Ҳиндистон динлари: ведизм–брахманлик ҳиндуийлик, жайнийлик, сикхийлик Режа



Download 64,75 Kb.
bet6/10
Sana21.02.2022
Hajmi64,75 Kb.
#74004
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
indiston dinlari

БРАХМАНЛИК

Брахманлик веда динларининг бир бўлаги ҳисобланади. Вақт ўтиши билан ведалардаги қўшиқлар нафақат оммага, ҳатто руҳонийларга ҳам тушунарсиз бўлиб қолди. Бу қўшиқлар ҳали ўзгаришга учрамай, муқаддас тил ва муқаддас матнлар пайдо бўлди. Ниҳоят, бу тилни ўрганиш учун кишилар алоҳида гуруҳлар тузиб, бунинг учун махсус вақт ажратдилар. Динга хос бўлган хусусиятлардан бири – илоҳий тилни ўзгартириб бўлмаслигидир. Тилнинг эскириб амалдан қолиши ва фақат муқаддас тилга айланиб қолиши мазкур диннинг келиб чиқишига сабаб бўлган омиллардан биридир. Шу туфайли ўз ҳаётларини ибодат қилиш, илоҳиёт илмини ўрганиш, мураккаб маросимларни ўтказиш ва халқ руҳоний ҳаётини бошқаришга бағишлаган брахманлар табақаси, яъни, каста вужудга келди.
Орийлар умуман бошқа маданият, ҳаёт тарзига эга бўлган турли халқлар билан учрашиб, мутлақо бошқа табиий шароитга дуч келганлари сабабли кўчманчиликдан ўтроқ ҳаётга ўтиб, давлатдаги ҳукмрон синфга айландилар. Шундан сўнг уларнинг динлари ­­ – ведизм мазкур жараёнлар таъсирида тараққий этди. Бу тараққиёт динни фалсафий жиҳатдан чуқурлаштириш, руҳонийлар табақаси мавқеини кўтариш, ибодат ва маросимларни мураккаблаштириш, илоҳлар сифатини мураккаб томонга ўзгартириш ҳисобига бўлди. Шундан кейин ўзгартириш киритиши тақиқланган диний ақида вужудга келди.
Юқорида зикр этилган фикрлардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, брахманликда халқнинг эмас, балки маълум руҳонийлар табақаси манфаатлари ҳимоя қилинади. Браҳманлар диний ҳаётни бошқариб борувчи коҳинлар табақаси – жамиятнинг олий табақаси ҳисобланар эдилар. Брахманнинг сўзи қолганлар учун қонун бўлиб, ҳатто ҳукмдорлар ҳам унга бўйсунар эдилар. Халқ бошига кулфат тушганда, улар балони даф қилишга, касаллик тарқалганда уларнинг дуоси билан офат қайтарилишига, ёки, аксинча, уларнинг қарғиши ўлим ва кулфат келтириши мумкинлигига эътиқод қилинган.
Брахманликнинг асосий белгиларидан бири брахманлар ва ведаларга тегишли сутралардир. Сутралар санъатнинг санскрит тилида ёзилган алоҳида кўринишидир. Унда мавжуд вазиятга алоҳида эътибор қаратилган ҳолда маълум табақага юқори ўрин берилади. Брахманлар ўз номларини нафақат тузган динларига балки, жой номи сифатида, фан ва санъатга ном қилиб бердилар. Масалан, Брахмания, брахманлик шеърияти, тиббиёти, математикаси ва шу кабилар. Улар ўзларининг келиб чиқишларини етти руҳоний оиланинг бошлиқлари бўлган етти ришидан деб ҳисоблайдилар. Мадҳияларнинг илк муаллифлари бўлган шоир, тилшунос ва ҳозиржавоб кишилар ўз касбларини авлодларига узатганлар. Веданинг ўзида айтилишича, “ражарши” (“риши-подшоҳ”)лар баъзан шундай мадҳияларнинг муаллифлари бўлганлар.
Брахманлар табақаси орийларнинг Ҳиндистон ҳудудига кириб келишларидан аввал шаклланган, деган фикрлар ҳам мавжуд. Аммо улар илк даврда катта мавқега эга бўлмаганлари сабабли уларнинг қачон ва қандай қилиб асосий нуфузга эга бўлган даврларини билиш муҳим. Орийлар Ҳиндистон бўйлаб ҳарбий юришларини давом эттирганлари сайин камроқ қаршиликка дуч келардилар. Натижада кшатрийлар (жангчилар) табақаси тобора эътибордан четга чиқиб, босиб олинган ерлардаги халқлар орасида тартиб ўрнатиш учун диний-руҳий жиҳатдан таъсири нисбатан кучли бўлган бошқа табақа – брахманлар нуфузи ошиб борди. Чунки брахманлар диний маросимлардан ташқари ҳуқуқ, урф-одат каби соҳалардан ҳам хабардор эдилар.
Брахманнинг ҳаёти тўрт муайян белгиланган босқичдан иборат. Хусусан, унинг ҳар бир куни машаққатли ибодат, ўрганиш ва вазифалар билан тўла. Брахманнинг диний ҳаёти туғилиши биланоқ эмас, балки унинг балоғат ёшига етиб, муқаддас боғични қабул қилиши ва “бахшида қилиш” маросимидан кейин бошланади. Шундан кейин брахманнинг ёшлиги бирорта донишманд брахманнинг қўлида ведаларни ёдлаш, унинг уйида муқаддас оловни доимо тутиб туриш, устозининг хизматини қилиш, жумладан, унинг учун садақа йиғиш билан ўтади. Брахман бу босқичда “брахмачарин” деб номланади. Узоқ вақт давом этадиган бундай таълимотдан сўнг у иккинчи босқичга ўтади. Брахман “грихастха” деб номланадиган бу босқичда уй хўжайини вазифасини бажаради. У уйланиши, оила боқиши, хусусан, ўғил ўстириб, тарбия қилиши, амалий ҳаёт илмини эгаллаши ва ўзининг фуқаролик бурчларини бажариши лозим. Қонун уй хўжайинининг ўзини қандай тутишини соат сайин қатъий равишда диққат билан кузатиб боради. Қачон ва нимани ейиш, нимани ичиш, қачон ибодат қилиш, марҳумларни қандай дафн этиш, меҳмонларни қандай кутиш, овқатни қандай тайёрлаш, қариялар, аёллар, ёш болаларга нисбатан қандай муносабатда бўлиш ва бошқа кўплаб белгилаб қўйилган қонун-қоидаларни бажариши лозим бўлади.
Брахман “ванапрастха” (ўрмон зоҳиди) деб аталувчи ҳаётининг учинчи қисмида оиласи билан ёки ёлғиз ҳолда ўрмонга кетиши керак. Бу ерда у “ўз нафсини жиловлаб” илдиз ёки меваларни ейиш, диний амалларни белгилаб қўйилган қонун-қоидаларга таяниб бажариши керак. Бу босқичда брахман бир қатор машаққатларни бошдан кечириши – тупроққа қоришиб думалаши, кун бўйи оёқ учларида туриши ёки навбат билан туриб ўтириши мумкин. Жазирама кунда ўзини “беш олов иссиғига” дучор қилиши, ёмғирли пайтда очиқ жойда яшаши, қишда эса ҳўл кийимда юриши лозим.
Брахман ҳаётининг тўртинчи босқичи “санияси” (зоҳид) таркидунёчилик ёки диний қашшоқлик давридир. У ҳаётнинг барча ташвишларини ортга ташлаб, хурсандчилик, қайғу, орзу-ҳавас ва жисмоний эҳтиёжларни тарк этиб, ҳамма нарсага бефарқ бўлган ҳолда бир мақсад – “Олий Брахмага етишиш, яъни у билан қўшилиб кетиш, бу дунё ва ўлгандан кейинги абадий бахтга эришишга” интилиши керак. Брахман таркидунёчилик босқичида фақат садақадан тушган нарсалар ҳисобига кунига бир марта овқатланиб кун кечиради.
Зикр этилган – “брахманнинг муқаддас тўртлик қонуни” деб аталмиш ҳаёт тарзини фақатгина диний қоидалар билангина боғлаб тушунтириш мумкин эмас. Бундай ҳодисаларни Ҳиндистон тарихида кўплаб кузатиш мумкин. Фақатгина олий табақадан чиққан кишилар эмас, оддий халқ вакиллари ҳам баъзан шон-шуҳрат истагида ўз иродасини чиниқтириш ёки ўзини бошқалардан кам билмай ана шундай ҳаёт қийинчиликларини бошдан кечирганлар. Қадимда кишилар кузатган мазкур ҳолатларни Ҳиндистонда ҳозир ҳам тез-тез учратиш мумкин. Будда ҳаётини ўрганишда учрайдиган кўпгина ҳодисалар ўша даврда ҳам брахманлар “тўртлик қонунига” амал қилганларини кўрсатади.


Download 64,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish