SCM tizimi.
SCM – тизими етказиб бериш занжирларини бошқариш.
Корхоналар учун ишлаб чиқариш жараёнида
фойдаланиш учун турли
материаллар ва ресурслар зарур. SCM – тизими ана шуларни
етказиб
берувчилар билан ўзаро муносабатларни ташкил этиш билан боғлиқ
масалаларни ечади: қидириш, буюртмаларни расмийлаштириш, етказиб
бериш, ўзаро хисоб-китобларни амалга ошириш. Бу каби масалалар электрон
савдо майдонларида ҳам амалга оширилиши мумкин. Харидорнинг
компьютерига савдо майдони билан боғланишни таъминлаш мақсадида
махсус
дастурий
таъминот
ўрнатилади.
Сотувчилар
ўзларининг
таклифларини эълон қиладилар ҳамда харидорлар билан музокаралар олиб
борадилар. Электрон савдо майдонида барча
турдаги корхоналар иштирок
этадилар, чунки ҳар бир корхона бир вақтнинг ўзида ҳам сотувчи ва ҳам
харидордир (ҳар бир истеъмолчи – бу таклиф этувчи).
Юқоридагилардан ташқари, IT-бозорда шундай товарлар ҳам борки,
улар eSCM-ечимга эга. Интернет-технологиялар товарларни етказиб бериш
жараёнининг барча қатнашчилари учун ягона ахборот фазосини ташкил этиш
имкониятини беради. Бу буюртмаларни қайта ишлаш ва зарурий
хужжатларни расмийлаштиришнинг самарали механизмидир.
Айрим SCM –
тизимлар аналитик модулга эга, унинг ёрдамида
харидор талабни аниқлайди. SCM – тизими муаян товарга нисбатан
талабнинг даражасини аниқлашда
CRM
-тизими билан, ишлаб чиқариш
қувватларининг юкланганлик даражаси бўйича ERP-тизими билан
интеграллашган ҳолда ишлайди. SCM – тизими
товарларнинг харидини ана
шу маълумотларга асосланиб амалга оширилишини таъминлайди.
SCM – тизими омборлардаги товарлар хақидаги барча маълумотларни
йиғиб боради ва тақдим этади. SCM – тизими товарни ташиш нархларини
транспорт турига боғлиқ ҳолда аниқлайди,
юклаш-тушириш харажатларини
хисоблайди, божхона тўловларини аниқлайди, етказиб бериш муддатлари
хақида маълумот беради.
SCM – тизимини корхоналар ва компаниялар фаолиятига тадбиқ
этишнинг қуйидаги афзалликлари мавжуд:
1.
Махсулотга нисбатан талаб нисбатан сифатли қондирилади;
2.
Логистика, сақлаш ва харидлар учун харажатлар сезиларли камаяди;
3.
Клиентларнинг товарлар ва хизматларга нисбатан талаблари
динамикаси тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш
ва таҳлил қилиш имконияти пайдо бўлади;
SCM – тизимини жорий этилиши
ходимлар менталитетининг
ўзгаришини талаб этади, яъни клиентларга мунтазам ижобий муносабатда
бўлиш, жорий ишларда оперативликни ошириш кабилар.
Корхонада ягона
ахборот фазосини ташкил этиш, бизнес-жараёнларни ахборот тахлилини
автоматлаштириш зарур бўлади. Бунинг учун IT-бозорига кириш керак. У
ерда юқоридаги масалаларнинг ечимини таъминлайдиган
турли тизимлар
таклиф этилган.