12-mavzu: “Iqtisodiy munosabatlarda tarmoq tеxnologiyalaridan
foydalanish”
4-soat ma’ruza, 4-soat amaliy
REJA:
1.
Elеktron biznеs.
2.
ERP tizimi.
3.
CRM tizimi.
4.
SCM tizimi.
Elеktron
biznеs.
Ахборот-коммуникация
технологияларининг,
микроэлектроника, компьютер техникаси ва телекоммуникацияларнинг
тараққий этиб бориши корхоналар ичида ва улар орасидаги маълумотлар
алмашиш жараёнларининг ташкил этилишини соддалаштирди ва
арзонлаштирди.
Электрон
маълумотлар
алмашишнинг
қоғозсиз
технологиялари (
EDI,
ва кейинчалик
ЭОД
) йирик корпорациялар фаолиятига
жорий қилинди, бу хужжат ишларидаги ортиқча
юкламаларни ва
харажатларни пасайтириш ҳамда маълумотлар алмашиш тезлигини ошириш
имкониятини берди. Бу натижалар электрон бизнес учун қулай шарт-
шароитлар яратди.
Электрон бизнес инновацияларнинг фаол шаклланиши ва амалиётда
фойдаланилиши, фанлараро тадқиқотлар олиб бориши бўйича алохида соҳа
хисобланади. Ана шу соҳага тегишли, яъни электрон бизнес учун янги
ечимларни таъминлаш бўйича кўплаб илмий анжуманлар, тадқиқот
марказларининг мавжудлиги ва уларнинг натижалари буни тасдиқлайди.
Компьютерлар, тармоқ қурилмалари, дастурий таъминотлар ишлаб
чиқарувчи компаниялар (IBM,
Hewlett-Packard, Compaq, Intel, Sun
Microsystems, Cisco Systems, Microsoft, Computer Associates International,
Navision ва х.к.) электрон бизнес
учун технологик ечимлар ва
интеграллашган тизимларни таклиф эмоқдалар.
Электрон бизнес —
(ингл.
Electronic Business
,
Е-бизнес
,
И-бизнес
,
e-
Business,
Интернет-бизнес)
—
бизнес-модель.
Унда бизнес-жараёнлар,
бизнес-ахборот алмашиш ва тижорат транзакциялари ахборот тизимлари
ёрдамида автоматлаштирилган бўлади. Тижорат ишлари бўйича аксарият
қарорлар
интернет-технологиялар ва Web-сервислардан фойдаланган ҳолда
амалган оширилади.
Савдо
ишлари корхоналар, гуруҳлар ва алохида одамлар орасидаги
махсулотлар ва хизматлар алмашинуви сифатида намоён бўлади ва ҳар
қандай бизнеснинг алохида йўналишларидан бири сифатида қаралади.
Электрон тижорат электрон бизнеснинг ташқи мухит билан ўзаро
муносабатларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни
назарда тутади, электрон бизнес эса Интернет ёрдамидаги бизнесни назарда
тутади.
Электрон бизнес – корхонанинг тижорат ишларини автоматлаштирувчи
бир қатор ахборот тизимлари учун умумлаштирилган тушунча. У савдо
соҳасида истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларга йўналтирилган
электрон тижоратдан ташқари, корхонанинг қўшимча қиймат яратиш бўйича
фаолиятини ҳам назарда тутади. Ушбу жараёнларни нисбатан тўлиқ
автоматлаштирилиши бир қатор афзалликларга эга:
Мехнатга хақ тўлаш харажатларининг пасайиши;
Инсон омили билан боғлиқ таваккалчиликларнинг йўқолиши, масалан,
хатоликлар, ахборотнинг ноқонуний четга чиқиши,ўғирликлар ва х.к.;
Бизнес-операциялар бажарилиш тезлигининг (масалан,
пул ишлаб
топишнинг) ортиши;
Моддий активларнинг қисқариши, масалан, бизнеснинг киберфазода
амалга оширилиши билан боғлиқ ҳолда офислар, ходимлар, моддий
товарлар қисқариши ва айримлари йўқ бўлиши мумкин;
Бизнеснинг
катта тезликда кенгайиб бориши;
Савдогар билан харидор ўртасидаги масофанинг йўқолиши (савдонинг
виртуал оламда рўй бериши);
Кичик бизнес корхоналарининг йирик корхоналар ва компаниялар
билан рақобатлаша олиши.
Интернет орқали савдонинг ижобий томонлари билан бир қаторда
электрон тижоратни ташкил этишда алохида ахамият талаб этадиган
жихатлар ҳам мавжуд:
Хавфсизлик;
Хақиқийлик;
Маълумотларнинг тўлиқлиги;
Мурожат этишнинг назорат қилиниши;
Мурожат этишнинг соддалиги ва х.к.
Бизнесни автоматлаштиришда қўлланиладиган ахборот тизимларининг
бир неча синфлари мавжуд:
ERP
(ингл.
Enterprise Resource Planning
) — корхона
ресурсларини
бошқариш ахборот тизими.
CRM
(ингл.
Customer Relationship Management
) — клиентлар билан
ўзаро муносабатларни бошқариш ахборот тизими.
BI
(ингл.
Business Intelligence
) — бизнес ахборотн и йиғиш, таҳлил
қилиш ва тақдим этиш ахборот тизими.
ECM
ингл.
Enterprise Content Management
) — корхонада ахборотни ва
хужжатларни бошқариш ахборот тизими.
HRM
(ингл.
Human Resource Management
) — ходимларни бошқариш
ахборот тизими.
SCM
(ингл.
Supply Chain Management
) — етказиб бериш
занжирини
бошқариш ахборот тизими.