Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асоснинг мақбуллиги (8-бандга қаранг)
A5. Махсус мақсадли молиявий ҳисоботлар билан боғлиқ ҳолда назарда тутилаётган фойдаланувчиларнинг молиявий маълумотларга бўлган эҳтиёжлари молиявий ҳисоботларни тайёрлашда қўлланиладиган молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асосининг мақбуллигини аниқлашда энг муҳим омил ҳисобланади.
A6. Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асос махсус мақсадли молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун стандартларни эълон қилиш ҳуқуқи эътироф этилган ташкилот томонидан белгиланган молиявий ҳисоботлар стандартларини қамраб олиши мумкин. Бу ҳолда мазкур стандартлар ушбу мақсад учун мақбул деб ҳисобланади, башарти бундай ташкилотлар пухта мулоҳаза юритиш ва манфаатдор шахсларнинг фикрларини ўрганишни назарда тутадиган тасдиқланган ва очиқ, ошкора жараёндан фойдаланган бўлсалар. Айрим юрисдикцияларда қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатлар муайян турдаги тадбиркорлик субъекти учун махсус мақсадли молиявий ҳисоботларни тайёрлашда тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асосидан фойдаланишни амр этиши мумкин. Масалан, тартибга солувчи орган ўз талаблари бажарилишини таъминлаш мақсадида молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун қоидаларни белгилаши мумкин. Бунинг аксини кўрсатувчи белгилар мавжуд бўлмаса, молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг бундай асоси мазкур тадбиркорлик субъекти томонидан тайёрланган махсус мақсадли молиявий ҳисоботлар учун мақбул ҳисобланади.
A7. Агар А6 бандида зикр этилган молиявий ҳисоботлар стандартлари қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатларнинг талаблари билан тўлдирилган бўлса, АХС 210 аудитор молиявий ҳисоботлар стандартлари ва қўшимча талаблар ўртасида бирон-бир номутаносиблик бор-йўқлигини аниқлашини талаб қилади, шунингдек бундай номутаносибликлар мавжуд бўлган ҳолда аудитор бажариши лозим бўлган ҳаракатларни белгилайди.9 A8. Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асос и шартномада ёки А6 ва А7 бандларида тавсифлангандан бошқа манбаларда назарда тутилган молиявий ҳисоботларни тайёрлаш бўйича қоидаларни қамраб олиши мумкин. Бу ҳолда, келишув вазиятларида молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асоснинг мақбуллиги АХС 210 га 2-иловада келтирилган тавсифга мувофиқ молиявий ҳисоботлар тақдим этишнинг мақбул асослари одатда намойиш этадиган белгиларни мазкур тузилма намойиш этиши ёки намойиш этмаслигини кўриб чиқиш йўли билан аниқланади. Махсус мақсадли асос билан боғлиқ ҳолда молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг мақбул асослари одатда намойиш этадиган бундай белгилардан ҳар бирининг муайян келишув учун муҳимлик даражасини аниқлаш профессионал мулоҳаза масаласи ҳисобланади. Масалан, тадбиркорлик субъекти соф активларининг қийматини улар сотилаётган санада аниқлаш мақсадида, сотувчи ва харидор уларнинг эҳтиёжлари учун умидсиз дебиторлик қарзлари бўйича захираларнинг ўта консерватив баҳолари мақбул бўлиши тўғрисида ўзаро келишувга эришишлари мумкин (ҳатто бундай молиявий маълумотлар умумий мақсадли асосга мувофиқ тайёрланган молиявий маълумотлар билан таққослаганда бетараф ҳисобланмаса ҳам).