Ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот


Харажатлар динамикасига таъсир



Download 280 Kb.
bet19/24
Sana09.07.2022
Hajmi280 Kb.
#759424
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
1406010304 57378

9.4. Харажатлар динамикасига таъсир
этувчи омил таҳлили

Ишлаб чиқариш харажатларини таҳлил қилатуриб ишлаб чиқариш ҳажми ўзгаришини жами харажатларга ва маҳсулот бирлигига таъсирини аниқлаш лозим. Бу маблағларни тежаб сарфлаш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш ва умуман корхона фаолияти самарадорлиги учун керак.


Корхона раҳбарияти ишлаб чиқаришнинг ҳар хил ҳажмдаги харажатлар ҳисобига эга бўлиши мумкин.
Юқорида таъкидланганидек, ишлаб чиқариш харажатлари доимий ва ўзгарувчан харажатларга бўлинади.
Ўзгарувчан харажатлар ишлаб чиқариш фаолияти даражасига (ишлаб чиқариш ҳажмига) тўғри пропорционал равишда ўзгаради. Бу шу билан боғлиқки, маҳсулот бирлиги учун ўзгарувчан харажатлар (хом ашё, материаллар, ишлаб чиқариш ходимларининг иш ҳақи ва ҳ.к) доимийдир.
Шундай қилиб, умумий ўзгарувчан харажатлар маҳсулот ҳажмига бевосита боғлиқ, бир маҳсулот ҳажмига тўғри келадиган ўзгарувчи харражатлар эса, доимий ҳисобланади. Буни қуйидаги чизмада ифодалаш мумкин:
Умумий Маҳсулот
харажатлар бирлигига
қилинган
харажатлар


Ишлаб чиқариш ҳажми Ишлаб чиқариш ҳажми
1-чизма. Умумий ўзгарувчан 2-чизма. Маҳсулот бирлигига
харажатлар. қилинган ўзгарувчан харажатлар
Доимий харажатлар ишлаб чиқаришнинг турли хил масштаби учун маълум вақт даври учун ўзгармай қолади. Лекин ишлаб чиқариш масштаби ўзгариши билан маҳсулот бирлиги учун улар улуши ўзгаради. Ишлаб чиқариш ҳажми ошиши билан доимий харажатлар сўммаси ўзгармайд, лекин маҳсулотнинг ҳар бир бирлиги учун харажатлар қисқаради. Чизмада у қуйидагича ифодаланади:
Амалиётда доимий харажатлар ҳар доим ҳам ишлаб чиқаришнинг барча даражалари учун бир хил бўлавермайди. Бир неча йиллар билан ўлчанадиган солиштирма, узоқ вақт даври учун, барча харажатлар ўзгарувчан ҳисобланади. Шунингдек, фаолият даражасини катта миқдорда кенгайиши харажатларнинг барча туркумларини ошишига олиб келади. Қисқа вақт даври учун

Умумий Маҳсулот
доимий бирлиги учун
харажтлар қилинган
харажат


Ишлаб чиқариш ҳажми Ишлаб чиқариш ҳажми


3-чизма. Умумий доимий 4-чизма. Маҳсулот бирлигига қилинган


харажатларнинг ишлаб чиқариш доимий харажатларнинг ишлаб
ҳажмига боғлиқлиги чиқариш ҳажмига боғлиқлиги
харажатлар ўзгарувчан ёки ишлаб чиқариш даражаси ўзгаришига боғлиқ ҳолда доимий бўлади. Қанча қисқа бўлса, вақт даври маълум бир харажатлар доимий бўлиш эҳтимоли катта.
Жами ва маҳсулот бирлигига қилинган умумий харажатлар ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқдир. Фаолият ҳажмининг ошиши билан умумий харажатлар ошади, лекин ишлаб чиқариш ҳажмига пропорционал равишда эмас. Маҳсулот бирлигининг умумий таннархи доимий харажатлар моддаси ҳисобига камаяди ва маҳсулот бирлигига қилинган ўзгарувчан харажатларга интилади.
Буни 5 ва 6 чизмаларда кўриш мумкин:

У мумий харажатлар


Умумий Ўзгарувчан Маҳсулот


харажатлар харажатлар бирлигига
қилинган
Доимий харажатлар
харажатлар

Ишлаб чиқариш ҳажми Ишлаб чиқариш ҳажми


5-чизма Умумий харажатларни ишлаб 6-чизма. Маҳсулот бирлигига қилинган


чиқариш ҳажмига боғлиқлиги. умумий харажатларнинг ишлаб
чиқариш ҳажмига боғлиқлиги.

Ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш билан боғлиқ маҳсулот бирлигига қилинган умумий харажатларнинг камайиши корхоналар учун катта ҳажмдаги маҳсулот буюртмаларига чегирмалар қилишга имконият беради.


Маҳсулот таннархини пасайишига яна аниқ давр ва маълум бир ишлаб чиқариш даражаси учун доимий ҳисобланадиган ярим ўзгарувчан харажатлар киритилади, лекин критик вақтда маълум миқдорга улар ошиб ёки камайиб кетади. Масалан, агар ишлаб чиқариш қувватлари маълум критик кўрсаткичгача кўпайиб кетса унда қўшимча ишчилар, назоратчилар ва хизмат кўрсатиш штати ёлланилади. Агар бу кўпайиш унча катта бўлмаса, қўшиимча харажатлар қилинмаслиги мумкин.
Ярим ўзгарувчан харажатларга доимий ва ўзгарувчан компонентлар киради. Бу харажатлар ҳеч қачон нолга тенг бўлмайди, ишлаб чиқариш нолинчи даражада бўлса ҳам.
Амалиётда харажатларни ярим ўзгарувчанларга ажратилиши жуда мушкул, лекин зарарсизликни таҳлил қилиш учун зарурдир. Бунинг учун математик методлардан фойдаланиш тавсия қилинади.
Қуйидаги формуладан фойдаланамиз: у = а+bx
Бунда: у – умумий харажатлар;
а – доимий харажатлар;
b – бир бирлик учун ўзгарувчан (маржинал) харажатлар;
х – унумдорлик даражаси.

Download 280 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish