1.2. Туризм индустриясида ахборот технологияларининг
ривожланиш босқичлари
Ахборот технологияларини сайёҳлик индустриясига жорий этиш бир неча босқичдан иборат бўлган эди. Биринчи босқич – “Маълумотлар базасини яратиш”. Унинг асосий мақсади – ахборотга асосланган жараёнларни автоматлаштириш воситасида корхоналарнинг оператив фаолияти самарадорлигини ошириш бўлди. Бу давр 1960 йилларда бошланди ва унга хос бўлган хусусият мини-компьютерлардан фойдаланиш эди. Иккинчи босқич – “Бошқарувнинг ахборот тизимлари”дир. Бу босқичга шундай ахборот технологиялари ишлаб чиқилдики, булар ахборот узатишни бевосита ташкил этишга қўйилаётган талабларни такомиллаштириш орқали бошқарувнинг самарадорлигини оширишга ёрдам берди. Булар 70 йилларда жорий этилди ва ахборот ресурслари билан боғлиқ бўлган корхоналарни бошқаришнинг ўзига хос тармоқ методларидан фойдаланилди. Бу даврда, ахборот технологиялари, қоида тариқасида, ички маркетинг эхтиёжлари учун ва маъмурий ишлар учун фойдаланилди.
80 йилларнинг бошларида “стратегик ахборот тизимлари” босқичи бошланди, унинг мақсади - туризм бизнесининг табиатини ўзгартириб ёки унинг хулқини ўзгартириб, фирманинг рақобатбардошлигини ошириш эди. Рақобатбардошликни оширишни ҳисобга олиб, турли-туман интеграция тармоқлари жорий этилди, - булар бевосита фаолиятни такомиллаштиришга, функционал ва амалий йўналишларда фаолиятни мувофиқлаштириб туришга, шунингдек ташқи ташкилотлар билан алоқаларни йўлга қўйишга хизмат қилди. Ва ниҳоят 90 йилларнинг бошида тўртинчи – “Тармоқлар босқичи” кириб келди. Ана шу босқичда барча даражалардаги тармоқлар – корхоналар, регионлар, глобал тармоқлар туташтирилди.
Ушбу босқичнинг асосий хусусиятлари – бу ахборот технологяларининг имконияти кўпайгани, ускуна ҳажми каайгани, уни сотиб олишга чиқимларнинг камайгани, айни пайтда ишончлиликнинг ортганлиги, ер юзининг турли нуқлатарида жойлашган терминалларнинг ўзаро алоқаси яхшиланганидадир. Бу омилларнинг барчаси ахборот технологиялари барча туризм ташкилотларининг фаолиятида муҳим ўрин тутишига олиб келди. Бунинг натижасида 90 йилларнинг ўрталарида катта-кичиклиги, таклиф этаётган маҳсулоти ва географиясига қарамай, барча корхоналар бизнесни қайта ташкил этишдек жиддий жараённи бошдан кечирдилар6.
Жамият тараққиётининг ҳозирги босқичи ахборот технологияларининг роли ва аҳамиятини таҳлил этиб, қуйидаги асосланган хулосаларга келиш мумкин: бундай роль стратегик жихатдан муҳимдир. Бу технологияларнинг аҳамияти эса яқин келажакда шиддат билан ўсиб кетади. Давлатнинг технологик равнақи соҳасида ана шу технологиялар эндиликда катта мавқеъ эгаллайди. Ахборот технологияларининг бир қанча ноёб хусусиятлари (тезкорлик, эга чиқиш мумкинлиги) борки, худди ана шулар технологияларни ишлаб чиқариш ва социал технологиялар орасида нуфузли ўринга кўтаради7². Ахборот технологияларининг алоҳида хоссалари орасидан, жамият равнақи учун стратегик аҳамиятга молик қуйидаги энг муҳимларини алоҳида таъкидлаб ўтишни мақсадга мувофиқ деб биламиз:
Биринчидан, ахборот технологиялари жамиятнинг ахборот ресурсларини фаоллаштириш ва улардан самарали фойдаланишга имконият берадики, худди ана шу ресурслар жамият тараққиётининг ўта муҳим омилидир. Тажриба шундан далолат бериб туриптики, ахборот ресурслари (илм-фан, кашфиётлар, ихтиролар, технологиялар, илғор тажриба) ресурсларнинг бошқа турлари. Хомашё, энергия, фойдали қазилмалар, материаллар, ускуна, одам ресурслари, социал вақтни анчагина тежашга имкон беради.
Иккинчидан, ахборот технологиялари ахборот жараёнларини оптималлаштиради (энг мақбул “ўзан”га солади) ва кўп холларда шундай жараёнларни автоматлаштиради, булар эса сўнгги йилларда инсониятнинг ҳаёт фаолиятида катта аҳамият касб этмоқда. Ҳаммага равшанки, цивилизациянинг равнақи “қаддини ростлаб бораётган” ахборот жамияти томон бўлмоқда, бу жамиятда эса иш билан банд бўлган аксарият аҳоли меҳнати объекти ва натижаси моддий бойликлар эмас, асосан ахборот ва илмий билимлар бўлади. Ҳозирги вақтда кўпгина ривожланган мамлакатларда аҳолининг иш билан банд бўлган анчагина қисми ўз фаолиятида у ёки бу даражада ахборотни тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш жараёнлари билан боғланган, шу боисдан ана шу жараёнларга монанд ахборот технологияларини ўзлаштириш ва амалда фойдаланишга мажбурдир.
Шуни таъкидлаш ўринлики, ахборот технологиялари одамлар ўртасидаги ҳамкорликда, шунингдек оммавий ахборотни тайёрлаш ва тарқатишда ўта муҳим роль ўйнайди. Бу воситалар жамият маданиятига тез сингиб кетади, чунки улар катта қулайликлар яратиш билан бир қаторда кўпгини ишлаб чиқариш, ижтимоий ва маиший муаммоларни ўртадан кўтариб ташлайди, бу муаммоларнинг пайдо бўлиши сабабчиси жаҳон ҳамжамиятидаги глобаллашув ва интеграция жараёнлари, ички ва халқаро иқтисодий ва маданий алоқаларнинг кенгайиши, аҳоли миграцияси (кўчиб юриш) ҳамда унинг ер юзида шиддат билан ҳаракатланишидир. Эндиликда анъанавий бўлиб қолган алоқа воситалари (телефон, телеграф, радио, телевидение) билан бир қаторда электрон телекоммуникация тизимлари, электрон почта, факсимиль усулда узатиш ва алоқанинг бошқа турлари кенг қўлланилмоқда.
Ўз навбатида, тармоқ ахборот технологиялари ахборот технологиялари равнақининг долзарб ва истиқболли йўналишидир. Уларнинг мақсади – ахборот-ҳисоблаш тизимларидан айрим фойдаланувчилар ўртасида ахборот айрибошлашни таъминлаш билан бир қаторда жамиятнинг тақсимланган ахборот ресурсларидан улар учун кооператив йўсинда фойдаланиш имкониятини яратиш, турли-туман ихтисослашган ахборот фондларидан ҳужжатли ва бошқа ахборотни олиш имкониятини ҳам яратишдир. Сўнгги вақтда компьютер матбуоти билан бир қаторда оммавий нашрларда ҳам интернет мавзуи – бош мавзу бўлиб турипти, унга ахборот технологияси соҳасидаги мутахассисларнинг, бизнесменлар, оддий фойдаланувчиларнинг, бутун маърифатли дунёнинг диққат эътибори қаратилган8.
90 йилларнинг бошларида интернетнинг донғи бутун оламни тутиб кетди, ўшанда Мosaiс типидаги дастлабки новигация дастурлари пайдо бўлиб, бу оддий компьютер эгаларига тармоқда “сайр” қилиш имкониятини берган эди. Айни вақтда, интернет – бу биттагина компьютер тармоғи эмас, у бир-бири билан бағланган неча ўн минглаб локаль ва глобал миллий тармоқлардир. Россиянинг компьютер тармоқларидан интернетга Relkom, Glosnet ва бошқалар уланган. Ҳозирги вақтда жаҳон “тўри”да жаҳоннинг ҳамма қитъаларидаги 100 тадан кўп мамлакатдан 40 миллиондан ортиқ обуначи бор. Интернетнинг оммабоплиги ҳақида шу ҳам далолат берадики, ҳар ўн ойда тармоқ обуначилари сони икки барабарга кўпаяди. Тармоқ орқали ахборот алмашинуви ҳар йили қарийб 10 барабар ортмоқда. Ҳар бир секундда тармоқ орқали 4000 зиёд электрон хабар узатилади9
Жаҳон компьютер тармоғи шу қадар шитоб билан ривожланмоқдаки, ҳар йили унинг обуначилари сони ва ахборот ресурслари ҳажми амалда икки баравар кўпаймоқда. Равшанки, ана шу шиддатдан сайёҳлик бизнеси ҳам четда қолаётгани йўқ. Фақат 1996 йилда интернетда минглаб мустақил турагентликлар, меҳмонхоналар, авиакомпаниялар бўлинмалари, неча ўнлаб бронловчи сайёҳлик хизматлари тизимлари пайдо бўлди. Экспертларнинг фикрича, 2023 йилда интернет ёрдамида 200 миллиард долларлик турлар ва турдош хизматлар сотилади. Шунинг учун ҳам агентликлар ўз ишларида интернетни инкор этишмагани маъқул. Биз тадқиқ этаётган даврда интернетни бизнес соҳасидаги рақобатчи, деб ҳам бўлмайди, чунки жаҳон тўри беқиёс ахборот ёрдами кўрсатяпти ва анъанавий хизмат тури қаторига сайёҳлик хизматларини сотишнинг янги электрон каналини қўшмоқда.
Ҳозирнинг ўзидаёқ, интернет орқали ўтаётган тушумнинг ярми саёҳат ва туризм тармоғига тўғри келмоқда. Интернетга мурожаат қилаётган фойдаланувчиларнинг 62% отеллар ва авиакомпаниялар тарифларини қидирмоқда. Бўш ўринлар бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотларни изламоқда. Глобал тармоқнинг афзалликлари нимада? Биринчидан, кенг кўламли аудиторияни қамраб олиши. Интернет 35 минг мижозга туризм бўйича энг оммобоп серверга Travel Web киришга имкон беради, бу серверда 17 мингдан ортиқ отель бор. Иккинчидан, чиқимларнинг нисбатан камлиги, ҳамда сотувчи ва харидор куч-ғайратининг тежалиши. Интернет орқали бронлаш қиймати 1,7 доллар GDS орқали эса – 3,5 доллар. Анъанавий факс усули чўнтакдан 10 долларни суғуриб олади. Учинчи қулайлик – тармоққа хусусий фойдаланувчиларнинг кеча-кундуз кира олишидир. Интернетнинг ана шу афзалликлари, шунингдек оз муддатда ахборотни янгилаш имкониятидан сайёҳлик фирмалари фойдаланмоқдалар. Тармоқ улар олдида on-line режимида сайёҳлик маҳсулотларини ва рекламани сотишнинг кенг имкониятини очмоқда, шунингдек сотувни рағбатлантирмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |