Харўз.маҳ.бир = ΔХар ум. : Δ МИЧмиқ.
3. Ҳисобнинг кейинги қадами бўлиб умумий ўзгарувчан харажатларни (Харўз.маҳ.бир) аниқлаш ҳисобланади. У маҳсулот бирлигига қилинган ўзгарувчан харажатларни ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг максимал миқдорига кўпайтириш йўли билан ҳисобланади:
Харўз.ум = Хар ўз.маҳ.бирх МИЧмакс.миқ..
Доимий харажатлар сўммасини (Хардоим.ум.) аниқлаш учун умумий харажатлар сўммасидан ўзгарувчан харажатлар сўммасини айириб ташлаш лозим:
Хардоим.ум = Хар ум.макс – Хар ўз.ум
ёки
Хардоим.ум = Хар ум.макс – (МИЧ мин.миқ Хар ўз.маҳ.бир.
Буни аниқ бир мисолда кўриб чиқамиз. Фараз қилайлик, 2004 йилнинг ойлар бўйича харажатлар ва ишлаб чиқариш даражалари тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар олинган.
Ойлар
|
Ишлаб чиқариш ҳажми,
дона
|
Ишлаб чиқариш харажатлари, минг сўм
|
Минимал кўрсаткичлар
|
Максимал кўрсаткичлар
|
Ишлаб чиқариш ҳажми, дона
|
Харажат
лар,
минг сўм
|
Ишлаб чиқариш ҳажми, дона
|
Харажат
Лар, минг сўм
|
Январ
|
400
|
1050
|
400
|
1050
|
-
|
-
|
Феврал
|
600
|
1700
|
-
|
-
|
-
|
-
|
Март
|
550
|
1600
|
-
|
-
|
-
|
-
|
Апрел
|
800
|
2100
|
-
|
-
|
-
|
-
|
Май
|
750
|
2000
|
-
|
-
|
-
|
-
|
Июн
|
900
|
2300
|
-
|
-
|
900
|
2300
|
Ишлаб чиқаришнинг минимал ҳажми январда, максимал ҳажми эса июн ойида.
Биринчи ўринда максимал ва минимал кўрсаткичлар орасидаги фарқни ҳисоблаймиз.
а) маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми – 500 дона
Δ МИЧмиқ = 900-400 =500 дона
б) ишлаб чиқариш харажатлари – 1250 минг.сўм.
Δхар ум = 2300 – 1050 = 1250
Маҳсулот бирлигига тўғри келадиган ўзгарувчан харажатлар – 2,5 минг.сўм.
Хар ўз.маҳ.бир =1250 : 500 = 2,5. минг сўм
3. Умумий ўзгарувчан харажатлар – 2250 минг.сўм
Хар ўз.ум =2,5 . 900 = 2250 минг сўм
4. Умумий доимий харажатлар – 50минг.сўм.
Хардоим.ум =2300 – 2250 =50 ёки 1050 – (400 . 2,5) =50.
Ишлаб чиқариш зарарсизлигининг таҳлили. Зарарсизлик (Cost – volume –profiI) таҳлилини ёки CVP- таҳлилини мақсади - маҳсулот ишлаб чиқариш вақт бўйича чекланган ва корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватлари ўзгармаган ҳолда ўтган давр учун молиявий натижаларни ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқлигини аниқлаш.
Шу билан бирга асосий шартлар қуйидагилар бўлиши керак:
Ўзгарувчан харажатлар ва сотиш нархи, яъни маҳсулот бирлигининг маржинал даромади ўзгармас ҳисобланади ва ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ эмас.
Умумий доимий харажатлар ишлаб чиқариш ҳажми ўзгариши билан ўзгармайди, лекин маҳсулот бирлиги учун ўзгаради.
Ишлаб чиқариш ҳажми ўзгариш билан маҳсулот бирилигининг фойда сўммаси ўзгаради.
Юқорида таъкидланганидек кўринадики, CVP – таҳлил зарарсизлик нуқтаси ва маржинал даромаднинг таҳлили ва ҳисобига асосланган.
Зарарсизлик нуқтаси - бу реализациядан олинган даромад умумий харажатларга тенг бўлган нуқта, яъни даромад ҳам зарар ҳам йўқ.
Фойда (зарар) – бу маржинал даромад ва доимий харажатлар орасидаги фарқ. Зарарсизлик нуқтаси маржинал даромад (МД) доимий харажатларга тенг бўлган жойда бўлади. Шундай қилиб, юқорида келтирилганидек нисбат тузиш мумкин.
МД бир бирлик учун (МДдона) = Нарх (Н) –Хар ўз.маҳ.бир.
Do'stlaringiz bilan baham: |