«___» сентябрь 2021 йил
Чиқиш. № _________ /09-01
|
Фуқаролик ишлари бўйича
Учтепа туманлараро судига
|
Даъвогар:
|
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент шаҳар бошқармаси
100185, Тошкент ш, Думбирод кўча 74-уй
|
Палата аъзоси:
|
ТИФ Миллий банк АЖ манфаатида
(Яккасарой филиали)
100090 Тошкент ш., Яккасарой тум.
Бобур кўч. 85 уй
ҳ/р: 10301000900000870001
МФО: 00870, ИНН: 202426625
Юрист:+99897 712 55 50
|
Жавобгар:
|
Қурбонов Илёс Султонович
Тошкент шаҳар Учтепа тумани
30-мавзе, 31-уй, 47-хонадон.
паспорт серияси AВ 3208037
|
|
|
Д А Ъ В О А Р И З А
(Кредит қарзининг қолган суммасини муддатидан олдин ундириш ва
ундирувни гаров мулкига қаратиш ҳақида)
Ўзбекистон Республикаси «Савдо-саноат палатаси тўғрисида» ги қонуннинг 21-моддаси билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий тузилмаларига Палата аъзоларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини камситувчи хатти-харакатлари ва қарорлари юзасидан судларга даъво аризаси билан мурожаат этиш ҳуқуқи берилиб, бунда давлат божи тўлашдан озод этилган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармасига палата аъзоси ТИФ Миллий банк мурожаат қилиб, ТИФ Миллий банк Яккасарой филиали хамда жавобгар ўртасида тузилган кредит шартномаси асосида берилган кредит маблағлари кредит шартномасида белгиланган муддатларда қайтарилмасдан, мунтазам равишда кредит шартномаси шартларини бузиб келишлари сабабли кредит маблағларини суд орқали ундиришда амалий ёрдам кўрсатишини сўраган.
Иш хужжатлари ўрганилганда қуйидагилар маълум бўлди:
ТИФ Миллий банк Яккасарой филиали (кейинги ўринларда - банк) ва Қурбонов Илёс Султонович (кейинги ўринларда - жавобгар) ўртасида 2018йил 3 декабрда №1009-сонли Автокредит шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага асосан, банк томонидан жавобгарга “SPARK-M300”русумли автотранспорт воситасини сотиб олиш учун 38 000 000,00 сўм миқдордаги пул маблағи йиллик 28 % устама ҳақ тўлаш шарти билан 36 ой муддатга ажратишга келишиб олинган.
Кредит маблағи таъминоти сифатида кредит хисобига сотиб олинган, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, “SPARK-M300” русумли, ранги- ОК (БЕЛО ДЫМЧАТЫЙ) давлат рақами О1U144DB, двигател рақами B12D212183332B8JX0608, кузов рақами XWBMF48NEKA520678, тех.паспорти 14.12.2018 йилда берилган AAF0400057 бўлган “SPARK-M300” русумли автотранспорт воситаси гаровга қабул килиниб, бу ҳақида тарафлар ўртасида 2019 йил 20 майда гаров шартномаси (кейинги ўринларда гаров шартномаси) тузилган. Ушбу гаров мулки 47 500 000 сўмга гаров шартномаси тузилган.
Банк томонидан шартномада белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилган бўлиб, белгиланган миқдордаги кредит маблаги жавобгар ва қўшимча жавобгарга ажратиб берилган.
Кредит шартномасининг 1.5., 1.6., 2.1.3, 2.1.5 ва 2.6.1-бандларига асосан ажратилган кредитнинг асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари ҳар ойнинг 10 санасидан кеч қолмаган муддатларда қайтарилиши белгиланган.
Бироқ, жавобгарлар шартномада қайд этилган шартларни ва ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаган, кредит маблағи ва фоиз тўловлари шартнома талабларига асосан ўз муддатида амалга оширилмаган.
Банк томонидан бир неча бор ёзма ва оғзаки огоҳлантиришга қарамасдан, ажратилган кредит бўйича асосий қарз ва ҳисобланган фоиз тўловлари жавобгар томонидан ҳар ойда сурункали равишда кредит шартномасининг 1.5., 1.6., 2.1.3, 2.1.5 ва 2.6.1-бандларида белгиланган муддатлардан кечиктирган.
Ҳусусан, кредит тўловлари 2021 йилнинг май, июн ва июл ойи учун жавобгар ва қўшимча жавобгар томонидан умуман тўланмаган.
Кредит шартномасининг 2.1.3 ва 2.1.5-бандларига мувофиқ, қарз олувчилар томонидан ойлик тўловлар ўз вақтида тўланмаганда, банк кредит суммасини, кредитдан фойдаланилгани учун ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин тўлиқ қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Банк маълумотига кўра жавобгарнинг 10.09.2021 йил ҳолатига кредит шартномаси бўйича банк олдидаги жами қарзи 24 510 266,15 сўмни ташкил этган, Шундан:
муддатли асосий қарз – 7 606 813,00 сўм;
муддати ўтган асосий қарз – 14 639 070,00 сўм;
муддатли фоиз қарзи - 1 953 508,00 сўм;
муддати ўтган фоиз қарзи - 180 896 ,00 сўм;
муддати ўтган қарздорлик бўйича ҳисобланган пеня – 129 979,15 сўм;
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига асосан, «Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади» деб кўрсатилган.
Фуқаролик кодексининг 333-моддасида «Қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради» деб кўрсатилган.
Фуқаролик кодексининг 236-моддасида «Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларга мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак» деб белгиланган.
Жавобгарга, шартнома шартларини лозим даражада бажармаганлиги ҳақида даъвогар томонидан талабнома ва эътироз хатлари берилганлигига карамай ижобий натижа бўлмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 264, 279-280, 735-744- моддалари ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддаси талабларига асосан,
Do'stlaringiz bilan baham: |