2022 йил 25 ноябрь, 241-сон
Маънавият
6
ТАнИҚЛИ ЎзБек АДИБИ 2021 йИЛДА
ИжоДкорЛАр орАСИДА БИрИнчИЛАр ҚАТорИДА
ХАЛҚАро ТУркИй АкАДеМИЯнИнг “АЛИШер
нАвоИй” оЛТИн МеДАЛИгА ҳАМ САзовор
БЎЛДИ.
ибрат
ватан ичра ватан
шоир 1979 йилда навбатдаги йирик асари —
“боқий дунё” шеърий романида мафкура тўсиқларига
қарамай, тақиқланган дукчи эшон ҳаёти, даҳшатли
андижон ва ваҳшатли жиззаХ қўзғолонларини
қаламга олди. адабиётда биринчи марта! устига-устак,
ҳар бир асар ўз вақтида адабиётда янгилик сифатида
эътироф этилди. булар, албатта, адибнинг жасоратини
кўрсатиб турибди.
Шукрки, йил ўтгани сайин маҳаллаларимизда
ишбилармон, тадбиркор ва зиёли хонадонлар
кўпайиб бормоқда. Улар билан суҳбатлашганда
инсон ҳаёти биргина эзгу ният ва тўғри қадам
билан қанчалар ўзгариб кетишига гувоҳ бўла
-
сиз. Ўғилқизлар катта ҳаёт сари қадам ташла
-
ётган нозик паллаларда маънавиймаърифий
сабоқлар қанчалар асқатишига ишонч ҳосил
қиласиз.
Ўзбекистон халқ ёзувчиси, давлат
мукофоти лауреати, шоир, драматург,
таржимон, олим Муҳаммад Али ижоди
-
га назар ташласак, ўзгача манзаралар
гувоҳи бўламиз. Бу ерда ижодкорнинг
пухта ишланган концепцияси катта
аҳамиятга эга эканини кўрамиз.
Мавзуга киришишдан олдин бошқа
бир жиҳатга эътибор қаратмоқчи эдим.
Адиб Муҳаммад Али табиатан доим
янги мавзуларда қалам тебратишга
мойил. Масалан, Машраб, Амир Те
-
мур, Спитамен, сарбадорлар, Дукчи
Эшон, Клеопатра... Бошқача айтсак,
ҳамиша биринчи бўлишга интилади.
Бу ижодкор учун яхши фазилат.
Эътибор беринг, 1966 йилда Мос
квадаги Максим Горький номидаги
Адабиёт институтининг йигирма тўрт
ёшли талабаси, ёш шоир Муҳаммад
Али “Машраб” номли илк достони
-
ни ёзди. У пайтлар Машраб ҳақида
адабиётимизда Ойбекнинг “Машраб”
шеъридан бошқа бадиий асар мавжуд
эмасди, биров асар битишга журъат
этмасди ҳам... Шу боис, “Машраб” ада
-
биётимизда эътиборли достонлардан
бири сифатида тилга олинади.
1967 йилда “Гумбаздаги нур” дос
тони эълон қилинди. Унинг мавзуси
қўлигул меъмор боболар ва Соҳибқи
-
рон Амир Темур ҳаёти ва фаолиятига
боғлиқ эди. Ўша даврлар Амир Темур
-
га қандай салбий муносабат бўлганини
катта авлод яхши билади. Бу мавзуга
умуман табу қўйилганди. Соҳибқирон
-
нинг номини айтиб бўлмасди!
Шоир 1979 йилда навбатдаги йирик
асари — “Боқий дунё” шеърий рома
-
нида мафкура тўсиқларига қарамай,
тақиқланган Дукчи Эшон ҳаёти, даҳ
-
шатли Андижон ва ваҳшатли Жиззах
қўзғолонларини қаламга олди. Адаби
-
ётда биринчи марта! Устигаустак, ҳар
бир асар ўз вақтида адабиётда янги
-
лик сифатида эътироф этилди. Булар,
албатта, адибнинг жасоратини кўрса
-
тиб турибди.
Муҳаммад Али қачондир қаламга
олган мавзусини унутиб юбормайди,
унга қайтишни яхши кўради. Ижоди
-
нинг бошида, гўё муайян мавзуга қўл
урар экан, кейинчалик шуни давом
эттиришни кўнглига тугиб, ният қилиб
қўяди (биров олиб қўймасин, ҳозирча
“эгалик” қилиб қўяй, ўзим алоҳида асар
ёзаман, дегандай иш тутади).
Юқорида “Машраб” достони ҳақида
сўз юритдик. Шоирнинг нияти бўйи
-
ча даставвал достон “Сарбадор” деб
аталган эди. Демак, шоир сарбадорлар
ҳаракатидан яхшигина воқиф бўлган.
Достонда Машраб ўзини сарбадорлар
қаторига қўяди (у ҳам дорга тортила
-
дику). Ҳатто ушбу асарда сарбадорлар
ҳақида ўтли сатрлар бор. “Дунё ишла
-
ридан ким маъни топа олган бўлса, ўша
сарбадордир”, деб ҳайқиради шоир.
Орадан йигирма икки йил ўтиб, адиб
энди насрда “Сарбадорлар” тарихий
дилогиясини ёзиб битиради ва унда
илк бор ўзбек адабиётида Амир Темур
сиймосини яратади. Орада “Сарбадор
-
лар қўшиғи” шеърини эълон қилади.
1967 йилда ёзилган “Гумбаздаги
нур” достони эса йигирма олти йил
-
дан кейин адибнинг “Улуғ салтанат”
романэпопеяси ёзилишига хамирту
-
руш бўлиб хизмат қилди. Ҳа, Муҳам
-
мад Али мавзуга садоқат кўрсатди,
ижодий концепциясидан воз кечмади.
Ўз вақтида таниқли адабиётшунос
олим Исломжон Ёқубов адибимизга
бағишланган монографияси (2008)да
Муҳаммад Алини мавзуга садоқат
кўргизган, саботли ижодкор сифатида
таърифлаган эди.
Яқинда китоб дўконларида мав
-
зуларига садоқатли адиб Муҳаммад
Алининг Миср маликаси, Спитамен
-
нинг авлоди Клеопатрага бағишланган
“Клеопатра” тарихий романи пайдо
бўлди. Ўқувчилар дарҳол Муҳаммад
Алининг олтмиш йиллар муқаддам
мустамлакачилик исканжасида дадил
ёзган ва кўнгилларга завқшавқ солган,
тарихимизга бағишланган “Қадимги
қўшиқлар”, юрти учун жанг қилган ва
-
танпарвар Спитаменни шарафлаган
шеърий туркумларини эсладилар.
Сизлар кулги билан овора,
Кулгингизга қўшилмас уним.
Қайғурингиз бўлмаса, зора,
Қайғунгиздан ёришса кўнглим...
— дейди Спитамен изтироблар ичра,
босқинчиларга бепарво қараб турган
юртдошларига хитобан...
Ҳа, Спитамен ҳақидаги ёниқ шеър
-
лар ярим аср ўтиб, Муҳаммад Алини
Спитаменнинг жанговар қизи Апама
-
нинг ўнинчи авлоди, Миср маликаси
Клеопатрага, аниқроғи, “Клеопатра”
тарихий романига олиб келди.
Буларнинг барчаси ёзувчининг
ижод йўли бошидаёқ келажак ижоди
-
нинг асосий мағзини, моясини яхши
англаб олгани ва шунга мос равишда
ҳаракат қилгани сабабидандир,
дегинг келади.
Айни пайтда ўйланиб қоласан киши...
Муҳаммад Али асарларида мавзу узоқ
йиллар оша бирбирига уланиши ва
ажойиб самаралар бериши тасодифий
ҳолми ёки... режалими? Ёки адиб ижод
йўли бошидаёқ келажак ижоди қандай
кўламда бўлишини ва ривожланишини
тасаввур эта олгану, шунга биноан қа
-
лам сурганми? Ҳар жиҳатдан қараганда,
бу охироқибат Муҳаммад Алининг кат
-
та салоҳият соҳиби, нодир талант эгаси
эканидан далолат беради.
1992 йилда Ўзбекистон мустақилли
-
гининг бир йиллиги арафасида Муҳам
-
мад Алига Ўзбекистон халқ ёзувчиси
фахрий унвони берилди (эллик ёшга
тўлиши муносабати билан). Кўпчилик
бу эътирофдан хурсанд бўлди ўшанда.
2006 йилда давлат раҳбарининг
“Ўзбекистон Республикасининг фан ва
техника, адабиёт, санъат ва меъмор
-
чилик соҳасидаги давлат мукофотла
-
рини таъсис этиш тўғрисида”ги фар
-
мони имзоланди ва 2007 йилда қутлуғ
мукофотга сазовор бўлган биринчи ла
-
уреатлар орасида Муҳаммад Алининг
номи бор эди...
Таниқли ўзбек адиби 2021 йилда
ижодкорлар орасида биринчилар қа
-
торида Халқаро туркий академиянинг
“Алишер Навоий” олтин медалига ҳам
сазовор бўлди.
Бу каби қувончли ҳодисалар Ўзбе
-
кистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али
-
нинг юқорида келтирилган ғаройиб
ижодий йўлига бевосита алоқадордай
туюлади.
киМки ҲУШёР ва БоХаБаРдиР,
деМак, саРБадоРдиР!
Ўзбекистон халқ ёзувчиси
Муҳаммад алининг ижодий концепцияси
Do'stlaringiz bilan baham: |