Ҳимояга рухсат этилди “Туризм ва сервис” кафедраси мудири, доцент М. Амонбоев


Европада 2014-2018 й. «Онлайн» туризм бозорининг ривожланиш холати



Download 1,8 Mb.
bet8/23
Sana22.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#91677
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23
Bog'liq
мирзоулуғбектуризбошқахборот техн

Европада 2014-2018 й. «Онлайн» туризм бозорининг ривожланиш холати

Йиллар

Умумий бо-зор ҳажми. млрд. АҚШ дол. ҳис.

Интернет орқа-ли пекиж со-тишлар. млн. АҚШ дол. ҳис.

Товарларни интернет орқали сотишларда туризмнинг улуши %

Турмаҳсулотларни интер-нетда сотиш-нинг ўсиш

2014

172

250

0,15%

220%

2015

179

800

0,45%

220%

2016

186

2000

1,1%

150%

2017

194

3200

1,7%

60%

2018

202

4000

2,0%

25%

Манба: www.frontur.es

Маълумки, Европа бозорида асосан 2 та мамлакат муҳим аҳамият касб этади. Булардан бири Англия бўлса, иккинчи Германиядир.


Германиянинг 2018 йилги бозор улуши 27% ни ташкил қилди. Европа умумий бозорининг етакчи давлатларидан ҳисобланган ҳар иккала мамлакат ҳам “онлайн” туризм бозорининг тенг ярмига эгалик қилмоқда.

1.3.2-жадвал.


Европа мамлакатларининг интернет орқали туристик маҳсулотларини сотиши ва уларнинг улуши

Мамлакатлар

Бозордаги улуши%

Англия

30%

Германия

27%

Франция, Голландия, Белгия ва Австрия

19%

Скандинавия, Финландия ва Исландия

16%

Италия, Испания, Партугалия ва Греция

8%

Манба: www.frontur.es

Бундай рақобат муҳитида бошқа қўшни мамлакатларни кўриб чиқадиган бўлсак, Франция, Голландия, Белгия, Австрия, Швейцария ва Ирландия каби давлатларнинг умумий бозор улуши 19%ни, Италия, Испания, Греция ва Португалиянинг умумий бозор улушлари эса 8% ни ташкил қилмоқда.


HhoCusWright ташкилоти ва Лондон Westminister Университетидан Carl H/ Marcussen ва Дания Bornholm тадқиқод марказининг қилган таҳлил натижаларига кўра, Европа “онлайн” туризм бозоридаги ўсиш кейинги йилларда бунданда тезроқ ривожланади.
1.3.3-жадвал
Туризм индустриясидаги тармокларнинг интернет оркали сотишлари

Тармоклар

2016 й

2017 й

2018 й

Хаво йули

0,18%

0,70%

1,90%

Мехмонхона

0,13%

0,36%

0,74%

Пекиж турлар

0,16%

0,37%

0,75%

Бошка хизматчилар

0,07%

0,18%

0,38%

Умумий сотишлар ичидаги улуши

0,15%

0,45%

1,1%

Манба: www.frontur.es

Бозорнинг ривожланиши кутилганидан анча суст даражада бўлиши ҳам мумкин. Агар бозордаги ўсиш суръати 60% ни ташкил қилгудек бўлса, 2018 йилда бу 4 млрд. АҚШ долларига, 2020 йилги ўсиш тезлиги 25% ни ташкил қилса, бозор ҳажми 7 млрд. АҚШ долларига чиқиши мумкин.


Табийки, туризм бозорининг қироллари ҳисобланган ҳаво йўлларининг улуши катта бўлади. Интернет глобал ахборот тизимининг бу компанияларда жорий этилиши туризм бозоридаги улушни янада оширади. Олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, 2017 йилда ҳаво йўли компаниялари даромадларининг 0,7% интернет орқали қилган сотишларидан келиб тушган. Бу кўрсаткич 2018 йилнинг охирларига келиб 2,0% ни ташкил қилди.
Меҳмонхона жойлаштириш секторининг 0,36% га тенг бўлган бозор улуши 2014-2018 йилларда 2-3,5% ни ташкил этди. Пекиж (pascage) турларни сотиши эса, 0,75%, дан 3,0% га етиши кутилмоқда.
Европа “онлайн” туризм бозорининг натижаларини АҚШ билан таққослайдиган бўлсак, унинг анча орқада эканлигини кўрамиз. Масалан, интернет орқали учиш билетларини сотиш Европада 2,0% ни ташкил қилса, АҚШда 7,4% ни ташкил қилмоқда. Меҳмонхона соҳасидаги ҳолат Европада 0,5% ни ташкил қилса, АҚШда жами туризм маҳсулотларининг товар айланмаси ичида интернет сотишларнинг улуши 2018 йилда 3,5% ни ташкил килди. 2020 йилда бу кўрсаткични 15% га етказиш кутилмоқда.
Кўриниб турибдики, Европа туризм бозорининг ривожланиши, глобал ахборот туризмининг ривожланиши билан узвий боғланишда давом этмоқда. Глобал аҳамиятга эга бўлган ҳар қандай илмий-техникавий ўзгариш ва ривожланишлар туризм иқтисодини бугуни ва келажагини белгилаб беради.
Ўзбекистонга ташриф буюрувчи туристларнинг 60%ни Европаликлар ташкил этади. Интернет ва ҳар хил глобал ахборот узатиш тармоқларидан самарали ва унумли фойдаланиш Ўзбекистонда туризм иқтисодиётини ривожлантириш долзарб ва яқин келажакда ҳал қилиши керак бўлган масалалардан биридир.



Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish