004 – ҳадя сифатида берилаётган товарларни олиб ўтиш;
014 – хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг устав фондига киритиш учун товарларни олиб кириш;
018 – кафолат хизматини кўрсатиш доирасида товарларни олиб ўтиш;
021 – кўргазма экспонатлари;
022 – реклама материаллари ва сувенирлар;
025 – консигнация битимлари доирасида олиб ўтилаётган товарларни;
029 – жисмоний шахслар томонидан ишлаб чиқариш ёки бошқа тижорат мақсадлари учун мўлжалланмаган товарларни олиб ўтиш;
031 – товарларни намуна ва нусха сифатида олиб ўтиш;
033 – инвестиция фаолиятидан олинган дивидендлар ҳисобидан товарларни олиб ўтиш;
034 – гаров ҳисобидан товарларни етказиб бериш;
035 – ишлаб чиқариш кооперацияси доирасида товарларни олиб ўтиш;
039 – рекламация бўйича қайтарилаётган товарларни олиб ўтиш;
040 – товарларни таъмирлаш учун божхона ҳудудида қайта ишлаш режими остида олиб кириш;
044 – ташқи савдо олди-сотдиси ва айирбошлаши объекти бўлмаган бошқа товарлар;
058 – божхона тўловлари шартли божхона қийматини аниқлаш асосида тўланганлиги сабабли шартли чиқариб юборилган товарлар.
17. Божхона органларининг хавфни бошқариш тизими томонидан баҳоланаётган товарнинг божхона қиймати аввал расмийлаштирилган товарларнинг божхона қиймати билан солиштиради. Бунда товарнинг ТИФ ТНга мувофиқ коди (БЮДнинг 33-графаси), юк жўнатувчи мамлакат
(15-графа), товар келиб чиқиш мамлакати коди (34-графа), савдо қилинаётган мамлакат (11-графа) ва чегарадаги транспорт тури (25-графа) бўйича бир хил бўлган товарларнинг бир бирлиги ҳамда нетто вазнининг
1 кг. учун божхона қийматлари билан солиштиради ва хавф даражасини (ўрта, юқори ва максимал) аниқлайди.
Божхона органларининг хавфни бошқариш тизимидаги максимал хавфдаги нархдан паст даражада фарқ аниқланган тақдирда, божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган божхона ходими тизим томонидан белгиланган хавфни минималлаштириш чораларини кўради. Бунда нархнинг паст эканлиги умумэътироф этилган омиллар, шу жумладан, жаҳон бозорида шаклланган нарх коньюктурасининг ўзгариши инобатга олиниши керак.
Агар маълум қилинган қийматнинг тасдиқловчи ҳужжатларини синчковлик билан текшириш ва ДБҚ ЯААТ ЭБРдаги “Мониторинг таможенной стоимости” қидирув ойнаси ёки бошқа муқобил манбалар
(юк жўнатувчи ёки ишлаб чиқарувчининг интернет тармоғидаги расмий саҳифалари ва/ёки халқаро сўровномаларга жавобан олинган маълумотлар) орқали товарнинг номланиши ва хусусиятлари бўйича божхона қийматини ўрганиши ёки божхона қиймати ахборотлари бўйича давлатлараро электрон ахборот алмашинуви йўлга қўйилган давлатлардан олиб келинаётган товарларнинг экспорт БЮДлари бўйича текшириш натижасида тафовутлар аниқланмай, маълум қилинган қиймат мақбул деб топилса, тизим томонидан белгиланган хавфни минималлаштириш чоралари кўрилганлиги юзасидан барча текширув ҳаракатлари (қадамлари) ҳамда асос сифатида олинган манбалар БЮДнинг “Хавфни минималлаштириш чорасини қўллаш юзасидан ҳисобот”да қайд этилган ҳолда расмийлаштирув амалга оширилади.
Бунда божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган божхона ходими томонидан текширув ҳаракатлари (қадамлари) ҳар бир товарга алоҳида ёндошилган ҳолда БЮДнинг “Хавфни минималлаштириш чорасини қўллаш юзасидан ҳисобот”га киритилиши лозим, акс ҳолда дастурда БЮД расмийлаштирувини амалга оширилишига
йўл қўйилмайди. 18. Кодекснинг 307 ва 308-моддаларида кўрсатиб ўтилган шартларда битим тарафлари (сотиб олувчи ва сотувчи) бир-бирига ўзаро боғлиқ шахслар бўлиб, 1-усул қўлланилганда ЯААТ ЭБР томонидан мазкур боғлиқликни товарнинг божхона қийматига таъсир этмаганлигини текшириш мақсадида нарх маълумотлари бюллетенидаги (бундан буён матнда Бюллетень деб юритилади) айнан бир хил ёки ўхшаш товарнинг қийматлари билан солиштириб чиқади.
Бундай текширув, яъни битим тарафлари (сотиб олувчи ва сотувчи)
бир-бирига ўзаро боғлиқ шахслар бўлганда БҚД-1 шаклининг 7а-графасида “Сотувчи ва сотиб олувчи ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжудми?” деган саволга ушбу графада келтирилган майдончада, тегишли жавобга
“X” белгиси қўйилганда амалга оширилади ва бунинг учун мазкур графада (“Ҳа”) жавоби қайд этилган бўлиши керак.
Агар ушбу ҳолатда товарнинг божхона қиймати Бюллетенда мавжуд бўлган айнан бир хил ёки ўхшаш товарнинг қийматидан паст (камайиш
50 %дан ортганда) белгиланган бўлса, бир-бирига ўзаро боғлиқлик битимнинг баҳосига таъсир этган деб ҳисобланиб, ЯААТ ЭБР ушбу БЮДни рўйхатга олмайди ва бу тўғрисида хабар беради.
19. 1-усул олиб кирилаётган товар божхона чегарасини кесиб ўтаётган пайтда товар учун амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган Кодекснинг 304-моддаси қоидаларида кўрсатилган битим нархига киритиладиган харажатларни ҳисобга олган ҳолда тузатилган нарх бўйича аниқланиши лозим.
Мазкур қоидадан келиб чиқиб ЯААТ ЭБР БЮДда етказиб бериш шарти “EXW”, “FSA”, “FAS”, “FOB”, “CFR” ва “CIF” бўлганда товарнинг фактура қийматига товарни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган жойга етказиб берилгунга қадар қилинадиган харажатларни қўшиб, божхона қиймати аниқланганлигини текширади.
Юқоридаги етказиб бериш шартларида БЮДнинг 42 ва 45-графаларидаги қийматлар ЯААТ ЭБР томонидан солиштирилиб, мазкур қийматлар
бир хил ёки БЮДнинг 45-графасидаги қиймат БЮДнинг 42-графасидаги қийматдан паст бўлганда божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган божхона ходимига огоҳлантириш тарзида хабар беради.
Назорат фақатгина Кодекснинг 304-моддаси биринчи қисмининг
“а” бандида кўрсатилган ташиш қиймати киритилганлигини текшириш орқали амалга оширилади.
Кодекснинг 304-моддасининг биринчи қисмининг “а”, “б”, “в”, “г”
ва “д” бандларида назарда тутилган харажатлар эса, декларант ёки божхона брокери божхона қийматини 1-усул билан маълум қилганда тақдим этган тасдиқловчи ҳужжатлар асосида божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган божхона ходими томонидан ўрганилади ва уларни
БҚД-1 шаклига тўғри киритилганлиги мустақил тарзда текширади.
20. Божхона қийматини 1-усул билан аниқлашда битим нархидан тўловлар ва харажатлар, агар улар божхона ҳудудига олиб кириладиган товар учун амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган нархдан ажратиб олинган бўлса, яъни ташқи савдо контрактида (шартномасида, келишувида), ҳисобварақ-фактурада (инвойсда) алоҳида ажратилиб кўрсатилган бўлса чиқариб ташланиши лозим.
Мазкур қоидадан келиб чиқиб етказиб бериш шартлари “CIP”, “СPТ”, “DAP”, “DPU” ва “DDP” бўлганда декларант ёки божхона брокери тақдим этган БЮДдаги баҳоланаётган товарнинг божхона қиймати (БЮДнинг
45-графаси) фактура қийматидан (БЮДнинг 42-графаси) камайиш томонга фарқ қилганда ЯААТ ЭБР томонидан бу ҳақда божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган божхона ходимига огоҳлантириш тарзида хабар беради.
Ушбу ҳолатда товарнинг қийматидан чиқариб ташланаётган ҳаражатлар ташқи савдо контрактида (шартномасида, келишувида), ҳисобварақ-фактурада (инвойсда) алоҳида ажратилиб кўрсатилганлиги божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган божхона ходими томонидан мустақил ўрганиб чиқилиши лозим.
Битимнинг нархидан чиқариб ташланадиган тўловлар ва харажатлар, бундан Ўзбекистон Республикасида тўланадиган божхона тўловлари мустасно, тегишли товарлар, ишлар ва хизматлар (ташиш, суғурта қилиш) учун ҳақ тўланганлиги тўғрисида ваколатли шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатлар (ҳисобварақ-фактуралар, тўлов топшириқномалари, чеклар) асосида аниқланади.
21. Кодексининг 318-моддасига мувофиқ декларант ёки божхона брокери декларацияланадиган товарнинг божхона қиймати маълум қилингунига қадар аниқланган товар туркумининг товарнинг йўқолиши, камомади, шикастланиши ҳажмларига мос бирликка келтирилган божхона қийматини маълум қилиш ҳуқуқига эга. Товарнинг йўқолиши, камомади, шикастланиши факти экспертиза хулосаси ва божхона кўриги далолатномаси билан тасдиқланган бўлиши керак.
Шу билан бирга, божхона органи божхона кўздан кечируви
ёки кўригини ўтказиш жараёнида товарнинг миқдори товарга тааллуқли бўлган ҳужжатларда кўрсатилганига нисбатан кўплиги аниқланганда, бироқ уларнинг қиймати божхона қийматини маълум қилиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар билан тасдиқланса, товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг
1-усули қўллашни рад этишга ҳақли эмас.
Бундай товарларнинг божхона қиймати олиб кириладиган товарга доир битим доирасида келган туркуми учун тақдим этилган инвойс (ҳисобварақ фактура) ва бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар асосида 1-усул билан аниқланиши мумкин.
Масалан, ТИФ ТНга мувофиқ ўлчов бирлиги ”кг.”да ўлчанадиган “тикув ипи” товарининг сотиш учун мўлжалланган ўлчов бирлиги “дона” миқдорида бўлганлиги сабабли ташқи савдо контрактида унинг қиймати “дона “миқдорида ҳисобланадиган ўлчов бирлигидан келиб чиқиб сотилган. Божхона кўриги давомида ҳужжатларида кўрсатилган оғирлигига нисбатан ортиқча вазн аниқланган, лекин ташқи савдо контракти доирасида товарнинг “дона”даги миқдори ўзгаришсиз қолган. Мазкур ҳолатда ортиқча чиққан оғирликдаги ушбу товар неча донани ташкил этишини аниқлаш лозим ва ҳужжатларига мувофиқ “кг.” ўлчовидаги оғирлиги тўғри бўлган “дона”даги қисми тасдиқловчи ҳужжатларда “дона”си учун кўрсатилган қиймат асосида 1-усул қўлланилиши мумкин. Миқдори ортиқча чиққан қисми эса кейинги усулларни кетма-кетликда қўллаш орқали аниқланиши керак. Товар кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган миқдордаги товарларнинг божхона қиймати, агар улар бўйича тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаса, божхона қийматини аниқлашнинг кейинги усуллари кетма-кетликда қўлланилади.
22. Товарнинг муайян мамлакатда ишлаб чиқарилганлиги товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат билан тасдиқланади.
Кодекснинг 364-моддасига мувофиқ, божхона расмийлаштируви учун тақдим этиладиган ҳужжатларда товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаганда ёҳуд товарларнинг келиб чиқиши тўғрисида нотўғри маълумотлар декларация қилинаётганлигига божхона органида асослар мавжуд бўлганда, товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат мажбурий тартибда тақдим этилиши талаб қилинади.
Шу талабдан келиб чиқиб, товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатнинг мавжуд эмаслиги божхона қийматини аниқлашнинг
1-усулини қўллаш учун рад этишга асос бўлиб ҳисобланмайди.
Бундай ҳолатда божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган божхона ходими ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви), товар кузатув ва тижорат ҳужжатлари, товарнинг қадоғида (ўрамида ва х.к.) мавжуд бўлган товар ҳақидаги маълумотлар асосида унинг ишлаб чиқарувчиси, ишлаб чиқарилган мамлакати ва бошқа зарур бўлган маълумотларни аниқлаши ва шу маълумотлар асосида божхона қийматини қайси усулини қўлланилиши кераклиги юзасидан қарор қабул қилиши шарт.
Масалан: Россия давлатидан олиб келинган товар учун келиб чиқиш сертификати тақдим қилинмаган, бироқ божхона кўриги жараёнида товар Италия давлатида ишлаб чиқарилганлиги маълум бўлди. Бу ҳолатда божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган божхона ходими Италиядан Россияга олиб келиниши билан боғлиқ ҳужжатлар мавжудлиги ёки Италия давлатидан олиб келинган (Италия давлатида) айнан бир хил ёхуд ўхшаш товарнинг нархларини солиштириш орқали ўрганилади. 23. ЯААТ ЭБРда божхона қийматини 1-усул билан аниқлаш мезон
ва шартларининг бири бажарилмаганда ёки тасдиқловчи ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаганда ёҳуд қуйида келтирилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, ЯААТ ЭБР божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган божхона ходимига ушбу камчиликлар тўғрисида огоҳлантириш тарзида хабар беради.
Божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган божхона ходими қуйидагиларни кўриб чиқиб, қарор қабул қилади:
юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (рўйхат рақами 2467, 2013 йил 12 июнь)
1-иловасида кўрсатиб ўтилган давлатлардан товар олиб келинганда, ушбу товарнинг ишлаб чиқарувчиси мазкур давлатлар бўлганда ёки ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) контрагенти сифатида мазкур давлатлар ҳамда ҳудудларнинг резиденти иштирок этган бўлса.
Мазкур “оффшор ҳудуд”ларда молиявий операцияларни амалга ошириш бўйича маълумотлар тақдим этилиши кўзда тутилмаганлиги сабабли, битим иштирокчиси ушбу давлат резиденти бўлганда ёки товар ушбу ҳудудларда жойлашган давлатлардан импорт қилинганда, ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) бўйича ҳисоб-китоблар мазкур ҳудудларда жойлашган банк-кредит ташкилотлари ёрдамида амалга оширилганда, товар учун амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган пул маблағлари тўғрисида ҳамда товарнинг нархи юзасидан ҳаққоний маълумотлар тақдим этилишига, яъни ушбу резидентнинг битимга алоқадорлиги битим нархига таъсир этган ёки этмаганлигига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Масалан БААнинг Дубай амирлиги билан Франция ўртасида тузилган битимда товарнинг қиймати 25 000 АҚШ доллари миқдорида кўрсатилган бўлиб, Дубай амирлиги билан Ўзбекистон Республикаси резиденти ўртасида имзоланган ташқи савдо контрактида (шартномада, келишувда) товарнинг қиймати 30 000 АҚШ доллари миқдорида келишилган ҳолда имзоланган. Бундан дастлабки келишувга нисбатан (Дубай амирлиги билан Франция ўртасида) битим нархи ўзгарган бўлиб, божхона қиймати 30 000 АҚШ доллари миқдорида аниқланиши керак; мазкур Йўриқноманинг 17-бандида назарда тутилган божхона органларининг хафни бошқариш тизимидаги максимал хавф кўрсатгичида қайд этилган нархдан фарқ аниқланган ҳолларда.
Бунда тақдим этилган ҳужжатлар синчковлик билан ўрганиб чиқилиши лозим. Шунингдек, товарнинг маълум қилинган божхона қиймати ЯААТ ЭБРнинг “Мониторинг таможенной стоимости” қидирув ойнаси орқали товарнинг номланиши, хусусиятлари бўйича аввал қабул қилинган қийматлар ҳамда муқобил манба маълумотлари (юк жўнатувчи ёки ишлаб чиқарувчининг интернет тармоғидаги расмий саҳифалари ва/ёки халқаро сўровномаларга жавобан олинган маълумотлар ва ҳ.к.) билан солиштирилади. Божхона қиймати бўйича давлатлараро маълумот алмашинуви йўлга қўйилган давлатлардан олиб келинган товарларнинг божхона қиймати экспорт БЮДлар орқали ўрганиб чиқилади ва тафовутлар аниқланган тақдирда 1-усулни қўлламаслик бўйича қарор қабул қилинади; реэкспорт ва транзит давлатлардан, шу жумладан, умумий чегараларга эга бўлган ёки чегаралари мавжуд бўлмаган иттифоқ мамлакатлардан (Европа Иттифоқи, Божхона иттифоқи ва х.к.) товар олиб кирилган бўлса.
Бунда товарнинг нархи товар ишлаб чиқарувчи мамлакатдаги товар нархидан паст (ёки юқори), шунингдек, айрим ҳолатларда товарнинг нархи, уни ташиш учун транспорт ҳаражатлари, товарни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом-ашё, материалларнинг нархидан ҳам паст кўрсатилмаган бўлишига ҳамда товар ишлаб чиқарувчи давлатнинг тегишли тасдиқловчи ҳужжатлари мавжудлигига алоҳида эътибор қаратиш лозим; божхона қийматини 1-усул билан аниқлашда товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатнинг мавжуд эмаслиги, товарнинг келиб чиқиш давлати жўнатувчи давлат билан айнан бир хил давлат бўлмаган ҳолларда.
Бунда ДБҚ ЯААТ ЭБРнинг “Мониторинг таможенной стоимости” қидирув ойнаси орқали баҳоланаётган товарнинг божхона қиймати билан айнан бир хил
ёки ўхшаш товарларни ишлаб чиқарган давлатдан тўғридан-тўғри олиб кирилган божхона қийматлари ўрганилади ва баҳоланаётган товарнинг маълум қилинган қийматидан паст эканлиги аниқланган тақдирда, бундай божхона қиймати қабул қилинмайди; битимнинг тарафлари (сотиб олувчи ва сотувчи) бир-бирига ўзаро боғлиқ шахслар бўлиб, уларнинг ўзаро боғлиқлиги битимнинг баҳосига таъсир этмаган ва Бюллетендаги айнан бир хил ёки ўхшаш товарнинг қийматлари билан солиштириш натижасида паст белгиланган ҳолларда.
Бунда Бюллетендаги қийматлар қайси жиҳатлар асосида солиштирилганлигига, яъни Бюллетеннинг асосий солиштириш жиҳати товарнинг ТИФ ТНга мувофиқ коди билан боғлиқлиги сабабли, ЯААТ ЭБР шу жиҳат асосида огоҳлантириш берган бўлишига эътибор қаратиш лозим.