Ҳимояга рухсат этилди “Туризм ва сервис” кафедраси мудири, доцент М. Амонбоев


Ривожланган мамлакатларда ахборот



Download 1,8 Mb.
bet7/23
Sana22.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#91677
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23
Bog'liq
мирзоулуғбектуризбошқахборот техн

Ривожланган мамлакатларда ахборот

технологияларининг туризмга жорий этилиши

Янги аср бошларида кўпчилик компания ва корхоналар фаолиятини кенгайтириш мақсадида янги истиқбол технология, дастурий маҳсулот ва аппарат таъминотини жорий этишмоқда. Бу уларга ўз бизнеси самарадорлигини кескин кўтарилиш, сарфларни камайтириш, кўпроқ ҳақ олиш ва бизнесни интенсив ривожлантириш учун маблағлар олиш имкониятини бермоқда.


«Евротурсервис» фирмаси авиачипталарни бронлаштиришда Амадеус-Старт компьютер тизими орқали Испания, Франция, Туркияга боришни расмийлаштиришнинг минимал муддатига эришди.
Фақат туроператор ва турагентлар эмас, балки транспорт компаниялари ҳам (айниқса авиакомпаниялар) ўз ишларида замонавий компьютер дастурлари ва авиачипталарни бронлаштириш тизимидан кенг фойдаланишмоқда. Бир неча ходимлар билан ишлайдиган кичик туристик фирмаларда ташкилий таркиб аҳамиятли тарзда соддалаштирилган. Одатдагидек, бундай фирмаларда ходимлар орасида вазифаларни қатъиян тақсимланиши йўқ. Бир ёки бир неча ходимлар мижозларни қабул қилади, факсларни жўнатади, телефон орқали музокаралар олиб боради. Шунда вақтни салмоқли қисми «қоғоз ишларига» ва ахборотни қайта ишлашга кетади.
Туристик маҳсулот бозоридаги кучли рақобат шароитида бундай кичик фирмалар ҳаёти осон эмас. Улар учун асосий муаммо бўлиб кучли рақобат шароитида омон қолиш мақсадида афзалликларни қидиришдир. Бошқа томондан туристлар борган сари фарқига борадиган ва сервис сифатига талабчан бўлиб бормоқдалар.
Кичик туристик фирмаларни замонавий шароитда омон қолиши ва бизнес даромадини ошириш усули - замонавий компьютер технологияларни қўллаш, буютмаларни расмийлаштириш жараёнини тўлиқ автоматлаштириш, ҳужжатлар билан ишлашга ички қаттиқ тартиб ўрнатиш. Ушбу мақсадларга эришиш воситалари сифатида хорижий шериклар билан тўғри алоқа каналларини ўрнатиш, туристлар буютмаларини расмийлаштиришда ноаниқлик, ёки хатоларга йўл қўймаслик, 100% кўрсаткичга эришиш учун турларни бронлаштиришни компьютер тизимлари, электрон почта тизими хизмат қилади.
Замонавий технологияларни жорий этишда «Тройка» (Туркия) фирмаси дастлабки ташкилий жиҳатдан айрим қийинчиликларга дуч келди. Энг кўп муаммоларни айни ходимларни янги шароитда ва янги қоида бўйича ишлашга қайта ориентация қилиш жараёнини ўтказишга мажбур бўлди. Лекин тез вақтда ушбу технологияларни қўллашнинг ижобий томонлари намоён бўлди; мижозлар сонининг ўсиши, уларнинг ҳар бирига хизмат кўрсатиш вақти қисқарди, ошиб борган туристлар миқдорини деярли кам миқдордаги ходимлар томонидан тез ва самарали хизмат кўрсатиш қобилияти яхшиланди.
Маълумотлар бирлик базаси ходимларни амалиётда бутунлай электрон почтаси орқали мулоқот олиб боришга имкон берди.
Ахборотлар таркибини яратиш фирмадан анчагина сарф қилишни талаб этишига қарамай, реклама соҳасида тўғри стратегияга мувофиқ кунлик мижозлар миқдорини ошириш мумкин. Иш самарадорлигини ошириш ва мижозлар сонини ошириш натижасида бу сарфлар деярли тез вақтда қопланди.
Бизнесни интенсив йўл билан ривожлантириш учун лозим пулни ахборотлар таркибига сарфлаш, ундан максимум бўйича ахборот олиш ва «қоғоз ишига» камроқ вақт сарфлаш, факсдан фойдаланиш, ортиқча телефон қўнғироқларидан воз кечиши лозим.
Бизга маълумки жаҳон туризмида Европа минтақаси асосий ўрин тутади. Европа мамлакатлари туризм индустрияси ривожланишининг асосий омиллардан бири туризм соҳасига ахборот технологияларининг кириб келишидир. Туризм соҳасидаги ахборот технологиялар шу соҳа ичида ва ташқарида тижорат мақсадида қўлланиладиган барча коммуникация ҳамда ахборот технологиялари мажмуидир. Интернет ва глобал ахборот тарқатиш технологиялари туризм индустриясининг асосий ахборот технологиялари ҳисобланади.
Европа мамлакатларида “Onlayn” туризм бозорининг ҳажми 2 млрд. АҚШ долларини ташкил қилмокда.
“Онлайн” туризм бозори – интернет ва бошка глобал ахборот узатиш тармоқлари орқали вужудга келган туризм бозоридир. 2015 йилги маълумотларга қараганда 800 млн. АҚШ долларига тенг бўлган бу бозорда Англия 240 млн. АҚШ доллари атрофида товар айланмасига эришиб, бозорнинг 30% ни ўз назоратига олди. 2016 йилда вужудга келган силжишларни ҳисобга олсак, ўтган йиллардагига нисбатан 150% ўсиш билан 2 млрд. АҚШ долларига эришган. Европанинг “онлайн” туризм бозори 2022 йилда 8 млрд. АҚШ долларидан ошиб кетиши кутилоқда. Европада 2014-2018 йилларда «онлайн» туризм бозорининг ривожланиш ҳолати қуйидагича.
1.3.1-жадвал

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish