3 I боб. Меҳнат унумдорлиги ва корхонада уни оширишнинг назарий-услубий асослари



Download 1,99 Mb.
bet2/10
Sana15.06.2022
Hajmi1,99 Mb.
#675389
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
мехнат унумдорлиги

Ишнинг ўрганилганлик даражаси: Маълумки, “меҳнат” меҳнат ресурслари, “меҳнат бозори” тушунчаларига иқтисодиёт назарияси олимларининг ёндашувлари турлича.
Меҳнат унумдорлигини шаклланиши, улардан фойдаланишнинг иқтисодий тушунча сифатидаги моҳияти, унинг турли ижтимоий – иқтисодий шароитлардаги хусусиятлари, ижтимоий – иқтисодий муносабати тизимида бу тушунчаларнинг номи ва аҳамияти классик иқтисодиёт намоёндалари томонидан ҳамда хорижий мамлакатлар машҳур иқтисодчи олимларининг тадқиқот предмети бўлган.
А.Смит ва Д.Рикардолардан то Ж.Кейнс, М.Фридман, Я.Корнан ва кўп сонли бошка иқтисодчи олимлар томонидан ўрганилган. Меҳнат ресурслари тушунчасига турли олимлар турлича ёндашганлар.
Республикамиз қонунларида ва ҳаётда “меҳнат бозори”, “меҳнат биржалари” тушунчалари ишлатилади.
Ишни ўрганишнинг методологик ва услубий асослари: Мавзуни ўрганишнинг методологик ва услубий асослари бўлиб Республикамиз Президенти асарларида, етакчи иқтисодчи олимлар ва мутахассисларнинг ушбу мавзуга оид илмий ишларида илгари сурилган ғоялар, фикр ва мушохадалар хизмат қилади.
Шунингдек, мазкур курс ишини амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Президент асарлари, Фармонлари ва Қарорлари, Вазирлар Махкамасининг қарорлари ва бошқа меъёрий хужжатлардан кенг фойдаланилган.
Курс ишнинг таркибий жиҳатдан кириш, иккита боб бешта режа, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Курс ишнинг кириш қисмида ушбу мавзунинг долзарблиги, ишнинг мақсад ва вазифалари, уларнинг ўрганиш объекти ва тартиби тўғрисида, ишнинг илмий методологик ва услубий асослари қисқача баён этилган.


I боб. МЕҲНАТ УНУМДОРЛИГИ ВА КОРХОНАДА УНИ ОШИРИШНИНГ НАЗАРИЙ-УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ.
1.1 Меҳнат унумдорлиги тушунчасининг мазмуни ва унинг ижтимоий-иқтисодий категория сифатида шаклланиши.
Меҳнат унумдорлиги - ишлаб чиқариш жараёнида кишилар меҳнатининг фойдалилиги, самарадорлиги ва маҳсулдорлиги; Меҳнат унумдорлиги ишловчининг маълум вақт бирлиги (соат, смена, ой, йил) ичида тайёрлаган маҳсулот ҳажми билан ўлчанади. Меҳнат унумдорлиги тармоқлари ва корхоналарда меҳнат унумдорлиги ялпи ёки соф маҳсулот асосида ҳисобланади. Йиллик маҳсулот ҳажмини ўртача ишловчилар сонига бўлиш орқали бир ишловчи ҳисобига яратилган маҳсулот аниқланади.
Меҳнат унумдорлигининг ўсиши маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришда меҳнат сарфининг камайиши демакдир. Меҳнат унумдорлиги юқори бўлса, жами-ят ҳар бир ходим ҳисобига кўпроқ маҳсулот тайёрлаш, бинобарин, ўзининг ўсиб бораётган эҳтиёжларини тўлароқ қондириш имкониятига эга бўлади. Меҳнатнинг асосий капитал билан таъминланишини яхшилаш, фантехника тараққиёти ютуқлари ва янги технологияни жорий этиш, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш, ходимларнинг малакасини ва техник тайёргарлик даражасини, маданиятини, маълумотини ошириш Меҳнат унумдорлиги ўсишининг энг муҳим омилларидандир.
Меҳнатга ҳақ тўлаш ходимларнинг бажарган иши миқдори ва сифатига мувофиқ ҳолда уларнинг шахсий моддий эҳтиёжларини қондириш учун режали тартибда давлат томонидан ўрнатиларди.1
Ҳозирги пайтда иш ҳақи ходимларни меҳнатга ва унинг якуний натижалари учун тақдирлаш сифатида пайдо бўлган иш кучи баҳосининг пул шакли ифодаси тарзида белгиланмоқда. Меҳнат бозорига назар ташлайдиган бўлсак, иш кучининг сотувчиси (меҳнат қилувчи) ва иш кучини сотиб олувчи (иш берувчи) у ерда муносабатга киришади ва иш кучининг баҳосини белгилашади, кейинчалик бу баҳо меҳнат шартномасида мустаҳкамланади.
Шунингдек, иш ҳақи иқтисодий ва ҳуқуқий категория сифатида бир-биридан фарқланади2. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ҳуқуқий мазмуни иқтисодий факторлар билан аниқланади ва меҳнат бозори шароитида шаклланади. Иш берувчи сифатида келиб чиқишидан қатъи назар улар ўртасида келиб чиқадиган муносабат ишга ёллаш ҳисобланиб, у ўзида фуқароларга ўз иш кучларини тақдим этиш ҳисобига муайян пул суммасига алмаштиришни ифодалайди. Унинг миқдори меҳнат натижасига билвосита алоқадор бўлган ишчи кучининг нархи билан белгиланади. Бироқ кейинчалик ишлаб чиқариш жараёнида меҳнат ҳақининг миқдорига албатта меҳнат натижаси таъсир қилади. Иқтисодий категория сифатида иш ҳақи манбани аниқлайди, яъни у қаердан тўланади, айни пайтда ходимларнинг ижтимоий маҳсулот тақсимланишида иштироки усулларини белгилайди.
Ушбу белгилаш билан меҳнатни тақдирлаш шакли сифатидаги иш ҳақининг асосий фарқловчи белгилари кўрсатилган. Бу белгилар қуйидагилар: корхона, ташкилот, муассаса ходимларига иш ҳақини тўлаш мажбурияти ва шунга мувофиқ топширилган иш, меҳнат мажбуриятлари бажарилганда ходим ўзига ҳақ тўлашни талаб қилиш ҳуқуқи; ҳақ тўлаш ҳажмини меҳнатнинг миқдори ва сифатига мувофиқ ҳолда белгилаш; иш ҳақини олдиндан ўрнатилган норма бўйича тўлаш, яъни иш ҳақининг кафолатланганлик шарти.
Меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Меҳнат ҳақи қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон бир тарзда чекланмайди.
Меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади. Меҳнатга ҳақ, қоида тариқасида, пул шаклида тўланади. Меҳнат ҳақини натура шаклида тўлаш тақиқланади, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган ҳоллар бундан мустасно[3].
Меҳнат муносабатларида фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан фарқ қилиб (пудрат, топшириқ, муаллифлик шартномалари) меҳнатга ҳақ тўлаш меҳнатнинг якуний натижасига қараб эмас, балки расмий сарфланган меҳнатга қараб тўланади.
Шундай қилиб, бажарилган меҳнат учун иш ҳақи ва фуқаролик муносабатларидан келиб чиқадиган тўловни асосий фарқлаш учун қуйидаги хусусиятлар асос бўлиб хизмат қилади:

  • Меҳнат шартномаси бўйича иш ҳақи — бу ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнида жонли меҳнат сарфи учун тўловдир, фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича тақдирлаш эса — бу белгиланган муддатларда ашёлашган меҳнатга, меҳнатнинг якуний натижаси учун тўловдир;

  • Иш ҳақи асосий ва қўшимча қисмларга бўлинади, фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича тақдирлашда эса ҳеч қандай қисмларга бўлиниш йўқ;

  • Иш ҳақи давлат ёки локал усуллар ёрдамида тартибга солинади, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича тақдирлов эса тарафлар томонидан тартибга солинади;

  • Иш ҳақи учун давлат минимал миқдори белгиланган, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалардаги меҳнатга тўловда у ўрнатилмаган.[4]2

Иш ҳақи ўзида ишлаб топилган ҳақни ифодалайди ва шу билан у нафақа, қўшимча тўлов, устама, кафолатли ва компенсация тўловлари, шунингдек меҳнат натижаси сифатидаги фойдадан фарқ қилади. Масалан, компенсация тўлови маълум ҳолатларда ходим қиладиган чиқимларни қоплаш, кафолатли тўлов ходимлар қонун йўл қўйган ҳолларда корхонадаги ишни бажармаганларида тўланса, иш ҳақи ходимлар корхонадаги муайян ишни бажариши эвазига тўланадиган ҳақ ҳисобланади.
Маълумки, ишлаб чиқариш корхоналарида олинган соф даромад, давлат муассасаларида эса давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағлар иш ҳақининг асосий манбаи ҳисобланади. Иш ҳақи таркибий жиҳатдан икки қисмдан иборат: асосий иш ҳақи ва қўшимча иш ҳақидан ташкил топади1. Иш ҳақининг асосий ва қўшимчага бўлиниши иш ҳақининг меҳнатга ҳақ тўлаш шакли сифатидаги иқтисодий аҳамияти ва ҳуқуқий табиатини очиш учун муҳимдир. Иш ҳақининг асосий қисмини ташкил қилувчи тариф ставкалари ва мансаб окладлари марказлашган тартибда тасдиқланади, олдиндан белгиланган фондлар ҳисобидан тўланади ва мазкур корхонанинг фойдасига боғлиқ бўлмайди. Ходимларга бажарилган иш учун ҳамма вақт асосий иш ҳақи тўланиши керак.
Мукофот, устама ва бошқа тўловлар иш ҳақининг қўшимча қисмини ташкил қилиб, ушбу тўловлар корхоналарнинг фойдаси ва рентабеллигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади. Шунинг учун олинган фойда бевосита ходимнинг мукофот хажмига таъсир қилади. Қўшимча тўловларни тўлаш манбаи — корхоналарда ташкил этиладиган моддий рағбатлантириш фонди ҳисобланади.1
Иш ҳақининг тарифлари иш ҳақини асосий тартибга солувчи мезони бўлиб ҳисобланади. Иш ҳақининг тарифи ўзида турли хил меҳнатнинг малакаси, оғирлиги ва ижтимоий аҳамиятига боғлиқ бўлиб унинг баҳосини ифодалайди. Иш ҳақининг тарифи икки хил шаклда амал қилади:
а) ходимларга иш ҳақи тўлашнинг тариф тизими шакли;
в) мансаб окладлари тизими шакли.
Ташкилот иш ҳақининг энг муҳим элементларидан бири бўлиб тариф тизими ҳисобланади, яъни меҳнатни тарификация қилиш ва унга ҳақ тўлашни белгиловчи ҳуқуқий қоидаларнинг жами. Тариф тизими — ходимларнинг иш ҳақи даражасини уларнинг малакаси, меҳнатининг унумдорлиги, хусусияти ва шароитга, улар бажарадиган ишнинг масъулиятилилигига, ишлаб чиқариш тармоғи, корхоналарнинг ҳудудий жойлашиши, қўлланиладиган иш ҳақининг шаклларига кўра табақалаштириш ва тартибга солишга асос бўладиган нормативлар мажмуасидир.2 Тариф тизими ёрдамида давлат меҳнатга ҳақ тўлашнинг дифференциясини амалга оширади.
Тариф-малака маълумотномаси – муайян тармоқда бажариладиган ишлар рўйхатини, бу ишларнинг квалификация хусусиятини, ходимнинг билим даражаси, ишлаб чиқариш маҳорати, усуллари ва бошқаларга қўйиладиган талабларни ўз ичига олувчи норматив ҳужжат.
Тариф разряди – тариф жадвалининг асосий элементларидан бири бўлиб, ходимнинг малакасига мувофиқ берилади.
Тариф ставкаси – ишчига бир соат ёки бир кунлик меҳнати учун тўланадиган иш ҳақининг ҳажми. Ходимларга иш ҳақи тўлашда мустақил тариф тизимининг асосий элементи бўлиб, 1-разряд тариф ставкаси ҳисобланади, яъни у вақт бирлигида оддий меҳнатга тўланадиган минимал ҳақни билдиради1.
Акционерлик жамиятларида раҳбар (директор)нинг, бош директор, жамият коллегиал ижро органини аъзолари (бошқарув)нинг иш ҳақи уларнинг ҳар бирининг жамият билан тузадиган шартномасида белгиланади. Акционерлик жамияти номидан шартномани жамият директори кенгаши раиси (кузатув кенгаши) имзолайди. Бу билан шу назарда тутиладики, жамият ва унинг раҳбар ходимлари ўртасидаги муносабатга акционерлик жамиятлари тўғрисидаги қонун-қоидаларига зид келмайдиган тарзда меҳнат қонунчилиги қўлланилади.
Маълумки, меҳнат бозорида ишчилар ўз меҳнат қобилиятлари, ўзи ва оиласини зарур ҳаётий воситалар билан таъминлаш мақсадида шу воситаларнинг қийматга тенг бўлган иш кучини сотиш билан топадилар. Ишчи кучидан фойдаланиш жараёнида меҳнат жараёни амалга оширилади ва бу жараёнда у томонидан товарлар, тайёр буюмларда мужассамлашадиган янги қиймат яратилади. Ёлланма ишчи эса, ўз меҳнати учун унинг меҳнати билан яратилган қийматни эмас, балки унинг фақат ишчи кучи қиймати сифатида белгиланадиган қисминигина олади. Янгидан яратилган қийматнинг қолган қисмини хусусий тадбиркор ўзлаштиради, бу ёлланма меҳнат эксплуатация қилинишининг ифодаси ҳисобланади. Шундай қилиб, қийматни яратишда капитал, ер, тадбиркорлик каби ишлаб чиқариш омилларининг иштироки инкор этилади. Бошқа нуқтаи назарни келтиришдан олдин «меҳнат» ва «ишчи кучи» сўзлари семантикасини, шунингдек, улар билан боғлиқ тушунчаларни англаб олайлик.
1.2-чизма.
Асосий элементлар бўйича ишчи кучини таърифлаш1.

Б – ишчи кучи гуруҳига кирувчи иш билан бандлар; И – ишчи кучи гуруҳига кирувчи ишсизлар; Т – ишчи кучи гуруҳидан ташқарилар.


«Меҳнат» сўзи ходимларнинг ишлаёттанликлари, кишиларнинг жисмоний ва аклий энергияларини сарфлашлари билан боғлиқ товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича мақсадга мувофиқ фаолиятларини англатади. Бу сўздан баъзи ҳолларда бўлса-да, кишиларнинг маълум тоифаси – ишчилар синфи, ишчилар ва умуман ходимларни аниқлашда фойдаланилади.


Ишчи кучи – меҳнат жараёнида инсон фойдаланадиган унинг жисмоний ва маънавий қобилиятларнинг мажмуаси. Замонавий хорижий иқтисодий назарияларда «ишчи кучи» атамаси кўпинча «иқтисодий фаол аҳоли» тушунчасининг синоними сифатида қўлланилади. Масалан, Р.Ж. Эренбергер ва Р.С. Смит бундай таъриф берганлар: «Ишчи кучи» деганда ёши 16 дан юқори бўлган ходимлар ва ё эндиликда ишлаётганлар, ёки фаол равишда иш қидириш билан банд бўлганлар ёхуд ишдан бўшатилганларидан кейин хизматларга яна мурожаат қилишларини кутаётганлар тушунилади»2. Халқаро меҳнат ташкилоти ХМТ ҳам худди шунга ўхшаш нуқтаи назарга амал қилади.
Ҳозирги замон меҳнат иқтисодиётида «меҳнат ресурслари» тушунчаси билан бир қаторда «инсон ресурслари» тушунчаси ҳам кенг қўлланилмоқда.
Инсон ресурслари муайян сифат хусусиятларига эга бўлган мамлакат аҳолисининг бир қисмидир. Бироқ, мамлакатимиздаги иқтисодий адабиётлар ва статистик ҳисоботлар юритишда «инсон ресурслари» деган атама кенг тарқалмаган – унинг ўрнига 20-йилларда пайдо бўлган «меҳнат ресурслари» ва «меҳнат потенциали» деган атамалар кенг қўлланиб келинмокда. Меҳнат ресурслари ва меҳнат потенциали бирга қўшилганда, улар инсон ресурсларининг аниқ ифодаси сифатида намоён бўлади.
Инсон ресурслари деганда, мамлакат аҳолисининг фойдали фаолият юритиш учун зарур бўлган жисмоний ривожланиш, ақлий қобилиятлар ва билимга эга бўлган қисми тушунилади.
Аҳолининг иш билан банд ва ишлаш учун иш излаётган ишсиз қисми «иқтисодий фаол аҳоли» тушунчаси англатади. Бу тушунча иқтисодиёти ривожланган мамлакатда кўп йиллар давомида қўлланиб келмоқда. Халқаро меҳнат ташкилоти андозаларга мувофиқ, «иқтисодий фаол аҳоли» тушунчаси ХМТ миллий ҳисоб варақалар ва баланслар тизимларига киритилган товарлар ва хизматлар, ишлаб чиқариш учун муайян вақт мобайнида ўз меҳнатини таклиф этадиган аёл ва эркак шахсларни ўз ичига олади.
Халқаро меҳнат ташкилоти андозаларда “иқтисодий фаол аҳоли” атамаси иқтисодиётда кенг маънода қўлланиладиган асосий тушунча сифатида ишлатилади. Иқтисодий фаол аҳолини белгилайдиган қуйидаги иккита ўлчам кўзда тутилади: одатда «фаол аҳоли», деб узоқ давом этадиган вақтга, масалан, бир йилга татбиқан: «ҳозирги пайтда фаол аҳоли» деб қисқача вақт бўлагига, масалан, ҳафта ёки кунга татбиқан айтилади (1.3-чизма).
Фаоллик тамойили шуни англатадики, шахсни у ёки бу тоифага киритиш унинг муайян давр мобайнидаги ҳақиқий фаолиятига боғлиқ. Фаол аҳоли гуруҳига фақат иқтисодий фаолият билан шуғулланган иш қидирган ишга киришга тайёр турган меҳнатга яроқли шахсларгина кириши мумкин.
Фаол бўлмаган аҳоли тоифасига кундузги ўқув юртларида ўқийдиган ўқувчилар, талабалар, курсантлар; пенсия олувчи шахслар; уй хўжалиги билан шуғулланувчи шахслар; иш қидирмай қўйган шахслар; ишлашга зарурати бўлмаган шахслар киритилади.
1.3-чизма.
Фаол ва фаол бўлмаган аҳоли турлари бўйича таснифи

Кўриб турибсизки, «меҳнат ресурслари» ва «иқтисодий фаол аҳоли» атамалари бир-биридан фарқ қилади. «Иқтисодий фаол аҳоли» тушунчаси «меҳнат ресурслари» тушунчасидан мазмунан торроқ. Меҳнат ресурслари тоифасига ишсизлардан ташқари, қандайдир сабабларга кўра иш билан банд бўлмаган муайян ёшдаги барча бошқа фуқаролар киритилади. Биз «меҳнат ресурслари» тушунчаси ҳозирги вақтда фақат тарихий маънога эга бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги фикрга қўшиламиз, чунки ишлатиб бўлмайдиган нарсани ресурс деб бўлмайди. Халқаро интеграция жараёнлари ва мамлакатлараро таққослашларни амалга ошириш учун турли тушунчалардан фойдаланишни бир хиллаштириш зарурлигини ҳисобга олиб, «иқтисодий фаол аҳоли» тушунчасини қўллашга ўтиш тўғрироқ бўлади, дунёдаги кўпчилик мамлакатларнинг статистиклари айнан шуни қабул қилганлар.


1.2 Корхонада меҳнат унумдорлигини оширишда меҳнат потенциали ва инсон омилидан фойдаланиш хусусиятлари


Маълумки, мамлакат меҳнат унимдорлигининг микдорий ўзагини инсон ташкил этади ва мазкур омилнинг сифат жиҳатдан такомиллашуви бевосита меҳнат потенциалининг шаклланишига сабаб бўлади. Инсон омилига шахсий сифатлар ва унинг фаоллигини белгиловчи кўрсаткичлар умумлашмаси сифатида қараш мумкин. Ушбу тушунча кишининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт жараёнидаги ҳал қилувчи ролини кўрсатади. Бунда мазкур омил фақат миқдор кўрсаткичлари, демографик, тармоқ, касб ва малака тузилмалари билан чекланиб қолмай, меҳнатга бўлган муносабат даражаларининг ташаббускорлик, тадбиркорлик, қизиқишлар, эҳтиёжлар, хулқ-атвор усуллари билан ҳам тавсифланади. Омилни тўғри йўналтириш ҳар қандай жамоа ёки жамиятни бошқаришнинг таркибий қисмидир. Бироқ, мазкур омил бошқарувнинг алоҳида усулларини талаб этади.
Биринчидан, киши интеллектга (ақл, идрок, заковатга) эга бўлиб, уларнинг ташқи муҳитга (бошқарувга) реакцияси механик тарзда эмас, балки ҳиссиётли, англаб етилган тарзда амалга ошади. Демак, жамоа билан инсон ўртасидаги ўзаро таъсир кўрсатиш жараёни икки томонламадир.
Иккинчидан, кишилар доимий равишда такомиллашиб ва ривожланиб боришга қодир. Инсон ҳаёт давомида ёки меҳнат жараёнида малака ва касбий кўникмаларга эга бўлади ҳамда булар ўсиб боради. Шунинг учун ҳам ходимларнинг доимий равишда такомиллашиш ва ривожланишга мойиллиги иқтисодий самарадорликни оширишнинг энг муҳим ва узоқ давом этадиган манбаидир.
Учинчидан, моддий ва табиий ресурслардан фарқли ўлароқ, инсон меҳнат жараёнига онгли равишда, муайян мақсадларни кўзлаган ҳолда киришади, уларни амалга оширишда ўзи ишлаётган корхона ёки ташкилотдан ёрдам кутади. Ходимнинг, шунингдек, корхона ва ташкилотнинг ўзаро ҳамкорликда ишлашдан қаноат ҳосил қилиши бирдамликни давом эттиришнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Инсон омили ва меҳнат ресурсларининг юқори сифат кўрсаткичларига эга бўлиши ҳамда такомиллашув натижасида улар капитал кўринишга эга бўлади. Бу эса, ўз навбатида, мамлакат меҳнат потенциалининг бевосита бойиб боришини таъминлайди (2.4-чизма).
2.4-чизма.
Инсон омилининг капиталлашув ва потенциаллашув жараёни3

Демак, чизмадан кўриниб турганидек, кишининг шахсий қобилиятлари (туғма ёки орттирилган) ва уни такомиллаштиришга қаратилган барча чора-тадбирлар (соғлиқни сақлаш, таълим олиш, касб-ҳунар эгаллаш, ахборотларга эга бўлиш) натижасида инсон омилининг капиталлашуви рўй беради. Мазкур чора-тадбирлар, яъни, бунда сарфланган пул маблағлари ва қийматликлар моддий харажатларни ташкил этса, сарф этилган вақт, энергия, куч-қувват, ақлий меҳнат, интилиш ва ҳаракатлар, ўқитиш-ўргатиш, сабр-бардош кабилар номоддий харажатларни ташкил этади. Бу ҳолатда харажатларнинг ҳар иккала кўриниши ҳам бир хил устуворликка эга бўлиб, бир-бирини тўлдиради.


Инсон капиталининг аҳамияти табиий ресурслар, моддий бойлик ва маблағлардан баландроқ Чунки инсон капиталларининг йиғиндиси меҳнат потенциалини ташкил этади. Яъни, меҳнат лаёқатига эга бўлиш, муайян тажриба ва малакага эга бўлиш, сафарбарлик имкониятининг вужудга келиши натижасида инсон капитали потенциал кўриниш касб этади.
2.5-чизма.
Инсон капиталининг шаклланиши жараёни4

Айнан шу сабаб у иқтисодий ўсиш ва самарадорликнинг асосий омили ҳисобланади (2.5-чизма).


Инсон капиталини шакллантириш иқтисодиёт учун инвестиция киритиш демакдир. Чунки мазкур капиталга сарфланган харажат бир неча йиллар давомида юқори самара беради. «Инсон капитали» тушунчаси учун қуйидаги хусусиятлар хосдир:

  • кўникмалар лаёқат сифатида муайян захира ҳисобланади, яъни уни жамғариш мумкин;

  • унга киритиладиган инвестициялар унинг эгасига келажакда кўпроқ ижтимоий-иқтисодий самара ва даромад олиш имконини яратади;

  • иқтисодий қўйилмалар киритиш қанча эрта бошланса, у шунча эрта унум бера бошлайди. Шунингдек, сармоя қанча салмоқли ва давомий бўлса, у шунча юқори ва узоқ вақт наф келтиради;

  • уни шакллантиришда «икки ёқлама кўпаювчи самара» ўз ўрнига эга. Унинг моҳияти шундаки, таълим жараёнида ўрганувчидан ташқари ўргатувчининг ҳам қобилияти ва маҳорати ўсиб боради. Натижада ҳар иккисининг ҳам даромадлари ошади;

  • унга киритиладиган қўйилмаларнинг характери ва тури тарихий, миллий, маданий ва анъанавий хусусиятлар билан боғлиқ;

  • унинг моддий капиталдан фарқи шундаки, у ўз эгаси, яъни тирик инсон шахсидан ажралмасдир;

  • шаклланиш манбаларидан қатъи назар, инсон капиталини қўллаш ва бевосита даромадлар олиш кишининг ўзи томонидан назорат қилинади;

Авансланган, қўшимча, истеъмол ва потенциал инсон капиталларини баҳолаш ва амортизациянинг тегишли мёъёрларини ҳисоблаш турли даврлар ҳамда ходимларнинг турли тоифалари учун амалга оширилиши лозим.
Инсон капитали – иқтисодий динамика нуқтаи назаридан, яъни ижтимоий такрор ишлаб чиқариш категорияси сифатида ифодаланиши лозим бўлган категориядир. Уни такрор ишлаб чиқариш даврий (циклик) шаклга эга бўлган кўп босқичли жараёндир. Бунда инсон капитали табиий, иқтисодий ва инновацион айланмани бажаради. Унинг даврий характери қуйидаги учта асосий кўринишда акс этади:
Табиий айланма, ходимларни меҳнат фаолияти тугаши билан алмаштириш ёки пенсияга чиқиши натижасида рўй беради.
Иқтисодий айланма, технология, техника ишлаб чиқариш турининг ўзгариши билан боғлиқ бўлиб, ишчиларни қайта тайёрлаш ва улар томонидан янги касбларни ўзлаштиришга олиб келади.
Инновацион айланма, техника ва технологиядаги сифат ўзгаришлари, меҳнатни ташкил этиш усулларининг такомиллашиши билан боғлиқ бўлиб, хизматчиларни касб-малака тавсифлари ошиши, сифатнинг яхшиланиши, меҳнат унумдорлиги ва иш ҳақининг ўсиши кузатилади.
Инсон капитали бир вақтнинг ўзида ҳам табиий, ҳам иқтисодий айланмада бўлиши мумкин ҳамда бу маълум моддий, меҳнат ва молиявий харажатларни талаб этади. Индивидуал инсон капиталларининг барча умумий айланмалари интеграцияси ва ўзаро алоқаси инсон капиталининг умумий айланмаси деб аталади. Бу эса мамлакат миллий бойликларининг такрор ишлаб чиқарилиши, ўсиши, тўпланиши, фойдаланиш ва истеъмол қилинишини жамиятни ва инсон ҳаёт фаолияти барча соҳаларининг такрор ишлаб чиқарилиши ва ривожланишини таъминлайди.
Инсон капиталини шакллантиришни микро ва макро даражаларга ажратиш мумкин. Уни микро даражада шакллантириш алоҳида индивид учун инсон капиталининг ўзига хос активини яратиш мақсадида инсон капиталига инвестициялар ҳисобига амалга оширилади. Масалан, корхона ўз ходимининг малакасини ошириш, қайта ўқитиш, соғлиғини тиклаш, дам олишини ташкил этиш ва шу кабиларга сарфлаган харажатлари (инвестициялари) микро кўринишга эга бўлади. Мамлакатнинг барча ёки маълум тоифа аҳолисига (болалар, ёшлар, ўқувчилар, талабалар) йўналтирилган чора-тадбирлар (соғлиқни сақлаш ва таълимнинг барча тизимлари) инсон омилини шакллантиришнинг макро даражаси деб юритилади.
Олиб борилган тадқиқотлар натижасидан маълум бўладики, Ўзбекистонда мустақилликдан олдинги йилларда меҳнат потенциали ривожланишининг фақат микдор кўрсаткичларигагина эътибор бериб келинган. Ваҳоланки, уларнинг сифат даражалари нафақат ҳар бир инсон, балки бутун жамият учун катта аҳамиятга эга.
1.3 Меҳнат потенциали ҳамда демографик омиллар - корхонада меҳнат унумдорлигини оширишнинг асосий омиллари сифатида
Ўзбекистоннинг мустақил давлатга айланиши иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан туб ўзгаришларга олиб келиб, ўз навбатида булар меҳнат потенциалининг шаклланиши ва такрор яратилиши ҳақидаги илмий-иқтисодий тасаввурларни қайта ўрганиш, унинг структурасига янгича ёндашувларни ишлаб чиқиш, бу соҳадаги ижтимоий муносабатлар тизимини тўғри йўлга қўйиш заруратини вужудга қелтирди.
«Меҳнат ресурсларининг шаклланиши» тушунчаси анча вақтлардан буён илмий, иқтисодий адабиётлар ва статистик амалиётда қарор топган бўлиб, ўзига хос касбий атама сифатида ишлатилиб келинади. Бунда меҳнат ресурсларини шакллантириш деганда, уларнинг доимий равишда янгиланиб туриши тушунилади.
Мамлакат меҳнат потенциали миқдорий жиҳатдан шаклланишининг асоси аҳоли ҳаракатлари ҳисобланади. Шу сабабли унинг шаклланиш омиллари ва шароитларини ўрганишда, авваламбор, аҳолининг такрор ишлаб чиқарувчи жараён бўлган мавжуд демографик вазият таҳлил қилинади. Чунки айнан демографик ҳолатлар меҳнат потенциалининг миқдоран шаклланиб боришини таъминлайди. Бу жараён эса уларга таъсир қилувчи омиллар ва босқичлар кетма-кетлигининг кўриниши 3.6-чизмада ифодаланган.
Чизмада акс этганидек меҳнат потенциалининг шаклланиш жараёни кетма-кетликда рўй бериб, занжир кўринишини олган. Чунки бунда иштирок этаётган омиллар ўзаро боғлиқ бўлиб, бирининг натижасида иккинчиси вужудга келади ҳамда муайян таъсирга эга бўлади.
Демографик жараёнлар мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий инфратузилма ва шарт-шароитлар таъсирида амалга ошади. Яъни, бунда аҳоли истеъмолчи ва фойдаланувчи ҳисобланиб, унинг ҳаракатларига мавжуд шароитлар ҳамда истеъмол сифати каби кўрсаткичлар катта таъсирга эга. Демографик ҳолатлар натижасида шаклланган меҳнат потенциали ишлаб чиқаришнинг бош омили бўлиб, унинг асосида ЯММ ҳамда даромадлар яратилади, бу эса иқтисодий равнақ демакдир. Иқтисодий тараққиёт ишлаб чиқариш, инфратузилма ва шарт-шароитларнинг ривожланиши ҳамда такомиллашувига олиб келса, даромадлар эса аҳоли фаровонлигининг асоси ҳисобланади.
Демографик жараёнлар, яъни аҳоли сонининг қўпайиши, ўсиш хусусиятлари ва суръати, туғилиш даражасининг ўзгариши, ўлим даражаси, кишиларнинг ёш-жинс таркиби, никоҳда бўлиш, авлодлар алмашинуви; узоқ ёқи қисқа умр кўриш, жисмоний балоғат ва оила таркиби кабилар бутун жамият ривожланиши билан ўзаро узвий алоқададир.
3.6-чизма.
Меҳнат потенциалининг шаклланиш жараёнлари5

Улар жамият тараққиётига боғлиқ бўлиб, бевосита таъсир ўтказади. У ёки бу давлатларда ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар кечишини осонлаштиради ёки қийинлаштиради. Шунинг учун ҳам аҳоли сонининг ўзгаришига алоқадор муаммолар, унинг ҳудудий жойлашуви ва иқтисодиётга татьсири турли фан вакиллари–иқтисодчилар, демографлар, социологлар, географлар, ҳуқуқшунослар, тиббиётчилар диққатини доимо жалб этиб келади.


Демографик вазият ҳар доим ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, аҳолининг табиий ва механик (миграцион) ҳаракатларида намоён бўлади. Мамлакатимизда бу жараёнлар мураккаб кўринишга эга бўлиб, туғилишнинг нисбатан юқорилиги ва унга мос равишда аҳоли табиий ўсишининг тезкор суръати билан изоҳланади. Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг умумий сонига кўра, Марказий Осиё давлатлари ичида биринчи, МДҲ таркибига кирувчи мамлакатлар ўртасида эса учинчи (Россия ва Украинадан сўнг) ўринни эгаллайди. Шу жиҳатдан олганда, Ўзбекистон яқин хорижий мамлакатлар ўртасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Юртимизда аҳоли сонининг кўпайиши бир қанча сабаблар – тарихий, ижтимоий, иқтисодий, айниқса, республика учун хос бўлган демографик омиллар таъсирида юз бермокда. Ўз навбатида: булар ҳам бир-бири билан бевосита боғланган.
Вазиятни таҳлил қилиш, одатда, асосий демографик даражаларни ўрганишдан бошланиб, улар ичида аҳоли сони кўрсаткичи кўпроқ аҳамиятга эга. XX аср бошида Ўзбекистон ҳудудида атиги 3,9 млн. киши яшаган бўлса, бутунги кунга келиб, яъни ўтган 100 йилдан сал кўпроқ вақт мобайнида аҳоли 7,9 баравар кўпайди ва ушбу кўрсаткич ҳозирда 31,0 млн. кишини ташкил этмокда.
Кўп йиллар давомида юртимиз аҳолиси сони тез суръатларда кўпайиб борган ва ушбу ўсишлар туғилишнинг юқори миқдори ҳисобига рўй берган Мамлакатимиз мустақилликка эришган йили аҳоли ўсиш суръати 102,2 %ни ташкил этган бўлиб, йиллик туғилишлар 723,4 минг киши ва унинг коэффициенти 34,7 промиллидан иборат бўлган. Охирги йилларда табиий ўсиш суръатида нисбатан камайиш ҳолати кузатилаётган – бўлса-да, бу кўрсаткич ҳали ҳам юқори ҳисобланади.
Мураккаб демографик вазиятдан келиб чиққан асосий ижтимоий муаммолардан бири юқори ва деярли назорат қилинмайдиган туғилиш ҳамда аҳолининг нисбатан паст даражадаги ҳудудий ва тармоққа оид сафарбарлигидир. Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда фақатгина мустақилликка эришилгач, давлат томонидан аниқ демографик сиёсат олиб борилиб, комплекс ижтимоий-иқтисодий чора-тадбирлар амалга оширила бошлади. Ушбу ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда бозор ислоҳотларининг бошланғич давридаёқ аҳолининг иш билан бандлик соҳасида янги сиёсат ишлаб чиқилди. Унинг асосида эса инсон ресурсларини сифат жиҳатдан шакллантириш, замонавий тартибга солинадиган меҳнат бозори тизимини яратиш ва унинг самарали фаолият кўрсатишига эришиш каби мақсадлар ётади.
Мамлакатимизда демографик жараёнларнинг мураккаб кўринишига сабаб бўлган омиллардан бири сифатида аҳолининг республика ҳудудлари бўйлаб нотекис тақсимотини кўрсатиш мумкин. Кишиларнинг турли минтақаларда турлича миқдор ва зичликда жойлашуви ўзига хос муаммо ҳисобланиб, бу ҳолат мамлакатнинг тарихий, жуғрофий ва табиий-иқлимий хусусиятлари ҳисобига юзага келган.
Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг 14 та маъмурий – ҳудудий бўлинмасидан 10 таси, шу жумладан, Тошкент шаҳри одамлар зич бўлган ҳудудлар жумласига киради. Ваҳоланки, улар Ўзбекистон ҳудудининг атиги чорагини, аҳоли унча зич бўлмаган тўртта вилоят эса республиканинг қолган тўртдан уч қисмини эгаллаган.
Республикамизнинг энг зич ҳудуди Тошкент шаҳри ҳисобланиб, пойтахт ҳудуди мамлакат умумий майдонининг 0,07 % ини ташкил этгани ҳолда, унинг ҳар бир км.кв.ига 7161,7 киши тўғри келади. Демографик жараёнлар нисбатан муаммоли тус олган Фарғона водийси вилоятларида юртимиз жами аҳолисининг 27,9 % истиқомат килиб, мазкур минтақа республика ҳудудининг 4,1 % ини эгаллайди. Зичлик Андижон вилоятида 570,1 киши/км.кв.ни, Фарғона вилоятида 432,6 киши/км.кв.ни ва Наманган вилоятида эса 286,3 киши/км.кв.ни ташкил этмокда. Шунингдек, ушбу кўрсаткич Хоразм, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида ҳам юқоридир.
Қорақалпоғистон, Навоий, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида аҳоли зичлик даражаси паст кўрсаткичга эга бўлиб, бу ҳолат шу ҳудудларнинг катталиги ва табиий-иқлимий омиллар ҳисобига вужудга келган. Қорақалпоғистон майдони мамлакат ҳудудининг 37,1 %ини ташкил этиб, бу ерда жами аҳолининг 6,0 % истиқомат қилса, республиканинг чорак қисмида жойлашган Навоий вилояти улушига эса умумий аҳолининг атиги 3,1 %и тўғри келади.
Зичлик кўрсаткичларига табиий-жуғрофий, иқлим, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маданий каби омиллар таъсир қилади. Шунингдек, аҳолининг механик (миграцион) ҳаракатлари ҳам меҳнат ресурсларининг ҳудудлар бўйлаб қайта тақсимланиши ва такрор ишлаб чиқаришни юзага келтирувчи асосий манбалардан биридир.
Миграция – аҳоли, жумладан, ишчи кучининг бир ҳудуддан иккинчисига кўчиб ўтиш ҳаракати бўлиб, унинг миқёси ва суръати мамлакатдаги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий вазият ҳамда меҳнат бозори ҳажмини ҳам белгилаб беради. Ишчи кучи миграцияси, одатда, меҳнатга қобилиятли аҳолининг ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва жойлаштиришдаги ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда маконий қўчиб юриши сифатида ҳам таърифланади. У кишиларнинг доимий яшаш ва иш жойини ўзгартириши, ҳудуднинг маъмурий чегараларини кесиб ўтиши, истиқомат ўрнида узоқ муддат бўлмаслиги натижасида келиб чиқадиган мураккаб ижтимоий-иқтисодий жараён ҳисобланиб, туманлараро, шаҳарлараро, вилоятлараро, минтақалараро ва давлатлараро йўналишларда амалга ошади.
Мамлакат ҳудудига кўчиб келиш (иммиграция) ва ундан кўчиб кетиш (эмиграция) миқдорлари ўртасидаги фарқ миграция қолдиғини англатади. Миграция қолдиғи (сальдоси)нинг миқдори (ижобий ёки салбий) миграциянинг ишчи кучи бозорини шакллантиришга бевосита таъсирини тавсифлайди. Бунга мазкур минтақадаги келганлар ва кетганлар таркибидаги тафовут таъсир қилади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг бугунги ҳолати учун манфий миграция қолдиғи хос бўлиб, у мамлакат мустақиллигидан сўнг авж олди. Мустақилликнинг дастлабки йилида юртимиздаги манфий миграция қолдиғи 95,9 минг кишини ташкил этиб, Тошкент, Самарқанд, Андижон ва Сирдарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри улушига унинг юқори миқдори тўғри келган. Мазкур йилларда кўчиш тузилмасини таҳлил қиладиган бўлсак, юқори миграция қолдиғи асосан бошқа миллат (рус, татар, қозоқ, украин, немис, арман, турк ва ш.к.) вакилларининг мамлакатдан кўчиб кетиши ҳисобига рўй берганининг гувоҳи бўламиз. Шу сабабли, турли миллат вакиллари истиқомат қиладиган йирик шаҳар ва ҳудудларда аҳолининг жўнаб кетиш коэффициенти юқори кўрсаткичга эта бўлган.
Мамлакатнинг жами миграция қолдиғи миқдорида Қорақалпоғистоннинг улуши юқори бўлиб, мазкур вазиятни ноқулай экологик муҳит натижасида аҳоли соғлиғининг ёмонлашуви, ўлим сонининг ошиши, турмуш даражасининг пасайиши ва ишсизликнинг юқори кўрсаткичи каби ҳолатлар келтириб чиқарган.
Демография ва миграция ҳаракатлари бевосита аҳолининг сонига таъсир қилибгина қолмай, унинг ёш ва жинс тузилмасидаги ўзгаришларига ҳам сабаб бўлади. Кишилар ёш ва жинс таркиби меҳнат потенциалининг ҳам микдор, ҳам сифат жиҳатдан шаклланишининг бош омилларидан бири бўлиб хизмат қилади. Бу ўзгаришдаги энг муҳим натижалардан бири – унинг меҳнатга яроқли қисмидаги ўзгаришлар ҳисобланади. Ишга лаёқатли ёшдаги аҳоли нисбий ва мутлақ кўрсаткичларининг ўзгариши меҳнат ресурслари шаклланиши ва у орқали мамлакат иқтисодий тараққиёти суръатларига катта таъсир кўрсатади. Чунки аҳоли таркибида ёшлар салмоғининг юқори улуши жамиятнинг салоҳияти демакдир.

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish