Электр юкламаларни ҳисоблаш



Download 0,97 Mb.
bet1/13
Sana30.04.2022
Hajmi0,97 Mb.
#595610
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
феруза подстан


Мавзу: Феруза 220/110\35 подстанцияси электр истеъмолчиларининг Электр таъминоти

К И Р И Ш


Инсоният жамиятини ривожланиш, унинг сивилизасия ва тараққиёт йўлидаги ютуқлари бевосита меҳнат унумдорлигининг юксалиши ва одамлар ҳаётидаги моддий бойликларни яхшиланиши билан узвий боғлиқ. Илмий-техника ва ижтимоий тараққиёт истеъмол қилинаётган энергияни ўсиши ва янгиларини, янада ҳам фойдалиларини ўзлаштириш билан кузатилади.


Замонавий машиналар истеъмол қилаётган энергия қиймати жуда ҳам катта. Бу тўғрида қуйидаги таққослаш ўринлидир: дунёни барча аҳолиси кунига 8 соатдан ишлаб, бир йилда ҳозирги пайтда олинаётган энергияни юздан бир улушини ҳам ишлаб чиқараолмас эдилар.
Электр энергиясининг асосий истемолчилари оғир ва енгил саноат, транспорт, шахар ва қишлоқ хўжаликлари, шахар ва посёлкаларнинг коммунал хўжаликлари ҳисобланади. Истемол қилинаётган электр энергиясининг тахминан етмиш фоизи саноат корхоналарига тўғри келади.
Электр энергияси халқ хўжалигини деярлик барча тармоқларида қўлланилади, айниқса хар хил механизмларни электр юритишсиз тасаввур қилиш қийин. Электр энергия истемолини катта гуруҳини халқ хўжалигини барча тармоқларида қўлланиладиган умумсаноат механизмлари,яъни кўтарувчи транспорт системалар, компрессорлар, насослар,вентиляторлар ва х.з.лар хисобланади.
Саноат корхоналарини, электр қўрилмалари ва механизмларини керакли миқдорда мос келувчи сифат кўрсаткичлари асосида электр энергияси билан таъминлаш учун саноат корхоналарини электр таъминоти системаси хизмат кўрсатади. Бу система тармоқ кучланиши 1000 В ва ундан юқори манбаларга бўлиниб, трансформатор подстанциялари ва тарқатувчи подстанциялардан ташкил топган.

3. ТЕХНОЛОГИК ҚИСМ

Коинотимизда энергия истеъмоли жараёни жуда нотекис. Масалан, Норвегиянинг аҳоли жон бошига электр энергияси истеъмоли 1983 йилда 21350 кВт соатни, Бурундида эса 11 кВт соатни ташкил этади.


Техниканинг ҳозирги замондаги ривожланиши энергияни кўп миқдорда истеъмоли билан тавсифланади ва шу сабабли илмий-техника инқилоби даври бўлиб, олдинги ривожланишлардан сифат даражаси билан фарқ қилади. Сифат даражаси биринчи навбатда ишлаб-чиқариш кучларининг йирик инқилобий силжишларида кенг миқиёсда юқори самарадор автоматика билан жиҳозланган меҳнат қуролларида намоён бўлади.
Техникавий тараққиёт ва сивилизасиянинг ривожланиши қадимги тарихий даврлардан бевосита фойдаланилган энергия қиймати билан боғлиқ.
Агарда инсоният ривожланишининг биринчи босқичларида ўз мушакларининг ва ҳайвон мушакларининг энергиясига эга бўлган бўлса, кейинчалик ишни катта қисмини машиналар ёрдамида бажариладиган бўлди.
Ўзбекистон энергетикаси халқ хўжалигининг асосий соҳаси бўлиб, республикада иқтисодий ва техника тараққиётининг мустаҳкам пойдеворидир.
1913 йилда Ўзбекистондаги барча электр стансияларнинг қуввати 3 минг кВт га тенг бўлиб, йилига 3,3 млн. кВт×соат электр энергиясини ишлаб чиқарилар эди.
Республикада энергетиканинг равнақи Тошкент шаҳри яқинида жойлашган Бўзсув ГЕС и қурилишидан бошланган. Куввати 2 минг кВт бўлган бу стансия 1926 йилнинг май ойида ишга туширилган эди.
Айни вақтда Бўзсув ГЕС ини Тошкент трамвайини электр энергияси билан таъминловчи дизел электр стансияси билан боғловчи, узунлиги 34 км ли 39 та трансформатор пункти бўлган 6 кв ли кабел тармоғи қурилган эди. Шу тариқа Ўзбекистон энергетика тизимини яратишга асос солинди.
Чирчиқ-Бўзсув трактида электр стансияларининг қурилиши тез суръатлар билан давом эттирилиб, 1926 йилдан 1940 йилга қадар мазкур йўналишда 67 минг кВт қувват ишга туширилди.
1940 йилда Ўзбекистондаги электр стансияларининг ўрнатилган қуввати 170,5 минг кВт га тенг бўлиб, электр энергиясини ишлаб чиқариш 482 млн. кВт×соат га етди.
Шундан 200 млн. кВт×соат гидравлик электр стансияларида ишлаб чиқарилди.
1940 йилда республикада электр энергиясини ишлаб чиқариш жон бошига 72,5 кВт×соат ни ташкил қилган бўлса, 90 чи йилларга келиб кўрсаткич 220 кВт×соат дан ортиб кетди.
Ўзбекистоннинг энергетика тизими йилига 60 млрд. кВт×соат га яқин электр энергиясини ишлаб чиқариш имкониятига эга, унда умумий ўрнатилган қуввати 12,4 млн. кВт бўлган 38 та иссиқлик ва гидравлик стансиялари ишлаб турибди.
Ўзбекистон энергетика тизимидаги барча кучланишли электр тармоқларининг умумий узунлиги 225 минг км дан зиёдни ташкил қилади, шу жумладан 220 кВ лиги - 5,5 минг км га, 500 кВ лиги -1,7 минг км га тенг. Тармоқ трансформаторларининг умумий қуввати 42 минг МW дан зиёд.
Ўзбекистон энергетика тизимининг ўрнатилган қувватлари таркибидаги иссиқлик электр стансияларининг салмоғи 87% ни ташкил қилади. Фарғона иссиқлик электр-маркази (ИЕМ) 330 минг кВт қувватга, Муборак ИЕМ и 60 минг кВт, Тошкент ИЕМ и 30 минг кВт кувватга эга. Республика энергетика тизимининг 3000 МВт ли Сирдарё ДТЕС и, 1250 МВт ли Навоий ДТЕС и, 1920 МВт ли Тошкент ДТЕС и 730 МВт ли Тахиятош ДТЕС и энг йирик иссиқлик стансиялари ҳисобланади. Уларга ҳар бирининг қуввати 150 МВт дан 300 МВт гача бўлган 30 дан ортиқ замонавий энергетик блоклар ўрнатилган.
Ҳозирги вақтда Марказий Осиёда энг йирик, лойиҳа қуввати 3200 МВт (800 МВт ли 4 та блоки) бўлган Талимаржон ДТЕС и қурилмоқда.
Чорвоқ ГЕС и (620 МВт), Хўжакент ГЕС и (165 МВт), Фарход ГЕС и Ғазалкент ГЕС и (120 МВт) энг йирик гидравлик электр стансиялари ҳисобланади.
Сув энегетикасининг келажак равнақи Пском дарёсининг энергетик имкониятларидан фойдаланиш мақсадида умумий қуввати 1250 МВт бўлган ГЕС лар тизмаси, шу жумладан қуввати 450 МВт ли Пском ГЕС и қурилишига ҳамда кичик сув оқимлари имкониятларидан фойдаланишга асосланган.Республиканинг 14 та йирик шаҳарларида истеъмолчилар марказлаштирилган равишда иссиқлик энергияси билан таъминланади. Сув иситиш қозонларининг умумий ўрнатилган қуввати 250 минг ГЖоул дан зиёддир.
Фақат энергетика ва электрлаштириш вазирлигига қарашли икки қувурли иссиқлик тармоқларининг узунлиги 550 км дан ортиқни ташкил қилади.
Ўзбекистон энергетикаси ҳозир республика халқ хўжалигининг энергияга бўлган эҳтиёжларини тўла-тўкис таъминламоқда, ҳамда электр энергиясини қўшни мамлакатларга экспорт қилинмоқда.
Електр энергиясини саноат, транспорт ва қишлоқ хўжалигида, аҳолининг маиший ва маданий мақсадлари учун қўлланилиши электрлаштириш дейилади. У мамлакат ҳаётида энг муҳим аҳамиятга эга. Электрлаштириш халқ хўжалигининг барча соҳаларини ривожлантириш, ҳозирги замон тараққиётини амалга ошириш учун етакчи омил ҳисобланади. Электрлаштиришнинг Ўзбекистондаги ривожи собиқ Совет Иттифоқи энергетикасининг ривожланиш тарихи билан боғлиқ. 1913 йили Россиядаги электр стансияларининг умумий қуввати 1,1 млн. кВт ни ва электр энергиясини ишлаб чиқариш эса 2 млрд. кВт×соат ни ташкил қилган. Ўзбекистонда энергетика жадал суръатлар билан ривожланди. Чирчиқ дарёсида гидравлик электр стансияларининг қудратли тизмаси яратилди. 1950-1980 йилларда йирик иссиқлик электр стансиялари барпо этилди. Ўзбекистон энергетикасининг умумий қуввати 12,4 млн. кВт га етказилди. Ҳозирги пайтда қурилаётган Талимаржон ДТЕС ининг қуввати 3200 МВт ни ташкил этади. Ўзбекистон энергетикаси республика халқ хўжалигининг электр энергияга бўлган эҳтиёжларини тўла қондириш имкониятига эга.
Шундан келиб чиқиб Феруза подстанциясидан истеъмол қилувчи ГПП ва КТП лар халқ хўжалиги ва саноат корхоналарини энергия билан таъминлашдир.



Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish