Иминов Бегзод фарғона давлат университети тарих факультети фуқаролик жамияти кафедраси


Яҳудий динидаги асосий ақида якка худо – Яхвега эътиқод қилишдир



Download 0,94 Mb.
bet16/51
Sana06.07.2022
Hajmi0,94 Mb.
#748918
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   51
Bog'liq
2 5388794976941376095

Яҳудий динидаги асосий ақида якка худо – Яхвега эътиқод қилишдир. Диний акидалардан бирида замона охир бўлгач, Яхве ўз элчиси охир замон пайғамбари (Мессия)ни юбориб, "мумтоз халқ"ни дунёга ҳукмрон қилади. Яхудийликда охир замон пайғамбари ғояларига кенг ўрин берилган. Мусо худонинг амрини ерга етказиб турувчи пайғамбар тариқасидагина эмас, балки инсонларни ёвузликдан, гунохдан сақлаш мақсадида худо ерга юборган вакил сифатида ҳам тасвирланган.
Яхудийликда мураккаб урф-одат ва маросимлар бўлиб, уни таълимотининг муҳим ақидаларидан бири кишиларни азоб-уқубатлардан қутқариш билан юртда адолат ўрнатиб, оламни янгиловчи охир замон пайғамбарини келишини кутишдир. Яхудийлик таълимоти инсон ҳаётини 600 турдан зиёд тоат-ибодат, урф-одат билан боғлайди.
Яхудийлик тарихи давомида унинг бир қанча мазҳаб ва йўналиишлари пайдо бўлган. Яхудийликда XX асрда вужудга келиб, фаолиятини ҳозиргача давом эттираётган ислоҳотчилар динни замонавийлаштиришга интилишлари содир бўлмоқда. Турли тангликлар яхудийликни ўз системасига баъзи тузатишлар киритишга мажбур этмоқда.
Яҳудийликнинг асосий ақидалари орасидаги энг муҳимлари монотеизм ягона худо бўлмиш Яхвега эътиқод; халоскорлик худо томонидан юбориладиган халоскор охир замон пайғамбарига ишонч; бу халаскор дунёни қайта қурар ва бутун яҳудийларни фаластиндан Синион (Қуддус яқинидаги тепалик) атрофига тўплаши ва уларнинг душманларини жазолаши, нариги дунёга ишонч, охиратда ҳар кимнинг ўз қилмишига яраша ажрини топиши, жаннат ва дўзахларнинг мавжудлигига, дунёнинг охири борлигига, муқаддас китобларнинг бенуқсонлиги кабиларга ишонишдир.
Илоҳиётчилар фикрига биноан, Библия7нинг биринчи беш китоби бўлмиш Таврот (айнан таржимаси қонун, Мусонинг беш китоби) яҳудийларга етказиш учун Мусо пайғамбарга худо Яхвенинг шахсан ўзи Синион тепалигида берган. Библиянинг бошқа қисмлари эса (Қадимги аҳдга тааллуқлиси) худонинг бевосита панд-насиҳатлари таъсири натижасида яҳудийларнинг бошқа турли пайғамбарларига юборилган деб тушунилади. Шундай қилиб Библияни шаклланиши узоқ даврни ўз ичига олади.
Одатда яхудийлик шартли равишда икки даврга бўлинади. Биринчиси, қадимий (қулдорлик даври бўлиб, у милоднинг II асригача бўлган бу даврда Библиянинг қадимий ахд қисми юзага келган. Иккинчиси, XIX асргача давом этган Ўрта аср феодал, раввин, талмуд, анъанавий даврларга бўлинади. Шу даврларда диаспораларда (юнонча тарқок, фаластиндан ташқаридаги яҳудий масканларининг номи) Тавротни талқин этиш натижасида яхудийликнинг янги бир мукаддас китоби Талмуд (кадимги яҳудий тилида ўрганиш) шаклланган. Унда яхудийликнинг ақида ва маросимлари батафсил ёритилган. XVIII асрнинг охири ва XIX асрнинг бошларида яхудийликда янги босқич- ислоҳ қилинган яхудийлик вужудга келган. Бу даврларда янги буржуа шароитига мослашиш мақсадида ақидаларни янгилаш ва Талмудда белгиланган бир қатор йўл-йўриклардан, ибодатлардан воз кечишлар рўй берган.
Ҳозирги замон яхудийлигида ислоҳ қилинган яхудийлик билан бир қаторда ортодоксал (соф) фундаментал яхудийлик ҳам мавжуддир. Ортодоксал яхудийлик Исроилда алоҳида мавқеъга эга бўлиб, расмий давлат дини ҳисобланади. Бунга XX асрда вужудга келган мухофазакор йўналишдаги яхудийлик, унинг мафкурачилари яхудийлик ва сионизм иттифоқининг тарафдорларидир. Ўтган асрнинг 20-30-йилларида ғарбда реконструкционизм деб ном олган, гўёки шахсий миллий мансублигини белгилайдиган яхудийлик "яҳудийлар революциясидир" деб эълон қилган янги йўналишлар ҳам киради.
Марказий Осиёда яшаётган яҳудий диндорлари орасида асосан ортодоксал шаклдаги яхудийлик мавжуд ва улар шартли равишда этник кўринишлар тартибига мувофиқ тўрт хил; европалик, бухоро, грузин, тоғли ёки тат яҳудийларига бўлинади.
Бу жойлардаги яҳудийларнинг асосий қисми, кейинчалик улар Бухоро яҳудийлари номини олган, чамаси, сосонийлар даврида Мавр ва Эрон орқали кириб келган бўлсалар керак. Бунга уларнинг кадимги Форс лаҳжаларининг тожик шевасидан бири бўлмиш тили, шуниигдек айрим эроний одатлари ва ҳозирги кунгача сақланиб қолган элатларнинг маданиятининг биргина обидаси - яҳудийларнинг луғати 1327 йил Урганчда ёзиб тугатилгани бундан далолат беради. Бухоро яҳудийлари ўзларининг этник хислатларини ҳаммадан кўпроқ аник сақлаб қолган яҳудийлардир. Буларга Библия яхудийликининг асослари оилавий-маиший тартибдаги патриархал одатлар бўлмиш "халицо"-"тўрт тирсак", "кетуба", "кадиш" ўн кишидан кам бўлмаган диндошлар иштирокида вафот этган ота-онага бағишланган хотира ибодатлари киради. Эҳтимол, кўп асрлар мобайнида улар йўқотган асосий нарса, фақатгина диний ибодатларда сақланиб қолган ва жуда оз, тор даражадаги кишилар – раввинларгина биладиган, қадимги яҳудий тили бўлса керак. Тат яҳудийлари ёки улар, илгари айтилганидек, Доғистон, Шимолий Кавказда яшовчи "тоғлик яҳудийлар" Эрон лаҳжалари шевасидан бири бўлган тат тилида сўзлашганликлари учун ҳам эроний тилида сўзлашувчи халқ ҳисобланади. Чамаси, улар V-VI асрларда Дарбантга Эрондан кўчиб келган бўлиб, аввал зардуштийликни, кейин эса (VIII асрлардан бошлаб) икки асрлик Ҳазар когонларининг ҳукмронлик даврида яхудийлик таъсирига ўтганлар. Яхудийликда марказий диний ташкилот йўқ, Москвадаги хорал синагоги ва шибатда (ўқув юрти) руҳоний ходимлар; раввинлар, канторлар ва бошқалар тайёрланади.
Яҳудийлик оқимлари ҳақида гапирганда уларни кенг тарқалган оқимларига Саддуқийлар, Фарзийлар, Ессейлар, Массонизм ва Сионизмлар киради.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish