Иминов Бегзод фарғона давлат университети тарих факультети фуқаролик жамияти кафедраси



Download 0,94 Mb.
bet18/51
Sana06.07.2022
Hajmi0,94 Mb.
#748918
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   51
Bog'liq
2 5388794976941376095

(5)Сионизм оқими. Сионизм номи Қуддусдаги Сион тоғи билан боғлиқ. Бу оқим австралиялик яҳудий журналист Т.Герльцнинг “Яҳудийлар давлати” рисоласи асосида тузилган. Бу оқимнинг ўз олдига қўйган мақсади – яҳудийлар ўзлари яшаб турган турли ўлкалардан чиқиб, Фаластинда “миллий бирлашиш”га эришиш. Сионизм “Жаҳон яҳудий миллати”, “олий миллат” каби ғояларни илгари суради. Ўз ғоясига кўра, сионизм сиёсий оқим бўлиб, мақсадига эришиш йўлида яҳудий динидан фойдаланади.
Яҳудийлар ўзларини Яхвега нисбатан содиқ эканликларини исботлаш учун бир неча расм-русумларни ижро этадилар. Улар йиллик ва кунлик ибодатлардан, байрамлардан иборат. Ибодатлар уйда ҳам, синагогада ҳам бирдай олиб борилади. Яҳудийлар синагогасининг шарқий томонида Тавротнинг нусхалари сақланадиган сандиқ ва Раввин учун минбар қўйилган. Аёллар эркаклардан алоҳида ҳолда ибодат қилишади. Синагогада ибодат хўр шаклида олиб борилади.
Янги туғилган ўғил болалар саккизинчи куни хатна қилинади. Яҳудийликда бир неча тур озиқ-овқатлар, асосан чўчқа, қуён, қўшоёқ, туя, яхлит туёқлилар, ўлаксахўр қушлар каби баъзи хайвон гўштларини ейиш таъқиқланади.
Яҳудийларнинг йиллик байрамлари ичида энг эътиборлиси Пасха байрамидир. Бу байрам христианларнинг Пасха байрамидан фарқли равишда, Яҳудийларнинг Мисрдаги қулликдан қутулиб чиққанлари муносабати билан нишонланади. Қадимий яҳудийларда пасха деб қўзичоқ гўшти ва винодан иборат кечки овқатга айтилган. Худо мисрдаги яҳудий бўлмаган гўдакларни қириб ташлашга қарор қилганда улар ўз уйларининг пештоқини шўа қони билан бўяб, ўзларини яҳудий эканликларини билдирганлар.
Яҳудийлар пасха байрамидан кейинги етти кун давомида тузсиз, хамиртурушсиз патир – Маца ейдилар. Мацани ейиш билан ҳар бир яҳудий Мусо пайғамбар бошчилигидаги ўз ота-боболарининг чеккан машаққатларини хис этади. Бу байрам апрел ойининг ўрталарида нишонланади.
Пасхадан кейин 50-куни яҳудийлар Шабуот, Шевуот байрамини нишонлайдилар. Бу байрам дастлаб деҳқончилик байрам ҳисобланган Кейинчалик Синай тоғида Мусо пайғамбарга Худо томонидан Тавротни берилишини нишонлаб ўтказиладиган байрамга айланган.
Сентябр ойининг охири, октябр ойининг бошларида яҳудийларнинг янги йил байрами Рош Ашона байрами нишонланади. Бу байрам яҳудийлар учун покланиш байрами ҳисобланиб, улар қурбонлик қилинган қўчқор шохидан ясалган сурнайларни чаладилар, чўнтакларини тўнтариб яхшилаб қоқадилар.
Сентябр ойининг 9-куни гуноҳлардан покланиш байрами – Ём кипур байрами нишонланади. Рош ашона ва Ём кипур байрамлари орасида яҳудийлар рўза тутадилар. Рўза кунлари улар ювинмайдилар, ялангоёқ, эски-туски кийимларга ўраниб юрадилар. Синагогада надоматлар билан йиғлаб тавба қиладилар.
Пурим (Қуръа) байрами яҳудий байрамлари ичида энг қувноғи ҳисобланади. Бу байрам яҳудийларни қириб ташламоқчи бўлган Форс подшоҳи Хомон зулмидан қутулганликлари шарафига баҳорда нишонланади. Уларни Хомондан ўз амакиси Мордехай тарбиялаган Есфир исмли қизча қутқарган. Шунинг учун яҳудийлар бу куни “Хомонга лаънатлар бўлсин, Мордехайга Худонинг раҳматлари ёғилсин”, деб қичқирадилар.
Маълумки, яҳудийлар Марказий осиёга қадим замонлардан кўчиб кела бошлаганлар. Уларнинг бу келишлари ҳақида турли ривоятлар ҳам мавжуд. Уларнинг ичида умумэътироф этилганларидан бири шуки, яҳудийлар бу минтақага Эрон орқали кириб келганлар. Бу миллатнинг Марказий Осиё мамлакатлари ҳудудига кўчиб келиши кўп асрлар мобайнида давом этган. Таҳминларга кўра, улар Ассурия қувғинлари пайтида – эрамиздан аввалги VII-VI асрларда Эронга кўчиб кела бошлаганлар. Хатто эрамиздан аввалги VIII асрларда баъзи яҳудийлар Исроилни тарк этиб, Миср, Эрон каби ўлкаларда бошпана топганликлари ҳақида ҳам маълумотлар бор. Форс давлати маълум муддат Марказий Осиёни ўз ҳукмлари остида тутиб турганлар ва худди шу даврда яҳудийларнинг кўчиб келиши амалга ошган. Бу фикрни маҳаллий яҳудийларнинг форс лаҳжаларидан бирида гаплашишлари ҳам қувватлайди. Уларнинг хаёт тарзлари, урф-одатлари қадимий яҳудий, форс ва маҳаллий – Марказий осиё маданиятларининг қоришмасидан иборат. Тарихнинг турли жараёнларида бу уч маданиятдан баъзиларининг таъсири кучайиши ёки аксинча сусайиши кузатилган. ХVIII асрнинг бошларида Марказий Осиёда юз берган сиёсий жараёнлар туфайли яҳудийлар Эрон, Афғонистон, Хива, Қўқон ва Бухоро жамоаларига бўлиниб кетишига олиб келди. Яҳудийлик миллат дини бўлганлиги учун яҳудийлар қаерда бўлмасин, бири иккинчисидан қанча узоқ бўлмасин, ўқийдиган китоби Таврот эътиқод қиладиган дини ягона бўлиб қолаверди. ХVIII асрда Марказий Осиё яҳудийлари тушкунлик даврини бошдан кечирдилар. 1793 йили ўзи Ғарбий Африкадан бўлиб, Фаластиннинг Цфат шаҳрида яшовчи Иосиф Мамон Мағрибий ўз шаҳри яҳудийлари учун моддий ёрдам тўплаш мақсадида Бухорога келади. У бу ерлик яҳудийларнинг ўз динларидан узоқлаша бошлаганларини кўриб, шу ерда қолишга ва миллатдошларига диний таълим беришга аҳд қилади.
Яҳудийлар доимо тиня, кам аҳолили жойларда яшашни афзал кўрганлар. Гарчи Марказий осиёлик яҳудийларни Бухоро яҳудийлари дейилса ҳам, улар кўпроқ Самарқандда яшаганлар. ХVIII асрнинг ўрталарида Нодиршоҳ Самарқандни босиб олганида унинг лашкарлари орасида турклар, лазгинлар, афғонлар, эронийлар, шунингдек, яҳудийлар бўлганлар. Улар Самарқанднинг Шоҳ Каш, Чор Рага, Новадон, Қўшҳовуз каби гузарларда яшаб қолганлар. Бухоро ҳукумати Нодиршоҳ даврида яҳудийларга нисбатан юмшоқ муомалада бўлган.
Сон жиҳатдан кўпайган яҳудийлар барчалари бир мавзега жам бўлиб яшашни ҳохлашарди. Бироқ, Бухорода ҳам, унинг Шаҳрисабз, Каттақўрғон, Кармана каби вилоятларида ҳам яҳудийларни мусулмонлардан ажралган ҳолда алоҳида яшашга мажбур эдилар. 1843 йилнинг баҳорида маҳаллий яҳудийларга Самарқанднинг шарқий қисмидан 2.5 гектар жойни 10 000 кумуш тангага сотиш ҳақидаги шартнома тузилди. Бу шартномани яҳудийлардан 32 киши имзолади, давлат уни ҳақиқийлигини тўрт муҳр билан тасдиқлади. Шундай қилиб яҳудийлар Ўзбекистонда биринчи маҳаллаларига эга бўлдилар.
4-мавзу. Жаҳон динлари: буддизм ва христианлик
Режа:

  1. Буддизм таълимоти ва унинг мазмуни.

  2. Буддизмнинг тарқалиши ва парчаланиб кетиши.

  3. Христианлик дини таълимоти.

  4. Христианликдаги йўналишлар.


Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish