Мавзу: Кушилган киймат солиги. Режа



Download 221,31 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi221,31 Kb.
#228151
Bog'liq
Qo'shilgan qiymat solig'i


Aim.uz

Мавзу: Кушилган киймат солиги.


Режа:
1. Кушилган киймат солигининг иктисодий ахамияти.
2. Солик ставкалари.
3. Кушилган киймат солик буйича имтиезлар.
4. Счет-фактурани тулдириш тартиби
5. Кушилган киймат солигининг хисобга олиниши
6. Кушилган киймат солигининг тулов муддати
Таянч иборалар:
Кушилган киймат, нарх, устама, ЖНМ, оборот, соликка тортиладиган объект, бартер, кооператив, ширкат, курилиш – мантаж, нолъ даражали ставка.

1-cавол буйича дарс максади: Талабалар кушилган киймат солигининг иктисодий мохияти тугрисида тушунча бериш.


Идентив укув максади:

  1. Талабалар ККСнинг бозор иктисодий шароитидаги ахамияти тугрисида тушунчага эга булишдилар.

  2. Талабалар ККС нималиги билишади.

1-савол баёни: Ҳар қандай буюм, нарса, воқеликни чуқур билиш учун унинг моҳиятини чуқур тушуниб етмоқ зарур. Қўшилган қиймат солиғини ҳам бошқа солиқлар каби моҳияти, солиқчи ва солиқ тўловчилар ўртасидаги муносабатларни ифодалашда ўз аксини топади.
Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) – нархларни таркиб топишига ва истемол таркибига таъсир этувчи билвосита солиқдир қўшилан қиймат солиғининг моҳиятини шакиллантиришда уни қатъи дойимий такрорланиб турадиган муносабат деб тушунамиз. Қўшилан қиймат солиғи дойимий такрорланиб туриши уни иқтисодий катигория сифатида намаён бўлиши билан боғлиқ, шу бойис қўшилган қиймат солиқнинг фақат қиймат катигорияси орқали ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Шуни ҳам таъкитлаб ўтиш зарурки ҳар қандай иқтисодий катигария аввало қиймат катигорияси сифатида шакилланади, сўнг бундай воқейлик ҳаракати иқтисоди муносабатларда ўз ифодасини топади.
У ғарбдаги иқтисодий тизим модделарида фаол қўлланади ва таварга бўлган талабни бошқариб, тартибга солиб туришда муҳим рўлъ ўйнайди. Қўшимча қиймат солиғи асосан фискал, яъни солиқ бюджет функцияларни бажаради. Шундай қилиб қўшилан қиймат солиғи иқтисодий катигория сифатида яратилган жами иштимоий маҳсулотнинг бир қисми бўлиб ҳисобланади. У меҳнат маҳсулидир қўшилган қиймат солиғининг юзага келиши яратилган қийматнинг тақсимотига асосланади. Бу ўз вақтида молиявий муносабатларга ва уни ҳаракатга келтирувчи жараёнларда тўлиқ ўз ифодасини топади. Шу бойис қўшилган қиймат солиғини юзага келиши ва ижтимоий иқтисодий жараёнларга тасир этиши ва бевосита қийматни яратилиши билан боғлиқдир. Қўшилан қиймат солиғи (ҚҚС) – яратилиши бир вақтнинг ўзига хос унга мос солиқ муносабатларини юзага келтиради ва уни такомилаштирилиб боришни таъминлайди. Шундай экан қўшилан қиймат солиғининг моҳияти бошқа солиқларга мансуб муносабатлар дойрасида шакиллантирилади ва ривожалнтирилади.
Амалиётда ҚҚС даганда бевосита бюджетга тушадиган мажбарий пул тўлови тушунилади. Бу еса ҚҚС ни бошқа солиқ турларига таглаштрилаётганлигидан далолат бериши, қолаверса ҚҚС ни моҳияти бошқа солиқ турларига боғлиқ холда беварқли тарифланишига сабаб бўлиши мумкин.
Бундай солиқларни гуруҳлаш орқали уларни моҳияти ва аҳамиятини асослашга эҳтиёж қолмагн бўлар эди. Қўшилан қиймат солиғи бевосита солиқларнинг функциянал элементидир. Унинг тўловчилари истемолчилар бўлиб ҳисобланади. Қўшимча қиймат солиги – бу таварлар, ишлар хизматларни риализация қилиш жараёнида узага келадиган муносабатлар доирасида янги ҳосил қилинган қийматнинг бир қисмини бюджет даромадига тўловчилар ҳисобига мажбурий тўлов сифатида ундирилишдир. Бир қисми давлат иҳтиёрига истемолчилар томонидан яратилган янги қийматнинг бир қисмини соф даромад сифатида ундирилиши аниқланди. ҚҚС мажбурий тартибда Олий Мажлис томонидан тасдиқланган хуқуқий қонунлар билан таъминлангандир.
ҚҚС нинг моҳиятини ифодалашда унинг энг аввало мажбурий тўлов сифатида изоҳлашда ҳаракат қилувчи иқтисодчилар йўқ эмас. ҚҚС ни тўлашда мажбурийлик бор лекин бу мажбурийлик демактатиянинг олий тимсоли бўлмиш олий мажлис қарори яни қонун билан киритилади, ва ҚҚС ни тўловчилари билан давлатнинг энг асосий талабалри эътиборга олинади. Шундай қилиб ҚҚС ўз моҳиятига кўра, узоқ йилларга мўлжаланган мажбурийлик муносабатларини ифодалайди.
Масалан солиқ саветлар даврида абарот солиғи 62 йил ўзгармасдан иқтисодиётга хизмат қилди. Бизнинг мустақил Республикамизда ҚҚС ҳам анашундай узоқ йилларга хизмат қиладиган оддий, ҳаммага тушунарли бил восита солиқ бўлиши керак.
ЎЗбекистон Республикаси иқтисодиётининг ривожланиши эркин бозор муносабатлари шароитида ишлайдиган корхона, бирлашма ва ташкилотлар ўртасидаги муносабат фақат хуқуқий муносабат асосида бўлиши тақазо этилади. Бундай муносабатлар қисман ҚҚС билан амлага оширилади ҚҚС бу иқтисодий қиймат катигаорияси бўлиб, маълум бир иқтисодий муносабатни шакиллантирилади. Бундай иқтисодий муносабат қиймат ҳаракати билан ўз ифодасини топади. Аввало ҚҚС – бу жами ижтимоий махсулотнинг бир қисми хисобланади. ҚҚСнинг ижтимоий иқтисодий моҳияти, унинг таъсир доираси билан билан белгиланади.
ҚҚС бизнинг Республикамизда солиқ турларинг таркибида этакчи ўрин эгаллаб барча иқтисодий кўрсаткичларни ҳаркатга келтиришни ҳам ажралиб туради. ҚҚС бир тараққиёт босқичидан иккинчи босқичга ўтишнинг маҳсули бўлиб ҳисобланмайди. У кишилик жамиятнинг ишлаб чқариш жараёнларнинг шакилантирилиб бориши билан боғлиқдир.
ҚҚС ўзининг номин ўзгартириши мукин лекин ўз табиятини ўзгартира олмайди. ҚҚС моҳияти жиҳатида илгари амал қилиб келган аборот солиғига ўхшаб кетади. Оборот солиғи марказлашган соф даромад деб хисобланиб, қатъиий равишда бюджетга ўтказилади ва хўжаликда ортиқча фойда бўлишига йўл қўймас эди. Хўжалик хисоби томойинларини мустаҳкамлаш маънбайи бўлиб хизмат қилади. Унинг иқтисодий тарақиётдаги аҳамияти бениҳоя катта бўлиб бюджетни мустаҳкамлаш манбайи сифатида хизмат қилади.
Оборот солиғи асосан давлат белгилаган баҳолар сифатида хисобланар эди. Корхона ва ташкилотларга ўз тавар ва хизматларига ўзлари белгилаши хуқуқи берилганлиг давлат қўлидан бу хуқуқни олиб қўйди. Натижада оборот солиғи тубдан ўзгартирилиб, қўшилган қиймат солиғи ёш, мустақил Республикамизни солиқ тизимига кириб келди.
Ўзбекистон Республикасида амал қилинаётган солиқлар орасида ҚҚС муҳим ўрин тутмоқда. Бил восита тусдаги бу солиқ бюджет тушумлари орасида жуда катта қиёсий салмоққа ҳам эга. ҚҚС ни шу тариқа ижобий баҳолаш мумкин, зеро ресурсларни тақсимлаш чоғида бозор воситалари учун танлаш эркинлигини берувчи иқтисодиёт шароитида юқорида айтилган шартлар ҚҚС нинг муҳим жиҳатлари ҳисобланади.
Юқорида айтилган ижобий томонларлан ташқари ҚҚС ниҳоятда барқарордир, чунки ставка ўзгарилиши даромадлар кўпайиши ёки камайишига таъсир этмайди. Бунинг устига опиратциялар ўтказиш чоғида ундириладиган оддий солиқ бўлган ҚҚС солиққа тортишинг ишончли ва нисбатан осон тушуниладиган воситаси сифатида солиқ муносабатлари таркибида алоҳида аҳамиятга эга бўлиб келмоқда.
Мухокама учун саволлар:
1. ККС нима? (аклий хужум)
2. ККСнинг мохияти нимада? (мунозара)

Савол якуни: Талабалар ККСнинг мохияти ва афзалликлари тугрисида тушунчага эга булишдилар.


Назорат учун тест саволлар (таркатма материаллар):
ҚҚС ниҳоятда барқарордир, нима учун?
А) ставка узгариши даромадлар купайишига таъсир этмайди.
Б) ставка узгариши даромад камайишига таъсир этмайди
В) А, Б
Г) тугри жавоб йук

2-савол буйича дарс максади: Талабаларга солик ставкалари тугрисида тушунча бериш.


Идентив укув максади:
1. Талабалар солик ставкалир тугрисида тушунчага эга булдилар.
2. Талабалар солик имтиёзи субъектлари кимдан иборат эканлигини билишадилар.
2-савол баёни: Қўшилан қиймат солиғини тўловчилари олтита хусусиятга эга бўлган субъектлари бўлиб ҳисобланади. Бундай субъектларга қуйидагилар киради:
1. Мулкчиликнинг ҳамма шакилларига мансуб бўлган, юридик шахс бўлган корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар, шунингдек корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларнинг юридик шахслар билан, лекин мустақил балансга ҳамда банк муассасаларида ҳисоб – китоб варағига эга бўлган филиаллари, ваколатлари ва бошқа алоҳида бўлимлар.
2. Хўжалик хисоб китобларида турмайдиган, лекин хўжалик (тижорат) фаолиятини амалга ошираётган ташкилотлар.
3. Ўзбекистон Республикаси худудида чет-эл инвестицияси иштирокида ташкил этилган корхоналар, уларнинг шўъба корхоналари ва филиаллари, хўжалик ҳисоб тамоилларида хўжалик (тижорат) фаолиятини амалга ошираётган ва Ўзбекистон Республикаси худудида жойлашган халқаро бирлашмалар, уларнинг филиаллари ва шўъба корхоналари.
4. Хўжалик (тижорат) фаолиятини амалга ошираётган халқаро нохукумат ташкилотлари (бирлашмалари).
5. Ишлаб чиқариш ва бошқа тижорат фаолиятини амалга ошираётган якка (ойлавий) хусусият корхоналари.
6. Товарларни (ишлар, хизматларни ) импорт қилувчи юридик ва жисмоний шахслар импорт қилинаётган ана шу товарлар бўйича.
Ушбу субъектлар ҚҚС ни бюджетга тўлашини амалга оширишида солиқ ставкаси, солиқ солиш объекти ва имтиёзларни ва амалдаги солиқ қонуниятларидан фойдаланган ҳолда уларни юзага келтирувчи омилларни алоҳида эътиборга олишлари муҳимдир. Шу боис ҚҚС ни аниқлашда солиқ тўловчилари қуйидагиларга алоҳида эътибор беришлари зарур, яъни :
- солиқ тортиладиган объект;
- солиқ тортиладиган оборотни аниқлаш тартибига;
- имтиёзларга (турли соҳа йўналишлари бўйича).
Аввало ҚҚС объектлари бўлиб маҳсулотни, ишлар ва хизматларни реализатция қилиш бўйича оборотлар ҳисобланади.
ҚҚС га тортиладиган оборотга эса қуйидагилани киритилиши амалдаги қонунлардан кўзда тутулган, яъни:
- ўзи ишлаб чиқарган ва четдан сотб олган маҳсулотларни реализация қилиш билан боғлиқ оборотлар;
- истеъмол қийматига қўшиш шунингдек янги қиймат билан боғлиқ бўлган бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар ҳажми;
- ўз ихтиёжлари учун корхона ичида товарлар ва хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар (бу оборотлар ҳаражатлари маҳсулот, ишлар ва хизматлар таннархига қўшилмайди), шунингдек ўз ходимларига товарлар ва хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар, ёрдамчи хўжалик товарларни реализация қилиш бўйича оборотлар;
- бевосита пул билан ҳақ тўланмай бартер битимлари бўйича бошқа товарларга алмаштириб, ортиб жўнатилаг товарлар обороти;
- Ўзбекистон Республикаси худудида импорт товарларни (ишла, хизматларни) ҳамда чет эл валютасига товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилиш оборотлари;
- корхоналар ўз ҳаридори (буюртмачилари)га товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилиш чоғида улардан молиявий ёрдам сифатида оладиган ёки фойдани кўпайтиришга сарифланадиган пул маблағлари суммалари.
Шу билан биргаликда қуйидагилар солиққа тортиладиган оборотга киритилмайди:
- банкда ҳисоб – китоб варағига эга бўлмаган ҳамда асосий корхонанинг балансида турадиган таркибий бирикмалар ўртасидаги завод ички обороти;
- кооператив, ширкат (жамият) аъзолари, бошқа турдаги корхоналарнинг тасисчилари ўртасида улар тугатилиши натижасида мал – мулкни тақсимлаш оборотлар бу қандай тугатилган корхонанниг мол – мулкни бошқа шахларга сотиш ҳолларига таллуқли эмас);
- қимматбаҳо металлар рудаларини қайта ишлаш учун сотиш (шу жумладан, қимматбаҳо металларни қазиб олиш бўйича конларни тайёрлаш ва устки қатламини очиш бўйича изловчилар артеллари ва бошқа корхоналар томонидан бажариладиган ишларни реализация қилиш оборотлари), қайта ишлаш ва аффинациялаш учун қимматбаҳо металларнинг концентратлари ва ярим маҳсулотларни, такрор қайта ишлаш ва аффинациялаш учун қимматбаҳо метал парчалари ва чиқиндиларни реализация қилиш оборотлари, шунингдек қимматбаҳо тошларни ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларниЎз.Р. Давлат хазинасига реализация қилиш оборотлари ана шулар жумласидандир.
Солиққа тортиладиган объектлар ички имкониятлардан ёки давлат бюджетининг даромадларни динамик ўчишидан келиб чиққан ҳолда Олий Мажлис томонидан берилган ваколатли ижро Давлат органлар томонидан ўзгартиришлар киритиш мумкин. Бундай ўзгартиришлар ваколатли давлат органлар томонидан қабул қилинадиган қарорларда, низомлардан ёки йўриқномалар ўз аксини топган ҳолда солиқ тўловчиларига етказдирилади.
Мухокама чун саволлар:
1. Солик ставкалари кандай узгариб бурадилар? (аклий хужум)
2. Солик ставлари ким томонидан ишлаб чикилади?(мунозара)
Савол якуни: Талабалар солик ставкалари тугрисида тулик тушунчага эга булишдилар.
Назорат учун тест саволлар (таркатма материаллар):
ҚҚС га тортиладиган оборотга қуйидагилани киритилади-
А) ўзи ишлаб чиқарган ва четдан сотб олган маҳсулотларни реализация қилиш билан боғлиқ оборотлар;
Б) истеъмол қийматига қўшиш шунингдек янги қиймат билан боғлиқ бўлган бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар ҳажми
В) А,Б
Г) тугри жавоб йук

3-савол буйича дарс максади: Талабаларга ККС имтиёзлари тугрисида тушунча бериш.


Идентив укув максади:
1. Талабалар ККС имтиёзлари тугрисида тушунчага эга булишдилар.
2. Талабалар ККС имтиёзи кандай холларда берилишин билиб олишдилар.
3-савол баёни: ҚҚС га тортиладиган хўжалик фаолиятини юрғизувчи солиқ тўловчиларининг фаолияти турлари билан боғлиқдир. Фаолият турларидан келиб чиққан ҳолда солиққа тортиладиган оборотлар белгиланади.
Солиқ қонуниятларидан келиб чиққан ҳолда еттита фаолият турига мансуб солиқ тўловчиларига нисбатан солиққа тортиш мумкин бўлган оборотлар беркитилган. Бўлар қуйидагилардан иборат.
Биринчидан, товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматларни (яъни, воситачилик, алоқа, реклама, маълумотларига ишлов бериш ва бошқа хизматлар) реализация қилиш билан боғлиқ фаолият тури бўйича солиққа тортиладиган оборот ҚҚСсиз, ташқарига олиб чиқилаётган товарларга солиқ ёки божсиз эркин (шартномавий) ёки белгиланган нархлар ва тарифлар, шу жумладан акциз солиғи белгиланган товарлар бўйича акциз суммаларидан иборатдир.
Иккинчидан, товарлар (ишлар, хизматлар) айрибошлаш, шунингдек товарларни текинга ёки қисман хақ олиб бориш фаолияти тури бўйича солиққа тортиладиган оборот айрибошлаш пайтида биржадаги котировкалаш бўйича таркиб топган, уларга давлатнинг белгиланган нархлари мавжуд бўлганда эса ана шу нархлардан келиб чиққан холда эркин (шартномавий) нархларнинг (акцизни қўшганда ) ўртача даражаси бўлиб ҳисобланади.
Учунчидан, корхоналарнинг ўзида ишлаб чиқарилиб, ҳаражатлари ишлаб чиқариш ва муомила чиқимларига киритилмайдиган товарлар (ишлар, хизматлар)дан корхонанинг ичида фойдаланиш фаолияти тури бўйича шу ёки шунга ўхшаган товарларни (ишлар, хизматларнинг)улар бўйича қўлланиладиган нархдан келиб чиқиб ҳисобланган қиймати, улар бўлмаганда эса амалдаги таннархи солиққа тортиладиган оборот бўлиб ҳисобланади.
Тўртинчидан, меҳнат корхонанинг ўзида ўзида ишлаб чиқарилган товарлар билан натурал ҳолида ҳақ тўлаш фаолияти тури маҳсулотни четга реализация қилиш чоғида, белгиланган нархлар қўлланиладиган товарлар бўйича эса ана шу нархлардан келиб чиқиб қўлланиладиган эркин (шартномавий) нархлар (акциз қўшиб) солиққа тортиладиган оборотдир.
Бешинчидан, корхонанинг ўзида ишлаб чиқарилган товарларни товарларни аҳолига, шу жумладан ўз ходимларига эркин (келишилган) нархларда реализация қилиб, касса орқали ҳисоб – китоб қилиш фаолияти тури бўйича эркин келишилган нархлардаги оборот солиққа тортиладиган оборот бўлиб ҳисобланади.
Олтинчидан, импорт қилинган товарлар бўйича (агар Ўз.Р. бюджетига тўланган ҚҚС суммаси ноъмалум ёки йўқ бўлса ) ташкил этилган фаолиятнинг солиққа тортиладиган обороти бўлиб тушим чоғидаги товарларнинг ҳарид (сўмларига айлантирилган) нархи билан сотилиш нархи ўртасидаги фарқ ҳисобланади.
Еттинчидан, қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, созлаш-ишига тушириш, лойҳа – қидириш ва илмий ташкилотларнинг(хизматлари), шунингдек хўжалик усулида бажарилган курилиш-мантаж ишлар (шу жумласидан капитал таъминлаш) фаолиятини турлари буйича эса узок давом этадиган ишлаб чикариш циклига эга булган корхоналар (курилиш, курилиш-монтаж ва ремонт-курилиш, ишга тушириш созлаш, лойихалаш-кидириш ва илмий ташкилотлар) учун бажарилган ва буюртмачилар томонидан тасдикланган, бутловчи буюмлар, транспорт тарифлари ва бошка хизмат турлари нархларининг ошиши (пасайиши) билан ишларни бажалиш (хизматлар курсатиш) жараёнида юзага келган улардаги ўзгаришлар ҳисобга олган холда шартномавий нархлардан келиб чикиб ҳисоб-китоб хужжатлари такдим этилган ишлар (хизматлар) қиймати солиқ солинадиган оборот бўлиб ҳисобланади. Ички ишлаб чикариш эхтиёжлари учун ўз кучлари билан бажарилган қурилиш-монтаж ишларига қўшилган қиймат солиғи солинмайди. Моддий ресурслар, ёқилғи, ишлар буйича ҚҚС сўммаси объект қурилишига ҳисобдан чиқарилади.
Мухокама учун саволлар:

  1. ККС имтиёзи нима? (аклий хужум)

  2. ККС имтиёзи катнашчилари кимлар булиши мумкин? (мунозара)

Савол якуни: Талабалар ККС имтиёзлари тугрисида тулик тушунчага эга булишдилар.
Назорат учун тест саволлар (таркатма материаллар):
ККС имтиёзлари неча хил субъектларга берилади?
А) 7 та
Б) 5та
В) 4 та
Г) 2 та
4-савол буйича дарс максади: Талабаларга счет-фактурани тулаш тартиби тугрисида тушунча бериш.
Идентив укув максади:

  1. Талабалар счет-фактура тугрисида тушунчага эга булишдилар.

  2. Талабалар счет-фактурани тулаш тартибини урганиб олишдилар.

4-савол баёни: Қўшилган қиймат солиғи бўйича:

  1. ҚҚС ставкаси 20 фоиз миқдорида сакланади;

  2. Қишлоқ хўжалиги корхоналарига.

  3. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чикариш эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган маъданли ўғитлар ва ёнилғи мойлаш матералларига доир ҚҚС бўйича “0” ставкаси бекор қилинади.

ҚҚС тўлашдан озод қилинади:
Беларусия призидентининг фармони билан савдо айланмаси ҚҚС га
озод қилинадиган дори- дармон ишлаб чиқариш унинг фойдаланиладиган ва тибиёт ҳамда формаканогиъда қўлланилади доривор воситалар, кимиёвий бирикмалар ва махсулот рўйхати тасдиқланади. Маъмуриятларнинг фикрига бу хол чакана савдо тармоғида нархларнинг ошиб кетишини тўхтатиш имконини беради ва аҳолини ижтимоий ҳимоялашни кучайтиради. ҚҚС га тортилмайди товар рўйхатини тузиш пайтида бу махсулотларнинг асосий
истъмолчиси ахоли бюджети мамлакатдаги солиқни сақлаш ташкилотлари эканлиги хисобга олинади.
ҚҚС бўйича амал қилаётган имтиёзларни уч гуруҳга бўлиш мумкин, яъни:
-солиқ ставкаларни пасайтирилиши орқали қўлланилаётган имтиёзлар (энг зарур озиқ – овқат маҳсулотлари бўйича 1997-1998 йилларда 10 фоизли ва 1999 йилда 15 фоизли пасайтирилган солиқ ставкаларни амал қилганлиги ёки ҚҚС ни бир қисмини, яъни 5-6 фоизни корхона ихтиёрига қолдирилиши мисолимиз далилидир);
- ҚҚС дан озод этиш;
- ҚҚС да “0” (ноль) даражали ставкаси.
Шундай қилиб ҚҚСни камайтирилган ставкада тўловчилар солиқ суммасини умум қабул қилган ставкадан паст ставкада тўлашади. Имтиёзнинг бу тури асосан ижтимоий зарур маҳсулотлар болалар учун товарлар, озиқ – овқат маҳсулотлари ва ва шуларга ўхшаш ижтимоий амалиётга эга бўлган бошқа товарларни ишлаб чиқарувчиларга бериладиган бўлса, унда имтиёзнинг иккинчи тури – ҚҚС дан озод қилиш- бир хусусиятга эга:корхона ўзи ишлаб чиқарган товар ва хизматларни сотиш бўйича ҚҚС ни ҳисоблаб чиқармайди ва тўламайди, лекин ишлаб чиқариш жараёнида ишлатилган моддий ресурислар бўйича ҚҚС тўловчиси ҳисобланади. Бошқача айтганда, корхона ҚҚС дан фақатгини қисман озод этилади. Корхона бу ҳолда охирги истеъмолчи бўлиб қолмоқда ва ресурислар сотиболган учун ҚҚС ни ўз ҳисобидан тўлаб бермоқда, яъни ҚҚС ни ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот истеъмолчиларига кўчириб бера олмайди.
Ноль даражали ставка корхонани ҚҚС тўлашдан бутунлай озод қилади. Бунда ишлаб чиқарувчи моддий ресурислар сотиб олишда тўлаган ҚҚС суммасини қоплаш хуқуқини олади.
Суғурта бўйича воситачилар ва агентлар амалга оширадиган Суғурта қилиш ва қайта Суғурта қилиш операциялари, шу жумладан бундай операциялар билан боғлиқ хизматлар; ссудалар бериш ва ўтказиш; пул омонатлари, жорий ҳисоб варақалари, тўловлвр, ўтказмалар, чеклар ва бошқа қимматли қоғозларга дахилдор операциялар; қонуний тўлов воситалари бўлган чет эл валютаси ва пуллар муомаласига дахлдор сперациялар, нумизматика мақсадларида фойдаланиладиганлари бун-дан мустасно; қимматлаи қоғозлар муомаласига дах-лдор операциялар, уларни тайёрлаш ва сақлаш операциялари бундан мустасно;
Шундай қилиб ҚҚС имтиёзларидан солиқ солиш базасини шакиллантирилишида тўғри этиборга олиш солиқ тўловчилари томонидан молия натижаларини иқтисод қилиб қолишга имконият яратади.
Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш масаласи солиқларнинг адолатлилик, оддийлик, бошқаришига қулайлик, рағбатлаантирилиш каби тамойилларига амал қилишни кўрастадиган муҳим омилдир. Солиқ тўловлари тушумлари, прогнозларини бажарилиши, солиқларни тўғри ундирилиши, ишлаб чиқарилишни ривожлантирилишига таъсири муҳим иқтисодий дастак сифатида солиқларни рағбатлантирувчилик роли, ҳисоблаш усулларига, тартибига ва шакилига ва шакилига бевосита боғлиқдир.
ҚҚС нинг иқтисодий тараққиёти таъсир этиш масалаларини ўрганганда ҳам уни ҳисоблашнинг амалдаги тартибига қараб чиқиш, ҳисоблаш усуларнинг меъёрий ва ҳуқуқий асосларига қанчалик тўғри келишини баҳолаш ва шу асосларда ҚҚС ни ҳисоблаш усулларни такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга.
Қўшилагн қиймат солиғини ҳисоблашда асосий эътибор солиқ объектини тўғри шакиллантиришига, солиқ солинадиган оборотни аниқ белгилашга, солиқ ставкаларнингтўғри қўллашга қаратилган бўлиши керак.
Шундай қилиб амалда ҚҚС ҳисоблаб чиқаришни қуйидагича аниқлаб келмоқда, яъни эркин (келишилган) нархларда жўнатилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича солиққа тортиладиган оборотдан ҚҚС қуйидагича аниқланади.

Мухокама учун саволлар:



  1. Счет-фактура нима? (аклий хужум)

  2. ККС буйича амал килаётган имтиёз неча гурухга булинади? (мунозара)

Савол якуни: Талабалар счет-фактуралар буйича тулик маълумотга эга булишдилар ва улар буйича мустакил фикрлар билдира оладилар.


Назорат учун тест саволлар (таркама материаллар):


ҚҚС бўйича амал қилаётган имтиёзларни неча уч гуруҳга бўлиш мумкин?
А) 3 га
Б) 4 га
В) 5 га
Г) 7 га

5-савол буйича дарс максади: Талабаларга кушилган киймат соликнинг хисобга олиниши тугрисида тушунча бериш.


Идентив укув максадлари:

  1. Талабалар кушилган киймат солигининг хисобга олиниши асосан жадвал куринишида булиши кераклиги тугрисида маълумотга эга булишдилар.

  2. Талабалар ККС хисоб-китобида ставкалар ва солик суммаларининг хисобланиши тугрисида маълумотга эга булишдилар.

5-савол баёни:

ККС хисоб – китоби



Кўрсаткич

оборот

ҚҚС ставкаси

ҚҚС суммаси

1. Солиқ солинадиган ган оборот мақсадлари учун ишлаб чиқ-ариш ва молия чиқимларига киритилган ҳарид қил-инган хом ашё, материаллари, бутловчи буюмлар, ёқилғи ишлар, хизматлар қиймати, жумладан ноль ставкаси бўй-ича оборот










2. Юклаб жўнатилган товарлар (ишлар,хизматлар) қий-матижами улардан
- қўшилган қиймат солиғи солинмайдиганларнинг қиймати
- ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиганларнинг қий-мати
- амалдаги ставкалар бўйича қиймат солиғи солинадиганларнинг қиймати










3. Ҳисоб – китоб бўйича ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи суммаси (2- сатр – 1 – сатр)










4. Ҳисобот ойи учун бюджетга тўланган бўнак тўловлари суммаси










5. Олдинги ҳисоб- китоб бўйича ҳисобланган (олдинги ҳис – обкитобнинг 3- сатри) қўшилган қиймат солиғини суммаси










А) қўшимча тўлаш
Б) камайтиришга доир қўшилган қиймат солиғи суммаси










Мухокама учун саволлар:


1. ККС хисоб-китоби нима? (аклий хужум)
2. ККС хисоб-китоби кандай тулдирилади? (мунозара)

Савол якуни: Талабалар кушилган киймат солигини хисоблаш тугрисида тулик тушунчага эга булишдилар.


6-савол буйича дарс максади: Талабаларга кушилган киймат солигининг тулов муддатлари тугрисида тушунча бериш.
Идентив укв максадлари:

  1. Талабалар ККСнинг тулов муддатлари тугрисида маълумот бера оладилар.

  2. Талабалар Узбекистон Республикаси юридик шахсларга яратилган иктисодий шарт-шароитлар тугрисида тушунчага эгадирлар.

6-савол баёни: Ўзбекистон Республикаси юридик шахсларга иқтисодий шароит яратишга, маълум бир даражада эътибор бермоқда. Буни турли хил солиқлар орқали берилаётган имтиёзлардан кўришимиз мумкин.
Солиқдан имтиёзлар- бу солиқ оғирлигини юридик шахсларга нисбатан енгиллаштиришини, камайтиришни англатади. Юридик шахларга ер солиғи бўйича имтиёзларни қуйидаги гуруҳга бўлади.
1. Ер солиғидан умуман озод қилинган юридик шахслар:
2. Ер солиғидан вақтинча озод этилган юридик шахлар:
Амалдаги имтиёзларни ижтимоий –иқтисодий хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда уларни юқорида қайт этилган гуруҳларга қуйидаги тартибда акс этиш мумкин.
Учинчи гуруҳга:

  • тижорат билан шуғулланмайдиган юридик шахслар, ер участкаларидан тадбиркорлик фаолияти йўлида фойдаланаётганлигидан ташқари;

  • маданият, маориф, солиғни сақлаш ва ижтимоий таъминот муассасаларининг ер участкаси;

  • ишловчиларнинг умумий сонинг камида 50 фоизини ногиронлар ташкил этадиган корхоналар, савдо, воситачилик таъминот (сотиш ва тайёрлаш фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахлардан ташқари);

  • “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Қизил Ярим Ой жамияти, “Нуроний” жамғармаси корхоналари;

  • Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки ва унинг муассасалари. Тўртинчи гуруҳга:

  • деҳқон (фермер) хўжаликлари – давлат рўйхатида ўтган пайтдан бошлаб икки йил муддатга;

  • чет эл инвестициялари иштирокидаги ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар, рўйхатидан олинган пайтдан бошлаб икки йил давомида.

  • Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент шаҳрида янги ташкил этилган туристик фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар – ташкил этилган пайтдан эътиборан биринчи фойда олгунга қадар, бироқ бу муддат улар рўйхатга ўтказилган пайтдан эътиборан уч йилдан ошмаслиги лозим.

Мухокама учун саволлар:
1. ККС буйича имтиёзлар борми ва кандай имтиёзлар. (аклий хужум)
2.Нол даражали ставка ва уни куллаш тартиби. (мунозара)

Савол якуни: Талабалар ККСнинг тулаш тартиблари тугрисида тулик тушучага эга булишдилар.


Назорат учун тест саволлар (таркатма материаллар):


Юридик шахларга ер солиғи бўйича имтиёзларни қуйидаги гуруҳга булиш мумкин-
А) Ер солиғидан умуман озод қилинган юридик шахслар:
Б) Ер солиғидан вақтинча озод этилган юридик шахлар
В) А,Б
Г) тугри жавоб йук

Мавзу якуни: Талабалар кушилган киймат солиги тугрисида тулик тушунчага эга булишдилар ва уларнинг тулаш тартиблари, имтиёзлари тугрисида маълумот бера оладилар.




Асосий адабиетлар:

  1. Узбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т. Узбекистон , 1997.

  2. Узбекистон Республикаси Солик кодекси. – Т. . Адолат, 2002.

  3. Узбекистон Республикасининг «Давлат солик хизмати тугрисида»ги конуни\\ Халк сузи, 29 август 1997.

  4. Каримов И.А. Узбекистон иктисодий ислохотни чукурлаштириш йулида, - Т.. Узбекистон, 1995.

  5. Каримов И.А. Узбекистон XXI аср бусагасида: хавфсизликка тахдид, баркарорлик шартлари ва тараккиет кафолатлари – Т.. Узбекистон, 1997.

  6. Каримов И.А. Узбекистон буюк келажак сари, - Т.: Узбекистон, 1998.

  7. Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон хает – пировард максадимиз – Т. Узбекистон 2000.

  8. Каримов И.А. Хавфсизлик ва баркарор тараккиет йулида. – Т.: Узбекистон, 1998.

  9. Алимбоев С. Соликлар. Укув кулланма - Т., 2000.

  10. Беганов В. ва бошкалар . Молия сиесати, соликлар ва солик солиш – Т.: Иктисодиет ва хукук дунеси, 1998.

  11. Йулдошев М., Турсунов Й. Солик хукуки - Т.: Молия, 2000.

  12. Маликов Т. Соликлар ва соликка тортишнинг долзарб масалалари. – Т.: Академия, 2002.

  13. Налоги и налогооблажение (в вопросах и ответах) часть 1 Т.: ГНК 1998.

  14. Налоги и налогооблажение в Российской Федерации (Учебник для ВУЗов). – М. : Книжный мир, 1999.

  15. Налоги. Учеб. пос. (Под. ред. Д.Г.Черника)- М.: Финансы и статистика, 1998.

  16. Финансы. (Под. ред. Дробизиной П.А.) – М.: ЮНИТИ, 2000.

  17. Хван Л.Б. Солик хукуки. – Т.: Консаудит Информ, 2001.

  18. Яхеев В. Узбекистонда солик тизими – Т.: Мехнат, 2003.

  19. Яхеев К. Узбекистоннинг соликли ва соликсиз туловлари. – Т.: 1999.

  20. Яхеев К. Яхеев К. Соликка тортиш назарияси ва амалиети – Т.: Г.Гулом, 2000.

  21. Черник Д.Г. Налоги в рыночной экономике – М.: ЮНИТИ, 2000.

Кушимча адабиетлар:



  1. Алимардонов М.И., Худойбердиев С.К. Даромад (фойда)дан олинадиган соликлар. Укув кулланма – Т. ТМИ, 2002.

  2. Алимардонов М.И., Осмонов А. Соликларни прогноз килиш. Укув кулланма - –. : ТМИ, 2002.

  3. Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Узбекистон Республикаси 2003 йилги асосий макроиктисодий курсатгичи прогнози ва давлат бюджети параметрлари тугрисида»ги 435-сонли Карори 2002й. 30 дакабрь.

  4. Бухгалтерский учет и налогооблажения в бюджетных организациях. – М.: Издательский дом Герда, 2000.

  5. Богатая И., Коралева Н., Кузнецова Л. Как минимизировать ваши налоги. – М.: Финикс, 2001.

  6. Карп М. Налоговый менежмент. Учеб. для вузов – М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2001.

  7. Региональные и местные налоги и сборы – М.: Берати – пресс, 2002.

  8. КАчетков Л.И. Анализ налоговых ошибок. Учеб. пос. – М.: Дело и сервис, 2002.

  9. Узбекистон Республикаси молиявий конунлари. Молия нархлар илмий тадкикот институти. 2002 й. 12-туплам.

  10. Солик туловчи журнали 2002-2003 йиллар.

  11. Узбекистон иктисодий ахборотномаси журнали. 2002-2003 йиллар.

  12. «Соликлар ва божхона хабарлари» газетаси. 2002-2003 йиллар.

Download 221,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish