


-23




Бошқарув харажатлари

1616

1425

-191

-

-191

Асосий фаолият бўйича харажатлар ЖАМИ

8603


12895


4292


4548


-256


Операцион харажатлар

1200

1995

+795




+795

Реализацияга таалуқли бўлмаган харажатлар

821


102


-719





-719


Фавқулотда харажатлар

-

-

-

-

-

Жами харажатлар

10624

14992

4368

4548

-180

Ҳисоблаш учун маълумотларни «Фойда ва зарарлар тўғрисида»ги 2-шакл, яъни молиявий ҳисоботдан оламиз. Шунинг билан бирга харажатларни ўзгарувчи ва шартли доимий харажатларга бўлинишини ҳисобга олиш керак. Ўзгарувчи харажатларга «сотилган товарлар, маҳсулот, иш, хизмат таннархи»ни ва «тижорат харажатлари»ни киритиш мумкин. Доимий харажатларга (ишлаб чиқариш ҳажмига ва маҳсулот реализациясига тобе бўлмаган) қуйидагилар киради: «Бошқарув харажатлари», «Реализацияга тааллуқли бўлмаган харажатлар» ва «Фавқулодда харажат»лар.


Ўзгарувчи харажат моддалари юқорида таъкидланганидек ишлаб чиқарилган ва реализация қилинган маҳсулот ҳажмига тобе бўлиб, уларнинг ўзгаришига мувофиқ равишда ўзгаради.
Ўзгарувчи моддалар суммасига реализация қилинган маҳсулот ҳажми ўзгаришининг таъсирини аниқлаш учун реализация қилинган товарлар суммасининг фарқини сотилган товар, маҳсулот, иш, хизматларнинг таннархини базис даражасига кўпайтириш керак. Ҳисоб қуйидаги формула орқали амалга оширилади:
Хар = (Реал ҳақ. сотил – Реал базис сотил ) . Дар базис ҳар
Бунда: Δ Хар – харажатлар сўммасининг фарқи;
Реал базис сотил - базис даврида реализация қилинган маҳсулот
сўммаси;
Дар базис хар - базис давридаги харажат даражаси.
Ушбу жадвал маълумотларидан кўринадики, «Турон» ОАЖ «Сотилган маҳсулот товар, иш, хизмат» моддаси бўйича 2004 йили ўтган йилга нисбатан 4480 минг сўм маблағ кўп сарфлаган. Реализация қилинган маҳсулот ҳажми ошиши натижасида харажатлар 4522 минг сўмга кўпайган (6477.69, 812 : 100). Бошқа факторлар ишлаб чиқариш харажатларининг камайишига сабабчи бўлган.
Харажатлар даражасини ўзгариши (бошқа факторлар) таъсирини аниқлаш учун ҳисобат даврида реализация қилинган маҳсулотнинг ҳақиқий сўммасини харажатлар даражалари айирмасига (Дархақ.хар– Дар баз хар кўпайтириш керак. Бу қўйидаги формулада акс эттирилди:
Хар = Реал ҳақ сотил . (Дар хақ хар) : 100

«Турон» ОАЖда ишлаб чиқариш харажатлари даражасининг пасайиши натижасида уларнинг сўммаси 45 минг сўмга камайган (11427.(69,558 –69, 812):100). Шундай қилиб, ҳисобат даврининг ўтган йилга нисбатан сотилган маҳсулот таннархи 4480 минг сўмга кўпайган (абсолют четланиш). Бу қўйидагилар ҳисобига амалга ошган:



  • Маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҳажмининг ошиши, бу харажатларни 4522 минг сўмга кўпайтирган;

  • Харажатлар даражасининг камайиши, бу харажатларни 42 минг сўмга камайтирган.

Шундай қилиб, бу иккала омилнинг таъсири ҳисобат давридаги ишлаб чиқариш харажатларининг ўтган йилга нисбатан умумий фарқига тенг бўлади.
(4480 + 42 = 4522 минг сўм).
Худди шундай ҳисоб «Тижорат харажатлари» моддаси бўйича ҳам амалга оширилди.
«Доимий» харажатлар гуруҳига маҳсулотни реализация қилиш ҳажми таъсир кўрсатмайди. Шунинг учун улар бўйича харажатлар сўммасини ўзгаришга тежаш режаси, хом ашё ва материалларнинг нархи ўзгариши, хизмат тарифлари, хизмат кўрсатувчи ва бошқарув ходимларининг маошини ўзгариши каби омиллар таъсир кўрсатади.Уларнинг ўтган (базис) даврга нисбатан четланиши тўғридан тўғри корхонанинг харажатлар сўммасида ўз аксини топади.
Шундай қилиб, корхона харажатининг ўтган йилга нисбатан 5520 минг сўмга ошишига қўйидагилар ўз таъсирини кўрсатган;

  • Маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилиш хажмининг ошиши харажатлар сўммасини 4548 минг сўмга кўпайтирган (4522 + 26);

  • Сотилган маҳсулотларнинг таннарх даражасини пасайиши харажатлар сўммасини 42 минг сўмга камайтирган;

  • Тижорат харажатлар бўйича тежамкорлик харажатларни 23 минг сўмга камайтирган;

  • Бошқарув харажатларининг камайиши умумий харажатларни 191 минг сўмга камайтирган;

  • Операцион харажатларнинг кўпайиши харажатларни 795 минг сўмга ошишига олиб келган;

  • Реализация қилиш билан боғлиқ бўлмаган харажатларининг камайиши харажатларни умумий сўммасини 719 минг сўмга камайтирган.

Кейинчалик бу омилларнинг ҳар бирини ўрганиб чиқиш лозим, маблағларни тежаб сарфланиши ва камайтирилиш имкониятлари ва сабаблари аниқланиб улар бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бошқарув қарорлари қабул қилиниши керак.



Download 280 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish