3 I боб. Меҳнат унумдорлиги ва корхонада уни оширишнинг назарий-услубий асослари



Download 1,99 Mb.
bet1/10
Sana15.06.2022
Hajmi1,99 Mb.
#675389
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
мехнат унумдорлиги




МУНДАРИЖА:
КИРИШ...................................................................................................................3
I БОБ. МЕҲНАТ УНУМДОРЛИГИ ВА КОРХОНАДА УНИ ОШИРИШНИНГ НАЗАРИЙ-УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ
1.1 Меҳнат унумдорлиги тушунчасининг мазмуни ва унинг ижтимоий-иқтисодий категория сифатида шаклланиши.......................................................6
1.2 Корхонада меҳнат унумдорлигини оширишда меҳнат потенциали ва инсон омилидан фойдаланиш хусусиятлари.............. .......................................14
1.3 Меҳнат потенциали ҳамда демографик омиллар - корхонада меҳнат унумдорлигини оширишнинг асосий омиллари сифатида............................................... .................................................................19
II БОБ. КОРХОНАДА МЕҲНАТ УНУМДОРЛИГИГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ ОМИЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲОЛАТИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛИ
2.1 Корхоналарда меҳнат унумдорлигини омилли таҳлил қилиш услуби.................................. ..................... ..................... ......................................25
2.2 Корхона меҳнат ресурслари ўзгаришлар меҳнат унумдорлигига таъсирининг иқтисодий баҳоланиши..................................................................29
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР..............................................................................49
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ........................................52
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги: Меҳнат унумдорлиги деганда, битта ходимнинг бир вақт бирлиги (соат, смена, ой, чорак, йил) давомида ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш, хизмат) ҳажмининг миқдори (натурал, натурал-шартли, қиймат, меҳнат) ёки бир маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга сарф қилинган вақт бирлиги билан ўлчаниши тушунилади. Ушбу таърифни назарий жиҳатдан қуйидагича асослаш мумкин. Биринчидан, меҳнат унумдолиги ҳамиша битта банд бўлган ходимнинг ўртача меҳнат натижасини ифодалайди. Шу туфайли унда битта ходимга тўғри келиши ўз аксини топган. Иккинчидан, ҳар бир ходимнинг меҳнат натижаси маълум бир вақт бирлигида бажарилган бўлиши керак. Шу туфайли таърифда ходимларнинг маълум бир вақт бирлиги (соат, смена, ой, чорак, йил) олинган. Учинчидан, шу вақт давомида ҳар бир ходим ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш, хизмат) ҳажмининг ўртача миқдори олинади. Мазкур кўрсаткич соҳага қараб турли номланиши ва ўлчамда қўлланилиши мумкин. Шу туфайли таърифга маҳсулот, иш, хизмат тушунчалари киритилган. Тўртинчидан, айнан мазкур ҳажм кўрсаткичлари турли ўлчамларда, хусусан натурал, натурал-шартли, қиймат, меҳнат кўрсаткичлари шаклида бўлиши мумкин. Шу туфайли ушбу масалалар ҳам таърифга худди шу ҳолатда киритилган.
Бешинчидан, меҳнат унумдорлиги яна бошқача тарзда ҳам аниқланиши ва баҳоланиши мумкин. Бунда бир маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга сарф қилинган меҳнат бирлиги олинади. Шу туфайли таърифда мазкур масала ҳам эътиборга олинган. Булардан ҳам кўриниб турибдики, мазкур таъриф меҳнат унумдорлиги кўрсаткичининг мазмунини иқтисодий категория сифатида тўлиқ ўзида ифода этади.
Маҳсулот ҳажмини муттасил ошириш ва шу асосда халқнинг турмуш фаровонлигини оширишдаги муҳим омил – меҳнат унумдорлигини бетўхтов оширишдир. Ҳукуматимиз қарорлари асосида ишлаб чиқилган кўплаб дастурларда ижтимоий ишлаб чиқаришни ривожлантиришда меҳнат унумдорлиги ҳал қилувчи аҳамият касб этиши чуқур илмий тарзда таҳлил қилиб берилган.
Тадқиқотлар кўрсатдики, меҳнат унумдорлигини ошириш йўллари жуда кўп ва хилма-хилдир. Бунда асосий эътиборни ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш эвазига уни автоматлаштириш ва механизациялаштириш, инновациялар ҳисобига янги машина ва технологияларни жорий қилиш, ишлаётган дастгоҳларни замонавийлаштириш, дастгоҳлардан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, унда меҳнатни илмий тарзда ташкил этишни яхшилаш, иш вақтидаги йўқотишларни бартараф қилиш, хориждаги ва ўзимиздаги синалган илғор ишлаб чиқариш тажрибаларидан фойдаланиш, меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тизимини тўғри ташкил қилиш кабиларга қаратишни тақозо қилади.

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish