II-БОБ. ТУРИЗМГА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШНИНГ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ
2.1. Туризмга тармоқли ахборот технологияларининг
жорий қилиниши
Тармоқли ахборот технологиялари ривожланиши ахборот технологиялари (интернет) ривожланишининг долзарб ва истиқболли йўналишидир. Уларнинг мақсадлари орасида ахборот алмашуви эмас, балки улар учун жамиятда тақсимланган ахборот ресурсларидан кооператив фойдаланиш учун имконият яратиб бериш, турли иқтисослашган ахборот жамғармаларидан маълумотли, ҳужжатли ва бошқа ахборот олишни таьминлаш.
Интернет - бу битта компьютер тармоғи эмас, балки ўзаро уланган ўн минглаб локал ва глобал миллий тармоқлардир.
Бутун жаҳон интернет тармоғини жадал ривожланиши туризмда электрон тижоратни пайдо бўлишига олиб келди.
Интернет - бутун дунё истеъмолчиларини ахборот билан алмашиши ва биргаликда компьютер ресурсларидан фойдаланиш имконини берувчи глобал компьютер тармоғи. Интернет дунёда энг қувватли ахборот-технологик тизим. Ғарбий Европа ва АҚШ интернетда туристик хизматларни сотиш ҳажми бўйича биринчи ўринни эгаллайди. Етакчи компанияларни маълумотларига кўра келажак 2-3 йилда on-line туристик бозори 300% га ошади ва ҳажми 15 млрд. долларга етади.
Ҳозирги вақтда интернетда барча минтақалардаги 100дан зиёд малакатлардан 40 миллиондан ортиқ обуначилари мавжуд.
Интернетни машҳурлиги ҳақида шу факт тасдиқлайдики, тармоқнинг обуначилари ҳар 10 ойда икки баробар ошмоқда. Тармоқ орқали ахборот алмашуви ҳар йили деярли 10 маротаба ошмоқда.
Ҳар дақиқада тармоқ орқали 4000 дан зиёд электрон хабарлар узатилади.
Интернетни барча ахборот технологияларини, яъни ахборот алмашув тизими шартли равишда, одат бўйича, индивидуал ва жамоа коммуникацияларига, бу бўлинишни ичида эса интерфаол ва ажратилган тизимларга табақаланишига қаратилган. Тармоқ истеъмолчилар сонини жадал ўсиши бутун жаҳон бўйича жойлашган турли ахборотга эришиш учун янги сервис - тақсимланган гипперматнли тизимни пайдо бўлишидан бошланди.
Охирги йилларда интернетда туристик агентларни, мехмонҳоналарни, авиакомпанияларни минглаб мустақил бўлимлари, ўнлаб туристик хизматларни бронлаштириш хизматлари пайдо бўлди. Экспертларни фикри бўйича яқин йилларда интернет ёрдамида 160 миллиард долларга яқин турлар ва улар билан боғлиқ хизматлар сотилади.
Интернет турагентликларга баҳосиз ахборот ёрдами бериши мумкин ва анъанавий туристик хизматларни реализация каналига – янги-янги электрон каналини қўшиши мумкин.
Туристик бизнес глобал характери билан ва потенциал туристга танлашни максимал вариантини тақдим этишга интилиши билан электрон тижорат учун ишбилармон фаолликни бир тури бўлиб қолди.
Бронлаштиришни компьютер глобал тизимлари электрон тижоратни қувватли ва тарқалган тармоғидир.
Интернетни ривожланиши бутун жаҳонга туристик бизнесни шунчалик ўзгартирадики, ҳатто кўпчилик компаниялар янги технологияга қийинчилик билан мослашмоқда.
Ҳозирги вақтда жаҳонда интернет ёрдамида бронлаштириш 7,0 млрд. долларни ташкил этиб, умумийга нисбатан 3% гина бўлмоқда.
Турларни турли сегментларини ичида энг кўп авиачипталар резервланади (84%). Бу эса автомобил ва отелларни резервлашдан анча юқори. Туризмни on-line режимида сотувлар ҳажми компьютер техникаси сотувига нисбатан 2,5 маротаба ва китобларни тармоқли сотувидан 3,5 маротаба ортиқ. Электрон тижоратни иши янада самарадорли бўлар эди, агар шу билан бирга e-mail (электрон почта) қўлланилса. Электрон почта-интернет тармоғини хоҳлаган абоненти билан почта хабарлари билан алмашиш.
Почта орқали тарқатилишлар реклама таъсири самарадорлиги бўйича баннерлар орқали рекламадан ўзиб кетади. Шу билан бирга фирма интенетда ўз сайтига эга бўлиши шарт эмас.
Экспертларни баҳолаши бўйича жаҳон электрон тижоратининг 50% гача туризм индустрия соҳасига тўғри келади.
Электрон тижоратни ёрқин номоёни бўлиб интернет магазинлар ҳисобланади. Туристик магазинни асосий афзаллиги потенциал истеъмолчига ҳушмуомала таъсири. Бундан ташқари, кўпчилик мижозлар офисга келишдан аввал турни танлаш бўйича аниқликка келишган, бу эса офисда менежларга юкламани камайтиради. Агар дастурий таъминотда ички офис дастури билан алоқа кўзда тутилган бўлса, туристнинг офисга келиши вақтига керакли хужжатлар ёзилиб қўйишлари мумкин. Электрон магазинлар тизимга кирадиган туроператор ва турагентларда турларни, шунингдек алоҳида хизматларни (меҳмонхона, автомобил ижараси, фестивал ва кўргазмалар, музей ва театрлар) буюртма қилиш имкониятини беради.
Ўзбекистонда электрон тижорат йўлида объектив мавжуд бўлган тўсиқлардан бири электрон тўловлар тизимининг ривожланмаганлиги, халқни асосий қисмини тўлов қобиляти ва коммуникцияларни сифати пастлиги. Агар вазиятни умуман тармоқ бўйича таҳлил этсак, яқин истиқболда туристик тижоратни on-line режимида асосий йўналиши бўлиб чипталарни бронлаштириш ва сотиш, шунингдек ишбилармон, ёки индивидуал экскрсияларни ташкил этиш учун коопоратив мижозга турни алоҳида сегментларни сотиш мумкин бўлади. Биринчи навбатда турни хосил қиладиган сегментлардан отелда жойлашиш, автомобилларни бронлаштириш, тиббий суғурта олишга қаратилади. Туроператор-турагент тизимларини фақатгина бизнес-жараёнини такомиллаштириш технологик воситаси сифатида қўлланмасдан, балки агентлик тармоқни шаклланиши қувватли маркетинг асбоби сифатида ҳам қўлланиш кўзда тутилмоқда.
2.1.1-расм. Туризм бозорининг структураси.
Бундан ташқари, жаҳон туризми бозорида 2015-2018 йилларда интернет орқали кўрсатилган хизматларнинг салмоғи анча ортди, натижада соҳанинг ривожланиши тезлашди. Масалан, 2015 йилда туристларнинг 33,3% интернет хизматларидан фойдаланган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич 51,6% ни ташкил қилди. Шунингдек, чипталарни электрон почта орқали сотиб олган туристлар сони ҳам ортди.
Шубҳасиз, катта ўзгаришлар бу соҳада рўй бермоқда, айни вақтда туристларнинг аксарият қисми билетлар сотиб олиш ва меҳмонхона номерларини бронлаштиришда интернетдан фойдаланмоқдалар. Туризм соҳасида интернетдан фойдаланиш даражаси бутун Европа бўйича ортганини қуйидаги диограммани таҳлил қилиш орқали кўришимиз мумкин. Бу ўсиш ўртача 40% ни ташкил қилмоқда. Лекин, шуни айтиб ўтиш керакки, таҳлилар натижаси кўрсатишича Европа мамлакатлари ичида Франция ва Португалия интернетдан мунтазам равишда фойдаланавермайди. Бу мамлакатлар туристлари интернетдан фойдаланишининг ўртача ўсиш кўрсаткичи Европанинг бошқа мамлакатларидан анча пастдир.
2018 йилда туристик хизматлар учун интернет орқали тўловларни амалга оширган туристларнинг фоиз кўрсаткичлари қуйидагича.
2.1.1-диаграмма. Мамлакатлар бўйича интернет орқали тўловларни амалга оширган туристларнинг фоиз кўрсаткичлари.10
Тармоқли ахборотлар технологияси ахборот технологиясини истиқболли ва долзарб йўналиши бўлиб ҳисобланади. Уларни мақсади — фақатгина ахборот ҳисоблаш тизимни истеъмолчилари орасида ахборот алмашувини таъминлаш эмас, балки улар учун жамиятни тақсимланган ахборот ресурсларидан корпоратив фойдаланиш, турли ихтисослашган ахборотлар фондидан маълумотли, ҳужжатлашган ва бошқа ахборотлар олиш имкониятини яратишдир. Охирги вақтда фақатгина компьютер прессаси бошқа оммавий нашриётларни нашрларини марказий мавзуси бўлиб интернет бўлиб қолди. Интернет ўзига ахборотлар технологияси бўйича мутахассисларни, бизнесменларни, оддий истеъмолчиларни ва бутун цивилизация дунёсини ўз диққатига жалб этмоқда. Маълумки бундан кейин туристик бизнес ҳам четда қолмайди. Агар 2006 йилда интернегда минглаб мустақил турагентлик, меҳмонхона, авиакомпаниялар, ўнлаб туристик хизматларни брон қилиш тизимлари пайдо бўлган бўлса, 2018 йилда интернет ёрдамида 8200 млрд. суммага яқин турлар ва йўлдош хизматлар сотилди. Шунинг учун туристик агентликлар ўз ишларида интернетни инкор қимлмасликлари керак. Ҳозирги вақтда интернетни бизнесда рақобатбардош сифатида ҳам кўриб бўлмайди, чунки умумжаҳон тармоқ бебаҳо ахборот ёрдамини кўрсатмоқда ва туристик хизмматларни реализация қилиш анъанавий каналларига янги электрон каналини қўшмоқда. Ҳозирни ўзида интернет орқали келадиган даромадни ярми туризм соҳасига тўғри келмоқда. Интернетга мурожаат қиладиган истеъмолчиларни 62% отеллар ва авиакомпанияларни тарифларини ва бўш ўринлар ҳақида маълумотларни қидиришмоқда. Глобал тармоқнинг устиворлиги ҳам шунда. Биринчидан –аудиторияни кенг камраб олишлиги. Иккинчидан қўшимча сарфларни ва сотувчи, ҳамда харидорлар учун қилинадиган ҳаракатларни нисбий пастлиги. Интернет орқали бронлаштириш ўртача 1,7 долларни ташкил этади, оммавий ахборот воситаси орқали эса 3,5 доллар. Анъанавий – факс усули харидорга 10 долларга тушади. Учинчи қўлайлиги – шахсий истеъмоллар учун куннинг ҳоҳлаган вақтида тармоққа уланишлари мумкинлиги. Интернетнинг бу қулайликлари ҳамда ҳисоблаган вақтда ахборотни янгилаш имкониятидан туристик фирмалар ҳам фойдаланишмоқда. Улар олдида on-line режимида туристик маҳсулотни реализация ва реклама қилишда, ҳамда сотишни рағбатлантиришда кенг имкониятлар очиб бермоқда.
Интернет умуман туризм ривожланишига, хусусан туризм бизнесига мисли кўрмас таъсир этмоқда.
Туристик бизнес-туристик корхоналарнинг тадбиркорлик фаолиятидир. Туристик бизнес бир-неча турли бизнесларни, шулардан; визаларни расмийлаштириш, авиачипталарни бронлаштириш, меҳмонхоналарни бронлаштириш, трансферлар, экскурсияларни ташкил этиш ва маданий дастур, туристларни суғурталаш, қўшимча хизматлар ва бошқалардир.
Бугун ишбилармон муносабатларни ҳар томони, сотиш, маркетинг, молиявий таҳлил, тўловлар, ишчиларни қидириш, шериклар ва мижозларни қўллаб-қувватлаш электрон хизматларга айланмоқда. Шу билан бирга ҳал қилувчи ролни интернет (компания ичида алоқани ташкил этиш, компанияни етказиб берувчилар билан мулоқат ва ўз маҳсулотини узатиш) ўйнайди. Бизнес-электрон ёки ахборот технологияларини ривожлантирган бизнес бўлиб қолмоқда.
Электрон бизнеснинг модели:
1. Компания ичида бизнес-жараёнларни автоматлаштириш. Интернет-тизимини яратиш (компанияни ички ахборот тизими) ва ушбу тизимда ишлаш технологияларини қўллаш.
2. Компанияни ташқи шериклари (етказиб берувчи, истеьмолчилар) билан алоқа ўрнатадиган бизнес жараёнларни автоматлаштириш. Экстронет-тизимини яратиш (компанияни ташқи ахборот тизими) ва ушбу тизимда ишлаш технологияларини қўллаш.
3. Интранет ва экстронет тизимларни битта бизнес-муҳитга бирлаштириш. У корпорацияни барча ички хизматларини интеграция қилади ва маьлумотлар билан электрон алмашуви, маблағларни электрон ўтказиш, электрон тижорат усулларига мувофиқ ҳар қандай сўровларга жавобни таьминлайди. Электрон тижорат-ахборот тизимидаги маьлумотлар базасида хар қандай ўзгаришлар, бир-бири билан уланган компьютерлар орқали бажариладиган ва уни якунлаши билан мулкдорлик ҳуқуқи, ёки моддий товар ва хизмат билан фойдаланиш ҳуқуқини узатиш бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |