Импорт қилинаётган товарларнинг божхона қийматини белгиланишини дбқ Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими асосида



Download 111,36 Kb.
bet11/12
Sana24.02.2022
Hajmi111,36 Kb.
#189208
TuriКодекс
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
БҚД-2нинг 20-графаси ва БЮДнинг 44-графасида кўрсатилган асос сифатида олинаётган БЮДнинг рўйхат рақами бир хил бўлиши шарт;
асос қилиб олинаётган БЮДнинг мавжудлиги (рўйхатга олинган расмийлаштирилган мақомда бўлиши);
асос қилиб олинаётган БЮДдаги товарнинг миқдори баҳоланаётган товарнинг миқдоридан кескин фарқ қилмаслиги.
Товарнинг оғирлиги килограмм миқдорида ўлчанса 38-графадаги товарнинг вазни асосида ёки қўшимча ўлчов бирлигида ўлчанса 31-графанинг пастки ўнг бурчагида кўрсатилган миқдор билан солиштиради. Бунда фарқ 50 %дан кўп бўлмаслиги лозим;
БЮДнинг 15-графаси – жўнатувчи мамлакат;
БЮДнинг 32-графаси – товар рақами;
БЮДнинг 33-графаси – товарнинг ТИФ ТНга мувофиқ ўнта рақамли коди;
БЮДнинг 34-графаси – келиб чиқиш мамлакати (ишлаб чиқарувчи мамлакат);
БЮДнинг 41-графаси – ўлчов бирлиги;
Агар БЮД ва БҚДда бир неча ўлчов бирликлари бўлса, асос сифатида фойдаланилаётган БЮДдаги маълумотлар ўрганиб чиқилади;
Мазкур бандда кўрсатилган мантиқий назорат шакллари божхона қийматини 6-усул билан аниқлашда асос қилиб олинаётган БЮДдаги товарнинг қиймати илгари 1-усул билан аниқланган ва баҳоланаётган товар олиб кирилгунига қадар тўқсон календарь кун ичида олиб кирилган товарнинг қиймати билан бир қаторда божхона қиймати 1-усулдан бошқа усуллар билан аниқланган ва баҳоланаётган товар олиб кирилгунига қадар тўқсон календарь кундан кўп вақт ўтган маълумот ва ахборотлар учун
ҳам татбиқ этилади.
47. Кодекснинг 313-моддаси биринчи қисми қоидалари асосида товарнинг олиб кирилиши муддатларига нисбатан бир мунча қайишқоқлик қўлланилиши мумкин. Бунда муддатларга нисбатан қайишқоқлик дейилганда, айнан бир хил ёки ўхшаш товар баҳоланаётган товар олиб кирилгунига қадар тўқсон календарь кун ичида олиб кирилган санага энг яқин бўлган сана, лекин бир йилдан ортиқ бўлмаган сана тушунилади (бундан баҳоланаётган товар учун асос сифатида ҳавола қилинаётган нарх ахборотидан фойдаланишда муддати бир йилдан ортиқ вақт ўтган нархдан, агар фойдаланиш учун бошқа нарх мавжуд бўлмаганлиги мустасно).
48. Мазкур Йўриқноманинг 46-бандида назарда тутилган қоидаларга мос келадиган нарх тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаса ёки айнан
бир хил ёки ўхшаш товарнинг қиймати Бюллетендаги нарх ахборотларидан кескин фарқ қилса ҳамда шундай шарт билан 2 ёки 3-усул асосидаги 6-усул билан божхона қиймати аниқланган ҳолда божхона расмийлаштируви учун БЮД тақдим этилган ҳолларда, ЯААТ ЭБР БЮДни рўйхатга олишга рухсат бермайди.
49. Бюллетенда ТИФ ТНга мувофиқ коди бир хил бўлган товарга унинг номи (савдо, тижорат ёки бошқа анъанавий номи), товар белгиси, маркаси, модели, артикули, нави, стандарти ва бошқа техник ва тижорат тавсифи (давлат стандарти, техник регламент ҳамда стандарт ва ҳ.к.), ўлчами, ҳажми, двигатель ҳажми (транспорт воситалари учун), сифати ва бозордаги қадридан келиб чиқиб, турли хил қийматлар белгиланганлиги муносабати билан 2 ёки 3-усул асосидаги 6-усул билан товарнинг божхона қиймати айнан бир хил ва ўхшаш товарнинг қийматларига қайишқоқлик билан ёндошилган ҳолда аниқланиши сабабли, ЯААТ ЭБР БЮДни рўйхатга олиш вақтида божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган божхона ходимига битта ТИФ ТНга мувофиқ код билан таснифланган товарларнинг бир неча қийматлари борлиги тўғрисида хабар беради ва божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган божхона ходими расмийлаштирилаётган товарга ҳар жиҳатдан яқин бўлган товарнинг қийматини аниқлаб ҳамда унинг қиймати билан солиштириб, божхона расмийлаштируви бўйича қарор қабул қилади.
Агар Бюллетенда БЮДдаги расмийлаштирилаётган товар билан ҳар жиҳатдан яқин бўлган товарнинг қиймати мавжуд бўлса, бироқ декларацияловчи шахс томонидан БЮД ва БҚДни тўлдиришда бошқа товарнинг қиймати кўрсатилган бўлса, у ҳолда божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган божхона ходими мазкур БЮДни расмийлаштирмаслиги шарт.
50. Агар баҳоланаётган товар билан айнан бир хил ёки ўхшаш товарнинг қиймати тўғрисидаги маълумотлар Бюллетенда мавжуд бўлмаса, ЯААТ ЭБР томонидан божхона қиймати юзасидан текширув ўтказилмайди ва мазкур ҳолатда товарнинг божхона қийматини аниқланиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
51. Кодекснинг 313-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган
бир мунча қайишқоқлик тамойили талабларидан келиб чиқиб, импорт БЮДлар электрон база маълумотларида ва/ёки Бюллетенда баҳоланаётган товар келиб чиққан (ишлаб чиқарилган) мамлакатдан (ёки жўнатилган) олиб кирилган товарнинг қиймати тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаса,
у ҳолда ЯААТ ЭБРдаги “Мониторинг таможенной стоимости” қидирув ойнасидан жўнатувчиси ёки ишлаб чиқарувчиси бошқа бўлган мамлакатлардан олиб кирилган товарнинг қиймати бўйича солиштирув ишлари ўтказилади ва бундай қийматлар тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлса, мазкур Йўриқноманинг 46-бандида назарда тутилган талаблар (бундан жўнатувчи ва келиб чиқиш мамлакати мустасно) асосида божхона расмийлаштируви амалга оширилиши мумкин.
52. Товарнинг божхона қиймати бошқа ахборот манбаларидан олинган нархлар (масалан, интернет сайти ва ҳ.к.) асосида аниқланаётган бўлса, бундай ахборот манбалари тўғрисидаги маълумотлар
БҚД-2 қўшимча варағининг 20-графасига киритилади.
Бунда БЮДнинг 44-графасида 6.2 ёки 6.3-усул деб кўрсатилиши шарт ва 2 ёхуд
3-усул деб кўрсатилишига йўл қўйилмайди. БҚДнинг ҳам шу усулга мос шакли тўлдирилиши керак.

Асос сифатида кўрсатиб ўтилган манба божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган божхона ходими томонидан текширилиб, унга ташиш ва/ёки бошқа харажатлари қўшилган ёхуд қўшилмаганлиги алоҳида
ҳисоб-китоб қилинади.
Божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган божхона ходими томонидан муқобил манбалардаги нарх айнан экспорт учун мўлжалланган нарх эканлиги ҳам текширилади, текшириш натижаларига кўра, манбада қайд этилган маълумот аксинча экспорт қилувчи мамлакатнинг ички бозоридаги товар нархи ва/ёки экспорт қилаётган мамлакатдан учинчи мамлакатларга етказиб берилаётган товарнинг нархи эканлиги аниқланса,
у ҳолатда БҚД-2 қўшимча варағининг 20-графасида келтирилган манба нотўғри кўрсатилган деб топилиб, декларантдан бошқа ахборот манбасидан фойдаланиш кераклиги талаб этилади.
53. Божхона қийматини аниқлашнинг 4-усул асосидаги 6-усулини қўллаган ҳолда рўйхатдан ўтган БЮДдаги товарнинг божхона қиймати ички бозордаги айнан бир хил ёки ўхшаш товарларнинг нархларидан фойдаланиб, маълум қилинганда, божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган божхона ходими бундай нархларнинг ҳаққонийлигини ўрганишни ваколатли шахс ҳамда божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис иштирокида ички бозордаги айнан бир хил ёки ўхшаш товарларнинг нархлари асосида ва (ёки) бошқа ахборот манбалари (интернет сайтлари ва ҳ.к.) ёрдамида таққослаш орқали амалга оширади. Зарурият туғилган ҳолларда мазкур ўрганишга бошқа мутахассилар ҳам жалб этилиши мумкин.
54. Ўрганиш якунлари бўйича иштирокчилар томонидан эркин шаклдаги далолатнома тузилади. Далолатномага нархлари ўрганилган товарларнинг фотосуратлари, бошқа ахборот манбаларидан (интернет сайтлари) олинган маълумотлар илова қилинади.
55. Ички бозордаги айнан бир хил ёки ўхшаш товарларнинг нархлари бўйича товарнинг божхона қиймати “Олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини баҳолашнинг 4-усулини қўллаш бўйича Тавсиялар”да (Адлия вазирлигида 1999 йил 30 декабрда 390-1-сон билан рўйхатга олинган 1-сон қўшимча таҳриридаги иловаси) кўрсатиб ўтилган иқтисодий-математика усулларини қўллаган ҳолда ҳисоб-китоб асосида аниқланади ҳамда 1 иш куни ичида божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган божхона ходими томонидан қарор қабул қилинади ва божхона расмийлаштируви амалга оширилади.
56. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сарфланган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, 4-усул асосидаги
6-усул билан божхона қийматини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикасининг “Баҳолаш фаолияти тўғрисида” 1999 йил 19 августдаги Қонуни талабларига мувофиқ баҳолаш ташкилотининг эксперт баҳолаш қўлланилишига
йўл қўйилади. Бунда товар бирлигининг божхона қиймати аниқланиб, кейинчалик бутун туркумнинг божхона қиймати қайта ҳисоб-китоб қилинади.
57. Эксперт баҳолаш ҳисоботида товарнинг нархи ички бозорда шаклланган нарх асосида баҳоланган бўлса, товарнинг божхона қиймати ушбу Йўриқноманинг 55-бандида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ ҳолда аниқланади.
58. Агар эксперт баҳолаш ҳисоботида нархлар ички бозорда шаклланган нархлардан бошқа нархлар асосида баҳоланган бўлса (масалан, интернетдаги хорижий давлатларнинг нарх тўғрисидаги сайтлари ва ҳ.к.), иқтисодий-математика усуллари қўлланилмаган ҳолда аниқланган божхона қийматига товарни божхона ҳудудига олиб кириладиган жойга етказиб берилгунга қадар қилинадиган харажатлар қўшилади.
59. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини текшириш учун мазкур ҳисобот қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа баҳоловчи ташкилот томонидан шартнома асосида экспертизадан ўтказилиши мумкин. Бундай текшириш экспертиза ўтказишга ваколатли бўлган таркибий тузилма томонидан амалга оширилади.
60. Товарнинг божхона қийматини 4-усул асосидаги 6-усул билан аниқлашда ЯААТ ЭБРда БЮДни қуйидаги асосий мезонлар бўйича текшириб чиқади:
БЮДнинг 44-графасида қўлланилаётган божхона қиймати усулининг рақами мавжудлиги (тартиб рақами 904, ҳужжат коди “МЕТОД”);

Download 111,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish