Коррупцияга қарши кураш: хориж тажрибаси ўзбекистон учун қай даражада муҳИМ?



Download 46 Kb.
Sana20.04.2022
Hajmi46 Kb.
#566892
Bog'liq
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ


КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ: ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ ЎЗБЕКИСТОН УЧУН ҚАЙ ДАРАЖАДА МУҲИМ?
Бугун Ўзбекистонда коррупцияга қарши кескин ва муросасиз кураш олиб борилмоқда. Хусусан, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши, шунингдек Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг ташкил этилиши ва коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурининг тасдиқланиши мамлакатда коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган қатор чора-тадбирларни самарали амалга оширилишини таъминлади. Мисол учун, қисқа вақт ичида коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга оид бешта норматив-ҳуқуқий ҳужжат, шу жумладан, “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Давлат раҳбарининг бир қатор Фармонлари қабул қилинди.
Шуни алоҳида қайд этиш жоиз, Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишни бош мақсад қилган алоҳида давлат органини ташкил этиш юзасидан Президент Фармони лойиҳасини тайёрлаш бўйича фаол саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Лойиҳада мазкур органнинг ташкил этилиши ва фаолият юртишининг ҳуқуқий асослари, мақсад ва вазифалари, ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари, шунингдек, мамлакат Президенти ва парламентига ҳисобдорлик белгиланиши назарда тутилиши керак. Шу муносабат билан, ушбу соҳадаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш, айниқса, бугунги кунда долзарб аҳамият касб этмоқда.
Биз олиб борган таҳлиллар коррупцияга қарши курашиш масалаларига институционал ёндашув бир қатор ижобий жиҳатларга эга бўлишини кўрсатди. Мазкур муаммога комплекс ёндашувни амалга ошириш, жамиятда мавжуд коррупция даражасини пасайтириш борасидаги вазифаларни самарали ҳал этиш имконини беради. Шу билан бирга, коррупцияга қарши курашишга ихтисослаштирилган органларнинг муваффақият қозонган учта асосий фаолиятини мисол тариқасида келтириб ўтиш мумкин:
1) коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши чора-тадбирларни олиб бориш;
2) тергов ваколатлари, назорат функциялари;
3) бошқа идоралардан мустақил равишда ўз фаолиятини олиб бориш, фақат давлат ҳокимиятининг олий органларига ҳисобдор бўлиш.
Коррупцияга қарши курашиш борасида тавсияларни ишлаб чиқиш бўйича етакчи халқаро тузилма – Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг тадқиқотига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ваколатларига коррупцияга қарши курашиш бўйича кўп мақсадли идораларнинг модели комплекс ёндашувнинг энг ёрқин намунасидир. Ушбу турга тегишли бўлган идоралар қуйидаги:
– тергов фаолиятини олиб бориш, коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўзига хос сиёсатни ишлаб чиқиш, таҳлилий фаолият, жиноятларнинг олдини олишда кўмаклашиш, фуқаролик жамияти билан ҳамкорлик қилиш, маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш, коррупцияга қарши курашиш дастурининг бажарилишини мониторинг қилиб бориш каби вазифаларни бажаради.
Бундай моделни Гонконгнинг коррупцияга қарши курашиш Мустақил комиссияси ва Сингапурнинг коррупция фаолияти бўйича тергов Бюроси билан тенглаштириш мумкин. Сингапур Бюроси ўз ичига – тергов, маълумот ва ахборот, кўмаклашиш бўлимларини олади. Бўлимлар ичида энг каттаси Тергов бўлиб, у Бюро томонидан амалга ошириладиган операциялар учун масъул саналади. Сингапур тажрибаси бир қатор мамлакатларда жорий этилди. Жумладан, 2005 йилнинг декабрь ойида Польша полиция (жиноятни фош қилиш) ҳамда ахборот-таҳлилий функцияларни бажарувчи Коррупцияга қарши курашиш марказий бюросини ташкил этиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Бюро фаолияти Польша махсус органлари ишлари бўйича Сейма комиссияси томонидан назорат қилинади. Бу ҳақда маълумот махфий характерга эга.
Эътироф этиш керакки, шунга ўхшаш тажриба Латвия, Литва ва Украина каби собиқ иттифоқ мамлакатларида ҳам қўлланилган. Хусусан, Латвияда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича Бюро мавжуд. Бунда қонун чиқарувчилар томонидан коррупцияга қарши курашишда қонунчиликка қатъий риоя қилиш ҳамда Бюро фаолияти устидан парламент назоратининг ғоятда самарали механизми назарда тутилган. Шунингдек, бунда депутатлик сўровларининг умумэътироф этилган амалиёти, юқорида қайд этилган ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарларини махсус парламент қўмиталарига таклиф қилиш, махсус ad hoc комиссияларини тузиш ва бошқалар қўлланилиб келинмоқда.
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, коррупцияга қарши курашишга ихтисослаштирилган органнинг коррупциянинг олдини олиш борасидаги вазифалари ҳам фаолиятнинг устувор йўналиши ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, коррупцияга қарши курашиш тизимини олдини олишга қаратилган коррупцияга қарши курашишга ихтисослаштирилган органлар фаолиятини юритишда катта тажрибага эга бўлган Франция, Руминия, Ҳиндистон, Корея Республикаси, Финляндия, Норвегия, Дания каби қатор мамлакатлар мавжуд. Масалан, бунга Францияда Франция Адлия вазирлиги шафелигида коррупциянинг олдини олиш бўйича идоралараро орган бўлган Марказий хизматнинг ташкил этилиши мантиқий жавоб бўлади. Финляндияда коррупцияга қарши курашиш билан Адлия омбудсмани шуғулланади, у Финляндия Президенти томонидан тайинланади ва бошқа давлат органларидан мутлақо мустақил ҳисобланади.
Коррупцияга қарши курашиш органининг самарали фаолиятида маҳаллий бўлинмаларнинг роли муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, Германия ва Австрия тажрибаси ҳам коррупцияга қарши курашишда маҳаллий тузилмаларнинг муҳим роль ўйнашини кўрсатади. Германиянинг давлат аппаратида коррупцияга қарши курашиш тизимининг асосий бўғини, бу, федерал ва ер вазирликлари, идораларидаги коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус бўлинмалар (одатда бўлимлар)дир. Австрияда коррупцияга қарши курашиш билан махсус прокуратура шуғулланади. Унинг штаб-квартираси Вена шаҳрида бўлиб, Австриянинг барча йирик шаҳарларида ўз филиалларига эга.
Умуман олганда, шуни таъкидлаш лозимки, коррупцияга қарши курашиш бўйича ихтисослаштирилган орган ваколат, ҳокимият органлари тузилмасидаги қоидалар, муассаса раҳбарини тайинлаш ва олиб ташлаш тартиби, ички ташкилий тузилма, вазифалар, юрисдикция, ҳуқуқ ва мажбуриятлар, бюджет, кадрлар таркибини шакллантириш қоидалари (ходимларни танлаш қоидалари, айрим ҳолларда уларнинг иммунитетлари тўғрисидаги қоидалар ва бошқалар), бошқа институтлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш (айниқса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари), ҳисобдорлик ҳамда ҳисобот бериш тизими ва ҳоказолар аниқ белгилаб берилган қонунчилик базасига эга бўлиши зарур.
Юқорида қайд этилган фикр-мулоҳазаларни ҳисобга олиш Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишга ихтисослаштирилган органни ташкил этиш ташаббусини амалга ошириш, мамлакатда коррупцияга қарши курашиш бўйича норматив-ҳуқуқий ва институционал базани янада такомиллаштириш, шунингдек, коррупцияга қарши курашишнинг самарали механизмини жорий этишга ёрдам беради.
Хулоса ўрнида айтганда, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид 2020 йилга мўлжалланган Давлат дастурининг Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг иккинчи устувор йўналиши, 53-бандида назарда тутилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича алоҳида давлат органини ташкил этиш, бу борадаги Президент фармонида мазкур орган фаолиятининг ҳуқуқий асосларини, вазифа ва функцияларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилашда халқаро тажрибани атрофлича ўрганиш ва унинг энг мақбул жиҳатларини акс эттириш муҳим аҳамиятга эга долзарб масала ҳисобланади.
Download 46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish