Ўз эҳтиёжи учун мўлжалланган товарлар учун:
а) валютага оид қонун ҳужжатлари талабларига зид келмайдиган товарни ўзи ишлаб чиқарувчи давлатнинг резиденти томонидан уни тўғридан-тўғри юборилишини кўзда тутувчи ташқи савдо контракти (шартнома, келишув)нинг мавжудлиги;
б) “ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжи учун сертификат”ни ёки ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжларида ишлатилиши юзасидан тақдим этилган кафолат хатининг мавжудлиги;
г) битим хусусияти ва товарларни олиб ўтиш хусусиятлари белгиланган талабларга мос келиши;
д) сотувчи, жўнатувчи, келиб чиқиш ва ишлаб чиқарувчи мамлакат “оффшор ҳудуд”лар гуруҳига киритилмаган бўлиши;
е) божхона органлари қўллайдиган хавфни бошқариш тизимидаги максимал хавф кўрсаткичга эга ўрта ёки юқори хавф даражасидаги товарлар бўлмаслиги.
Ўз эҳтиёжи учун мўлжалланмаган товарлар учун:
а) валютага оид қонун ҳужжатлари талабларига зид келмайдиган товарни ўзи ишлаб чиқарувчи давлатнинг резиденти томонидан уни тўғридан-тўғри юборилишини кўзда тутувчи ташқи савдо контракт (шартнома, келишув)нинг мавжудлиги;
б) битим хусусияти ва товарларни олиб ўтиш хусусиятлари белгиланган талабларга мос келиши;
в) сотувчи, жўнатувчи, келиб чиқиш ва ишлаб чиқарувчи мамлакат “оффшор ҳудуд”лар гуруҳига киритилмаган бўлиши;
г) божхона органлари қўллайдиган хавфни бошқариш тизимидаги максимал хавф кўрсаткичга эга ўрта ёки юқори хавф даражасидаги товарлар бўлмаслиги.
16. Мазкур Йўриқноманинг 15-бандида назарда тутилган мезонлар бўйича текширувни амалга ошириш учун ЯААТ ЭБРда қуйидаги шартлар белгиланган:
Ўз эҳтиёжи учун мўлжалланган товарлар — БЮДнинг
43-графасида “1” белгиси бўлиши керак;
Ўз эҳтиёжи учун мўлжалланмаган товарлар — БЮДнинг
43-графасида “0” белгиси қўйилиши керак;
“Оффшор ҳудуд”ларга кирувчи давлатлар — юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (рўйхат рақами 2467, 2013 йил 12 июнь) 1-иловасида кўрсатиб ўтилган давлатлар;
Божхона органлари қўллайдиган хавфни бошқариш тизими томонидан ўрта, юқори ёки максимал кўрсаткичга эга хавф даражасидаги товарлар — Кодекснинг 29-бобида кўзда тутилган қоидалар асосида;
Валютага оид қонун ҳужжатлари талабларига зид келмайдиган ташқи савдо контрактининг (шартномасининг, келишувининг) мавжудлиги:
а) ташқи савдо контрактининг (шартномасининг, келишувининг) Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимидаги идентификация (ИДН) рақами (БЮДнинг С-графаси, 1-қатори);
б) БЮДнинг 44-графасида ташқи савдо контрактининг (шартномасининг, келишувининг) рақами ва санаси (тартиб рақами
301, ҳужжат коди “КНТ”);
Валютага оид қонун ҳужжатлари талабларига зид келмайдиган товарни ўзи ишлаб чиқарувчи давлатнинг резиденти томонидан
уни тўғридан-тўғри юборилишини кўзда тутувчи ташқи савдо контрактининг (шартномасининг, келишувининг) мавжудлиги:
а) ташқи савдо контрактининг (шартномасининг, келишувининг) Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимидаги идентификация (ИДН) рақами (БЮДнинг С-графаси, 1-қатори);
б) БЮДнинг 44-графасида ташқи савдо контрактининг (шартномасининг, келишувининг) рақами ва санаси (тартиб рақами
301, ҳужжат коди “КНТ”);
в) жўнатувчи мамлакат (БЮДнинг 15-графаси) билан келиб чиқиш (ишлаб чиқарувчи мамлакат) мамлакати (БЮДнинг 34-графаси)
бир хил бўлиши;
Валютага оид қонун ҳужжатлари талабларига зид келмайдиган ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилганлиги:
а) ташқи савдо контрактининг (шартномасининг, келишувининг) Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимидаги идентификация (ИДН) рақами (БЮДнинг С-графаси, 1-қатори);
б) ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) бўйича Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимида тўланган маблағлар суммаси (сумма оплаченных средств) баҳоланаётган товарнинг умумий фактура қийматига мос келиши (БЮДнинг 22-графаси)**.
**Изоҳ: кўрсатиб ўтилган талаблар мавжуд бўлмаганда, ЯААТ ЭБР томонидан божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган божхона ходимига огоҳлантириш тарзида хабар берилади. Бунда ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) бўйича ҳисоб-китоб шакли (форма расчетов) олдиндан тўлов (предоплата) кўринишида амалга оширилиши белгиланган бўлса ва амалда тўланган маблағлар баҳоланаётган товарнинг умумий фактура қиймати суммасини қопламаётган бўлса, 1-усул қўлланилмай кейинги усулларга ўтилиши лозим. Агар ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) бўйича ҳисоб-китоб шакли (форма расчетов) олдиндан тўлов (предоплата) кўринишидан бошқа шаклларда амалга оширилиши белгиланган бўлса (аккредетив, импорт амалга оширилгандан сўнг ёки қисман тўловлар ва х.к.) ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизими орқали ташқи савдо контрактининг (шартномасининг, келишувининг) барча шартлари ўрганиб чиқилади (аввал амалга оширилган тўловлар, олдин олиб кирилган товарлар бўйича амалга оширилган тўловлар мавжудлиги, белгиланган муддатлар ўтиб кетмаганлиги, кредитор қарздорлик мавжуд эмаслиги ва ҳ.к.) ва 1-усулни ёки у асосидаги 6-усулни қўллаш
ёки қўлламаслик бўйича қарор қабул қилинади;
Do'stlaringiz bilan baham: |