Ҳимояга рухсат этилди “Туризм ва сервис” кафедраси мудири, доцент М. Амонбоев



Download 1,8 Mb.
bet18/23
Sana22.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#91677
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
мирзоулуғбектуризбошқахборот техн

ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Республикамизда миллий туризмни ривожлантириш ва уни такомиллаштиришга бўлган эътибор айниқса сўнгги йилларда кучайиб бормоқда. Бунинг асосий сабаби туризмни тўғри бошқариш ва ривожлантириш орқали бир қатор мамлакатлар иқтисодий тараққий этган давлатлар қаторига кириб бормоқда. Туризмни ривожлантириш ва уни бошқариш механизмини такомиллаштиришни бош мақсад даражасида белгилашимиз лозим. Шу билан бирга халқаро туризмнинг мамалакат иқтисодиётидаги муҳим тармоқ эканлигини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда ҳам бу соҳани ривожланитириш, унинг ривожланишини бошқариш, туризм имкониятларидан самарали фойдаланиш ва миллий туризм моделини шакллантриш зарурий ишлардан бири эканлигини ёддан чиқармаслигимиз керак. Миллий туризмга ахборот технологияларини жорий қилишда ривожланган мамлакатларнинг тажрибасини ўрганиш ва улар эришган ютуқларни таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир деб ўйлаймиз.
Замонавий туризм янги компьютер технологияларини жорий этилиши билан улкан ўзгаришларга эга бўлди. Ҳар қандай фирмани туристик бизнес бозорида замонавий ахборотлар технологиялардан фойдаланилмасдан муваффақиятли фаолият кўрсатиши амалиётда мумкин эмас.
Маълумки, туризм бизнеси, бу туристик хизматларни сотишдир. Бунинг устига, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи нуқтаи назаридан бу – комплекс ва турли-туман ҳизматдир - бу биринчидан. Икинчидан эса, бу – кўзга кўринмас, ўзгарувчан ва интеграция хизматидир. Ва ниҳоят учинчидан- бу ахборот тўлиб тошган хизматдир. Туризмнинг худди ана шу таснифлари уни ахборот технологияларини қўллаш учун айни муддао тармоққа айлантиради. Шундай экан Ўзбекистонда миллий туризмни ривожланишига тўсқинлик қилувчи омилларни, камчиликларни эътиборга олган ҳолда ва Ўзбекистонни туризм ривожланган мамлакатлар даражасига етказишни таъминлай оладиган қуйидаги асосий чора ва тадбирларни ишлаб чиқиши лозим деб биламиз:
1. Республикамизда миллий туризм соҳасида хизмат қилувчи жаҳон талабларига жавоб бера оладиган юқори малакали мутахассисларнинг етарли эмаслигини ҳисобга олган ҳолда, ёш мутахасисларни туризм ривожланган мамлакатларга (АҚШ, Япония, Канада, Франция, Германия, Испания) малакаларини ошириш учун ўқишга, ишга юбориш лозим.
2. Туризм индустрясидаги ҳар бир тармоқ ҳисоб – китоб операциялари бўйича қарз карточкаларини назорат қилувчи банкларнинг компьютер тизимларига ва автоматик тўлов воситаларига боғланишни таъминлаш.
3. Туризм индустриясининг таркибидаги қуйидаги бозор ва биржа маълумотларини:

  • туризм марказлари ва манзиллари;

  • туристик турлари ва дастурлари;

  • ҳаво йўллари транспорти ва учиш альтернативлари;

  • меҳмонхона ва бошқа жойлашув имкониятлари;

  • ҳар хил кема транспортлари автомобил ижараси;

  • дам олиш хизматлари, турлари ва нархлари бўйича автоматлаштирилган тарзда олишни таъминлаш.

4. Биржа тизимига боғланган ва аъзо бўлган туристик фирмалар ҳамда потенциал туристлар барча керакли маълумотларни компьютер экранида кўриш имкониятини яратиш.
5. Ўзбекистон туристик ташкилотлари халқаро биржада турист юборувчи ва қабул қилувчи марказлар билан ўзаро алоқаларини ахборот тизимлари орқали ўрнатиш.
6. Туризмда қўлланилаётган ахборот технологиялар тизими, резервлаш компьютер тизими, телеконференциялар ўтказиш тизими, видеотизимлар, компьютерлар, бошқарув ахборот тизими, авиалиниялар, электрон ахборот тизимлар, пулларни электрон ўтказиш, телефон тармоқлари, ҳаракат қилиш воситаларидан кенг фойдаланишни таъминлаш.
7. Компания ичида бизнес-жараёнларни автоматлаштириш. Интранет-тизимни яратиш (компанияни ички ахборот тизими) ва ушбу тизимда ишлаш технологияларини қўллаш.
8. Компанияни ташқи шериклари (етказиб берувчи, истеьмолчилар) билан алоқа ўрнатадиган бизнес жараёнларни автоматлаштириш. Экстронет-тизимини яратиш (компанияни ташқи ахборот тизими) ва ушбу тизимда ишлаш технологияларини қўллаш.
9. Интранет ва экстронет тизимларни битта бизнес-муҳитга бирлаштириш.
10. Туризм соҳасида мультимедиа технологияларидан (энциклопедия, маълумотли ва реклама дисклари) ни яратиш ва қўллашни йўлга қўйиш.
11. Ахборотни қайта ишлаш жараёнида қоғозсиз технологиядан фойдаланишни амалга ошириш.
12. Электрон офис технологиясини қўллаш орқали туристик ташкилотларининг офисдаги ишини автоматлаштиришга интилиш.
Ўзбекистонда миллий туризмни ривожланишини оммавий тус олиши учун фақатгина юқорида кўрсатилган чора-тадбирлар етарли эмас, албатта.
Кичик туристик фирмаларни замонавий шароитда омон қолиши ва бизнес даромадини ошириш усули - замонавий компьютер технологияларни қўллаш, буютмаларни расмийлаштириш жараёнини тўлиқ автоматлаштириш, ҳужжатлар билан ишлашга ички қаттиқ тартиб ўрнатиш. Ушбу мақсадларга эришиш воситалари сифатида хорижий шериклар билан тўғри алоқа каналларини ўрнатиш, туристлар буютмаларини расмийлаштиришда ноаниқлик, ёки хатоларга йўл қўймасликда 100% кўрсаткичга эришиш учун турларни бронлаштиришни компьютер тизимлари, электрон почта тизимидан кенг ва самарали фойдаланиш зарур.
Интернет ва ҳар хил глобал ахборот узатиш тармоқларидан самарали ва унумли фойдаланиш Ўзбекистонда туризм иқтисодиётини ривожлантириш долзарб ва яқин келажакда ҳал қилиши керак бўлган масалалардан биридир



Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish