Ҳимояга рухсат этилди “Туризм ва сервис” кафедраси мудири, доцент М. Амонбоев


Ўзбекистон туризмида қўлланилаётган бронлаштириш



Download 1,8 Mb.
bet11/23
Sana22.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#91677
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   23
Bog'liq
мирзоулуғбектуризбошқахборот техн

Ўзбекистон туризмида қўлланилаётган бронлаштириш

ва резервлаш тизимлари

Туристик индустриясини охирги йилларда шиддатли ривожланиши икки омиллар билан боғлиқ: фуқаро авиациясининг ривожланиши ва авиалиниялар, самолётлар сонини ошиши, шунингдек авиаташишлар ҳажмини ўсиши ўз навбатида бронлаштириш компъютер тизимларини яратиш ва қўлланиш заруриятига олиб келди.


Бу тизим авиачипталарни резервлаш учун асосий восита бўлиб қолди. Бронлаштириш компьютер тизимларини дастлабки ривожланиши авиакомпанияларни ўз офисларда терминалларни ўрнатиш йўли билан амалга ошган. Бу авиакоманиялар персонал ишини сифати ва самарадорлигини аҳамиятли ўсиши, чипталарни расмийлаштириш вақтини қисқариши ҳисобига мижозларга хизмат кўрсатиш сифати ошишини, чипталар бронлаштиришини таъминлайдиган ходимлар штатини қисқартириш имконини берди. Биринчи бронлаштириш марказларини техник жиҳозлаш билан IBM фирмаси шуғулланган. У ҳозиргача резервлаш тизимига ускуна етказиб беради. Кейинроқ бронлаштириш терминалларни йирик туристик агентликларда ўрнатилиш бошланди. Бундай тизимларни пайдо бўлиши билан авиачипталарни реал вақт режимида турагентлар резервлашни саналган дақиқаларда амалга ошира бошлашди.
Бронлаштириш тизимини жорий этиш мижозларга хизмат кўрсатиш вақтини аҳамиятли қисқартириш имкониятини берди ва резервлашни on-Line режимида амалга оширишни таъминлади, таклиф этиладиган хизматлар таннархини камайтирди, хусусан бронлаштириш билан шуғулланадиган ходимлар сонини қисқартириш ҳисобига таклиф этиладиган хизматлар сонини кўпайтирди ва турлаштирди.
Шунинг билан эгилувчан нарх ташкил этувчи стратегиясини реализация қилиш, самолётларни юкланишини оптималлаштириш, ҳар хил авиакомпаниялар рейсларни мувофиқлаштириш, туристларни ташиш, маршрутларни нархи, учиш вақти бўйича шаклланишни оптималлаштириш ва бошқа масалаларни ечиш имконияти пайдо бўлди.
Янги технологияларни самарадорлигини ва улардан фойдаланиш истиқболини баҳолаб, авиакоманиялар бронлаштириш тизимларида тақдим этилган ахборот спектрини ва ушбу тизимлар функционал имкониятларини аҳамиятли кенгайтирди. Дастлаб алоҳида олинган авиакомпанияга мўлжалланган бўлиб, бу тизимлар авиакомпаниялар гуруҳига хизмат кўрсатиш ва меҳмонларда жойларни бронлаштириш бўйича қўшимча хизматлар кўрсатиш, темирйўл чипталарини буюртма қилиш, автомобиллар ижараси ва ҳ.к. дастурий комплексларга айланган.
Ҳозирги кунда бронлаштириш тизимларида фақат жойлар мавжудлиги ҳақида ахборот эмас, балки рейс, жалб этилган самолётлар типи, тарифларни батафсил баёни ҳақида умумий ахборот, шунингдек туристик бизнесга туташ тармоқлар: автомобиллар ижараси, меҳмонхоналарда жойлашиш, темир йўл чипталарини сотиш ва бошқалар ҳақида ахборотлар киритилган.
Резервлаш компьютер тизимларини ривожланиши ва кенг тарқалиши, бир томондан, тақдим этиладиган хизматлар сонини ошиши, бошқа томондан электрон бронлаштириш ва резервлаш электрон хизматлар қиймати қисқариши ҳисобига амалга оширилган.
Фаолият кўрсатиш соҳасини кенгайиши туристик бизнес тақдим этадиган хизматларни барча йўналишлари бўйича амалга ошган, шу жумладан, яшаш, кўнгилочиш ва ҳ.к. Бу глобал тарқатув тизимини яратилишига олиб келди. Жойларни бронлаштириш, авиайўловчиларни транспортировка қилишда электрон сервисни имкониятларига бу тизимлар қўшимча меҳмонларда жойларни резервлаш, автомобилларни ижарага олиш, валюта айирбошлашни амалга ошириш, кўнгилочар ва спорт дастурларга чипталарни буютма қилиш имкониятини беради.
Ғарб туристик фирмаларини амалиётида бу тизимлар тиббий ҳолда туристик ахборотни шаклланиши ва қайта ишлаш технологик занжирга киритилган, кредит карталар механизми орқали турларни бронлаштиришда молиявий жавобгарлик таъминланади.
Глобал тарқатув тизимлар орқали юзлаб авиакомпаниялар, минглаб меҳмонхона ва автомобиллар ижара фирмалари билан алоқа ўрнатиш, темирйўл, денгиз ва паром ташишларга чипталарни бронлаштириш, турли маданий тадбирларга чипталарни резервлашни амалга ошириш мумкин.
Ҳозирги вақтда компьютер бронлаштириш тизими бозорида хизматларни янги тури тақдим этилмоқда. Уларни компьютер бронлаштириш тизимини интернетдаги воситачилари амалга оширишмоқда .
Интернет бепул эришиладиган сайтдан иборат бўлиб, унда фақат рўйхатдан ўтиш керак, сайт авиачипталар, меҳмонхоналар ва атомобилларни бепул бронлаштиришни таьминлайди. Ундан ташқари бронлаштиришни маьлум ҳажми учун 3-7 % чегирма қилишади .
Бронлаштириш тизимини танлаш ҳозирги вақтда кўпчилик туристик ташкилотлар учун бронлаштириш ва резервлаш глобал тизимига уланиш долзарб бўлиб келмоқда .
Уланиш хақида қарор аввало конкрет туризм корхонаси асосий функция ва вазифалари тахлили асосида, шунингдек фирмани бронлаштиришни умумий хажмини хисобга олган холда қабул қилиниши керак. Амалиёт шуни кўрсатадики кўпчилик туристик фирмаларда глобал тақсимлаш тизимлардан фойдаланиш одат бўйича авиачипталарни бронлаштириш ва сотишдан, ёки индивидуал турлар таркибида алоҳида туристик хизматларни бронлаштиришдан иборат бўлади.
Биринчи холда бронлаштириш ва резервлаш тизимини танлаш қуйидагига олиб келади: Авиачипталарни йўналиш ва маьқул бўлган авиакомпаниялар бўйича сотиш хажми тахлил қилинади Шундан келиб чиқан ҳолда устуворлик қайси тизим терминаллари ва авиакомпанияларида авиачипталар сотиш максимал ҳажми бўлса ва махсус тарифлари эришиш осон бўлган авиакомпанияларга берилади. Алоҳида тур сигментларини бронлаштириш зарурияти бўлган холда бронлаштириш тизимини танлаш критерияси бўлиб кўрсатилган хизматларни нарх-сифат нисбати хизмат қилиши мумкин.
Ҳозирги вақтда барча хорижий глобал тақсимлаш тизимлари истемолчиларга уланишни ҳар қандай туристик ташкилотга нархи ва техник имкониятлари бўйича эришадиган турли хил вариантларини таклиф этишмоқда.
Бронлаштириш ва резервлаш глобал тизим томонидан тақдим этиладиган “Хизматлар сифати “ тушунчаси қуйидаги параметрлар билан характерланади:

  • тизимли интерфейс қулайлиги, хусусан, айрим вақтда ҳал қилувч аҳамиятни руслаштирилган версиясини мавжудлиги ўйнайди;

  • тизимли ишлаш тезлиги ва барқарорлиги;

  • тизимга таклиф этиладиган уланиш турлари;

  • мамлакатда бўлган бухгалтер ва офис дастурлари мавжудлиги;

  • авиакомпаниялар, меҳмонхоналар махсус тарифларига эришишлиги;

  • тизимда қўлланиладиган тўлаш ва буюртмани бекор қилиш технологияси.

Бронлаштиришни компютер тизимлари туризм соҳасидаги маҳсулот ва хизматларни сотиш бошқа каналлар олдида қатор афзалликларга эга. Улар бронлаштиришни энг қисқа муддатда бажариш ва резервланаётган меҳмонхона жойларини, шунингдек транспорт воситаларидаги жойларни жойлашиш схемасини визуал кўриш имконини беради .Бронлаштириш компьютер тизимлари, телефон, факсга бўлган сарфларни тежашни таьминлайди, бажарилган амалларни қаттиқ молиявий ҳисобот ва назорат қилишни бажаради, компьютер тақдим этган статистик маьлумотлар асосида сотиш фаолиятини тахлил қилади ва ҳ.к.
Халқаро бозорда ишлаётган меҳмонхона компанияларни фаолият стратегияси меҳмонхона ички компьютер тизимларни бирлашиш имкониятида. Бундай бирлашиш глобал компьютер тармоқлари ва электрон ускуналардан фойдаланиш имконияти бор қувватли бронлаштириш тизимларга уланиш имкониятини беради. Бундай тизимлар бронлаштириш пунктларида батафсил ахборотни тақдим этишлари зарур ва сотиш жараёнини максимал енгиллаштириш ва тезлаштириши керак. Ҳозирни ўзида битта терминал орқали барча глобал компьютер тизимларни маьлумотлар банкидан фойдаланиш имконини берадиган технология яратилди.
Глобал тақсимлаш тизимига уланиш вариантлари орасида кўпгина ажратилган линиялар ва коммутация қилинадиган каналлар қўлланилади.
Замонавий туризмда туристик маҳсулот туристга кўрсатиладиган турли хизматлар комплексидан иборат, туристик фирма эса турни ташкил этиш бўйича шериклар катта занжирининг бир бўғинидир холос. Ахборотнинг тезлиги, улар ўртасидаги оператив алоқа биринчи даражали аҳамиятга эга, шунинг учун ҳам замонавий туризмда ахборот технологияларига алоҳида эътиборни қаратиш лозим. Халқаро туризмда авиабилетларни бронлаш тизими ХХ асрнинг 50 йиллари охирида пайдо бўла бошлади. 90 йилларнинг бошларида меҳмонхона хўжалигига электрон технологияларни кенг миқёсда жорий этиш бошланди, сал кейинроқ эса туристик фирмаларида жорий этишга киришилди11. Бронлашнинг замонавий тизимлари миқёси хусусида статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, далолат беришича кеча-кундуз бронлаш тизимлари хизматидан фойдаланаётган туристик фирмалари ва авиакомпаниялари офисларида 600 мингга яқин терминал ўрнатилган. Сўнгги йилларда бронлаштиришнинг компьютер тизимларини қўллаш ўсиб бораётгани туфайли янги замонавий ном олди, GDS яъни резервлашнинг глобал тизими деб аталди12.
Резервлашнинг компьютер тизимларидан регионал туристик агентликлари фаол фойдаланмоқдалар, буларсиз операцияларни ҳар куни режалаштириш ва буларни бошқаришнинг иложи бўлмайди. Резервлаш тезликда бизнинг республикамизга ҳам кириб келди. Республикамиздаги бир қатор туристик фирмалари бундай тажрибадан унумли фойдаланишмоқда. “Battuta travel”, “Сайрам-тур”, “Ясмина-тур”, “Узинтур” сингари Тошкентдаги агентликлар GDSнинг доимий мижозларидир, шуни айтиш керакки, умуман резервлашнинг компьютер тизимлари, бутун туристик тармоғига жуда катта таъсир ўтказмоқда. Масалан, АҚШ ва Буюк Британиядаги туристик агентликларининг 90%га яқини GDS билан боғланган, дарҳақиқат резервлаш тизимлари фақатгина авиахизматлар эмас, у меҳмонхоналарда дам олишни, тунашни, автомобилларни муддатли ижарага олишни, круиз сафарларини, борилаётган манзил хақидаги тўлиқ ахборотни, ўша даврдаги валюта курсларини, об-ҳаво шароитлари тўғрисидаги, автобус ва темирйўл қатновлари жадвали ҳақидаги маълумотларни қамраб олади. Бундай тизимлар турнинг барча асосий сегментлари – меҳмонхоналардаги бўш ўринлар, уларнинг нарх-наволари ва авиаучишлардан тортиб то театрга билет, суғурта полисларини қамраб олади.
Амалда булар ялпи ахборот тизимини ташкил этадики, у жами туристик савдоси учун энг муҳим тақсимлаш тармоғини таклиф этади. Тегишли маълумотлар базасига эга бўлган серверли модем орқали уланса бас, шундан кейин туристик агентликлари хизматлар бор-йўқлиги, нархи, сифати, келиш ва кетиш вақти ҳақидаги маълумотларни қўлга киритадилар, бундай ахборотни улар турли-туман туристик хизмати кўрсатувчилардан оладилар. Бунинг устига туристик агентликлари ана шу маълумотлар базалари билан боғланиб буюртма беришлари ва уни тасдиқлашлари ҳам мумкин. Ушбу тизимларнинг ишлаши ва самарали бўлиши учун туристик хизматларини етакзиб берувчилар камида қуйидагиларни уқиб олишлари зарур: масалан, шахсий компьютерлар билан ишлаш кўникмаси ва туристик агентликларида тармоқ ресурсларидан фойдаланиш кўникмаси, ана шундагина улар бу тизимларга кира оладилар ва уларда вакиллик қилишлари мумкин.
AMADEUS, GALILEO, WORLDSPAN тизимлари халқаро бозорда энг йирик резервлаш компьютер тизимларидир. Мисол учун оладиган бўлсак, ҳозир Россияда 1500га яқин AMADEUS терминали ишлатилмоқда. Бронлашнинг ўртача ҳажми ойига 100 минг сегментга етмоқда. Вакилликнинг режаларига кўра 2022 йилнинг охирига келиб бронлаш ҳажми ойига 160 минг сегментга етади, Россиядаги терминаллар сони эса 3000 та бўлади13. Россия агентликларида AMADEUSга уланишнинг 3 та вариантини таклиф этилмоқда. Биринчиси – Deal Up телефон версиясидир, у компьютер (486 дан) ва модемдан ташқари қўшимча ускунани талаб қилмайди, ушбу версия ойлик сотув ҳажми 200-400 тур бўлган кичик агентликларга тўғри келади.
Ўртача агентликларга кўпроқ стандарт версия маъқул, у офисда ўрнатилади, унда дастурий таъминот билан бир қаторда, билетларни чоп этиш учун махсус компьютерлар ва принтерлар бор. Ўзининг локаль (маҳаллий) компьютер тармоқларига эга бўлган йирик агентликларда мижоз – сервер тизими ўрнатилади. Маҳаллий тармоқнинг сервери шлюз орқали агентликни AMADEUSнинг марказий сервери билан боғлайди. Шундай қилиб, агентликнинг ҳар бир терминали бронлаш тизимига кира олади. Бунинг устига кейин келадиган ҳар бир иш ўрнининг AMADEUSга уланиши учун тўланадиган хақ жуда камдир. Тошкентдаги “Самитол-Травель”, “Battuta travel”, “Шарқинтур”, “Симурғ-Травел” ва бошқа сайёҳлик агентликлари AMADEUS резервлаш тизимининг обуначиларидир.
WORLDSPAN бронлаш компьютер тизимидаги энг ёшидир, лекин тизимнинг илдизлари нихоятда чуқур. Ҳозир WORLDSPAN тизими бутун дунё бўйлаб 487 та авиакомпаниянинг авиабилетларини резервлашга, жаҳондаги тахминан 15854 нуқтадаги 45 та компания автомобилларини ижарага олишни расмийлаштиришга, 35000 меҳмонхонанинг бирида номерга буюртма қилишга имкон беради. WORLDSPAN тизими жаҳондаги глобал резервлаш барча тизимлари ўртасида шитоб билан ривожланаётган тизимдир, мана 7 йилдирки резервлашнинг бу тизими ўзбек бозорида ҳам ишламоқда. Эндиликда Россия ва МДҲ мамлакатларидаги қарийб 700 агентлик WORLDSPAN обуначиларидир. Бронлашнинг умумий сони ойига қарийб 70 минг сегментни ташкил этади. WORLDSPANга уланган жами агентликларнинг 60%и тизимнинг – Dial-Link телефон версиясида ишлайди.
Жаҳондаги етакчи GDSлардан бўлган – GALILEO Москвада яқиндагина ўз ваколатхонасини очди. Лекин шунга қарамасдан, ушбу тизим AMADEUSга ҳам, WORLDSPANга ҳам жиддий рақобатчи бўлиб турипти, чунки жаҳонда GALILEO жуда кучли мавқеъни эгаллаб олган. GALILEO резервлаш тизими техникавий жиҳозланиши тарафидан бронлашнинг энг илғор тизимларидан биридир. Худди ана шу GALILEO резервлашнинг WINDOWS – версиясини биринчилардан бўлиб тақдим этди. PREMIER дастури агентликларга мижозларга хизмат кўрсатишдаги ишни батамом автоматлаштиришга имкон беради. Масалан, мижозларнинг маълумотлар базасини юритиш, ўзиниг экран шакллари ва менюсини яратиш, энг кўп такрорланаётган сўровларни аслаб қолиш ва шу кабилар.
Халқаро туризм бозорида йирик резервлаш ва бронлаштириш компъютер тизимларидан AMADEUS, Worldspan, Galileo тизимлари ҳисобланади.
2.2.1-жадвал.

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish