Иктисодиёт назарияси фани



Download 1,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/72
Sana22.02.2022
Hajmi1,77 Mb.
#111955
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   72
Bog'liq
iqtisodiyot nazariyasi maruzalar matni okuv qollanma

Нима сабабдан олтин пулга айланди? 
1. Олтиннинг ноёблиги;
2. Кийматининг юкорилиги;
3. Олтинни булакларга булиш осон булса-да, унинг сифати бутунлигидай колади.
4. Савдода уни майда тангалар куринишида булиш мумкин;
5. Яхши сакланади, сифати бузилмайди.
Мамлакатларни пул бирликлари мавжуд. Доллар, динар, рубль, лира, рупий, фунт, марка, сум, танга каби пуллар 
бор.
«Доллар» - «тахлер» сузидан олинган булиб, бу катта кумуш тангаларни билдиради ва Голландия, Венгрия, 
Германия бозорларида муомалада юрган.
XIX асрнинг охирида мамлакатлар олтин валютага, яъни монеметалл тизимига аста сёкин ута бошлаганлар.
Австрия – 1892 йил, Япония-1897 йил, Россия-1898 йил, АКШ-1990 йилда шу тизимга утган.
Ўзбекистон худудида Шайбонийхон Самаркандни забт этгандан кейин, 1507 йилда пул ислохоти утказган ва 
кумуш, мис тангалари муомалага чикарилган. Шайбонийхон (1501-1610) ва Абдуллахон (1583-1598) зарб этган 
(олтин ва кумуш) тангалар Бухорода марказлаштирилган булган. 1695-1709 йилларда олтин танга зарб килиш 
ривожланган, унинг огирлиги 4,8 гармм, сифат софлиги жуда юкори 958 булган. шундан кейин товарлар дунёси 
иккига булинган. Яъни:
Товарлар дунёси
товарлар 
пуллар
Пул куйидаги вазифаларни бажаради.
1. Киймат улчови;
2. Муомала (вазифаси) воситаси;
3. Тулов воситаси;
4. Бойлик туплаш (жамгариш) воситаси.
Товарнинг алмашув кийматини улчаш учун муайян микдордаги пул материалини бирлик килиб олинади. Бундай 
бирлик бахолар улчови (масштаби) деб айтилади.
Товар муомаласи жараёнида накд пул булиши керак, чунки товарлар сотилганда уларни бахолари реал пулга 
айланмоги лозим булади.
Олтин пуллар, узлуксиз муомалада булиши натижасида, яъни олтин тангалар ейилиб кетади, уз массасини бир 
кисмини йукотади ва Тула кийматли булмаган пулга айланади. Шунга кура, муомалага олтин урнини босувчи пул 
сифатида Тула кийматли булмаган киймат белгилари,яъни когоз пуллар чикарилган.
Пул муомаладан чикарилганда бойлик туплаш вазифасини бажара олади. Натурал хужаликда бойлик сифатида 
махсулот жамгарилган эди. Товар хужалигида пул куринишида бойлик тупланади ва жамгарилади. Пул банкларда 
куйилади ва жамгарилади, кредит берилади.
Товарлар насияга сотилганда, муддати кечиктириб сотилганда пул тулов воситасини бажаради. Карзни тулаш, 
иш хаки туловлари, солик туловларида ҳам пул тулов воситасини бажаради.
Тулов воситасини пул, вексел ва банкнотлар бажаради. Вексел (карз мажбурияти) деган маънони билдиради.
Банкнот хусусий шахснинг вексели урнига банк томонидан бериладиган векселдир. Банкнотлар билан бир каторда 
муомаланинг кредит куролларидан яна бир тури-чеклар иштирок этади. Чек омонат эгаси томонидан уз хисобидаги 
пулдан чекда курсатилган шахсга бериш тугрисида банка ёзилган буйруклардир.
Пул тушунчасига икки жихатдан ёндошиш мумкин: тез алмашадиган (кадрли) пул ва декрет (қонун билан 
белгиланган) пул сифатида тез алмашиш (ликвидность) тушунчаси, Ҳозирги замон когоз пуллари (сум, танга, лира, 
доллор ва х. к. ) бевосита сотиб олиш кучига эга эканлигини билдиради. Демак, осонлик билан максадни руёбга 
чикаради.
Хулоса килиб айтганганда ижтимоий меҳнат таксимотини купайиши ва уни ривожланиши ишлаб чикарилган 
махсулотларни узаро алмашувига сабаб булди, яъни товар шакли пайдо булди, товар хужалиги алмашувида 
воситачилик килувчи пулни келтириб чикарди. Натижада товар-пул муносабатлари вужудга келди, товар-пул 
муносабатлари бозор иқтисодиётини асоси хисобланади ва уни ривожланиши шарти хисобланади.
Товар ишлаб чиқариш ёки айнан товарни узи киймат билан бевосита боғлиқдир, чунки товарни 
хусусиятларидан бири кийматга эга эканлигидир.
Киймат дейилганда махсулот ишлаб чиқаришга сарф этилган меҳнат микдори тушинилади. Меҳнат 
сарфлари жонли (иш кучи сарфлари) ва буюмлашган – (ишлаб чиқариш воситалари, хом ашё ва хакозо) турларидан 
иборат булади.
Товарни киймати деганда, уни ишлаб чиқаришга кетган харажатлар йигиндисидан иборат булади. Бу 
харажатлар кийматда ифодаланади ва киймат қонуни номи билан аталади.
Товар кийматининг микдори ижтимоий зарурий меҳнат сарфлари билан улчанади.


27 
«Ижтимоий» деган суз- товар кийматининг микдори у ёки бу ишлаб чиқаришнинг узига алохида келган 
меҳнат сарфлари билан эмас, балки ижтимоий зарурий меҳнат сарфлари (ИЗМС) билан улчанади. Буни маъноси 
шундан иборатки, ижтимоий зарурий меҳнат сарфлари ишлаб чиқаришнинг мавжуд ижтимоий нормал шароитда ва 
шу жамиятда меҳнат махоратининг ва интенсивлигининг уртача даражасида бирон истеъмол кийматини ишлаб 
тайёрлаш учун талаб килинадиган иш вакти меҳнат сарфларидир. Агарда хусусий меҳнат сарфлари ижтимоий меҳнат 
сарфларидан кам булса, товар ишлаб чикарувчини иқтисодий ахволи яхшиланиб боради. Демак, харажатлар сарфини 
камайтириб борган субъектлар фойда куради.
Киймат қонуни ижтимоий меҳнатни хисобга олади ва уни тартибга солиб боради.
Киймат қонуни куйидаги вазифаларни бажаради.
1. Вактни тежашни рагбатлантириб боради.
2. Товар ишлаб чикарувчиларни табакалаштиришдир.
3. Товар ишлаб чикарувчилар ва хизмат курсатувчилар сарф-харажатларининг камайтиришга ундайди.
Хуллас, киймат қонуни товар хужалигининг объектив иқтисодий қонуни булиб, товар пул муносабатларни 
ривожланиб боришида уз ифодасини топади.
Мсаълумки, мустақил давлатларнинг хар бири узининг пул бирлигига эгадир. Масалан, доллар, фунт 
стерлинг ва хакозо. Бу бирликлар валюта номи билан юритилади. Валюта, ибораси хар бир мамлакатнинг, 
давлатнинг миллий пул бирлиги, бошка давлат учун ишлатилади.
Хар бир мамлакатни пули бошка мамлакат пулига эркин алмаштириш (конвертирлашувига) курби етиши 
лозим. Бунинг миллий пул бирликлари етарли миклорда товар захиралари билан таъминланган булиши лозим.
Иқтисодиёти юксалган хар бир мамлакат уз валютасини трансмиллий кувватда касб этиши мумкин.
Ўзбекистонда миллий валютани муомилага киришдан олдин утиш даврида (1993 йил ноябрдан-1994 йил 
июлгача) сум- купон жорий этилди. Бу татбир миллий валютани чиқариш ва муомилага киритиш учун утказилган 
тадбирлардан бири эди. 1994 йилдан миллий пул муомилага киритилди. Максад муомалага киритилган миллий пул-
сумни кадрсизланишига йул куймаслик, уни харид кувватини мустахкамлаш; кейинчалик (2003 йил 15 октябр) сумни 
конвиртирлашувига иқтисодий замин яратиш, халкаро микёсида узбек пулининг эътироф этилишига, халкаро хисоб 
китоблар воситасига айлантиришга эришиш максад килиб куйилган.
Иқтисодийтда муомила учун зарур булган пул микдорларининг ифодаси куйидагича аникланади. Яъни: 
Тб – Хк + Хт - Кт 
Пм =----------------------- (1) 
От 
Бунда. Пм – маълум давда муомилага керак буладиган пул микдори; 
Тб – реализация килиниши лозим булган товарларнинг бахосининг суммаси; 
Хк – сотиш давридан бошка вақтда туланадиган товарлар бахосининг суммаси; 
Хт – хакини тулаш муддати келган товарлар бахосининг суммаси.
Кт – бир бирини коплайдиган туловлар суммаси.
От – пул обороти тезлиги.

Download 1,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish