рисолат мадиева,
“Янги Ўзбекистон” мухбири
турнирда ҳам ўз вазн тоифасида шоҳсупанинг би
-
ринчи поғонасини забт этди.
— Туманда бугунги кунда иккита спорт мак
-
таби фаолият юритади, — дейди Қамаши ту
-
манидаги 1спорт мактаби директори Шербек
Соатов. — Лекин шу пайтгача спорт мажмуаси
-
га эга эмасдик. Биз буни анча йиллардан буён
орзу қилардик. Ҳозир ҳар бир ҳудудда спорт
иншоотлари барпо этилмоқда. Етти миллиард
сўмдан ортиқ маблағ эвазига қурилган спорт
маж муамизда барча шароит мавжуд. Ўтган йили
етти юздан ортиқ ўғилқиз спорт билан шуғулла
-
ниб келган бўлса, бугун улар сафи бир минг икки
юзга яқинлашди.
Асадбек Абдуллаев ҳозир етти ёшда. Шундай
бўлсада, меҳнатлари меваси сифатида кўксини бе
заб турган медаллари ҳар қандай кишининг ҳавасини
ошириши табиий. Қолаверса, бугун спорт мактабида
яратилган шароитлардан илҳомланган мураббийлар
шогирдларини юксак чўққилар сари ундамоқда. Етти
ёшли чемпионнинг ҳам мақсадлари улкан — келгу
-
сида олимпиада чемпионлигини қўлга киритиб, юрти
-
миз байроғини баланд кўтариш. Бунинг учун эса унга
барча имкониятлар эшиги кенг очилган.
Президентимизнинг 2022 йил 11 апрелдаги
“Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб
қилишни янги босқичга олиб чиқиш чоратадбир
-
лари тўғрисида”ги қарорига асосан, жорий йилдан
бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда 30 июнь —
Ёшлар куни ҳамда декабрь ойида ўтказиладиган
“Ёшлар форуми” доирасида футбол, минифут
-
бол, волейбол, енгил атлетика, шахмат, шашка,
стол тенниси, стритбол, воркаут спорт турлари
бўйича беш босқичли оммавий мусобақалар ўт
-
казиш жорий этилди. Бу эса ҳудудларда ёшларни
спортга жалб этиш орқали соғлом турмуш тарзини
шакллантириш сари муҳим қадам бўлди.
— Оммавий спорт мусобақалари маҳаллалар
-
да, асосан, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли
ташкил этиш, китобхонлик, маданият ва санъат,
интеллектуал ўйинлар, ахборот технологиялари
ҳамда спорт турлари бўйича ташкил этилаёт
-
ган беш босқичли “Беш ташаббус олимпиадаси”
доирасида ўтказиб келинмоқда, — дейди Қашқа
-
дарё вилояти спортни ривожлантириш бош бош
қармаси бошлиғи Ваҳоб Рўзиев. — Хусусан, жо
-
рий йил апрельмай ойларида “Беш ташаббус
олимпиадаси”нинг биринчи мавсуми вилояти
-
мизда ҳам кенг миқёсда ташкил этилди. Бунда
маҳаллалардан 710, 1115, 1621, 2226, 2730
ёш тоифаларига кўра, аввал спорт билан шуғул
-
ланмаган, тажрибага эга бўлмаган оддий ёшлар
иштирок этади. Республика босқичида эса фақат
-
гина 16 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар иштирок эти
-
ши мумкин. Биринчи мавсум ғолиб ва совриндор
-
ларини етиштириб берган маҳаллаларга стритбол
ва воркаут, универсал спорт майдончалари қуриб
берилмоқда.
Бугун вилоятда спорт билан шуғулланувчи
ёшлар сафи ортиб бормоқда. Хусусан, ўтган ўқув
йили бошида спорт мактабларидаги тўгаракларда
шуғулланувчилар сони 26 мингдан ортиқни таш
-
кил этган бўлса, бугун улар 36 минг нафардан
ошиб кетди.
Нафақат туман ва шаҳар марказларида, бал
-
ки чеккачекка манзилларда ҳам бу борада кенг
кўламли ишлар олиб борилаётир. Янгиданянги
спорт заллари бунёд этилиб, ёшларнинг энг гав
-
жум масканига айланмоқда. Энг асосийси, эрта
-
га уларнинг барчаси бирдек чемпион бўлмаслиги
мумкин, лекин, албатта, соғлом ва баркамол бў
-
либ вояга етиши шубҳасиз. Асосий мақсад ҳам шу.
Do'stlaringiz bilan baham: |