Ҳиндистон динлари: ведизм–брахманлик ҳиндуийлик, жайнийлик, сикхийлик Режа



Download 64,75 Kb.
bet7/10
Sana21.02.2022
Hajmi64,75 Kb.
#74004
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
indiston dinlari

ҲИНДУИЙЛИК

Ҳиндуийлик атамаси “Ҳинд дарёси атрофида яшовчи” маъносини билдирувчи форс сўзидан келиб чиққан бўлиб, ғарб олимлари минтақа халқининг динини ифодалаш учун уни ишлатганлар. Ҳиндлар эса ўз динларини “Санатана Дхарма” – азалий-абадий дин, дея номлайдилар. Мазкур дин, асосан Ҳиндистонда тарқалган бўлиб, мамлакат аҳолисининг 83 фоизи унга эътиқод қилади.
Маълумки, мил. ав. VI асрда Ҳиндистонда буддавийлик ва жайнийлик динлари вужудга келди. Улар брахманликдаги бир неча жиҳатларни қабул қилган бўлса-да, каста таълимотини инкор этди. Ўша даврда Ҳиндистонда каста тузумини сақлаб қолишга, брахманлик динини ислоҳ қилиб, қайта тиклашга ҳаракат бошланган эди. Бу ҳаракат брахманлик билан буддавийлик ўртасидаги курашни ифодаловчи ҳиндуийлик эди.
Брахманликдаги руҳонийларнинг олий авторитети, оддий инсонларнинг фақат брахманлар орқалигина олий худога эришиши, муқаддас матнларнинг одамлар тушунмайдиган санскрит тилида ёзилгани кўпчиликнинг халқчилроқ бўлган ва ижтимоий тенгликни тарғиб қиладиган буддавийлик ва жайнийликка ўтиб кетишига сабаб бўлди.
Ўзини сақлаб қолиш мақсадида брахман руҳонийлари муайян ислохотларни ўтказдилар. Жумладан, санскрит тилида ёзилган ведаларнинг муайян қисмлари ҳиндлар учун тушунарли тилга таржима қилинди. Натижада, “Рамаяна” ва “Махабхарата” достонлари юзага келди. Шунингдек, ҳашаматли ва серхаражат байрам ва маросимлар халқчиллари билан алмаштирилди. Айни дамда, веда таълимотининг фундаментал асослари ҳам сақлаб қолинди. Мазкур асослар қуйидаги беш қоидада акс этган:

  1. Ведаларнинг муқаддаслиги;

  2. Гуру (пир, устоз) нинг тан олиниши;

  3. Муқаддас жойларга зиёратга бориш;

  4. Санскритнинг муқаддас тил экани;

  5. Сигирнинг муқаддас экани.

Ҳиндуийлик, ведизм ва брахманликдан фарқли равишда, доимий Худолар пантеонини ишлаб чиқди. Мазкур пантеон худолар учлигидан ташкил топиб, у “тримурти” деб аталади. Тримурти, яъни учлик – Брахма –яратувчи, Вишну – қўриқловчи, Шива –йўқ қилувчи худолардан ташкил топган. Улар орасида Брахма – дунёни яратган олий худо ҳисобланади. Бироқ Ҳиндуийликда асосан Вишну ва Шивага ибодат қилинади. Шунга биноан, Ҳиндуийлик икки асосий оқимга бўлинади: Шивага сиғинувчилар (шиваизм) ва Вишнуга сиғинувчилар (вишнуизм).
Шива оддий халқ оммаси – камбағаллар илоҳи ҳисобланади. У Риг Веданинг биринчи нусхаларида Рудра номи билан зикр этилган. Ҳиндистонда шиваликнинг ўн учга яқин асосий оқимлари мавжуд. Шивачилар орасида асосий оқим сифатида тридандиналар, смартлар, лингачилар ҳамда йогаларни айтиб ўтиш мумкин.
Шиваизм оқимлари орасида йоглар таркидунёчилик билан ажралиб турадилар. Йогачилар эътиқодича, узоқ вақт нафас олмай ўзларидан кетган пайтларида улар Шива билан ёлғиз қоладилар; омма олдида ҳавога кўтариладилар; яна гипноз усулида ўргатилган эчки ёки илон ёрдамида садақа йиғадилар.
Шиваликнинг майда оқимлари орийларга хос бўлмаган анъаналар билан суғорилган. Масалан, баъзи оқимларда ҳайвон ёки одамларни қурбон қилиш амалиёти ҳануз мавжуддир. Халқ орасида Шива 1008 та ном билан чақирилади.
Вишну – ҳозирги Ҳиндистон пантеонида биринчилик учун курашаётган иккинчи илоҳиётдир. Риг Ведада табиатга жон ато этувчи қуёш худоси Вишну биринчи даражали илоҳдир. Унда Вишну жуда сахий қилиб тасвирланган. Ибодат пайтида уни Савитар, Рохита, Суря, Адита номлари билан ҳам атайдилар. У бутун коинотни уч қадамда босиб ўтиши ва ҳавода муаллақ юра олиш хусусияти билан тавсифланади. Ярим инсон, ярим худо шаклидаги қаҳрамон Кришна Вишнуга қўшилиб кетган, деб тасаввур қилинади.
Ҳиндуийликда Вишнунинг вақти-вақти билан қутқарувчи тангри сифатида дунёга тушиши ва шароитга қараб турли шаклларда, яъни аватарларда ўзини кўрсатишига ишонилади. Вишнунинг ўзига яраша хилма-хил аватаралари мавжуд. Улардан энг машҳурлари “Рамаяна” достони қаҳрамони Рама ва “Махабхарата” достонида васф этилган Кришналардир.
Вишну кўпинча тўрт қўлли қилиб тасвирланади, унинг оммавий ибодат маросимлари баъзан жуда мураккаблашиб, узоқ вақт давом этади.
Вишнуийлик байрамлари турли-туман: баъзилари умумий, баъзилари эса табақаларга ажратилган ҳолда ўтказилади. Улар асносида дуолар ўқиб, таъзим бажо келтирилади, оммавий диний маросимларда қатнашилади, турли ҳадя ва қурбонликлар аталади, шунингдек, ибодатхона яқини ёки ичидаги муқаддас ҳовузда чўмилиш мажбурийдир. Бу маросимлар баъзи пайтда бир неча кунга ҳам чўзилиб кетади. Уларда фақатгина руҳоний раҳбарлигида ҳадялар (пул, қимматбаҳо буюм ёки қимматли тошлар) худолар ҳамда руҳонийларга аталади. Қурбонликлар турли гуллар, хушбўйликлар, овқатлардан, худолар номига атаб озод қилинадиган ёки сўйиладиган ҳайвонлардан иборат бўлади.
Ҳиндуийликда тотемистик унсурлар ёрқин намоён бўлиб, бу, асосан, сигир, маймун, илон каби хайвонларнинг илоҳийлаштирилишида намоён бўлади.
Сигир қадимдан ҳиндлар эътиқодида муқаддас ҳайвон ҳисобланган. Шунинг учун уни қурбонлик қилиш ёки бошқа мақсадларда ўлдириш катта гуноҳ ҳисобланган. Сигирнинг беш маҳсулоти (сут, сузма, сариёғ, сийдик ва тезак)дан тайёрланган панчагавям ҳиндуийлар эътиқодида одамларни ва уйларни поклашда алоҳида кучга эга. Сигир асосан шиваизм оқимининг муқаддас хайвони ҳисобланади.
Маймун асосан вишнуийликнинг муқаддас ҳайвонидир. Риг Ведада Вришакани (эркак маймун) тимсолида Хануманнинг аждодини кўриш мумкин. Шунинг учун “Рамаяна” достонидаги маймун-худо Хануман одам-худо Рамнинг иттифоқчиси сифатида улуғланади.
Илонлар ҳиндлар учун қўрқув ва ваҳима тимсоли бўлиб, илоҳлик табиатини мана шу томондан рамзий ифодалайди. Илонга “Нага” деб ном берилган. Унинг ҳиндлар орасида алоҳида ҳурмати бўлган ва унинг биргина чақиши натижасида инсоннинг ўлим билан юзлашуви уларни ҳайратга солган. Шунинг учун ҳам ҳиндлар ҳар йили диний йиғинлар ташкил қилиб, илонларга атаб қурбонлик маросимлар ўтказганлар. Энг катта илонлар ибодатхонаси Ҳиндистондаги Майсур шаҳарчаси шарқида қурилган. Бу минтақа ибодатхоналари илонлар билан тўлиб тошган. Тарихдан коҳинлар гуруҳи уларни овқатлантириш, парваришлаш ва алоҳида эътибор бериш билан машғул бўлишган.
Ҳиндуийликнинг ақидавий, маросимий ва рамзий соҳалардаги жуда ҳам мураккаб тизими унга эътиқод қилувчиларнинг турлича талқинида яна ҳам мураккаблашиб кетади. Гарчи, Ҳиндуийлик илоҳиётчилари уни анимистик ва бутпарастлик асоратларидан тозалаб, тараққий этган динлар қаторига кўтаришга ҳаракат қилсалар-да, халқ оммаси доирасида у жуда ҳам содда, бут ва руҳларга сиғиниш хусусиятларини тўла сақлаган ҳолда давом этмоқда.
Карма – бу сабаб-натижа қонунидир. Ҳиндлар эътиқодига кўра, инсон, ўтмишда нима амал қилган бўлса, келажакда ана шу амалининг натижасини кўради. Яхши амалдан яхши натижа, ёмон амалдан ёмон натижа келиб чиқади. Бугун кечанинг, эртага эса бугуннинг маҳсуллари кўрилади. Ҳиндуийликка кўра, инсон охири кўринмаган реинкарнация – руҳнинг кўчиб юриши занжири (сансара) ичида айланиб юради. Унга кўра ўлим, бир қўрқув воситаси ва йўқлик эмас, бир ҳолатдан бошқа бир ҳолатга ўтишдир. Шунинг учун ҳар бир Ҳиндуийлик дини вакили, такрор дунёга келишда яхши амаллар билан келажакдаги ҳаётини кафолатга олиш учун бор ғайратини сарфлайди. Қилган гуноҳлар ва ёмон ишлар туфайли ўсимлик ёки ҳайвон бўлиб дунёга келишдан қочади. Уларга кўра, ўзлари оид бўлган каста ҳам олдинги ҳаётларида қилган амалларининг натижасидир.
Реинкарнация – руҳнинг кўчиши. Карма таълимотига боғлиқ ҳолда реинкарнация – таносух эътиқоди вужудга келган. Таносух, руҳнинг бир жасаддан бошқа бир жасадга кўчиши, маъносини англатади. Бу эътиқодга кўра, руҳ ўз даражаси ичида улуғвор ёки пасткаш ҳолда туғилади. Таносух эътиқодида инсон, қилган ишларига кўра, ҳайвон, ўсимлик, инсон ёки тангри шаклида қайта туғилиши мумкин. Доимий ҳолда қайта дунёга келиш билан инсон ўз орзуларига етишади.
Ҳиндуийликда ибодат ҳамма жойда амалга оширилиши мумкин. Ҳар бир ҳиндуий уйида умумий ҳолда сиғинилувчи бутга хосланган махсус хона ёки бурчак бўлади. Бу жойларда Вишну ёки Шиванинг бути сақланади. Бут, муқаддас илоҳийлар ўқилган ҳолда ёғланади, тутатиқлар тутатилади. Муқаддас хона ёки бурчакнинг олдига чироқлар, гуллар ва егуликлар қўйилади.
Ҳиндистонда зиёрат қилинадиган етти муқаддас жой мавжуддир. Ҳимолай тоғининг юксак тепаликлари, Ганга ва Ямна дарёлари қирғоқлари, Бриндабаҳ ва икки минг ибодатхона мавжуд бўлган Банорас шулар жумласидандир. Бу муқаддас жойларни зиёрат қилиш ҳиндлар ҳаётида муҳим ўрин тутади.
Ҳиндистон динларига хос бўлган энг катта хусусият бу каста тизимидир. Каста – айни иш билан шуғулланувчи, оталардан мерос қолган ҳақ, вазифа ва одатлар билан қаттиқ боғланган шахслар тоифасидир. Каста инсонлар томонидан сайланмайди ва танланмайди, унинг ичида фақатгина дунёга келиш мумкин. Бу тизим 4 синфдан ташкил топади:
1. Брахманлар – роҳиб ва диндорлар.
2. Кшатрийлар – ҳоким ва жангчилар.
3. Вайшлар – савдогар, ҳунарманд ва деҳқонлар.
4. Шудралар – ишчилар, энг қуйи табақа.
Бундан ташқари каста тизимига кирмайдиган ва ундан ташқарида ҳисобланадиган тоифа ва гуруҳлар ҳам мавжуд. Улар “яқинлашилмайдиган ёки тегилмайдиганлар” – хор табақа вакиллари, деб номланадилар.
Каста ҳинд эътиқодларига таянадиган тизимдир. Бу эътиқодларга кўра, касталар яратувчи тангри Брахманинг инсон шаклида тасаввур қилинган вужудининг турли жойларидан яратилган. Яъни, брахманлар Брахманинг оғзидан, кшатрийлар қўлларидан, вайшлар қорнидан ва шудралар унинг оёқларидан яратилган.
Ҳар бир кастанинг ўзига хос никоҳ ва тўй маросимлари, ейиш-ичиш, кийиниш услублари ва касб-корлари мавжуд. Каста тизимига қарши чиқиб бўлмайди, унга қарши чиқиш, қарши чиқувчининг кастадан чиқариб юборилишига сабаб бўлади. Бу эса унинг яшаш ҳаққини йўқотиши, демакдир.
Кастачиликнинг яна бир қизиқ томони шундаки, тизимдаги табақалашувга кўра, унга мансуб бўлганларнинг туғилажак фарзандларига ҳам шунга кўра исм берилишидир. Масалан, туғилажак фарзанд брахманлар табақасига мансуб бўлса, қувонч ва хурсандчилик, кшатрийларга мансуб бўлса куч-қувват ва қудрат, вайшийларга мансуб бўлса бойлик ва молу-мулк, шудраларга мансуб бўлса хорлик ва ҳақирликка оид исмлар қўйилган.
Касталараро муносабатлар “Ману қонунлари” деб аталувчи ҳужжат билан назорат қилинади. Мил.авв. V асрда тўпланган ушбу қонун Ҳиндистоннинг ижтимоий тузумдаги кейинги юз йилликлар учун хизмат қилувчи кодекс сифатида қабул қилинди. Бу қонунда Ҳиндистон жамиятининг каста тизими нафақат расмий равишда баён қилинган, балки дин томонидан муқаддаслаштирилган ва қатъий белгилаб қўйилган. Унда жумладан қуйидаги қоидалар белгилаб қўйилган:
1. Киши ўзининг табақасидан юқори бўлган табақадан уйланиши мумкин эмас.
2. Ҳар ким ўзидан қуйи бўлган табақадан уйланиши мумкин. Лекин шудраларга нисбатан бу қоида мустасно.
3. Брахманлар халқларнинг энг тозасидир. Улар илоҳларга қўшилиб кетганлар. Улар шудралар мол-мулкларидан истаганларича олиш ҳуқуқига эгадирлар.
4. Муқаддас китобни ёзувчи брахманларнинг гуноҳлари, гарчи еру-осмонни тўлдириб юборган бўлса ҳам кечирилгандир.
5. Подшоҳнинг, шарт-шароит қанчалик тақозо қилмасин, брахмандан солиқ ва тўлов олиши мумкин эмас.
6. Агар брахман ўлимга лойиқ бир иш қилса, подшоҳ жазо сифатида фақатгина унинг сочини олиши мумкин. Аммо ундан бошқалар бундай пайтда ҳеч қандай тўсиққа қарамай ўлим жазосига тортилади.
7. Брахман агар ўн ёшга тўлса, юз ёшга тўлган шудрадан устун саналади.
8. Брахманнинг ўз мамлакатида очдан ўлиши мумкин эмас.
9. Ману қонунига кўра, хор табақа вакиллари ҳайвондан қуйи ва итдан хор ҳисобланади.
10. Хор табақа вакилларининг бахти – ҳеч қандай иш ҳақи ва савоб олмасалар ҳам брахманларга хизмат қилишларидир.
11. Агар хор табақа вакилларидан бирортаси брахманга, унга зўравонлик ва босқинчилик қилиш учун қўлини узатса, қўли кесилади. Агар тепса, оёқлари чопиб ташланади.
12. Агар бирорта хор табақа вакили “мен брахманликни ўргатяпман” деса, унга қизиб турган ёғ ичирилади.
Ҳиндуийлик эътиқод қилувчилар сони жиҳатидан жаҳонда учинчи ўринда туради, яъни дунёдаги ҳиндуийлар сони қарийб 700 млн.ни ташкил этади. Йирик жамоалар асосан Бангладеш (12 млн.), Индонезия (3,6 млн.), Шри Ланка (3 млн.), Покистон (1,5 млн.), Малайзия (1 млн.), АҚШ (0,5 млн.), Бутанда (0,3 млн.) мавжуддир.


Download 64,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish