Импорт қилинаётган товарларнинг божхона қийматини белгиланишини дбқ Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими асосида



Download 111,36 Kb.
bet3/12
Sana24.02.2022
Hajmi111,36 Kb.
#189208
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
қоғоздаги оригинали (асл нусхаси) ёки экспорт/реэкспорт қилувчи мамлакатнинг божхона органлари ёки экспортёр томонидан тасдиқланган нусхаси тарзида;
қоғозли манбада босилган ва экспорт/реэкспорт қилувчи мамлакатнинг божхона органи томонидан ёки экспортёр тасдиқланган электрон божхона юк декларацияси тарзида тақдим этилиши мумкин.
Агар жўнатувчи мамлакат божхона юк декларациясида товарнинг божхона қиймати кўрсатилмаган бўлса ёки ушбу мамлакатнинг қонун ҳужжатларида товарни олиб чиқишда божхона декларациясини расмийлаштириш назарда тутилмаган бўлса,
у ҳолда божхона юк декларацияси ўрнига жўнатувчи мамлакатнинг божхона органлари томонидан тасдиқланган товарнинг қийматини акс эттирувчи бошқа ҳужжат тақдим этилиши мумкин.

баҳоланаётган товарни етказиб берилишига алоқадор бўлган учинчи шахслар билан контрактлар;
Савдо битимида икки ва ундан ортиқ иштирокчиларнинг қатнашганлиги натижасида бундай битим нархи божхона қийматига таъсир этганлигини ўрганиш мақсадида тақдим қилиниши талаб этилади.
Бунда ишлаб чиқарувчи ва/ёки (юк жўнатувчи) товарни бевосита товар етказиб берилаётган давлатдаги юкни қабул қилиб олувчига тўғридан-тўғри сотмай, балки учинчи тарафнинг топшириғига асосан етказиб бераётган бўлса, товарнинг ҳақиқий нархига аниқлик киритиш мақсадида, ишлаб чиқарувчи ва/ёки (юк жўнатувчи) билан учинчи тараф ўртасидаги битимга алоқадорлик ўрганилиши лозим.
Шу билан бирга, диллер (дистрибьютор, агент) билан тузилган ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) доирасида импорт қилинадиган товарлар ҳам шулар жумласига киради. Диллер (дистрибьютор, агент) товарни ўз маблағи ҳисобига ишлаб чиқарувчидан сотиб олганлиги ва кейинчалик фойда кўриш учун маълум фоиз киритилган миқдор асосида сотганлигига эътбор қаратилади.
Агар товар ишлаб чиқарувчи ва (ёки) уни жўнатувчи (диллер
ва дистрибьютордан ташқари) бир давлатнинг резидентлари бўлса, бундай ҳолатларда улар учинчи шахслар сифатида қаралмайди.

баҳоланаётган товарни етказиб берилишига алоқадор бўлган учинчи шахслар учун тўлов ҳисоблари;
Ишлаб чиқарувчи ва/ёки (юк жўнатувчи) ва учинчи тараф ўртасида тузилган битим асосида товар учинчи тарафнинг топшириғига мувофиқ ишлаб чиқарувчи
ва/ёки (юк жўнатувчи) Ўзбекистон Республикасига божхона ҳудудига етказиб бераётган бўлса, ушбу битимда кўрсатилган нарх тўланганлигини ёки сотувчи ва сотиб олувчи (Ўзбекистон Республикаси резиденти) ўртасида тузилган ташқи савдо контрактида (шартномасида, келишувида) кўрсатилган битим нархи бўйича учинчи шахслар тўловни амалга ошираётган (контрактнинг тўлов шартида тўловлар олдиндан тўланиши кўсартилган бўлса) бўлишини назарда тутади.

баҳоланаётган товар Ўзбекистон Республикасига реэкспорт қилинаётган ҳолларда, эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирилган божхона декларацияси.
Масалан, Германия давлатида ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаси Россия давлатидан олиб кирилмоқда. Ушбу ҳолатда товар Ўзбекистон Республикасига олиб келгунга қадар Россия давлатида эркин муомалага чиқарилган. Товарнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжатнинг бири сифатида Россия давлатида ушбу автотранспорт воситаси эркин муомалага чиқарилганлигини тасдиқловчи импорт БЮД ҳисобланади. Ушбу БЮДда Германия давлатидан Россия давлатига экспорт қилинганда унинг қиймати тўғрисидаги ахборот мавжуд.
Шунингдек, божхона қийматини тўғри белгиланишида Россия давлатида эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирилганлиги учун тўланган божхона тўловлари ва ички солиқларни ҳам эътиборга олиш имкониятини беради.
1-усул ҳужжатлар асосида тасдиқланмаган ҳолатларда қўлланилиши мумкин эмас.
Мазкур Йўриқноманинг 13-бандида санаб ўтилган ҳужжатлар
шу бандда белгиланган тартибда тақдим қилиниши талаб этилиши лозим. Ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб этилишига йўл қўйилмайди.
Божхона қийматининг ҳаққонийлиги тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви)
ва ҳисобварақ-фактурада (инвойсда) акс эттирилган маълумотларнинг тўғрилиги асосида текшириб чиқилади (товарнинг нархи, тўлов шарти, етказиб бериш шарти, ишлаб чиқарувчи мамлакат ва ҳ.к.).
Агар тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар билан ташқи савдо контрактида (шартномасида, келишувида) ва ҳисобварақ-фактурада (инвойсда) кўрсатилган маълумотлар (шу жумладан, товарнинг нархи) ўртасида тафовут аниқланса, у ҳолда декларант ёки божхона брокери томонидан тақдим этилган маълумотлар номувофиқ ва нотўғри деб эътироф этилиши керак (бундан Кодекснинг 304 ва 305-моддаларида назарда тутилган қоидалар мустасно).
Тақдим этилган маълумотлардаги тафовутнинг мавжудлиги божхона қийматини аниқлашнинг 1-усулидан фойдаланилмай, кейинги усулларни кетма-кетликда қўллаш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Масалан, импорт қилинаётган вазни 1 000 кг бўлган электр жиҳозлар ташқи савдо контракти ва ҳисобварақ-фактурага мувофиқ 4 500 пул бирлиги суммасида ҳаво транспорти воситаси орқали “CIP” етказиб бериш шартида сотилган. Мазкур товарлар ҳаво транспорти воситасида ташилгани учун авиа юк хати тақдим этилган ва ташиш харажати авиа юк хатида 5 800 пул бирлиги суммасида қайд этилган.
Ушбу мисолда ташқи савдо контрактида ва ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган қийматлар билан ҳаво транспорти воситасида етказиб бериш учун тўланган ташиш ҳаражати ҳақи ўртасида (“CIP” етказиб бериш шарти инобатга олинган ҳолда) тафовут мавжудлигини кўриш мумкин.
Бундай ҳолатда божхона қиймати 1-усул билан аниқланмай, кейинги усуллар кетма-кетликда қўлланилиши керак.
Бунда албатта товарни етказиб беришнинг барча умумий қабул қилинган шартларига (INCOTERMS) эътибор қаратилиши лозим.
14. 1-усул қуйида келтирилган қийматли негизга эга бўлмаган ташқи савдо битимларига нисбатан қўлланилиши мумкин эмас:
а) товар бепул етказиб берилганда;
Масалан, сотувчи харидорга намуна сифатида 5 дона креслони етказиб берди. Бу ҳолатда олди-сотди шартномаси мавжуд эмас.
б) товар консигнация шартлари асосида етказиб берилганда;
Масалан, етказиб берувчи ўз агентига бир туркум картошкани етказиб берувчи учун фойдалироқ шартлар асосида сотиш учун етказиб беради. Бу ҳолатда агент картошкани сотиб олмайди, яъни унинг эгасига айланмайди; картошкани сотишдан кўрилган фойдани етказиб берувчи олади (агентга унинг сотишга доир харажатлари
ва иш ҳақи тўланиши ҳисобга олинган ҳолда).

в) товарнинг воситачига сотилмасдан воситачи орқали етказиб берилганда;
Масалан, юридик шахс бўлган компания Бельгияда жойлашган ва Тошкентда ўз номидан фаолият юритмайдиган ўз филиалига (ваколатхонасига) эга. Улар ўртасидаги товар етказиб берилиши олди-сотди битими тушунчасига кирмайди.
г) товарлар бартер ёки компенсацион операциялар доирасида етказиб берилганда, агар товарлар нархи кўрсатилмаган бўлса;
д) товарлар ижара шартномалари (лизинг) бўйича етказиб берилганда. Бу ҳолатда товарга нисбатан мулк ҳуқуқи ижарага берувчидан ижарачига ўтмайди, мулкдор товардан фойдаланганлик ҳуқуқи учун фойданинг бир қисмини олади ва товарни муайян вақтдан сўнг унинг эгасига (ижарага берувчига) қайтариши мумкин;
е) товарлар вақтинча олиб кириш мақсадида етказиб берилганда;
Масалан, мулкдор (етказиб берувчи) томонидан муайян вақтдан сўнг етказиб берувчига қайтарилиши лозим бўлган автотранспорт воситаси истеъмолчига вақтинчалик олиб келиш шартлари асосида етказиб берилади.
ж) товарларнинг контрактда назарда тутилган кафолатлар ҳисобига текинга етказиб берилиши.
Масалан, етказиб берилган ускуна учун кафолат муддати давомида айрим механизмлар ишдан чиқди. Уларни алмаштириш учун янги деталлар етказиб берилади;
з) қиймат негизига эга бўлмаган бошқа ҳолатлар.
15. Юқорида келтирилган талаблардан келиб чиқиб, 1-усулни қўллаш учун ЯААТ ЭБР қуйидаги мезонлар бўйича текширувни амалга оширади:

Download 111,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish