14. Махсус мақсадли молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) фойдаланувчиларига молиявий ҳисоботлар махсус мақсадли асосга мувофиқ тайёрлангани ва бунинг натижасида молиявий ҳисоботлар бошқа мақсадларга мос келмаслиги тўғрисида маълумот берадиган тушунтириш параграфини ўз ичига олиши лозим. Аудитор бу параграфни тегишли сарлавҳа остида киритиши лозим. (А14-А15 бандларига қаранг)
***
Стандартни қўллашга доир қўлланма ва шарҳловчи материал
Тадбиркорлик субъекти кредиторлар учун тайёрлаши талаб этилиши мумкин бўлган пул оқимлари тўғрисидаги маълумотлар ҳисобини юритиш касса усулига асосланган ҳисоб юритиш асоси.
Тартибга солувчи орган томонидан мазкур тартибга солувчи орган талаблари бажарилишига эришиш мақсадида белгиланган молиявий ҳисоботларни тайёрлаш тўғрисидаги қоидалар; ёки
Шартномада, хусусан облигациялар чиқариш учун шартнома, қарз шартномаси ёки лойиҳа учун грантда белгиланган молиявий ҳисоботларни тайёрлаш тўғрисидаги қоидалар.
A2. Шундай вазиятлар юзага келиши мумкинки, бунда маҳсус мақсадли асос молиявий ҳисоботлар тақдим этишнинг стандартлар ишлаб чиқиш бўйича ваколатли ёки эътироф этилган ташкилоти томонидан ёки қонунчилик ёинки меъёрий ҳужжатларда белгиланган негизига асосланади, бироқ мазкур асос талабларининг барчасини ҳам бажармайди. Бунга молиявий ҳисоботларни Х юрисдикция молиявий ҳисоботлар стандартларининг барчасига эмас, балки аксариятига мувофиқ тайёрлашни талаб қилувчи шартнома мисол бўлади. Агар битим шартларига мувофиқ бу мақбул бўлса, махсус мақсадли молиявий ҳисоботларда молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асоснинг тавсифида молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг стандартлар ишлаб чиқиш бўйича ваколатли ёки эътироф этилган ташкилоти томонидан ёки қонунчилик ёинки меъёрий ҳужжатларда белгиланган асосига тўла мувофиқликни назарда тутиш ўринли бўлмайди. Юқорида келтирилган шартнома мисолида молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асос тавсифида Х юрисдикциянинг молиявий ҳисоботлар стандартларига эмас, балки шартноманинг молиявий ҳисоботларни тайёрлаш тўғрисидаги қоидаларига ҳавола этилиши мумкин.
A3. А2 бандда тавсифланган вазиятларда махсус мақсадли асос, ҳатто у таянаётган молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асоси ҳаққоний тақдим этиш асоси ҳисобланса ҳам, ҳаққоний тақдим этиш асос бўлмаслиги мумкин. Бунинг сабаби шундаки, махсус мақсадли асос молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг стандартлар ишлаб чиқиш бўйича ваколатли ёки эътироф этилган ташкилоти томонидан ёки қонунчилик ёинки меъёрий ҳужжатларда белгиланган асосининг молиявий ҳисоботлар ҳаққоний тақдим этилишини таъминлаш учун зарур бўлган талабларининг барчасига мос келмаслиги мумкин.
A4. Махсус мақсадли асосга мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисобот тадбиркорлик субъекти тайёрлайдиган бирдан-бир молиявий ҳисобот бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда мазкур молиявий ҳисоботдан молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг мазкур асоси махсус мўлжалланган фойдаланувчилардан бошқа фойдаланувчилар ҳам фойдаланишлари мумкин. Бундай вазиятларда молиявий ҳисоботлар кенг тарқатилишига қарамай, юқорида кўрсатилган молиявий ҳисобот барибир АХС мақсадларида махсус мақсадли молиявий ҳисобот ҳисобланади. 13–14-бандларнинг талаблари молиявий ҳисоботларни тайёрлаш мақсадига нисбатан англашилмовчиликларга йўл қўймаслик учун ишлаб чиқилган.