Ҳимояга рухсат этилди “Туризм ва сервис” кафедраси мудири, доцент М. Амонбоев


Туризмда ахборот технологияларини жорий қилишнинг асосий тамойиллари



Download 1,8 Mb.
bet13/23
Sana22.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#91677
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23
Bog'liq
мирзоулуғбектуризбошқахборот техн

2.3. Туризмда ахборот технологияларини жорий қилишнинг асосий тамойиллари

Ҳозирги кунда илмий-техника тараққиёти шахдам қадамлар билан ривожланиб бораётгани учун шуни эътироф этиш лозим бўладики, замонавий бизнес олами шу қадар ўзгардики, илгариги шароитларда ишлаш учун тузилган ташкилотлар янги замонга мослаша олмаяптилар, шунинг учун ҳам фаолият принципи ва структура (тузилма)ни такомиллаштириш зарур. Худди ана шу даврга қараб бизнес “реинжениринги” тушунчасини таърифлаш лозим бўлади: реинжениринг – “амалий жараённи таг-заминдан қайтадан идрок этиш ва шу жараённи тубдан қайта лойиҳалашдир, бундан мақсад – қиймат, сифат, хизмат, тезкорлик сингари ҳозирги фаолиятнинг бош кўрсаткичларини тубдан яхшиланишга эришишдир”14.


Ахборот технологиялари реинжениринг учун реал имконият беради ва рақобатда залворли устунликка эришиш демакдир.
Шуниси маълумки, компаниянинг бизнес жараёнлари учун технологиялардан фойдаланиш ва рақобатчилардан ўзиб кетиш бир марта бўладиган ҳодиса эмас. Технологиянинг потенциал имкониятларини илғаб олиш учун ишнинг кўзини билиб назар ташлаш ва ижодий фикрлаш талаб этилади; ушбу технология аввалига компания операцияларида аниқ-равшан қўлланилиши йўқдек туюлиши мумкин ёки фойдаланиш яққол кўриниб турганидан ташқари, ахборот технологияларни қўллашнинг новаторлик соҳалариyb синчковлик билан топиш мумкин бўлар. Агар компаниялар технологиялари доимо ўзгариб турган даврда мувофаққиятга эришмоқчи бўлсалар, ахборот технологияларидан фойдаланиш қобилиятига бош уқув деб қарашлари лозим бўлади.
Ахборот технологияларининг стратегик мақсади – бозор шиддати (динамикаси)га жавоб беришда менежментга ёрдамлашиш, рақобатдаги устунликни яратиш, қўллаб-қувватлаш ва устунликни ошириб боришдир. Бу вазифани бажариш ахборот-технология тизимларини қуришни талаб этадики, унинг атрибутлари қуйидагилардир: а) ҳар бир одам исталган вақтда ва исталган жойдан ахборот технологиялари (АТ) ресурсларига кира олади; б) ҳар қандай ахборот объектига кўпчилик бир вақтнинг ўзида кира олиши керак; в) иловаларнинг чапдастлиги (маневр) – тармоқ архитектурасига ўтиш лозим бўлади, бу эса АТ бўлимлари ташкил этиш ва уларнинг ишида жиддий ўзгаришларга олиб келади.
Туризм индустрияси телекоммуникация технологияларининг энг йирик истеъмолчиларидан биридир ва ишбилармонлар дунёсида компьютер билан жиҳозланиши жиҳатидан энг юқори ўринлардан бирини эгаллайди. Бу, қисман ахборотнинг табиатидан келиб чиқади. Биринчидан, бу ахборот вақтга жуда сезгир муносабатда бўлади, чунки турли-туман саналар тез-тез ўзгариб туради, воқеалар, жадваллар ва шу кабилар. Иккинчидан, сайёҳлик маҳсулоти тўғрисидаги ахборотга ер юзининг турли нуқталаридан ўз вақтида кириш мумкин бўлиши лозим. Учинчидан, сайёҳлик маҳсулоти кўп таркибий қисмлардан иборат: транспорт, меҳмонхонада яшаш, кўнгилочар “эрмаклар”, - булар эса ахборотни тез етказиб беришни талаб этади, чунки юқоридагиларга бўлган талабни уддабуронлик билан қондириш зарур.
Резервлашнинг компьютер тизимлари (GDS) саёҳатлар туризмида энг йирик ва энг муҳим ахборот тизимларидир. Ушбу тизимлар саёҳатларни режалаштиришга, меҳмонхониларда яшаш, круизлар, транспорт, турлар, валютани алмаштириш ва кўнгил очишни қўшиб айтганимизда, индустриянинг аксарият секторларида резервлашга доир ахборотга киришни таъминлайди. GDSдан фарқли равишда, отелларни резервлаш ва автомобиль ижараси тизимларидан турагент бевосита фойдалана олмайди, фақат бавосита, яъни авиалинияларни резервлаш компьютер тизимлари ёки телефон орқали фойдаланади. Турагентликнинг маркетинг хизматлари телемаркетинг хизматларидан фойдаланишни таъминланади. Бизнеснинг оператив жиҳатлари билан ишлаш учун туркомпаниялар офисдан туриб қўллаб-қувватлаш тизимини қўллайдилар. Интернет (умуман электрон тармоқлар ҳам) ҳозирги вақтда турмаҳсулотлар ҳақида муайян ахборотни олишни таъминлаш билан бир қаторда, авилинияларда, отелларда жойларни бронлаб ҳам берадилар.
Шубҳасиз, туризмда ахборот технологияларининг тарқалиши бир қанча қўшимча ижтимоий-маданий, иқтисодий ва сиёсий омилларга боғлиқ. Ахборот технологияларининг якка ўзи сайёҳлик хизматларининг “янги комбинациялари”ни ярата олмайди, албатта технологияларнинг бир қанча социал, институционал, ижтимоий-сиёсий ва маданий омиллар билан қўшилишигина товар ва хизматлар, методлар ва бозорларнинг янги комбинацияларини яратилишига олиб келиши мумкин. Телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш ва интерфейслар шунга кўмаклашадики, компьютер тизимларига бевосита саёҳатчининг “қўли етадиган” бўлиб қолади. Агар тизим тўғри қўлланилаётган бўлса, АТ хизматнинг юқори сифатини таъминлайди, шундай қилиб, мижозларнинг талаби тўлароқ қондирилади. Лекин юксак технология билан зарур даражадаги шахсий эътибор ўртасида муайян мувозанатни сақлаб туриш талаб этилади. Минтақавий туризм соҳасида АТнинг ролини кўриб чиқар эканмиз, шуни ёдда тутиш керакки, туризмни ривожлантиришнинг назарда тутилаётган ишланмалари ва режалари қуйидаги саволларга жавоб бериши керак:

  1. сайёҳлик соҳасининг холатини ва бу тармоқ равнақининг асосий муаммоларини қандай баҳоламоқ керак;

  2. сайёҳликнинг қайси асосий йўналишлари минтақа манфаатларига тўлиқроқ жавоб беради, маблағларни қаерга ва нимага самаралироқ сарфлаш керак;

  3. қандай қилиб минтақанинг имижини яхшилаш ва сайёҳлар учун регионнинг жозибасини ошириш мумкин;

  4. сайёҳликни ривожлантириш эвазига минтақанинг ижтимоий-иқтисодий равнақини қай тахлитда рағбатлантириш мумкин15.

Таклиф этилаётган тизим хал этиши лозим бўлган асосий вазифалар қуйидагилардир:

  • мавзуларнинг ниҳоятда хилма-хиллиги ҳақида саёҳатчиларга батафсил ва долзарб ахборот бериш;

  • кичик туризм ташкилотларига бозорга ўз хизматлари ва таклифларини кам чиқим билан самарали киришлари учун имконият яратиш;

  • ҳар қандай ташкилотга электрон тармоқ орқали ахборотни тарқатишнинг арзон усулини яратиб бериш;

  • маркетинг ва ахборот тарқатиш каналларининг альтернатив тизимини таклиф этиш;

  • сайёҳлик хизматларини электрон шаклда сотиш учун очиқ иқтисодий тизимни яратиш16.

Сайёҳлик ва географик ахборот тизимларини яратиш ва уларнинг иши юзасидан тўпланган халқаро тажриба шундан далолат бермоқдаки, ушбу тизимлар ўзига хос. Статистик пакет - яъни минтақадаги сайёҳлик бизнесини режалаштириш, тадқиқ этиш ва маркетингида топилмас восита сифатида қаралиши мумкин. Бундан ташқари, ТАТ ва ГАТ давлат ва минтақа даражасида қабул қилинаётган қарорлар учун, туризмни ривожлантиришга давлт ва муниципиал инвестицияларни ҳамда хусусий капитални жалб этиш учун ишончли асосдир.
Ўзбекистонда минтақавий ва маҳаллий даражада статистиканинг бутунлай йўқлиги туризмни минтақа миқёсида режалаштиришни қийинлаштиради. Самарқанд ва Бухоро вилотяларида бўлганидек, кучли ахборот-таҳлил хизмати зарур ахборотни йиғиш ва таҳлил қилишда ёрдам бериш билан бир қаторда ўзининг региондаги ахборот-реклама маҳсулотини шакллантиришда ҳам кўмаклашиши мумкин.
Ана шундай ахборот тизимларига кўникиш йўлида муайян қийинчиликлар бор. Бу – янги технологияларга қарши туриш, жорий этиш учун катта ҳаракат зарурлиги, кераги борми, деган кайфият, тайёргарлик кўрган мутахассисларнинг йўқлиги ва ҳ.к. Илмий лабораториялардан амалиётга ўтилаётганида технологияларнинг муаммоси пайда бўлади ва бўлажак фойдаланувчиларни қидириш бошланади. Шунга қарамасдан ушбу тизимлар Ғарбдаги баъзи давлатларда яхши ишламоқда. Ўзбекистонда ҳозир туризмни ривожлантиришда улардан фойдаланиш йўлида биринчи қадамлар қўйилди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари жаҳон бозорининг тенг хуқуқли аъзоси бўлган экан, эндиликда ҳар қандай лойиҳада дунёдаги бор бўлган барча ишланмалардан фойдаланиш мумкин, бирор маҳсулотнинг қийматигина чеклов бўлиши мумкин. ТАТ модели халқаро туризм бозорида бирор бир ҳудуд тўғрисида ахборот етишмаётганига бир қанча муаммоларни хал этиши, шунингдек ўрта ва кичик сайёҳлик корхоналарига ўз хизматлари ва таклифлар бозорига кам ҳарж билан самарали киришига имкон бериши лозим. Лойиҳани амалга ошириш схемаси ҳудудда туризмнинг ахборот марказини ишлаб чиқишда асос бўлиши мумкин. Маркетинг материалини яратиш учун фойдаланаётган инструментлар (омиллар) ва ТАТдаги алоқадан бошқа мақсадлар учун фойдаланиш мумкин бўлар эди, - масалан, архивларни бошқаришга ва туризм индустрияси ташкилотларида локаль (маҳаллий алоқани ўрнатиш учун).
Аксарият сайёҳлик фирмалари ҳозирнинг ўзидаёқ, қоида тариқасида, мустақил (автоном) режимда ишлайдиган компьютерлар билан жиҳозланган. Минтақанинг туризмда ягона ахборот тармоғини қуришда лойиҳанинг турли участкалари ўртасида модем алоқасини ўрнатиш оралиқ қадамлардан бири бўлиши мумкин. Ўзбекистоннинг туризм индустриясида АТ бозорини таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, ҳозирги вақтда офис ичидаги операцияларнинг турли жиҳатларини автоматлаштириш билан бир қаторда узоқдан туриб резервлашнинг локаль (маҳаллий) ҳисоблаш тармоқлари ва тизимларини яратиш имконияти бор.
Электрон тармоқлар ахборот узатишнинг муҳим каналидир, тобора кўп ташкилотлар ундан фойдаланмоқдалар. Лекин туркорхоналар, илгари бўлганидек ҳозир ҳам электрон тармоқ таклиф этаётган ҳамма имконаятлардан тўла фойдаланишаётгани йўқ. Анъанавий бўлиб қолган сайёҳлик ахборот тизимлари (GDS)дан фарқли равишда, электрон тармоқларга ҳозир истеъмолчилар ва сайёҳлик ташкилотлари барча тоифаларининг қўли етмоқда, лекин бунинг шарти шуки, уларда зарур ускуна бўлиши даркор. Туристик бозордаги ҳаракатлар, қарорлар қабул қилиш жараёнига мувофиқ икки фазага бўлинади: қарор қабул қилингунича бўлган фаза ва қарор қабул қилинганидан кейинги фаза. Резервлашнинг анъанавий тизимлари биринчи босқичда зарур бўлган бирмунча ахборотни тақдим этадилар, лекин электрон тармоқлар иккала фазани ҳам қўллаб-қувватлайди деб фараз қилинади. Қарор қабул қилинганига қадар босқичда сайёҳга зарур бўлган ахборотни статик ва динамик ахборотга бўлиш мумкин.
Статик ахборот қуйидагилардир:

  • сафар қилиш мўлжалланган район ҳақида умумий ахборот, яъни географияси, тарихи, транспорт ва шу кабилар;

  • турагентлар, туроператорлар ва бошқалардан умумий таклифлар. Динамик ахборот қуйидагилардир:

  • янгиликлар (мамлакатда, регионда, шаҳарда); ўринларнинг борлиги; сиёсий вазият ва шу кабилар;

  • махсус таклифлар (“куяётган йўлланмалар”);

  • “каскад таклифлар”;

  • шахсга дахлдор батафсил ахборот17.

Электрон тармоқларни қўллаш истеъмолчини таклифга яқинлаштириши мумкин, шундай қилиб тезлик билан арзон, уюшган, икки томонлама, тўғридан-тўғри ва мустақил ахборот канали вужудга келади. Юқорида биз санаб ўтган мисоллар саёҳатларни режалаштиришда интернет халқаро тармоғининг имкониятларини кўрсатиб турибти. Ҳозирга вақтда электрон тармоқларга етказиб берилаётган сайёҳлик ахборотининг кўп қисми статик ахборотдир. Шу сабабдан ҳам ўз бизнесида интернетдан фойдаланаётган сайёҳлик компанаялари ҳозирча электрон тармоқларининг амалдаги афзалликларидан фойда ололмай туришибти. Шунинг учун ҳам қарор қабул қилингунига қадар бўлган даврга эътибор бериш зарур, дам олиш мўлжалланаётган жойдаги ахборотнинг динамик қисми саёҳатчи учун кўпроқ муҳимдир.



Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish