Гулбаҳор нуриева,
учтепа тумани “Гузар” мФЙ раиси,
абдулжон бараев,
маҳалла раисининг нуронийлар
бўйича маслаҳатчиси
Маънавият инсонга сув ва
ҳаводек зарур. Бу қутлуғ
неъмат инсоннинг, халқнинг,
жамиятнинг, демак, давлатнинг
асосий куч-қудратидир. У йўқ
жойда ҳеч қачон инсон учун бахт-
саодат бўлмайди. Бинобарин,
маънавиятни мустаҳкамлаш,
уни доимо юксалтириш борасида
тинмай изланиш ва қайғуриш
зарур. Маҳаллаларни кезиб,
юртдошларимизнинг бугунги
ҳаёти билан танишар эканмиз,
уларнинг руҳиятидаги маънавий
юксалишлар, ўзгаришлар
хонадонлар остонасиданоқ
кўзга ташланаётгани эътиборни
тортади. зеро, зукко боболаримиз
ва кайвони момоларимиз
азалдан бирор хонадонга совчи
бўлиб борганда, ўша оиланинг
тутуми ва анъаналарига эшикдан
кирмаёқ баҳо берган. чунки
қутлуғ остонадан бошлангувчи
ҳақиқатлар — миллий қадрият ва
анъаналаримизда гап кўп.
Do'stlaringiz bilan baham: |