Isa 700, the independent auditor’s report on general purpose financial statements


Вазиятлар қуйидагиларни ўз ичига олади



Download 1,73 Mb.
bet8/13
Sana11.06.2022
Hajmi1,73 Mb.
#655037
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
A042 2012

Вазиятлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Молиявий ҳисоботлар тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан шартномада назарда тутилган молиявий ҳисоботларни тақдим этиш қоидалари (яъни мувофиқлик асоси)га мувофиқ мазкур шартнома қоидаларини бажариш мақсадида тайёрланган. Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асосини танлашга ҳақли эмас.

  • Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асос – мувофиқлик асосидир.

  • Аудит келишуви шартларида тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун жавобгарлиги тавсифи АХС 210 га мувофиқ акс эттирилган.
  • Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)ни тарқатиш ва ундан фойдаланиш чекланган.


МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)
[Тегишли адресат]
Биз АВС компаниясининг 20Х1 йил 31 декабр ҳолатига бўлган бухгалтерия балансидан, кўрсатилган санада тугаган йил мобайнида фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисоботдан, хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида ҳисоботдан, пул оқимлари тўғрисида ҳисоботдан, шунингдек ҳисоб сиёсати аҳамиятли қоидаларининг қисқача тавсифи ва бошқа изоҳловчи маълумотлардан иборат бўлган илова қилинаётган молиявий ҳисоботлари аудитини ўтказдик. Молиявий ҳисоботлар АВС компанияси раҳбарияти томонидан 20Х1 йил 1 январда АВС компанияси ва DEF компанияси ўртасида тузилган контракт (“контракт”) Z бўлимининг молиявий ҳисоботларни тайёрлаш тўғрисидаги қоидалари асосида тайёрланган.
Компания13 раҳбариятининг молиявий ҳисоботлар учун жавобгарлиги
Компания раҳбарияти мазкур молиявий ҳисоботларни контракт Z бўлимининг молиявий ҳисоботларни тайёрлаш тўғрисидаги қоидаларига мувофиқ тайёрлаш, шунингдек Компания раҳбарияти фирибгарлик ёки хато туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлардан холи молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун зарур деб ҳисоблайдиган ички назорат тизимини таъминлаш учун жавобгар бўлади.
Аудиторнинг жавобгарлиги
Бизнинг жавобгарлигимиз мазкур молиявий ҳисоботлар бўйича ўзимиз ўтказган аудит асосида фикр билдиришдан иборат. Биз аудитни Аудитнинг Халқаро Стандартларига мувофиқ ўтказдик. Мазкур стандартлар бизга ахлоқий талабларни бажариш, шунингдек аудитни молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд эмаслигига оқилона ишонч билдиришни таъминлайдиган тарзда режалаштириш ва ўтказиш мажбуриятини юклайди.
Аудит молиявий ҳисоботларда акс эттирилган суммалар ва очиб бериладиган маълумотлар бўйича аудиторлик далилларини олиш учун тартиб-таомилларни бажаришни ўз ичига олади. Танланган тартиб-таомиллар аудиторнинг мулоҳазасига, шу жумладан фирибгарлик ёки хато туфайли молиявий ҳисоботларда юзага келиши мумкин бўлган муҳим бузиб кўрсатишлар рискларига берилган баҳога боғлиқдир. Бундай рискларни баҳолашда, тадбиркорлик субъекти ички назорат тизимининг самарадорлиги тўғрисида фикр билдириш мақсадида эмас, балки вазиятга мос келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш мақсадида, аудитор тадбиркорлик субъекти ўз молиявий ҳисоботларини тайёрлаши ва ҳаққоний тақдим этиши билан боғлиқ бўлган ички назорат тизимини кўриб чиқади. Аудит ўтказиш қўлланилаётган ҳисоб сиёсатининг мақбуллигини ва тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан ҳисоблаб чиқилган баҳоларнинг асослилигини баҳолашни, шунингдек молиявий ҳисоботларнинг умумий ифодаланишини баҳолашни ҳам ўз ичига олади.
Биз ўзимиз олган аудиторлик далиллари ўз аудиторлик фикримизни билдиришда асос сифатида таяниш учун етарлича тегишли далиллардир деб ҳисоблаймиз.
Фикр
Бизнинг фикримизча, АВС компаниясининг 20Х1 йил 31 декабрда тугаган йил учун молиявий ҳисоботлари барча муҳим жиҳатларда контракт Z бўлимининг молиявий ҳисоботларни тайёрлаш тўғрисидаги қоидаларига мувофиқ тайёрланган.

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish