Бунда БЮДнинг 44-графасида 6.4-усул деб кўрсатилиши шарт ва 4-усул
деб кўрсатилишига йўл қўйилмайди. БҚДнинг ҳам шу усулга мос шакли тўлдирилиши керак.
БЮДнинг 44-графасида агар ички бозордаги айнан бир хил ёки ўхшаш товарларнинг нархлари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган бўлса, ўрганиш далолатномаси санаси киритилганлиги (тартиб рақами
903, ҳужжат коди “ЗРЦ”);
ДБҚ ЯААТ маълумотлар базасида товарларнинг бозор нархлари бўйича далолатноманинг мавжудлиги;
товарларнинг бозор нархлари бўйича далолатномада товарнинг мавжудлиги;
товарларнинг бозор нархлари бўйича далолатномада миқдорий параметрларининг (нетто вазни, брутто вазни, фактура қиймати)
мос келиши;
товарларнинг бозор нархлари бўйича далолатномада иқтисодий-математика усуллари қўлланилган алгоритмлардан фойдаланилганлиги;
эксперт баҳолаш ҳисоботи асосида аниқланганда, БҚД-2 (6,4-усул) шаклининг 19-графасида эксперт баҳолашнинг рақами ва санаси мавжудлиги.
8-боб. Якунловчи қоидалар 61. Маълум қилинган божхона қийматини текшириш зарурияти,
шу жумладан, қўшимча ахборотнинг олиниши товарни ушлаб туриш учун асос бўла олмайди.
Божхона қийматини текшириш учун қўшимча ҳужжатларни сўраш
ёки маълумотларни олиш зарурияти туғилганда божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган божхона ходими божхона қийматини “шартли” қабул қилади, яъни товарнинг шартли божхона қийматини мустақил равишда белгилаб, “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириши мумкин.
Шартли чиқариб юбориш, агар божхона органи томонидан аниқланган товарнинг божхона қийматига мувофиқ равишда ҳисоблаб чиқарилган божхона тўловлари суммаси декларант ёки божхона брокери томонидан тўланса ёки тўланиши таъминланса, амалга оширилади.
Божхона тўловлари тўланишини таъминлашнинг амал қилиш муддати товар чиқариб юборилган кундан эътиборан олтмиш календарь кунни ташкил этади.
Декларант ёки божхона брокери томонидан товарнинг божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин божхона қиймати ва тегишли божхона тўловлари товарнинг божхона қийматига
ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш орқали қайтадан
ҳисоб-китоб қилинади.
Товарнинг божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади. Бунда товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш БЮДга ўзгартириш киритиш орқали амалга оширилиб,
у товарнинг божхона қиймати хусусидаги узил-кесил қарор ҳисобланади.
62. Божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган божхона ходими тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумот ва ахборотларнинг тўғрилигини текширишга ҳақли ҳисобланади.
Бунда ўз ихтиёрида мавжуд бўлган маълумотлар асосида солиштиришни ўтказиш билан бир қаторда, божхона расмийлаштируви амалга оширилгандан сўнг экспортёр давлатларнинг ваколатли органи, идора ва ташкилотларига халқаро сўровномаларни юбориш чораларини кўриш орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.
63. Савдо қилинаётган мамлакат имтиёзли солиқ режими бериладиган ва (ёки) молиявий операциялар амалга оширилганда ошкор этиш ва ахборот бериш назарда тутилмайдиган давлат ва ҳудудлар бўлса, яъни Ирландиянинг Дублин ва Шаннон (Клэр графлиги) шаҳарлари, Малайзиянинг Лабуан ороли,Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай амирлиги, Португалиянинг Мадейра ороли, АҚШнинг Вайоминг ва Делавэр штати ҳамда Франциянинг Кергелен ороли каби ҳудудлар мазкур давлатларнинг барча ҳудудларини қамраб олмаганлиги учун бу ҳақда божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган божхона ходимига ЯААТ ЭБРда БЮДни расмийлаштириш вақтида савдо қилаётган мамлакат тўғрисида огоҳлантириш беради.
Мазкур имтиёзли солиқ режими бериладиган ва (ёки) молиявий операциялар амалга оширилганда ошкор этиш ва ахборот бериш назарда тутилмайдиган давлат ва ҳудудлар рўйхати келгусида кенгайтирилса, ушбу банднинг қоидалари уларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
64. 2 ёки 3-усулларни, шунингдек, улар асосдаги 6-усулни қўллашда, асос қилиб олинаётган БЮДда товарнинг ишлаб чиқарилган мамлакати аниқланмаган бўлиб, БЮДнинг тегишли графаларида шартли ёзув
ва рақамлар (34-графада “000”) қайд этилган бўлса, ушбу асосни база сифатида қабул қилиш учун рад этишга асос бўлиб ҳисобланмайди. Бунда ишлаб чиқарилган мамлакат асос қилиб олинаётган БЮДнинг расмийлаштирув учун тақдим этилган товарнинг ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви), инвойс ва бошқа товар кузатув ҳужжатлари асосида аниқланиши лозим.
65. Божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган божхона ходими БҚД-2 шаклининг 8 ва 20-графалари ва БЮДнинг 44-графасида қайд этилган асос қилиб олинаётган БЮДдаги ахборот ва маълумотларни кўриш учун унга бевосита кириш орқали амалга оширади. Бунинг учун ЯААТ ЭБР дастурида бундай имконият яратилади.
66. Агар асос қилиб олинаётган БЮДдаги товарларга божхона тўловларидан имтиёз қўлланилган (бундай товарларнинг божхона қиймати
1-усул билан аниқланган бўлса ҳам) ёки шартли чиқарилган (эркин муомалага шартли чиқарилган) бўлса, 2 ёки 3-усул ва улар асосидаги
6-усулни қўллаш учун база сифатида фойдаланишга йўл қўйилмайди.
67. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини тўғри аниқланлигини ахборот дастурлари ёрдамида ўрганиш ва назорат қилиш ҳудудий божхона бошқармаларининг мазкур вазифалар юклатилган таркибий тузулмалари томонидан амалга оширилади.
68. 6.4 усуллари асосидаги божхона қийматларини ўрганиш бўйича хулосалар ЯААТда ишлаб чиқилган “Божхона тўловлари бўйича хулосалар” тизимига киритилади.
69. Мазкур Йўриқнома талаблари асосида қуйи турувчи тузилманинг қабул қилган қарорини бевосита юқори турувчи тузилма бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бунда бекор қилинган қарорнинг ўрнига янги қарор қабул қилинади.
70. Мазкур Йўриқнома талабларини бузган ёки унинг қоидаларига риоя этмаган божхона органининг ходимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.