КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги. Жаҳон иқтисодиёти либерализациялашуви ва глобаллашуви шароитида ҳар бир давлат ўз ўрнига эга бўлиши учун иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга оширмоқда. Шу сингари республикамизда иқтисодий ўсишни таьминлаш, янги иш ўринларини ташкил қилиш, бандлик муаммосини ҳал этиш, аҳолининг даромадлари ва фаровонлигини оширишда тобора муҳим ўрин тутаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга алоҳида эьтибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида 2018 йилни “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”1 - деб номланиши бу соҳада янада кенг имкониятларни очиб бермоқда. Ҳозирги кунда кичик бизнес субектлари ишлаб чиқарган маҳсулотлар ялпи ички маҳсулотнинг 52,5 фоизини ташкил этмоқда. Холбуки, 2000 йилда бу кўрсаткич 30 фоизни ташкил этган эди. Бундай натижа биринчи навбатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик давлат томонидан доимий қўллаб-қувватланаётгани самарасидир.
Республикамизнинг барча туман ва вилоятларида хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида бир қанча ислоҳотлар ўтказилиши билан бир қаторда хизмат кўрсатиш ва туризм соҳасида ҳам ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2017 йилнинг ўзида инвентаризация натижасида аниқланган 2 мингта бўш бино кичик бизнес субьектларига ижарага берилди. Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки маълумотларига кўра, 2017 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субьектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида ушбу тармоққа ажратилган кредитлар ҳажми 1,4 маротаба ошган ва 2,7 трлн. сўмни ташкил этган. Бундан 485 млрд. сўмни микрокредитлар ташкил этади2. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар қаторида туризм ва уни ривожлантириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилиши тўғрисида дастурий режалар тузилган. Айни пайтда, кейинги йиллар давомида ялпи ички маҳсулотнинг мутлоқ қийматлардаги ўсиши барқарор равишда юксалиб келмоқда. Хизмат кўрсатиш (туризм) соҳасига янги технологияларни қўллаш замон талабидан келиб чиқмоқда. Бугунги кунда иқтисодиётда ахборот технологиялари ҳам ўз ўрнига эга бўлиб, халқаро алоқалар, халқаро савдо ва халқаро туризмни амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. Бу жараённинг амалга оширишида туркорхоналар ва турфирмалар фаолиятини самарали ташкил қилиш, турфирмалар ўртасидаги муносабатларни бозор иқтисодиёти талабларига мослаштириш заруриятини келтириб чиқаради. Бугунги кунда халқаро туризмда иштирок этувчи туристларга турмаҳсулотлар ҳақида ахборотларни етказиб беришни амалга ошириш биринчи навбатдаги масалага айланди.
Туризмни ривожлантиришда ва тартибга солишда биринчи босқичда тўғридан-тўғри турмаҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг ишлаб чиқариш ва уни харидорларга сотишда ахборот технологияларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Бунда турфирманинг фаолияти бозорни тадқиқ қилиш, ишлаб чиқарган турмаҳсулотлар то туристнинг қўлига етиб боргунга қадар бўлган барча босқичларда ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш лозим.
Ҳар қандай мамлакат туризм бозорида самарали ҳаракат қилиши учун ўзининг йўналишини танлаб олиши лозим. Бунда мамлакатнинг туристик имкониятларини реклама қилиш, турмаҳсулотни бозор талабига мувофиқлаштириб бориши, туризмни ташкил қилишда ахборот технологияларидан максимал даражада фойдалана олиш жараёнларини ўрганиш мавзунинг долзарблигидан далолат беради.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Туризмда ахборот технологияларини қўллаш соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бораётган дунёнинг етакчи олимларидан Майк Ставенга, М. Ансофф, Р.М. Болмостор ва бошқа кўплаб олимлар ўз илмий изланишларида атрофлича тўхталиб ўтишган. Шунингдек, ҳамдўстлик мамлакатлари олимларидан В.И. Азар, А.Ю. Александрова, Н.С. Бургаков, В.Ф. Молчанов, В.А. Честникова, И. Зорин, А. Кондратьев ва бошқа кўплаб олимлар илмий тадқиқотларида ўзларининг илмий-амалий фикр-мулоҳазаларини берганлар. Мамлакатимиз олимларидан Г.Назарова, А. М. Абдувоҳидов, Н.Абдусаломова, М.Алиева, Н.Файзибаева, А.Норчаев, Ш.Файзиева ва бошқа кўплаб олимлар ҳам ўзларининг илмий таклифлари билан туризмда ахборот технологияларининг аҳамиятини очиб беришда изланишлар олиб борган. Лекин айнан туризмни ривожлантиришда ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш борасида шу кунгача яҳлит илмий изланиш амалга оширилмаган.
Битирув малакавий ишининг мақсад ва вазифалари. Битирув малакавий ишининг мақсади туризмда ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқишдан иборатдир. Юқоридаги мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш белгилаб олинган:
- ахборот технологиялари ҳақида тушунча ва унинг таснифини бериш;
- туризм индустриясида ахборот технологияларининг ривожланиш босқичларини ўрганиш;
- туризмга тармоқли ахборот технологияларининг жорий қилинишини ўрганиш;
- Ўзбекистон туризмида қўлланилаётган бронлаштириш ва резервлаш тизимларининг имкониятларини таҳлил қилиш;
- туризмда ахборот технологияларини жорий қилишнинг асосий тамойилларини аниқлаш;
- туризм соҳасида қўлланиладиган янги ахборот технологияларининг имкониятларини кўрсатиб бериш;
Do'stlaringiz bilan baham: |