Ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот


Шартнома таннархини калькуляция қилишда харажатлар таҳлили



Download 280 Kb.
bet13/24
Sana09.07.2022
Hajmi280 Kb.
#759424
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24
Bog'liq
1406010304 57378

Шартнома таннархини калькуляция қилишда харажатлар таҳлили. Ҳар бир шартнома маҳсулотнинг алоҳида бирлигини калькуляция қилинишини англатади, шунинг учун ҳар бир шартнома бўйича харажатлар бухгалтерия бош китобида алоҳида счётда йиғилади.
Шу туфайли харажатлар қуйидаги модда турлари бўйича йиғилади.

  1. Асосий материаллар.

  2. Ишлаб чиқариш ходимларининг иш ҳақи.

  3. Ишлаб чиқариш қурилмалари учун сарфлар.

  4. Суб контракт (субшартнома) бўйича сарфлар.

  5. Эгри харажатлар.

Контрактга кирувчи материаллар ўз ичига маҳсус сотиб олинган материалларни олибгина қолмай, пудратчи омборидаги маҳсулотни ҳам ўз ичига олади.
Материал харажатларини таҳлил қилишда қурилиш майдончасидан омборга ортиқча материалларнинг келиб тушиши ва қайтарилишини ҳисобга олиш қийинлигини инобатга олиш керак. Маҳсулотлар сарфланиши ҳисоби тўғрилигини ва ўрнатилган сарф нормасини батафсил синчиклаб текшириш зарур.
Шартномага кирувчи меҳнат учун сарфлар, режа ва хужжатлар тузиш билан боғлиқ офис ишини, бевосита заводдаги ишлаб чиқариш операцияларини ва қурилиш майдончасидаги ишларни ўз ичига олади. Қурилиш жойидаги барча ишларга шартнома бўйича тўғри меҳнат сифатида қаралади.
Ҳар хил майдончалардаги қурувчиларнинг иш вақтлари маҳсус иш вақтининг ҳисоби табелларида олиб борилади. Бундай меҳнат билан боҳлиқ барча харажатлар шартнома ҳисобига ёзилади.
Материаллар ва меҳнатдан ташқари шартнома бўйича тўғри харажатлар ҳам мавжуд. Уларга субшартнома бўйича ишлар ва ишлаб чиқариш қурилмалари учун сарфлар киради.
Ишлаб чиқариш қурилмалари ва жиҳозлари учун харажатлар махсус ушбу шартнома учун қилинган бўлиши мумкин ёки ижарачи фойдаланиши учун берилган бўлиши мумкин.
Агар ишлаб чиқариш қурилмалари ва жиҳозлар ушбу шартнома учун махсус сотиб олинган бўлса, унда сотиб олинган жиҳозларнинг таннархи бутунлай шартнома ҳисобига ўтади.
Агар ишлаб чиқариш қурилмалари ва жиҳозлар бошқа шартномаларга берилса, унда уларнинг ҳисобдан чиқарилган қиймати дастлабки шартномада қолади, қолган сумма эса янги шартномага ўтади.
Ишлаб чиқариш қурилмалари маълум бир шартнома бўйича фойдаланиш учун ижарага олинган бўлиши мумкин. Ушбу ҳолатда компания бу ишлаб чиқариш қурилмаларига эгалик қилаолмаслиги учун ижара суммаси шартнома ҳисобига кўчирилади.
Йирик шартнома ёки маълум бир иш тури бўйича мутахассис фаолияти билан боғлиқ шартнома бўлса корхона субпудратчиларни жалб қилиши мумкин. Субпудратчининг ҳамма бажарган ишининг таннархи шартноманинг тўғри харажати сифатида қаралиб шартнома ҳисобига олиб борилади.
Кўплаб пудратчилар ўз харажатларини алоҳида шартномалар бўйича тақсимламайдилар, чунки улар одатда тўғри харажатларга нисбатан муҳим ҳисобланмайди. Лекин, алоҳида ҳолларда шартнома бўйича эгри харажатлар алоҳида шартномалар ўртасида корхона учун белгиланган усул бўйича тақсимланиши мумкин.
Ҳар бир шартноманинг қиймати ижрочи ва мижоз ўртасида келишиб олинади ва у шартнома қиймати ҳисобланади. Агар шартномалар йирик бўладиган бўлса, пудратчи мижоздан бажарган иш ҳажми ва шартнома қийматига мос равишда оралиқ тўловларни олиши мумкин.
Ушбу ҳолларда шартноманинг бажарилган иши бўйича буюртмачининг эксперти хулоса беради, унда шартноманинг жами қийматидан бир қисми аниқланади ва у ижрочига бажарган иш ҳажмига мувофиқ равишда тўланиши мумкин. Ижрочи ўз навбатида буюртмачига оралиқ тўлов суммаси учун счет фактура беради.
Шартноманинг бажарилиш даврида ижрочи одатда эксперт хулосасида кўрсатилган қийматнинг бир қисмини олади. Буюртмачи ишлаб қоладиган қолган сумма ижрочига шартномани бажарилиши билан ва деффектларни тузатиши билан (агар улар бўлса) тўлаб беради.

Download 280 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish